Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲР - ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН !
Ўзаро меҳр - оқибат, самият, бағрикенлик билан бошланган кун қандай яхши!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди.
Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.
Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.
Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар... Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.
Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.
Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар... Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ДАРВОЗА ВА УСТУН
- Ҳа, ота яхшимисизлар, онам яхшиларми?
Ота хириллаб йўталади, кўзойнагини тақади.
- Кечагидан яхшиман, ўғлим дарвоза қурайлик, ён четиям нураб қолибди, йиқилиб бита яримтага шикаст етказмасин.
– Эээ, ота дарвоза маҳкам, тўғрилатиб қўяман, ёз келсин.
Баҳор, ёз ўтди. Куз келди. Ота ётиб қолди. Ўғил яна кўргани келди.
–Ўғлим, дарвозани таъмирламадикда, маҳалладаям энг эски тахта дарвоза бизники қолди. Уканг пул жўнатаман деганиди, дараги йўқ. Сан бошлайвер, уканг пулини беради.
– Эээ, ота дарвозага биров қараб ўтирибдими!?
Келаси баҳор уста соламиз, уйларингизгача таъмирлаймиз.
Орадан бир хафта ўтиб, ота дунёдан кўз юмди...
Вафоти куни ука ҳам Россиядан етиб келган эди. Уч кун аввал темирдан чиройли нақшинкор дарвоза олиб келишди, лекин ўрнатишга улгурмаганиди.
Энди эса, дарвоза бор, лекин УСТУН йўқ...
Бахриддин Асрор
Ота-онани борида қадрланг!
📖 @IBRATLI - Дунё сабоқлари...

Одамзот умри у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетишдай гап. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савоб иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлабку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади...
Ўткир Ҳошимов,
"Икки эшик ораси" китобидан
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
Ўткир Ҳошимов,
"Икки эшик ораси" китобидан
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касаллик фақат жасадда эмас, хулқда ҳам бўлади. Агар хулқи ёмон кимсани кўрсангиз, унга Аллоҳдан шифо тилаб дуо қилинг ва ўша касалликдан сизга офият бергани учун Унга ҳамд айтинг!
Роббимиз яралишимизни гўзал қилгани каби ҳулқимизни ҳам гўзал қилсин! Амийн!!!
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохни панохида бўлинг!
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
Роббимиз яралишимизни гўзал қилгани каби ҳулқимизни ҳам гўзал қилсин! Амийн!!!
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохни панохида бўлинг!
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Янги хафтанинг илк куни
муборак бўлсин, қадрдон!
Аллох бу тонгда қилган ният ва дуоларимизни ижобат айласин.
Хафта давомида қиладиган эзгу ишларимизда ўзи мададкор бўлсин! Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик берсин!
Яхшиликлар ва яхшилар хафта давомида ҳамроҳингиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!

ЧОЙНАК...
🎙Толибжон Исроилов
✍Эркин Воҳидов
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇

СУҲБAТДОШ
Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.
Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.
Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.
Aбдулла Орипов

#Иқтибос
"– Эй, ярамас қишлақи, сен ўлиб қолсанг мен нима қиламан?"
"Новда" фильмидан
ХАЁТ ҚОНУНИ
Ҳаётингиздан кетганларга ачинманг! Улар ўз манфаатлари тугагач кетдилар, кетганларнинг ўрнига албатта янгилари келади. Бир қараганда эшитилиши хунук бўлсада, айнан шундай алмашиниш услубида атрофингиздагилар синалади.
Чин ва сохталар тоифаланади. Доимий ва вақтинчалар сараланади.
Зеро, бир нарсани унутмангки, АСЛ ДЎСТ ҳеч қачон кетмайди!
Сизни тарк этишни лозим топганлар эса икки дунёда сизга ДЎСТ бўлмайди!

Бир фақир кулбада бахтиёр ўсдим,
Меҳнатда қаварди кафтдаги пўстим.
Не-не зарбаларга чап берганману,
Агар сен ўқ отсанг, нишонман, дўстим.
Эҳе, қанча ёлғон сувдек ичилди,
Қанча қасамлардан осон кечилди.
Ним кулиб қўяман ким нима деса,
Фақат сен алдасанг, тамомман, дўстим.
Билсанг, яқиндан ҳам ёвлар чиқаркан,
Сал "кетмонинг учса" ғовлар чиқаркан.
Табассум ортида ғичирлайди тиш,
Фақат меҳринг билан омонман, дўстим.
Куйсам ҳузуринга қоқаман қанот,
Қоқилсам, кўзингдан излайман нажот.
Қара, кўрмайсанми маломатларни,
Оғриниб, ранг-рўйи самонман, дўстим!
Шоирнинг кўнгли бўш, шоир девона,
Унинг суянгани Оллоҳ ягона.
Мени нима деса, деяверсин ким,
Сени ёмон деса, "ёмонман" дўстим!
Фақат меҳринг билан омонман, дўстим!
Малика Салимова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

Бир донишманддан сўрашди:
– Туғишган ака-укангизни кўпроқ яхши кўрасизми ёки дўстингизними?
– Туғишганимни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса.
Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса.

ЎН ИККИТА ЎҒИЛ ВА БИР ҚИЗ
Бўлган воқеа асосида.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бўлган воқеа асосида.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
САДОҚАТ
Машҳур бир раббоний олимнинг ҳузурига шогирди кирар экан, устозининг олдида бир бегона аёл ўтирганига кўзи тушди. Шогирд дарҳол ўзини четга олди. Бир оздан сўнг аёл ташқарига чиқиб кетди. Шогирдининг ишини сезган олим шогирдидан сўради:
--- Олдимда бегона аёлни кўриб нима ҳаёлга бординг?
--- Бу аёл фурсатни ғанимат билиб, илм ва дуоингиздан фойдаланай деган. Шундай фикрга бордим.
--- Машааллоҳ! Аслида хам худди шундай эди.
Билиб қўй! Менинг олдимда шаробдан бўшаган шиша кўрган тақдирингда ҳам ёмон гумон қилмагин!
Садоқатнинг шаъни шу!

Олижаноб кишилар одамлар билан муомала қилишда ишонч , яхши гумон ва уларнинг хатоларидан кўз юмиш билан хурмат эътибор қозонадилар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин!
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
Шуни билки, бу дунё уч кундир:
⚜ Биринчи кун: у кеча ўтган кунингдир, у учун тавба қил, аламларни эса унут.
⚜ Иккинчи кун: у бугунги кунинг, сен шу кунингда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшагин.
⚜ Учинчи кун: у эртанги кунинг, у хақда сен билмайсан хали. Демак, сен - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўрагин!
Ҳар бир янги кун тавбага йўл, хидоятга нур, ва хайрли амаллар қилиш учун берилган имкондир.
ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!
Яхши ният билан бошлаган хар ишингизда Аллоҳ мададкор бўлсин! Кунингиз хайрли бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!

Ҳар бир кун илоҳийдир... Ҳар бир тонг бир неъмат. Неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!
Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!
Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ИККИ ДЎСТ
Тарихнинг қайсидир саҳифасида икки дўст бўлган экан. Иккаласи бир жойда таҳсил олиб, илм-маърифатда маълум даражага етибдилар. Олим бўлиб етишибдилар. Аммо, улар икки хил йўлни танлабди.
Биринчи дўст таркидунёчиликни ихтиёр қилибди. Тоғларга чиқиб кетиб, кечаларини ибодат, зикр, Қуръон қироати билан, кундузларини рўза билан ўтказишни бошлабди. Бутун борлиғини Аллоҳга бағишлабди.
Иккинчи қаҳрамонимиз эса илмини халққа етказиш учун ваъз-насихат қилибди, шогирдлар етиштирибди. Оила қурибди, касб-ҳунар қилиб бойлик тўплабди. Катта боғ, масжидлар, мадрасалар қурдирибди. Халққа соф ислом таълимотларини етказиш билан умрини ўтказибди. Аҳли солиҳ фарзандлар тарбиялаб, юзлаб шогирдларни камолга етказибди.
Орадан йиллар ўтибди...
Таркидунё қилган қаҳрамонимиз, асли шариат таркидунё қилишга тарғиб қилмаган бўлса ҳам, қалбидаги мустаҳкам эътиқоди ва Аллоҳга бўлган ишқи туфайли авлиёлик даражаларини топибди. Хатто, қушлар тилини тушунадиган кароматга эга бўлибди.
Бир куни зикр қилиб ўтирса, иккита қуш гаплашаётгани қулоғига чалинибди. Улар бир-бирига, мана бу авлиёнинг бир дўсти бўлар эди ўша олим вафот этибди, дейишаётган экан.
Бу хабарни эшитиб махзун бўлган авлиё унинг қишлоғи томон йўлга тушди. Йўлда ўзини ўзи койиб борар эди, у бола-чақасидан ошиниб келолмагандир, нега мен бир бора ҳол-аҳвол сўраб зиёрат қилиб қўймадим?! Энди ҳеч бўлмаса аҳли оиласига таъзия билдириб қўяй, деди.
Қишлоқда бир катта боғга кўзи тушди. Бу кимники, деган саволга, фалон олимники, кеча ул зот вафот қилдилар, деб жавоб қилишди. Намоз учун масжидга кирди. Бутун жамоат ул зотни ҳаққига дуолар, таҳлиллар айтаётган эди. Мадрасаларни ҳали кўрмаган экан, кириб кўрди. Юзлаб, минглаб шогирдлар ул зотга бағишлаб хатми Қуръонлар қилмоқда. Ниҳоят дўстининг уйига борди. Фарзандлари ва аҳллари ҳам такбир-таҳлил, хатми Қуръонлар билан банд. Вафот қилган дўстининг ҳаққига қилинаётган дуолар, хатмлар тинмас эди. Ул зотдан моддий ва маънавий яхшиликлар кўрган қанча-қанча инсонлар у кишига бағишлаб эҳсон ва дуои хайрлар қилмоқда.
Бу ҳолатни кўрган авлиё зот одамларга шундай хитоб қилибди:
Огоҳ бўлинг, ибрат олинг! Мен бу киши билан бирга илм олганман. Аммо, иккаламиз икки хил йўл танлаганмиз. Бугунгилик кунда менга маълум бўлдики, дўстим танлаган йўл афзалроқ экан. Вафот қилганидан кейин ҳам унинг амал дафтари тўхтамаётганини кўряпман. Бу амал дафтари қиёматгача ҳам тўхтамаса ажаб эмас. Қанийди мен ҳам шу йўлни танласам эди. Аллоҳ сенга Ўз раҳматини ёғдирсин дўстим, сен ютдинг ИншаAллоҳ!

Бир инсоннинг Қуръони каримни қандай ўқиши сизни алдаб қўймасин! Унинг ўқилиши тилдаги оддий сўз холос. Асосийси ким уни ҳаётига тадбиқ этмоқда, шунисига қаранг!
Умар (р.а.)
Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Умар (р.а.)
Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАДЪИЯТСИЗЛИК ВА
ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА
🎙Абдукарим Мирзаев
Қилган хар ишимизнинг оқибати афсус эмас, фаҳр бўлсин. Ўзликни шакллантириш - яхшиланишдан мақсад шу бўлсин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА
🎙Абдукарим Мирзаев
Қилган хар ишимизнинг оқибати афсус эмас, фаҳр бўлсин. Ўзликни шакллантириш - яхшиланишдан мақсад шу бўлсин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Эй дўстларим!
Инсон ва жин шайтонлари турли воситалар билан ушбу ёз ойларида фарзандларингизни овламоқдалар. Соҳил қирғоқларини учрашув макони қилиб олмоқда. Базм ва ичкиликларга ва турли беҳуда ўйин кулгиларга жойлар қилиб олмоқда. Ҳолбуки сизлар фарзандларингизга ҳаммадан яқинларисиз, уларнинг масъулиятлари сизларнинг бўйнингизда. Сизлар шуни билингки, агар болаларингиздан бирор йигит Аллоҳнинг тўғри йўлидан қочиб инсон ва жин шайтонларига эргашадиган бўлса бу қочиш масьулияти ва зарари сизнинг елкангизга юкланади. Агар фарзандингиздан бирорта қиз иффат поклигини йўқотса ва охират бахтсизлигидан олдин бу дунёнинг бахтсизлиги жавобгарлигини ҳар қандай нарсадан олдин елкангизда сиз кўтарасиз. Сиз жавоб берасиз.
Муҳаммад Рамазон Бутий
📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

Уста ва кумуш бўлаги
Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бас қил, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан, жуда самимий, меҳрли овоз эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланганини, биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз...
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...