ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГГИ ИЛТИЖО...

Болалар бахтига оналарни асра...
Оталарни асра, Аллохим...



Гўзал тилак ижрочисидан Аллох рози бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опа, она бўлолмадинг, онамдан кейин,
Юкундим, югурдим, чопдим ёнингга.
Сен эса рўзғорнинг лойига ботдинг,
Ўз болаларинг жондир жонингга.

Гарчи, меҳрибонсан, беадад, беҳад,
Менга тикан кирса, жонларинг халак.
Қуш сайраса ногох, укам келар деб,
Жиззали нон ёпиб, кутарсан илҳақ.

Ака, ота бўлолмадинг, отамдан кейин,
Изладим, бўзладим, ёнингга чопдим.
Сен эса, рўзғорим, ўғлим, қизим деб,
Сўраб борсам, дойим меҳнатда топдим.

Гарчи, қалқонимсан, темирдай қўрғон,
Шаънимга ҳимоят, қиличинг дами.
Яқин кел, суянчим – узоқдаги тоғ,
Сен борсан, ҳеч гапмас, дунёнинг ғами.

Майли, бу таънамас, минг бора узр,
Юрагим ўртанди, ўкиндим бир оз.
Мен-да, ўғил бўлмадим иккингизга ҳам,
Отамни, Онамни соғиндим холос…



Фарида Афруз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Айтишларича, ҳаётимизнинг ҳеч бир куни шунчаки ўтмас эмиш. Яхши кунлар ўзидан қувонч, ёмон кунлар тажриба, энг ёмон кунлар сабоқ ва энг яхши кунлар гўзал хотира қолдирар эмиш...
Қадирдоним, Сизга бугун шундай хайрли амаллар соҳиби бўлиш насиб қилсинки, инсонлар қалбида гўзал хотираси қолсин!

Хайрли кун, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
АКА...

Ака тўртта боласи билан ёш бева қолган синглисидан ҳабар олгани борди.
Борса, синглиси уйда йўқ. Жиянлари варрак ясаб ўтиришибди.
-Онангни анча бўлдими кетганига?!
-Бир соатча бўлди- деди салафанга чўп боғлаётган бола.
-Нимага кетди?!
-Раисдан ун сўрагани кетди, нонимиз қолмади...
Ака безовта қимирлаб қўйди.
-Салафанни қаердан олдинг?
-Молхонани эшигида турганди, варракни учириб бўлиб, яна қоқиб қўямиз...
-Унгача сигир совқотсинми?!
Бола ерга қаради.
-Сигирни соғяпсизларми ўзи?!
-Ҳа онам соғиб ширгуруч қилиб беряптилар...
-Ҳмм. Яна қанақа овқат қилиб беряпти?!
- Ширгуруч... Ширқовоқ...

Ака ўрнидан турди, одатда дарси эрта тугаган кунлари келиб, синглисига қураётган иссиқхонасида ишларди. Меҳнат қуроллари ўша ерда сақланарди. Болалар молхона эшигидан суғуриб олган салафанни болғачани олиб чиқиб қайта қоқди. Болалар фойдаланиб, отиб кетишган "мих суғургич" ни ердан олиб иссиқхонага қўйиб чиқди.
Шу билан болаларга "тезда келаман, онанг келса бирон жойга кетмай турсин" деб тайинлаб, велосепедини етаклаб чиқиб кетди.
Акаси келганини болаларидан эшитган Атикани ичи зил кетди. "Акам мен тирик эканман, бировга ялинмагин" деб кўп айтардилар, жаҳллари чиққан бўлса керак" деб ўйлади.
Шом чўкди. Эшик безовта таққиллади. Атика югуриб бориб, эшикни очди: остонада пешонасидан маккадек - маккадек тер чиқиб кетган, велосепеди қорнига бир қоп унни тиқиб олган акаси жилмайиб турарди.
-Вой ака-я, терлаб кетганизи қаранг, йўлларимиз адир, пастлик, тепага юк билан чиқиш қийин бўлгандир-а?! Боллалар аҳмоқ, сизни уринтириб қўйдикми, ўзизни саккизта болангиз бор, ортиқча юк бўлмай дигандим, нима қилардиз а, оввора бўлиб...
Атика тинмай жаврар, енги билан акасининг пешонасидаги терларни артиб, йиғламсираб айланиб ўргилар эди.
- Эй Атика сингил учун ака буғдойзорни эзиб ўтса, гуноҳ бўлмас экан, баланд-пасни гапирасан а?! Чақир Баҳодиржонни, унга варрак олиб келдим, фақат томда учирмасин, боҳабар бўл!
Энди эса кириб, бир пиёла совуқ чойинг бўлса олиб чиқ!

Атика совуқ чой учун уйга югуриб кириб кетди.

Ummu Zaynab


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИНГИЛЛАРДАН
ХАБАР ОЛИНГ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз».

Наҳл сураси, 97-оят.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОДАМ ВА ОЛМА ДАРАХТИ

Бир болакай ҳар куни катта олма дарахти ёнида ўйнашни жуда яхши кўраркан. Шохларига чиқиб олма ер, туш маҳали соясида мизғир экан. Хуллас, болакай олма, олма эса болакайни жуда яхши кўриб қолибди. Кунлар ўтибди. Болакай анча улғайибди. Энди олма дарахти олдига ҳар куни келмайдиган бўлибди.

Бир куни бола жуда хафа ҳолда келибди.

– Кел, бирга ўйнаймиз, – дебди дарахт.

– Йўқ, мен энди дарахт атрофида ўйнаб юрадиган болакай эмасман, – деб жавоб берибди, – турли ўйинчоқларим бўлишини истайман, сотиб олиш учун менда пул йўқ...

– Афсус... лекин мени меваларимни териб, сотиб, ўйинчоқлар олишинг мумкин, – дебди дарахт.

Бола мевалардан узиб олиб, хурсанд ҳолда ортига қайтибди ва шу кетганча яна узоқ вақт дарахт ёнига қайтмабди. Дарахт эса уни соғинибди, йўлига интизор бўлибди…

Бир куни ҳалиги бола (энди у катта киши эди) яна олма дарахти ёнига келибди. Олма жуда хурсанд бўлиб,

– Кел, ёнимга ўтир,–деб таклиф қилибди дарахт

– Афсус, вақтим йўқ. Оилалиман, уларни боқишим, бошпана қилишим керак. Менга ёрдам бера оласанми?

– Узр, пулим йўқ-да, аммо шохларимни кесиб, ундан уй қурсанг бўлади, – дебди дарахт.

Киши олма дарахтининг барча шохларини кесиб олиб, хурсанд бўлганича ортига қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда шодланибди. Аммо... анчагача яна уни кутиб, ёлғиз қолибди.

Иссиқ ёз кунларининг бирида киши яна дарахт ёнига келиб, унга суянибди.

Олма дарахти зиёратига келган эски қадрдонини кўриб, ўзида йўқ хурсанд бўлибди ва:

– Кел, суҳбатлашамиз! – дебди.

– Қарияпман. Ҳолим йўқ. Чарчаганман. Қани энди бир қайиғим бўлса-ю, унда сузиб ҳаёт ташвишларидан йироқлашсам... – дебди киши.

Дарахт бир оз жим қолиб, сўнг дебди:

– Кел, танамдан қайиқ ясагин-да, узоқ ерларга сузиб, ташвишларни унут, дам ол, ёнимга яна шодон қайтиб кел...

Киши унинг бақувват танасини арралаб, ундан қайиқ ясабди ва орзусига етибди.

Дарахт кўз ёшлари билан унинг ортидан табассум қилиб қолибди...

Қиссадан ҳисса: Олма дарахти ота-она тимсоли. Улар ҳам боласи учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёр. Боланинг дарахтга бепарволиги, шафқатсизлиги бизни ачинтирди, лекин ўзимизни кузатсак, биз ҳам кўп ҳолда ота-онамизга шундай муносабат кўрсатамиз. Уларнинг меҳр-муҳаббатига яраша жавоб қайтаролмаймиз ёки яхшиликларини вақтида қадрламаймиз.

Аллоҳ таоло хатоларимизни кечириб, тўғри йўлга бошласин. Ота-оналаримизни рози қилиш бахтини насиб этсин.


📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Мен сизни... Мен сизни жудаям яхши кўраман, ОНАЖОН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошланган янги хафта, янги кун муборак бўлсин! Хафта давомида омад ва хуш кайфият ёр бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БАҲОР ВАЛЬСИ

🎼 Ф. Шопен

Хотиржамлик ва хуш кайфият хамрохингиз бўлсин.

Telegram.me/IBRATLI
Яқинларга улашинг
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Ўраб турган оламга бўлган хурмат- бахт- саодатингиз гарови.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсондаги энг қудратли хсусиятни биласизми?

Бу ЯХШИЛИККА ИШОНЧ

Инсон ҳар қандай холатда хам яхши бўлишига ишониш керак. Чунки яхшиликка ишонч яхшиланиш сари ундовчи энг самарали ва энг қудратли кучдир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​Агар бирор қийинчилик содир бўлса, асло руҳан тушкунликка тушманг, тақдир билан тортишманг ва асло хафа бўлманг. Синовлар, қийинчиликлар барчаси вақтинчалик
Ҳаёт мисоли оқар денгиз кабидир, ҳаммаси ўтади-кетади... Тўфондан сўнг - албатта сокинлик барқарор бўлади.

Бу ҳаётда курашишдан барча чарчайди, хаттоки - "мен кучлиман" деган инсонлар ҳам. Биласизми "кучли инсонлар" - "кучсиз инсонлардан" нимаси билан фарқ қилади?

"Кучли инсонлар" - оғир дамда хам харакатдан тўхтамайдилар, тишларини тишларига қўйиб мақсад сари интилишда давом этадилар. Ҳаёт йиқитса, яна қайта туришга куч топадилар!!!

Кучли инсонлар шиори: "Барчаси яхшиликка! Ҳаракатнинг охири албатта яхшилик билан тугайди, яхшилик бўлмаяптими, демак, охири эмас!!!" дея олдинга интиладилар.

Сизга хам Аллоҳ шундай куч ва шижоат ато этсинки, омад ва ишонч Сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#Мулоҳаза

Таниқли теннисчи, жаҳон чемпиони Артур Эш қон қуйиш жараёнида оғир хасталикни юқтириб олди. Аҳволи кундан-кун ёмонлашарди. Умрининг сўнгги кунларини яшаётган Артур мухлисларидан кўплаб мактублар оларди. Улардан бирида бундай сўзлар бор эди: “Парвардигор бундай дард учун нега бошқани эмас, сизни танлади?”
Артур эса мухлисига бундай жавоб ёзди: “Бутун дунёда ҳар йили эллик миллион бола теннис ўйнашни бошлайди, шундан беш миллиони ўрганади. Беш юз минг нафари профессионал даражасига чиқади. Беш минги катта мусобақаларда қатнашиб, эллик нафари “Уимблдон”гача келади. Тўрттаси ярим финалда, иккитаси финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қўлимда чемпионлик кубогини тутиб, қувониб турарканман, бирор марта: “Нега мен?” демадим. Энди хасталикка чалиниб, азоб чекаётганимда: “Нега мен?” десам, тўғри бўладими?”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОСМОНГА ТИКИЛМА...

✍Мухаммад Иброхим
🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кўз - қалб ойнасидир.

Агар банда кўзини пастга қаратса, қалб ҳам шаҳват ва ёмон истагини тияди.
Агар банда кўзининг тизгинини бўш қўйиб юборса, қалб ҳам шаҳват ва ирода тизгинини бўш қўйиб юборади.


(Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ - "Равзат ал-муҳиббийн" китоби).


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Ёмонлик қилдингми? Қўрқгин! Чунки ёмонлик уруғга ўхшайди. Аллоҳ уни ўстиради ва бир кун албатта олдингдан чиқартиради!

Ҳикматлар хазинаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун биз айблаган ҳар қандай ҳолат эртага имтиҳонимиз ўлароқ қаршимиздан чиқади!..

Аллоҳ бизни маломат қилган кишиларимизнинг ҳолига тушириб иддаоларимиз билан синайди ва ўзимизни қандай тутишимизни текширади.

Мана бу Набавий огоҳлантириш ҳар доим қулоқларимизда жаранглаб турсин: "Маломат қилган нарсангиз бошингизга тушмасдан Аллоҳ жонингизни олмайди!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA