ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ҲОЗИРГИ КУН:

Мисрда французларга қарши курашган Муҳаммад Каримни тутиб Наполеоннинг ҳузурига олиб келишди. Наполеон унга деди:
- Сен каби ўз халқининг ҳимоясига жонини тиккан қаҳрамонларни ўлдириш менга тўғри келмаяпти. Тарих мени халқ қаҳрамонларини қатл қилган киши сифатида ёд этишини истамайман. Сенга имкон бераман. Агар менга ўлдирилган аскарларимга эваз ўлароқ ўн минг қитъа олтин келтирсанг сени озод қиламан.
Муҳаммад Карим деди:
- Ҳозир менда бунча олтин йўқ. Аммо савдогарларга юз минг қитъа олтин қарз берганман. Улар беришса беришим мумкин.
Наполеон унга олтинларини кишилардан олиши учун муҳлат берди. У ҳар куни занжирбанд ҳолда, француз аскарлари қуршовида бозорга борар, уларни деб жонини фидо қилаётган кишилардан умид қилар эди. Аммо бирорта савдогар олтин бермади. Аксинча, уни Искандарияни вайрон бўлишига сабабчи ва иқтисодий таназзул сабабчиси деб маломат қилишди.
Муҳаммад Карим Наполеоннинг ҳузурига қуруқ қўл билан қайтиб келди. Наполеон деди:
- Сени ўлдиришдан бошқа иложим қолмади. Чунки сен тижоратини ватан ҳурриятидан афзал биладиган қўрқоқ инсонлар учун менинг аскарларимни қатл қилдинг.



Муҳаммад Рашид Ризо айтади:

"Жоҳил жамиятни деб ҳаётини таҳликага қўйган киши кўзи кўр инсоннинг йўлини ёритиш учун ўз жасадини ёққан кишига ўхшайди".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАММА ГУНОХ ҚИЛДИ...
мен жим турдим...

✍Усмон Аъзим
🎙Абдукарим Мирзаев


Мусибат ёмонларнинг зулмида эмас, яхшиларнинг жим туришида.

Мартин Лютер Кинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга лашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бир одам оламдан ўтибди. Савол жавоб бошланмасдан аввал ёнига малаклар келибди.
Малаклар: Сенга савол жавобсиз жаннатга кирмоқлик амр этилди. Биз билан кел - дебди.
Одам: Мен жаннатда яшаш у ёқда турсин, унинг хидини хидлашга хам арзимайдиган ношукур бир одамман. Умрим давомида на бировга бир оғиз ширин сўз айтдим на бир яхшилик қилдим. Жаннатга кириш учун юз борми менда? Менимча бу бир хатолик.Сиз адашдингиз.
Малаклар: Тангри Таоло хато қилмас. Сен хотиржам бўл.Биз хам сенинг кимлигингдан хабардор эдик. Аммо Зул Жалолу Вал Икромнинг мархамати ва химмати чексиз. Унинг изни хар нарсадан устун.Бизга сени жаннатга киритиш вазифаси берилди.
Одам: Йўқ,йўқ ...менинг сархуш бўлмаган куним,оғзимдан харом сўз чиқмаган соатим йўқ эди.Қайси ишим учун жаннатга кираман?
Малаклар: Ёдингдами,ёмғир ёққан кечаларнинг бирида,кўчаларни маст аласт холда кезаркансан, бирдан оёғинг тойиб йиқилиб тушдинг.Уст бошинг,хар еринг лой бўлди.
Ўша кеча рўпарангдаги эшикда бир етим бола ёлғиз йиғлаб ўтирганди.Сен ўрнингдан аранг турдингда, унинг ёнига келиб, бошини силадинг.Бир етимнинг бошини силаганинг учун Аллох Сенинг барча гунохларингни кечирди.

ОДАМнинг фарёди оламни тутди.

Одам: Менинг мақсадим боланинг сочини силаш эмас,қўлимнинг лойини унинг сочига артиш эди. Артдим ва йўлимда давом этдим. Мен жаннатга лойиқ эмасман.Лойиқ эмасман.... дея йиғлади.
Малаклар: Сенинг мақсадинг шундай эди. Аммо...бир етимнинг севинчига, кўнгли кўтарилишига сабабчи бўлдинг. Шу сабаб Парвардигор сени авф этди - дедилар.

Аллоҳим, барча гунохкор бандаларингни ўзинг ауф эт...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зерикканимдан тиланчилик қиламан!

📖
Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
​​Ҳеч қаерга сиғмай қолсанг, бошинг қўйилган елкага малоллансанг, аламдан тишлаган лабингдан қон оқса, изғиринда ичкарига кира олмай қолган полапондай совуқ қалбингача музлатиб юборса, қаергадир қочгинг келсаю, боргани бир манзил тополмасанг, ким биландир суҳбат қилмоқчисану, аммо қалбингни кимга очишни билмаётган бўлсанг, ҳаммасини ўз оқимига ҳоли қўй ва энг гўзал қироатни тингла. Роббимни сенга айтаётганларини ҳис қил:

«Маҳзун бўлма, албатта Аллоҳ биз билан..»
(Тавба,٤٠)

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг муборак бўлсин, қадрдон...

• Тонгни соғиниб кутиб, хушнуд қарши олиш Бахт! Чунки,
•Тонг - кунимизнинг яхши нияту режаларга бой тотли бўлаги...
•Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ!


Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, бугуннинг ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Бошланган янги кунимиз омадли ва файзли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ХАЁТ ГЎЗАЛ...

Лочинбек Эркинзода

📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
"Бу мумкин эмас!" — деди Сабаб.
"Бу ақлсизлик!" — деди Тажриба.
"Бу фойдасиз!" — деди Ғурур.
"Қани, яна бир уриниб кўр-чи..." — деб шивирлади Умид...

Асрор Самад
“Умр тарозиси” китобидан


Умид сизни хеч қачон тарк этмасин... Таслим бўлманг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЧУМОЛИДАН ИБРАТ ОЛДИМ

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
– Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
– Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ибрат олганман. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Қутулишдан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини судрарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: «Наҳотки, чумолича ғайратим бўлмаса?!» Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.


Ибрат излаганга ибратдир дунё...

📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.
..
#Қалб_тубидан

Сизнинг саҳифаларингиз

Сиз шундай бўлингки, фаришталар сизга фақат яхшилик ва савоб ёзсин. Aмаллар ёзиладиган дафтарингизга қора доғ тушишидан сақланинг, токи қиёмат куни юзингиз ёруғ бўлсин!

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғвор ишлар

Танқидчи ва ҳасад кўзи билан қаровчи инсонларга бериладиган энг афзал раддия бу – улуғвор ишларни амалга ошириш, олийжаноб хулқларни кўрсатишдир. Ўзаро тортишиш ва ҳақоратлашиш эса вақтни беҳуда зое қилишдир.

Майдалашманг!

Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазаҳ қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун Аллоҳ сизга сабр берсин!


Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ. "Қалб тубидан" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Тўғри йўлда туришнинг ўзи кам, юриш керак...

Бобур Бобомурод


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
Африкалик савдогар олмос тош сотиб олди. Ҳажми тухумнинг сариғидек эди. Аммо унинг камчилиги бор эди. Ўртасига дарз етганди. Бу нарса эса унинг гўзаллиги ва қийматига футур етказарди. У заргарнинг ёнига мадад сўраб борди. Заргар уни айлантириб - айлантириб кўриб:
- Агар буни шу дарз кетган жойидан тенг иккига бўлинса, қиймати бутун ҳолатидагидан кўра қимматроқ бўлади. Аммо бу иш менинг қўлимдан келмайди. Олмосни бўлишнинг ўзи осон эмас. Салгина нотўғри зарба уни арзимас парчаларга бўлиб ташлаши мумкин, - деди.
Савдогар унинг олдидан чиқиб заргар излай бошлади. Қайси бирига кўрсатмасин, бу ишни қилишдан бош тортишар, қиммат баҳо тошга қўл теккизишдан қўрқишар эди.
У охири Амстердамгача етиб борди. Унда ёши улуғ моҳир заргарни топди. Лекин у ҳам бошқа ҳамкасблари қатори бу иш жуда мушкуллиги ва озгина эҳтиётсизлик тошнинг қийматига футур етказишидан огоҳлантирди. Аммо савдогарнинг сабри тугаган, ҳеч қандай гап - сўзни эшитгиси келмасди.
Мўйсафиднинг дўконини бир бурчагида ёшгина йигит уларга орқа ўгириб иш билан машғул эди. Заргар уни чақирди. Шогирд уларнинг ёнига келди. Устози унга тошни бериб:
- Буни иккига бўлиб кел! - деди. Ҳеч қанча вақт ўтмай икки бўлак гўзал тошни чолнинг кафтига қўйди.
Савдогар ҳангу - манг бўлиб, заргарга деди:
- Қандай яхши, шундоққина азамат, тажрибали шогирдингиз бор экан.
Заргар деди:
-Бу йигитнинг шогирд тушганига эндигина уч кун бўлди. Агар у бу тошнинг баҳосини билганида эди, ҳеч қачон уни иккига бўла олмасди.


📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЖОЙИБ МОТИВАЦИЯ
Сизларга илиндим...

🎙Ёрқин Халил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Дунёда англаб бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ – англашни истамайдиган одамлар бор;
тушуниб бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ – тушунишни истамайдиган одамлар бор;
кўзга кўринмайдиган нарсанинг ўзи йўқ – кўришни истамайдиган одамлар бор.
Шу сингари, одам боласига насиб этмайдиган билим ҳам йўқ – билимдаги насибасини рад этадиган одамлар бор...


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
​​Бу дунёнинг ишларидан ранжиб, ўзингизни қийнаманг.
У Сизни илк бор қандай кутиб олганини эсланг. Қандай кутиб олган эди, хўш? Бир даста гул биланми? Бир даста пул биланми?.. Асло! Қўлида кесар жиҳоз билан кутиб олган эди Сизни у. Онангизнинг қорнида қонингизга қон, жонингизга жон, мадорингизга мадор бўлиб, тириклигингизни таъминлаб турган киндигингизни кесиб ташлашдан бошлаган эди ишни.
Кузатишдан олдин эса жон риштангизни кесади.
Унинг қонунияти шундай...

Сиз ранжиманг... Сиз яшанг.

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Бугунги тонгини бирга кутиб олиш насиб қилибди, Алҳамдулиллаҳ! Аллохим барчамизга ушбу кунни хайрли қилсин! Барчамизни ўз панохида асрасин!

Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг, балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эштишни истагандир...

Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг бизга берган хар бир куннинг ўзи бахт!! Шундай экан Бахтли бўлиш учун табассум килинг!

Аллохга истиғфор айтинг, қўлингиздан келганича одамларга яхшилик қилинг, яхшилик хеч қачон ерда қолмайди, Ин шаа Аллоҳ!
Аксинча зиёдароқ қилиб қайтарилади...

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, кун ато этсин.. Кун давомида яхши кайфият хамрохингиз бўлсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Яхши ёмон кунларда
Зим зимистон тунларда
Хар дойим ва хар ерда
Аллох бизни асрасин!


ХАЙРЛИ ТОНГ, ЯХШИЛАР !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БАХТ САРИ ОДИМЛАЙМИЗ

💐 «Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

💐 Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

💐 «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

💐 Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

💐Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди», дейишса ҳам «яшашни энди бошлаяпман», дея ҳисоблайверинг. Ўзингизга, қалбингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига ишонишдан тўхтаманг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​#ибрат
СЎҚИР

Бир кўзи ожиз одам ёнида ўтирган кишидан сўради:
— Қуёш жуда чиройли бўлса керак-а?!
— Билмасам, эътибор бермаган эканман...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👏1