ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАЛПИНАДИ СЕНГА ЮРАГИМ

Жонли эфирдан ёзиб олинган

🎙Абдукарим Мирзаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Яқинда дўконимга бир йигитча кириб, "Акалар, дадамга куртка, этик, қалин шим, джемпер, кўйлак хуллас бир қатор кийим қилиб беринглар, нархини эса сотаётган нархларингни ярмини айтинглар, чунки дадам қимматга нарса олмайдилар, қолган ярмини эса ўзим бериб кетаман", деди. Йигитчанинг отасини чиройли қилиб кийинтирганимиздан сўнг, "қанча бўлди" деб нархини сўрашди. Шунча сўм берсангиз бўлади деб, хурсанд қилиб кузатиб қўйдик. Эртаси куни йигитчани ўзи келиб, пулнинг қолган ярмини бериб кетди.

Инсон бир ишни чин дилдан қилмоқчи бўлса, албатта бир йўлини топади.
Худди мақоладаги отасини кийинтирган фарзанд каби.

Сохиб Балтабаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМНИ ЭСЛАМАБМАН...

✍Муроджон Жўраев
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


Заифлигингда сенинг ҳаққингни бекам-у кўст берган эдилар.
Улар ҳам кучдан қолганларида ҳақларини адо қил!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдон...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ёзнинг яна бир гўзал тонгги муборак бўлсин, Азизлар...

Саҳар тонгда дуолар қилинг...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин... Чин юракдан ибодат қилинг... Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз...
Демак дуогўйларингиз бор...
Яқинларингизнинг дуоси борки, дойимо тонгларингиз нурафшон отади, кунингиз бахтиёр ўтади...
Шукрда бўлинг, қадрдон...

Бугунги кунингиз яқинларингиз дийдорига бой бўлсин, Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти ва файзи ёғилсин!

Яхши амалларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Аллоҳдан. Бугунги кун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...

Бугунги ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилган бўлсин!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб: 
- Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг. 
Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди. 
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар. 
Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди. 
Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди. 
Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди. 
Ит хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди: 
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди. 
Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди:
“Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди. 
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди. 
- Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз.
Бу сўзларга кучук ишонқирамай: 
- Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади. 
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа
олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз: 
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймонликдан фойда йўқ ! ! !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Ризқ икки хил бўлади:
Бири сени қидирадиган ризқ.
Бири сен қидирадиган ризқ.
Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.
Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.
Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир.

Али ибн Абу Толиб


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​📝 Тешилган қозон

2006 йиллар эди. Янги оила қурган пайтларимиз. Тошкентда ижарада яшар эдик. Ишларим ҳам бирида бор бирида йўқ эди. Қийналиб яшар эдик. Қамбағални туяни устида ит қопар дегандай, бисотимиздаги биттаю битта кичкина қозонча ҳам мошдай бўлиб, тешилиб қолибди.
Тешик қозонни ташлаб юбориб, янги қозон сотиб олишга, чўнтак касал. Қозонсиз ўтиришга, томоқ қурғур ҳам тешик. Ейман дейди. Охири, ўйлаб ўйлаб, сварчик топиб, қозонни яматишга қарор қилдим. Машиналарни таъмир қиладиган жойга бордим. Уста қозонни кўриб,- ука, биз бу қозонни сварка қилиб, ямай олмаймиз деди. Кайфиятим тушиб кетди. Энди нима қиламан?
Уста менга, бу қозонни ямаса кемпинг ёки аргон сварка қиладиганлар ямайди деди. Кўчама кўча юриб, кемпинг қидиришга тушдим. Фақирлик фитнасидан ўзинг сақла ё Аллоҳим деб, ичимда дуо қилиб, хорлигим келиб, эзилиб кетардим.
Ва ниҳоят, кемпинг деган сваркани ҳам топдим. Икки минг сўм бериб яматдим.
Жуда хурсанд бўлдим. Уста акани ҳам дуо қилиб кетдим.
Уйга келиб, оғзим қулоғимда, ямалган қозонни турмуш ўртоғимга кўрсатдим. Иккимиз ҳам фақирларча хурсанд эдик.
Ўша кечаси туш кўрдим. Муйсафид бир киши яқинимга келиб, атрофимдаги одамларга эшитдирмай, ўзим эшитадиган қилиб паст овозда, - ўғлим, фақирлик кўрмай десанг, Воқеа сурасини ўқиб юргин,--дедида мендан узоқлашиб кетиб қолди.
Уйқудан уйғониб, тушимни хотинимга айтдим. Қуръонда бу номдаги сура бор ёки йўқлигини ҳам билмасдим. Қуръони каримни олиб излашга тушдим. Воқеа сураси бор экан. Топдиму ўқишга тушдим.
Ҳар куни бир марта бўлса ҳам ўқиб қўярдим. Аллоҳнинг инояти билан ишларим изига тушиб кетди.
Янги қозон ҳам сотиб олдик. Тешик қозонни ташлаб юбормадим. Узоқ йиллар сақлаб юрдим. Воқеа сураси билан боғлиқ бу синоатни унутибман. Кеча бир дўстим келиб, компютерингизда бўлса, менга Воқеа сурасини кўчириб беринг деди ва воқеа сураси хақида ва ўқиб юрган кишига Аллоҳнинг неъматлари кесилмаслиги хақида айтиб қолди...
Унутилган хотиралар эсимга тушди. Воқеа сураси фазилатлари хақида топиб ўқидим.
Аллоҳнинг каломи Қуръон каримда биз билмаган сир-синоат қанча?
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан умид кесмаслигимиз керак экан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЎНГГИ ПУШАЙМОН
ЎЗИНГГА ДУШМАН


🎙Икром Шариф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бувим "Ўтганимиздан кейин орқамиздан Қуръон тиловат қилиб, эслаб туринг-а?" деб кўп гапирар эдилар.

Катталардан бу гапни такрор эшитганимда "Киши ўзи дунёда кўп солиҳ амаллар қилиб олгани яхши эмасмикан, кейин бошқалардан умидвор бўлмай", дея ўйлардим. Йиллар ўтиб бу гапларининг бошқа маъноси ҳам борлигини англадим.

Инсоният (хусусан мусулмон) ўзидан солиҳ зурриёт қолишини хоҳларкан.

Яхши амаллар билан ўтаётган умр "эстафета таёқчаси"ни кейинги авлодга қолдирар экан, бу "таёқ" Қиёматга қадар келажак авлодлари қўлидан тушиб кетмаслигини истар экан.

Намозини хушуъ билан ўқиётган, ё мунгли овоз билан қироат қилаётган ёхуд қўлида тасбеҳ Аллоҳ зикрини қилаётган авлодини кўрса, беихтиёр булар қозонаётган савобдан улуши борлиги эсига тушиб, "ўтганимдан кейин мени ҳам дуода унутишмасин" деган фикр хаёлдан ўтар экан.

Шу сабаб ўша онда аждодларимизнинг мазкур истаклари тилга кўчган бўлиши керак.

Аллоҳ Қиёматга қадар зурриётимиздан фақат солиҳ, обид ва фозилларнигина чиқарсин!

Мубашшир Ахмад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЙЎЛ ЎРТАСИДАМАН

✍Раъно Умидбахш
🎙Ахмади Эверест

📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтингчи, қадрдон, бошингизга кулфат келса, кимдан биринчи ёрдам кутасиз?
Севган инсонингизданми? Ёки сизни ҳаммадан ортиқ севган инсонданми?...

Ўзимиз жондан севганларимиз хам, бизни жондан ортиқ севганлар хам омон бўлсинлар..!

ХАЙРЛИ ТУН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги хафтанинг илк куни
муборак бўлсин, қадрдон!

Аллох бу тонгда қилган ният ва дуоларимизни ижобат айласин.
Хафта давомида қиладиган эзгу ишларимизда ўзи мададкор бўлсин! Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик берсин!

Яхшилик ва яхшилар хафта давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг
"Ҳаёт менга имконият бермаяпти" деманг... У ҳолда бу тонг уйғонмас эдингиз...

Ҳар бир янги кун янги имкондир, Сиз кунни “Бисмиллаҳ” билан бошланг, хаммаси яхши бўлади, Ин шаа Аллаҳ 🤲🏻

Бошланган янги хафта ва янги кун барчамизга хайрли бўлсин, барча ишларимизда Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Эркак автобусда ишга отланди. Қовоғини солганча ўйлаб бораяпти:
"Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи".
Елкасида ўтирган фаришта эса қўлига ён дафтар тутганича ёзиб олаяпти: "Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи... Жуда ғалати, яна ўша гаплар... Эҳ.... Нима ҳам қилардим, инсон шуларга буюртма беряптими, демак, шу амалга ошиши керак".

ҚИССАДАН ҲИССА:
Инсон ҳамиша яхшиликларни ўйлаши ва яхши ният қилиши керак. Зеро, ўйлаганлари амалга ошади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз нафақат қилган ишларимиз учун, балки қилмаган ишларимиз учун ҳам жавоб беришимиз бор...

🎙Мухаммадали Эшонқулов


❕ Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туриш иймон ва одамийлик ўта заифлигидан далолатдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#ибрат

ЗАКОВАТНИ ҚАРАНГ!

Ҳазрат Мавлоно Румий ваъз ўқиб юрган замонда бир қизиқ воқеа содир бўлибди:
Маҳалладаги бир одамнинг товуқларини тез-тез ўғирлаб туришар экан. Бу одам нима қилишни билмай, ҳазратнинг олдига бориб:
- Тақсир, товуқларимни ўғирлашяпти. Буни қўшниларим эканини аниқладим-у, лекин қайси бирилигини билолмаяпман. Илтимос, менга ёрдам беринг, - дебди.
Мавлоно ҳазрат ўйлаб туриб, эртага ҳамма қўшниларингни бомдод намозига чақириб келгин, дебдилар. Эртаси куни бомдод намозига бутун маҳалла йиғилиб келишибди. Ҳазрат намозни ўқиб бўлгач, ваъзни бошлабдилар:
- Азизлар, ўғрилик жуда ҳам ёмон оқибатли гуноҳлардан ҳисобланади. Шундай одамлар борки, қўшнисининг товуғини ўғирлаб, патларини юлиб, тағин уялмасдан бошида ўғирланган товуқнинг патлари билан намозга ҳам келади, - деб бир нафас тўхтабдилар.

Шу маҳал ўтирганлардан бири безовта бўлиб, дарҳол қўлини бошига олиб борибди.
Шу тариқа Мавлоно Румий ўғрини аниқлаб олган эканлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"Яхшилик қилдим, билмади" деган норозиликларни кўп эшитамиз.

Барака топкур, сен яхшилик қилмабсанку, тижорат қилибсан, фойда кўрмаганингга оғринибсан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНОАТНИНГ ФАЗИЛАТИ БАЁНИ

🎙Абдукарим Мирзаев


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшнимиз бор-ку! Шу бизни ёмон кўради деди.

- Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?

- Отаси жавоб берди: «Сен уларни катталарини кулиб қараганига эмас кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатига қараб бошқаларга муомала қилади» деди.

Изоҳ: Инсонлар оиласи билан суҳбатда бемалол бўлади, қайси қўшнисини ёмон кўрса бемалол у ҳақида ёмон сўзларни айтиб ўтирaди. Ёш болалар эса буларни эшитиб уйида ёмон деб айтилган инсонга нисбатан ёмон тушунча шаклланади, ва у ёмонланган инсон қанча ширин гапирса ҳам совуқ муомалада бўлаверади. Чунки ёш болада мунофиқлик, икки юзлилик касали ҳали ривожланмаган бўлади.

Агар ёш бола сизга нисбатан яхши муомила қилаётганини кўрсангиз, билингки, ўша уйидаги катталар сиз ҳақингизда яхши гаплар гапиришади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2