ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган - ЖУМА кунидасиз, Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам дуодан униб-ўсади...

Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аллохим жумлаи мўминлар қаторида барчамизни паноҳида асрасин.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давридаги Мадина
(3D animation)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОРОЛМАДИМ...

🎙Қамариддин Бекмуҳаммад

Мадинада тонглар отди, боролмадим,
Мадинада кунлар ботди, боролмадим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Голливуд кино юлдузи Морган Фриманнинг Азон ва Ислом дини ҳақидаги фикрларини эшитинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
— Ҳа...
— Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам ҳудди шундай — деди отахон ва гапида давом этди — менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!

Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди ва Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11)

Эҳ отахон, — дедим хаёлан — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?

Икром Шариф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Университет. Фаррош намозда имомлик қиляпти, орқасида эса университет ректори ва ўқитувчилари унга иқтидо қилган.

Ораларидаги фарқ фақат тақво!
Нақадар буюк ва нақадар гўзал – бу Ислом!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бир йигит шайх Муҳаммад Ғаззолийдан сўради:
- Эй шайх, намоз ўқимаганнинг ҳукми нима?

У киши шундай жавоб бердилар:
- Ҳукми - уни ўзинг билан масжидга олиб боришингдир. Яхшиликка чақирувчи бўл, амалларга ҳакам эмас!

Яна шайх дейдиларки:
- Диннинг вазифаси қоқилганни кўрганда, унинг ўрнидан туришига кўмаклашишдир. Туртиб, йиқитишга уриниш эмас.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
КЎНГИЛ ОЛИШ

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бемор бўлган яҳудийни кўргани борар эдилар.

Абу Бакр розиёллоҳу анҳу кўр кампирнинг уйини супурар, овқатини пишириб берар эдилар.

Умар розиёллоҳу анҳу шаҳардаги оч қолиб ухлай олмаётган болаларга ўз елкаларида бир қоп ун кўтариб бориб уларга едирган эдилар.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ вафот қилди.
У кунгача мискинлар эшиклари олдида қўйиб кетиладиган таомларни ким қўйиб кетаётганини билишмас эди. У зот вафот қилганидан сўнг таом келмай қўйди. Мискинлар билишдики, бу таомларни Абдуллоҳ ибн Муборак қўйиб кетар экан.

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг энг ашаддий душмани вафот қилди. Шогирдлари ибн Таймия роҳимаҳуллоҳга хушхабар келтиришди. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шогирдларидан ранжиди ва дарҳол маййитнинг аҳлига бориб таъзия билдириб деди:“Бизни отангиз деб билинг. Нима керак бўлса бизга айтинг муҳайё қиламиз!”.

Уларнинг ҳаёти ана шундай эди. Аллоҳ улардан рози бўлган бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Бухорий ҳадис ўрганиб, амал қилиш ва бизларга етказиш мақсадида таҳминан 14000 (ўн тўрт минг) километр юрган эканлар. 90 минг атрофидаги устозлар ҳузурида бўлганлар. Бу масофаларнинг баъзиси яёв, баъзиси от ёки туяда бўлган. Қиш, ёз, иссиқ совуқ, чўл, дашт, тоғ, кечаси ёки кундузи...

У зот Бухорода туғилганлари учунгина «Ал-Бухорий» бўлиб қолмаганлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БУХОРИЙ БОБОМ

🎙Ҳайрулла Хамидов


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Қуръон амал қилиниши учун нозил этилган. Сизлар эса уни ўрганишни амал қилиб олдингизлар. Яқинда шундай қавмлар келадики, улар Қуръонни сув қилиб ичиб юборадилар. (Лекин) улар яхшиларингиз эмас. Илмга амал қилмайдиган олим давони сифатлаган бемор ёки таомларнинг лаззатини сифатлаган оч одам кабидир."


🕌 Ҳулқи қурон бўлиш барчамизга насиб қилсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҲИКОЯ

Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:

— Мени ўтирғизиб қўйинглар! — деди. Сўнг отасига боқиб: — Сиз нега йиғлаяпсиз, отажон? — деди.

— Сени вафот этиб, сенсиз ёлғиз қолишни ўйлаб йиғлаяпман!
— Онажон, сиз - чи?
— Фарзандни йўқотиш доғини менга тотдиришингдан...
— Жуфтим, ҳалолам, сен нега йиғлаяпсан?
— Сиз менга меҳрибон эдингиз жуда ҳам! Сизсиз нима қиламан? Бошқа бировга муҳтож бўлишдан қўрқаман!
— Жигарбандаларим, болажонларим! Нега йиғлайсиз?
— Отажон, етимлик аччиғини бошимизга келишидан... сизсиз бечора бўлишни ўйлаб йиғлаяпмиз! — дейишди.

Шунда обид киши ҳам йиғлаб юборди. Отаси:

— Болам, сен нега йиғлаяпсан — деди.

— Барчангиз мен учун эмас, ўзингиз учун йиғлаётганингизни кўриб йиғлаяпман. Сизлардан қайсингиз мен учун йиғлаяпти?
Қайси бирингиз мени озуқам (солиҳ амаллар) оз эканлигини ўйлаб йиғлаяпти?
Қайси бирингиз мени ётар жойим тупроқ бўлишини ўйлаб йиғлаяпти? Ҳисоб кунида мени кутаётганини ғам қилиб, Роббимга қай юз билан юзланишимни ўйлаб ким йиғлаяпти? Мен Роббимга қай аҳволда юзланаман - деди-ю, юзтубан ерга йиқилди. Уни туртиб кўришди, у қимирламади. Уни жони чиққан эди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАҚИҚИЙ ДАРБАДАР...

🎙Абдукарим Мирзаев


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Умрдан яна бир куни тугади...

Азизлар, бугунги ўтган кунингиздан мамнунмисиз?
Ибодатларингизни ўз вақтида қила олдингизми?
Яқинларингизга яхшиям сиз борсиз деб айта олдингизми?
Қанақа яхшилигу ёки қанақа хато қилдингиз?
Уйқуга кетишдан аввал ўзимизни тавтиш қилиб, эртага бугундан яхшироқ - ҳулқи қурон бўлишга ҳаракат қилайлик.
Истиғфор ва шукур айтиш эсингиздан чиқмасин...

Аллоҳга омонатсиз қадрдон...
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин! Қадрдон, қалбингиз мехри ила кўнгилларга бахт, қувонч ато этишингиз мумкинлигини биласизми?!

Ҳар инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан барча барчасидан. Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан... Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ниятимиз, хеч бир одам мехрга ташна бўлмасин. Барчага яқинлари мехр эътиборидан қониб яшаш насиб қилсин.

Бугунги кунингиз яқинларингиз даврасида файзли ва мароқли ўтсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши сўз қушнинг гўзал хонишига ўҳшайди, тилдан чиққан зоҳоти ўзгалар дилини яйратади.

ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...
Шундай экан, сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғи билан тақдирланасиз...

Атрофингиздагилар сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#масал
– Сен кераксиз аьзолигингни биласанми? Инсонлар сенсиз ҳам яшай оладилар! – деди бир куни кўз киприкка қараб.
Бу сўздан киприк ўксинибди:
– Сен инсонларга қанчалик зарур бўлсанг, мен хам сенга шунчалик кераклигимни унутма! Ахир мен фақат сени асраш учунгина яшаяпман...


Сизни асраш учунгина яшаётганлар бор...
қадрига етинг, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:

— Эшитаман! Кимсиз?

— Менман, ўғлим. Онангман!

— Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.
— Ҳалиги... Ўғлим...
— Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?
Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:

— Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!
Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Фатима Алий таржимаси


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
СИҚИЛМА...

Мехримизнинг энг аввали ота онамизга бўлиши керак аслида...


Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.

Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.

Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.

Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.

Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай қилингки, меҳрингизни доим ҳис қилиб яшасинлар.

📖
@Ibratli - Дунё сабоқлари...