ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ИККИ ДЎСТ

Тарихнинг қайсидир саҳифасида икки дўст бўлган экан. Иккаласи бир жойда таҳсил олиб, илм-маърифатда маълум даражага етибдилар. Олим бўлиб етишибдилар. Аммо, улар икки хил йўлни танлабди.
Биринчи дўст таркидунёчиликни ихтиёр қилибди. Тоғларга чиқиб кетиб, кечаларини ибодат, зикр, Қуръон қироати билан, кундузларини рўза билан ўтказишни бошлабди. Бутун борлиғини Аллоҳга бағишлабди.
Иккинчи қаҳрамонимиз эса илмини халққа етказиш учун ваъз-насихат қилибди, шогирдлар етиштирибди. Оила қурибди, касб-ҳунар қилиб бойлик тўплабди. Катта боғ, масжидлар, мадрасалар қурдирибди. Халққа соф ислом таълимотларини етказиш билан умрини ўтказибди. Аҳли солиҳ фарзандлар тарбиялаб, юзлаб шогирдларни камолга етказибди.
Орадан йиллар ўтибди...
Таркидунё қилган қаҳрамонимиз, асли шариат таркидунё қилишга тарғиб қилмаган бўлса ҳам, қалбидаги мустаҳкам эътиқоди ва Аллоҳга бўлган ишқи туфайли авлиёлик даражаларини топибди. Хатто, қушлар тилини тушунадиган кароматга эга бўлибди.
Бир куни зикр қилиб ўтирса, иккита қуш гаплашаётгани қулоғига чалинибди. Улар бир-бирига, мана бу авлиёнинг бир дўсти бўлар эди ўша олим вафот этибди, дейишаётган экан.
Бу хабарни эшитиб махзун бўлган авлиё унинг қишлоғи томон йўлга тушди. Йўлда ўзини ўзи койиб борар эди, у бола-чақасидан ошиниб келолмагандир, нега мен бир бора ҳол-аҳвол сўраб зиёрат қилиб қўймадим?! Энди ҳеч бўлмаса аҳли оиласига таъзия билдириб қўяй, деди.
Қишлоқда бир катта боғга кўзи тушди. Бу кимники, деган саволга, фалон олимники, кеча ул зот вафот қилдилар, деб жавоб қилишди. Намоз учун масжидга кирди. Бутун жамоат ул зотни ҳаққига дуолар, таҳлиллар айтаётган эди. Мадрасаларни ҳали кўрмаган экан, кириб кўрди. Юзлаб, минглаб шогирдлар ул зотга бағишлаб хатми Қуръонлар қилмоқда. Ниҳоят дўстининг уйига борди. Фарзандлари ва аҳллари ҳам такбир-таҳлил, хатми Қуръонлар билан банд. Вафот қилган дўстининг ҳаққига қилинаётган дуолар, хатмлар тинмас эди. Ул зотдан моддий ва маънавий яхшиликлар кўрган қанча-қанча инсонлар у кишига бағишлаб эҳсон ва дуои хайрлар қилмоқда.
Бу ҳолатни кўрган авлиё зот одамларга шундай хитоб қилибди:
Огоҳ бўлинг, ибрат олинг! Мен бу киши билан бирга илм олганман. Аммо, иккаламиз икки хил йўл танлаганмиз. Бугунгилик кунда менга маълум бўлдики, дўстим танлаган йўл афзалроқ экан. Вафот қилганидан кейин ҳам унинг амал дафтари тўхтамаётганини кўряпман. Бу амал дафтари қиёматгача ҳам тўхтамаса ажаб эмас. Қанийди мен ҳам шу йўлни танласам эди. Аллоҳ сенга Ўз раҳматини ёғдирсин дўстим, сен ютдинг ИншаAллоҳ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бир инсоннинг Қуръони каримни қандай ўқиши сизни алдаб қўймасин! Унинг ўқилиши тилдаги оддий сўз холос. Асосийси ким уни ҳаётига тадбиқ этмоқда, шунисига қаранг!

Умар (р.а.)

Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАДЪИЯТСИЗЛИК ВА
ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА


🎙Абдукарим Мирзаев

Қилган хар ишимизнинг оқибати афсус эмас, фаҳр бўлсин. Ўзликни шакллантириш - яхшиланишдан мақсад шу бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Эй дўстларим!
Инсон ва жин шайтонлари турли воситалар билан ушбу ёз ойларида фарзандларингизни овламоқдалар. Соҳил қирғоқларини учрашув макони қилиб олмоқда. Базм ва ичкиликларга ва турли беҳуда ўйин кулгиларга жойлар қилиб олмоқда. Ҳолбуки сизлар фарзандларингизга ҳаммадан яқинларисиз, уларнинг масъулиятлари сизларнинг бўйнингизда. Сизлар шуни билингки, агар болаларингиздан бирор йигит Аллоҳнинг тўғри йўлидан қочиб инсон ва жин шайтонларига эргашадиган бўлса бу қочиш масьулияти ва зарари сизнинг елкангизга юкланади. Агар фарзандингиздан бирорта қиз иффат поклигини йўқотса ва охират бахтсизлигидан олдин бу дунёнинг бахтсизлиги жавобгарлигини ҳар қандай нарсадан олдин елкангизда сиз кўтарасиз. Сиз жавоб берасиз.

Муҳаммад Рамазон Бутий

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Уста ва кумуш бўлаги

Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бас қил, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан, жуда самимий, меҳрли овоз эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланганини, биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз...


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласанми?

Излаган, қидирган нарсаси билан!
Инсон нимани изласа, ана ўшанга лойиқдир.

Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Моддий бойлик...
Уни йўқотиш - фожеа эмас!
Интилсанг албатта, омад яна эшик қоқиши тайин...

Унутма!
Ҳаёт йўлагида, тошли сўқмоқларида орингни, номусингни , шаънингни билиб билмай тушириб қўйсанг- бу катта йўқотиш…

Шон-шухрат, обрў пешвоз чиқса рўпарангдан барига ўралашиб, дилгир дунёнгни зинҳор унутиб қўйма..

Обрў-эътибор қозонганингда, шуҳратинг осмон қадар кўтарилса бил-ки, турфа одамларни кашф қилишинга, садоқатли ёки бевафо дўстларни ажрата олишинг учун берилган энг ҳаққоний имкон бу!

Ғафлатда қолма, Ҳақдан туҳфа инсоний фазилатларни кўзинг нуридай асраб авайла!


Малоҳат МИРЗАЕВА

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
ДУНЁ

✍Раъно Умидбахш
🎙Ахмади Эверест

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Тириклигимиз, саломатлигимиз ва юртимизнинг тинчлиги бизга берилган Аллохнинг иномидир.

Шундай экан, табассум қилинг, яқинларингизга хуш кайфият, яхшилик улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Токи, биздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин.

Табассум қилсангиз тиллога тенгдир, 
Яхши ниятингиз Хумога тенгдир. 
Бу гўзал дунёда сиз бахтли яшанг, 
Бу дунё торга тор, кенгларга кенгдир.


Бу куннинг файзу барокати Сизга хамроҳ бўлсин, қадирдон.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайирли тонг!

Аллоҳим берган яна бир кунини бошлаган юртдошларим, кунингиз сиз ўйлаганданда чиройли бўлишини тилаймиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 ЭЗГУЛИК НУРИ

Кунлардан бир кун Қуёш Парвардигорга арз қилибди:
–Бўлди, ортиқ ер юзига нур сочмайман, қийналиб кетдим !- дебди.
–Гапир, нимадан қийналдинг?
–Ер юзида ёмон одамлар кўпайиб кетган, бемеҳрлар, беҳаёлар, бевафолар, ёлғончи очкўзларнинг қилмишларидан бўғриқиб, янаям қизариб кетаяпман, сабрим тугади, - дебди.
–Наҳот-ки биттаям яхши одам қолмаган бўлса?
–Йўқ, яхши одамлар ҳам бор лекин улар ҳам кундан кунга камайиб кетаяптида,- дебди Қуёш.
Унга шундай буйруқ бўлибди :
–Дунёда биргина яхши инсон қолганда ҳам, сен шу Инсон учун тонгдан тунгача нур сочишинг керак...


Ҳаёт йўлингизни эзгулик нурлари ёритсин, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда компасингизни Маккага тўғриламасангиз қийналасиз!

🎙Рустам Рахматов

Ҳаётимиз давомида жуда кўп йўллардан юрамиз. Бу йўллар гоҳ яхши бўлсин гоҳ ёмон, гоҳ эгри бўлсин гоҳ равон... Ҳамиша инсон олдида танлов имконияти мавжуд. Компасимизни қай томонга йўналтириш, қайси йўлдан юриш ўзимизга ҳавола.

Сизнинг компасингиз қайси томонга йўналтирилган?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Яхшиларим, унутманг.. Сизни баҳтли қиладиган дунё эмас Аллоҳ йўлида қилган эзгу ишларингиздир...

Биз бугун дунё учун жанжал қилмоқдамиз, бир иш туфайли маҳлуқотга бўйсунишни истамадик балки.. Тушунарсиз ҳамда ҳаёлга ҳам келмаган амаллар рўй бермоқда. Ҳа, сезганингиздек: Биз катта синов ичрадирмиз..

Икки киши ҳеч қачон ўз юмушига тўймайди: илм толиби илмга, дунё талабгори дунёга..

Бадан касал бўлса овқат ва сувни иштаҳа тортмайди.. Худди шунингдек, қалбда дунё муҳаббати бўлса - насиҳатларни тинглашга иштаҳа тортмайди..

Молик ибн Динор


Ибодатда бўлсаму, мазасини тотмасам..
Яхши ҳулқни билсаму, унга амал қилмасам
Кечир мени Ё Раббим, дунё учун йиғласам..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АЛЛОХ билиб турибди.

🎙 Али.

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Жорж Маклорин 1948 йилда Оклахома универститетида қабул қилинган биринчи қора танли талабадир. Уни оқ танли талабалардан алоҳида ўтиришга мажбур қилишган эди. Аммо у ўз номини универститет тарихида ўтган энг яхши учта талаба рўйхатига муҳрлай олди.
Маклорин айтади:
"Курсдошларим менга ҳайвонга қарагандай қарашар эди. Мен билан ҳеч ким гаплашмас эди. Домлалар ҳам худди мен учун келишмагандай тутишар эди ўзларини. Савол берсам жавоб беришмас эди. Аммо мен бор кучимни ишга солиб талабаларнинг барчасидан ўзиб кетдим. Мен кўп ўқидим, натижада улар билмаган нарсаларини мендан сўрашга мажбур бўлдилар. Ҳамма нарсани орзу қилса бўлади, аммо муваффақият ўқишни эмас. Унга фақат меҳнат билан эришилади".

Бошқалар модомики, сенинг шаклинг, кўринишинг ва кийиминг учун таҳқирлар эканлар, сен юзингни қуёш ва ой сингари мунаввар қиладиган ахлоққа эга бўл, тамом. Ҳаммаси яхши бўлади!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"Садақанинг энг афзали қайси?"

Расулуллоҳ соллоллоху алайхи вассаллам шундай мархамат қилдилар:
"Садақанинг энг афзали мусулмон киши илм ўрганиб, кейин уни мусулмон биродарига ўргатишидир."

Ибн Можа

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛМСИЗЛИКДАН ҚОЧИНГ

Китоб муаммо бўлган замонларда эмас, қўлимиз адашиб интернетга тегиб кетса ҳам исталган китоб турли хил форматларда топиладиган шароитда яшаяпмиз.

Толиби илмнинг тақвоси, илмга ҳарислигининг натижаси бир шаҳзода ҳаёти мисолида гўзал ўрнак сифатида келтирилган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз хоҳлаганча илм ўрганинг. Аллоҳга қасамки, унга амал қилмагунингизча Аллоҳ сизга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Ақлсизлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.

Ҳасан Басрий


Аллоҳим! Бизларни илм билан сўзлаб, ҳилм билан буюрганингга риоя қиладиганлардан қилгин! Амийн!

ХАЙРЛИ ТУН !
Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Отаётган тонгимиз орзу - ниятлар ижобатига эшик очсин...
Аллоҳ барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, ушбу тонгда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин..!

Отаётган тонг сизни ёруғ бахтларга етказсин, қадирдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР !

Тонгни яхши ният ва шукроналик билан қарши олган Азизларим... Ушбу куннинг файзу барокати Сизларга ҳамрох бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😄 БАХИЛ!

(Ҳорижлик бир сайёҳнинг "бир пиёла чой" ҳақида ўйлаганлари...)

Ҳорижлик бир сайёҳ:

- Ўзбеклар қанчалик бахил, хасис халқ эканлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз...

Чой дамлади, бир пиёла тўлдириб қуйдида, ўйланиб қолди, қайта чойнакка ағдарди. Иккинчи маротаба ҳам яна тўлдириб қуйдида, иккиланди шекилли, шоша-пиша чойнакка қайтариб қуйди. Учинчи маротаба ҳам шу аҳвол...

Ҳар тугул, қовоқ солиб турганимдан аччиғим чиққанини сезган кўринади, орадан нақ беш дақиқа ўтгач, бир қарорга келган шекилли, пиёланинг тагига озгина чой қуйганча менга узатди.

Бечора, шунда ҳам “кўп қуйиб юбордим” - деб ўйлаётган бўлса керак, иккинчи қўли билан юрагини ушлаб олган. БАХИЛ!

* * * * * * *

Ростанам кўринишдан шундайку
Ишингиз чин кўнгилданлигини қандай кўрсатасиз? 😉
Албатта ТАБАССУМ биланда!

Самимий табассумингиз бўлмаса номингиз БАХИЛдир...

ТАБАССУМ қилинг... 😊


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...