ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​Бу дунёнинг ишларидан ранжиб, ўзингизни қийнаманг.
У Сизни илк бор қандай кутиб олганини эсланг. Қандай кутиб олган эди, хўш? Бир даста гул биланми? Бир даста пул биланми?.. Асло! Қўлида кесар жиҳоз билан кутиб олган эди Сизни у. Онангизнинг қорнида қонингизга қон, жонингизга жон, мадорингизга мадор бўлиб, тириклигингизни таъминлаб турган киндигингизни кесиб ташлашдан бошлаган эди ишни.
Кузатишдан олдин эса жон риштангизни кесади.
Унинг қонунияти шундай...

Сиз ранжиманг... Сиз яшанг.

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Бугунги тонгини бирга кутиб олиш насиб қилибди, Алҳамдулиллаҳ! Аллохим барчамизга ушбу кунни хайрли қилсин! Барчамизни ўз панохида асрасин!

Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг, балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эштишни истагандир...

Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг бизга берган хар бир куннинг ўзи бахт!! Шундай экан Бахтли бўлиш учун табассум килинг!

Аллохга истиғфор айтинг, қўлингиздан келганича одамларга яхшилик қилинг, яхшилик хеч қачон ерда қолмайди, Ин шаа Аллоҳ!
Аксинча зиёдароқ қилиб қайтарилади...

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, кун ато этсин.. Кун давомида яхши кайфият хамрохингиз бўлсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Яхши ёмон кунларда
Зим зимистон тунларда
Хар дойим ва хар ерда
Аллох бизни асрасин!


ХАЙРЛИ ТОНГ, ЯХШИЛАР !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БАХТ САРИ ОДИМЛАЙМИЗ

💐 «Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

💐 Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

💐 «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

💐 Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

💐Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди», дейишса ҳам «яшашни энди бошлаяпман», дея ҳисоблайверинг. Ўзингизга, қалбингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига ишонишдан тўхтаманг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​#ибрат
СЎҚИР

Бир кўзи ожиз одам ёнида ўтирган кишидан сўради:
— Қуёш жуда чиройли бўлса керак-а?!
— Билмасам, эътибор бермаган эканман...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👏1
АЖИБ ВОҚЕА

Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб, синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб, саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер, кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса, бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...

Салим АЙЮБИЙ


Инсон ҳаётдаги ўрнини хам шу тариқа ўзи танлайди...
Яхшиси бўлингки, яхшиси насиб қилсин!


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– 18 ёшимда Россияга ишлашга кетганман...

🎙 Давронбек Турдиев
Хозирги кунда юртимизнинг
илғор ёшларидан бири, фикрини эшитинг ва тафаккур қилинг

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
​​Сайёҳ

Бир сайёҳ донишманд ҳузурига келди. Сайёҳ донишманднинг уйи китоблар тўла биттагина хонадан иборатлигини кўриб ҳайрон қолди. Хонада ҳеч қандай мебель йўқ эди.

— Устоз, мебелларингиз қани? — деб сўради сайёҳ.

— Ўзингнинг мебелларинг қани?— деди донишманд.

— Меникими? Мен вақтинчаликка келган сайёҳман-ку.

— Мен ҳам, деди донишманд.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

Она қарғишини олган ўғилнинг қабр азобидаги фарёди...

Онанинг Аллоҳга зори...
Эшитинг, хулоса ўзингиздан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Сўнгги қарор

Кекса, оқила онанинг олдига ўғли ва келини келди.
Онажон, сўз бошлабди келин, мен фарзанд кутяпман. Шундоқ ҳам тўртта боламиз бор, бешинчиси туғилса кун кечиролмай қоламиз. Болани олдириб ташлашимизга розилик беринг.
Ҳа биламан, кўриб турибман, турмушларинг осон эмас жавоб берибди доно қайнона. Нима ҳам дердим, ўз фарзандингизни ўлдиришга фотиҳа бераман. Фақат тўнғич қизингизни ўлдиринг, унинг ёши ўн бешда, ахир бу дунёда озми-кўпми яшаб кўрди. Бу гўдак эса ҳали хатто қуёш нурини ҳам кўргани йўқ. Уни бу имкониятдан махрум этиш нохақлик бўлади.
Даҳшатга тушган келин қўллари билан юзини ёпди ва ўкириб юборди.


Оқила Оналаримиз доим соғ-омон бўлсинлар. Аллоҳ фарзанд бердими, ризқини ҳам қўшиб беради. Шуни унутмаслик керак.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
ОНА, САБРИНГИЗГА
СУЯНАЙ БИР ОЗ...


🎙Ферузабону


Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА ЖУМА...

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОМДОД НАМОЗИГА
УЙҒОТИНГ, ОНА.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК !

🎶Шохжахон Жўраев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:

- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!

Аллох жумъа кунини барчамизга муборак қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА тонгига юзланган Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам дуодан униб-ўсади...

Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аллохим жумлаи мўминлар қаторида барчамизни паноҳида асрасин.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАЖОНДАН ЖУМА ДУОСИ

-Бугун жума кунида биз учун дуо қиласанми?
-Ха.
- Қани бўлмаса Aллоҳим...
-Aллоҳим мени, отамни, онамни ва бутун иймон келтирганларни асра. Рахматингни, баракатингни биздан дариқ тутма. Сенинг ҳар нарсага кучинг етади, амин.
-Хаммага...
-Хаммага хайрли жумалар...


Болаларга дуо қилишни ўргатинг, уларнинг дуоси мустажобдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайгамбаримиз Мухаммад С А В га саловат айтишни унутманг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МашаАллоҳ! Истанбулдаги масжидда 3,5 минг кичкинтой пешин намозини ўқиди (видео)

Истанбулнинг Аташеҳир туманидаги “Меъмор Синон” жомеъ масжидида “Менинг намоз байрамим” тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда “7” телеканали.

“Бахтли ширинтойлар” боғчалари ташкил этган тадбир доирасида 3-5 ёшли 3,5 минг нафар болажонлар пешин намозини ўқиди. Аввал таҳорат олган кичкинтойлар кейин катталар билан бирга сафга турди.

Жамоати масжиднинг минглаб болалар билан тўлганидан мамнунлигини билдирган Масжид имоми йигирма бир йиллик фаолияти давомида бунчалик катта болалар жамоатини кўрмаганини айтди. “Сонлари бундан ҳам кўп бўлсин”, – дейди у.

“Бахтли ширинтойлар” боғчалари вакилининг айтишича, бешинчи бор ўтказилган мазкур тадбирдан мақсад болаларни масжидга ўргатиш экан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA