ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:

- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!

Аллох жумъа кунини барчамизга муборак қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА тонгига юзланган Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам дуодан униб-ўсади...

Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аллохим жумлаи мўминлар қаторида барчамизни паноҳида асрасин.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАЖОНДАН ЖУМА ДУОСИ

-Бугун жума кунида биз учун дуо қиласанми?
-Ха.
- Қани бўлмаса Aллоҳим...
-Aллоҳим мени, отамни, онамни ва бутун иймон келтирганларни асра. Рахматингни, баракатингни биздан дариқ тутма. Сенинг ҳар нарсага кучинг етади, амин.
-Хаммага...
-Хаммага хайрли жумалар...


Болаларга дуо қилишни ўргатинг, уларнинг дуоси мустажобдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайгамбаримиз Мухаммад С А В га саловат айтишни унутманг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МашаАллоҳ! Истанбулдаги масжидда 3,5 минг кичкинтой пешин намозини ўқиди (видео)

Истанбулнинг Аташеҳир туманидаги “Меъмор Синон” жомеъ масжидида “Менинг намоз байрамим” тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда “7” телеканали.

“Бахтли ширинтойлар” боғчалари ташкил этган тадбир доирасида 3-5 ёшли 3,5 минг нафар болажонлар пешин намозини ўқиди. Аввал таҳорат олган кичкинтойлар кейин катталар билан бирга сафга турди.

Жамоати масжиднинг минглаб болалар билан тўлганидан мамнунлигини билдирган Масжид имоми йигирма бир йиллик фаолияти давомида бунчалик катта болалар жамоатини кўрмаганини айтди. “Сонлари бундан ҳам кўп бўлсин”, – дейди у.

“Бахтли ширинтойлар” боғчалари вакилининг айтишича, бешинчи бор ўтказилган мазкур тадбирдан мақсад болаларни масжидга ўргатиш экан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МашаАллоҳ..😍

Ҳар ким ўз муҳаббатини ўзича изҳор қилади.....

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​АЙБИНГ НИМА ЭДИ ЎЗБЕК БОЛАСИ?

Менга деса ўшал "тақиқ қўйганнинг,
Очиқ юраверсин амма-холаси.
Лек дилимни бир ғам ўртайдир манинг,
Сенинг айбинг недир ўзбек боласи?

Сен хам масжидларда булбулдек сайраб,
Қироат қилсангу вужудинг яйраб,
Юрсанг бўлмасмиди забонни қайраб,
Сенинг айбинг недир ўзбек боласи?

Лаа Илаҳа Иллаллоҳ гўзал тасдиқ...
Қилмоқ насиб этсин хаётга тадбиқ.
Хақ уйига кирмоқ лек сенга тақиқ,
Айбинг нима эди ўзбек боласи?

Айбинг отанг эрта ўлганлигими?
Онанг кўзига ёш тўлганлигими?
Ё бобонг Бухорий бўлганлигими?
Айбинг нима эди ўзбек боласи?

Хақ уйига кирма деб қилар талаб.
Жума кунда миршаб эшик тамбалаб.
Нима кетармидинг масжид бомбалаб,
Айбинг нима эди ўзбек боласи?

Мен арман боласин қўллаганим йўқ,
Унга бирор дастак йўллаганим йўқ.
Лек дардинг олмасам кўнглим бўлмас тўқ,
Айбинг нима эди ўзбек боласи?

Темур бобомиз деб мақтандик чунон,
Лек у хеч масжиддан тўсмаган инон.
Ахир тахтда эмас яхуд ё юнон.
Айбинг нима эди ўзбек боласи?

Сенинг аждодларинг олам танийди,
Собиқ Туркистоннинг мурғак лоласи.
Масжидни тўлдириб юрсанг қанийди,
Ахир айбинг йўқдир ўзбек боласи.


Абдураҳмон Мешаян

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​​​Чорасизлик Аллоҳдан келган энг гўзал ишоратдир. Кўзлар ёшли, юз маҳзунликдан сўлган бўлса, Роббим бизни соғинибди, дуо вақти келибди.

🤲 Бугун дилингиздаги эзгу ниятларингизни, қилган дуоларингизни Аллоҳ қабул қилган кун бўлсин!

Жума муборак, диндошим!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАСУЛУЛЛОҲ БЎЛСАЛАР ЭДИ...

Гўзал қўшиқ... Гўзал ижро... Ижрочилар ва ташкилотчилардан Аллоҳ рози бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ХИНД КИНО ЮЛДУЗИ
АМИРХОН ХАМ ХАТО ҚИЛГАНИНИ ТАН ОЛГАН!

Тамошабинга кўрсатилаётган кино - сериаллар, шок ва шоу кўрсатувлар назорат қилиниши лозим. Чунки инсон онги нимани кўп кўрса ўшани хақиқат деб қабул қилади ва шунга одатланади. Огоҳ бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ИНСОНЛАРНИНГ, СИЗНИНГ УСТИНГИЗДАГИ ҲАҚЛАРИ УЧ ХИЛ БЎЛАДИ!

1. Агар Кофир бўлса, унинг сиздаги ҳаққи битта. Яъни «ИНСОН» эканлиги учун ҳурмат қиласиз.

2. Агар мусулмон бўлса, унинг сизда иккита ҳаққи бор. Яъни ҳам «ИНСОН»лиги, ҳам «МУСУЛМОН»лиги! Бу дегани уни икки карра ҳурмат қиласиз!

3. Агар ҳам мусулмон, ҳам қариндош бўлса, унинг сизда учта ҳаққи бор! Ҳам «ИНСОН», ҳам «МУСУЛМОН», ҳам «ҚАРИНДОШ». Бу дегани уч карра эҳтиром қилинг дегани!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ҳақиқат

Эй инсон!
Сен дунёга келганингда на қорин ғаминг ва на яшаш ғаминг бор эди. Миттигана ожиз танангни ҳам тўла хис қилишни англай олмасдинг. Энди кимсан?
Эртадан кечгача нафсинг, бойлигинг, обрўйинг, мулкинг каби фано нарсалар кетидан қувувчисан.
Бир лаҳза тўхта!
Кетмишингни ўйла!
Нима олиб кета оласан?
Олиб кета олганинг ширин хотира холос. Хотираларни ўзинг яратасан. Энди уйғон хотираларингни беза. Бировларни ўтмишини титма, суриштирма, қўзғама.
Ҳаётдан яхши нарсалар кут!
Ҳар лахзангни халол гўзаллик билан беза! Чиройли яша!
Ана шунда чиройли хотирага айланасан!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Биз "ўчириш" учун ўзимизда
куч топа олишимиз керак!
Бунга жуда муҳтожмиз.

Тафсилотларни ўчириш, мозийни ўчириш, хатларни ўчириш, овозларни ўчириш ва соғинчни ўчириш, яна баъзи шахсларни ўчиришга ҳам.

Айман Ёғий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тун - бу орзулар мақсадлар ва юрак билан гаплашиб олиш учун берилган фурсатдир.

Яхши дам олинг Азизлар!
Хайирли тун!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин!

Доим «Алҳамдулиллаҳ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Эй Аллоҳим! Албатта бизга:
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балоларга мукаммал офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни
-Сендан сўраймиз. 

Ҳайрли тонг, Азизлар!
Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга тўла бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.

Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.


Қилаётган ишингнинг (бу дунё ва охиратда) асари қолсин!


ХАЙРЛИ ТОНГ НИЯТИ ПОКЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОИЛА - АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...

Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...

Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт,
Бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...

Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...

Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...

Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...

Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...

Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...

Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!

Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота - онам бой деб эмас, ота -онам бор деб қувон, дўстим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​​​Ҳар гал ота-онамни кўришга борганимда, бир олам таассурот билан қайтаман....

Уларнинг тобора кексайиб боришаётгани, юзларига из солаётган ажинлар, кичиклашиб бораётган жуссаларига қараб, ушбу ўзгаришларда менинг ҳам ҳиссам борлигини ўйлаб эзилиб кетаман....

Лекин, нурли чеҳралари ила ёришиб кетган болалик ҳовлимни кўриб, кўнглимга ҳаловат бахш этган самимий дуоларини эшитиб қалбим ҳузурланади.
Ҳар гал юзларига тикилиб: - Дадажон, сизни яхши кўраман! Аяжон, сизни яхши кўраман! - дегим келади, аммо ўша пайт бўғзимга нимадир тиқилиб, тўхтайман... айта олмайман...

Сизда хам шундайми, қадрдон?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОТАНГ КЕТАР....

🎤 Марварид

📖 @IBRATLI - Дунё сабоқлари...
ДЎСТ

Бир киши газдан катта қарз бўлиб қолди. Текширувчилар келиб “уч кун ичида тўламасангиз ўчириб кетамиз, ҳам жарима тўлайсиз” деб таҳдид қилиб, билдиришнома ташлаб кетишди. Чуқур ўйга ботди, қўлида пул йўқ. Аксига олиб мижозлардан ҳам эшик-ромга буюртма тушмаяпти. Ҳаво совуқ. Газ ўчирилса уй совиб кетади. Ўзи билан аёли-ку майли, чидашар, лекин икки норасида фарзанди нима қилади!? Яқиндагина бирининг шамоллашини тузатиш учун дориларга анча пули кетганди. Пулдан ҳам аввал игна таъсирида чирқираб йиғлайдиган боласига ачинди. Шуларни ўйлаб, боши қотганча синфдош дўстининг олдига боришга қарор қилди. Ўртоғи анча ўзини тутиб олган, топарман йигитлардан эди. “Ҳали ҳеч сўрамаганман-у, йўқ демас” деган умидда эшигини қоқди.
- Ие, ўзингмисан ўртоқ!? Саломатмисан? Қандай шамол учирди!? Бир йўқлаб келибсан-да, раҳмат. Қани юр уйга, бир отамлашамиз-деди.
-Йўқ, раҳмат дўстим, бошқа сафар. Олдингга бир юмуш билан келдим.
- Ҳа, ҳа, майли. Нима гап?
Дўстининг сўзларидан қувониб, бор дардини айтди. У эса бунга бир оз тикилиб турди-да:-Пулим йўқ, хафа бўлмайсан-деди қисқа қилиб.
Устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб ортга қайтди. Ўртоғининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмади. Қаттиқ дили оғриди. Кечгача томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Ахир кечагина шу дўсти билан мактабдан қочиб канал бўйида чўмилишган, тўп тепиб катта бўлишганди. Бегона болалар билан жанжаллашиб қолишса жуссаси кичиклигига қарамасдан, мағрурлигидан тилини бермасди. Қорни оч қолса ҳам шу ғурури туфайли мактаб ошхонасида биров унга егулик олиб беришларига йўл қўймасди. Айни пайтда эса, ўша энг яқин ўртоғи томонидан қадри топталгандек ҳис этди ўзини.
Эртасига синиқ кайфиятда “газ идораси”га йўл олди. Бор топгани бир ярим миллион сўм катта пул бўлса-да, қарзига етмасди. “Газдагилар ҳам одам-ку ахир, тўғрисини айтиб илтимос қилсам, тушуниб, бирор ой муҳлат беришар, қочиб кетмаяпман-ку” деб ўзини овутса-да, гўдакларининг қиш қаҳратонидан соғ-омон олиб чиқишни ўйлаб, эзиларди. Идорага бориб ҳисоб-китоб бўлимига кирди. Ходимларга қарзи борлигини, уни тўлагани келганини айтди. Дастурдан текшириб “Сизни қарзингиз йўқ” деган жавобни эшитиб, “яхшилаб текширсангиз, узсак жарима ҳам тўлайсиз дейишган” деди. “Ака, қарзингиз йўқ” деган қатъий гапни эшитгач, музлаб қолай деди. Бу англашилмовчиликка ақли етмайин идорадан ичига сиғмай, бениҳоя ҳурсанд ҳолда пулни қучоқлаб ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Аллоҳ мушкулини дафъ қилгани учун шукрлар айтиб борди. “Эҳтимол дуоларимнинг натижасидир” деб қувониб борарди. Маҳалласига етиб, хасис синфдошининг уйи олдидан ўтаётганда уни кўриб қолди. Сўрашиш учун чўзган қўлини ҳам ғазабдан жавобсиз қолдирди. Кўчага қарата мағрур ҳайқирди: -“Бошингга мушкул иш тушганда дўст кимлигини биларкансан! Мана, газдан қарзим йўқ! Англашилмовчилик сабаб бўлиб, атрофимдагиларнинг ким эканлигини билиб олдим! Лекин, шундай пайтда ишонган дўстим синовдан ўта олмагани алам қиларкан! Яратганга шукр, мени ёлғиз қолдирмади! Баҳонада кимнинг ким эканлигини билиб олдим!” деб қичқирди. Бунинг шовқинидан бир неча қўшнилар кўчага чиқишди. Ичидаги бор аламларини нафрат билан баралла бақириб айтгач, енгил тортиб йўлида давом этди. Хасис дўсти эса... Хасис дўсти эса унинг ортидан бироз тикилиб турди-да, уйига кирди. Йўлакда кўзлари ёшланган аёли: -“Дадаси, тўғрисини айтсангиз нима бўларди? Қаранг, шунча маломат остида қолдингиз! Нега бундай қилдингиз ахир!?” деб йиғларди.
-“Қўявер, мен атайин шундай қилдим. Дўстимга пул берганимда у бечора менга қарзини қайтариш учун чираниб меҳнат қилиб, қийналган бўларди. Шу сабаб унга билдирмай, қарзини тўлаб келдим. Унга пулни бериб, шундай ҳадя ҳам қилолмасдим. Олмасди! Унинг ғурурини-мен биламан!”- деб, ярим маюс, ярим жилмайди...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA