ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Жума намозида кўпчилик намозхонлар хат орқали ўз муаммоларини ёзиб, жамоат билан дуо қилишларини сўраб мурожаат қилишларини хамма билади. Камолиддин Орифхон масжидининг имоми Қобил қори шу хатларни бирма-бир ўқиб жамоат билан дуо қилиб турганди навбатдаги хат хаммани эътиборини тортди.

Унда шундай ёзилганди "Исмим Хожакбар (агарда янглишмасам). Мен хам шу масжидга қатнардим, фақат намоз ўқишга эмас, балки намозхонларни туфлисию қўлга нима тушса шунисини ўғирлашга. Аллох жазоимни бериб қаттиқ аварияга учраб, янги ТошМида ётибман. 12 марта операция бўлдим. Масжид ахлидан узр сўрайман, нима бўлишим номаълум, агарда соғайиб кетсам масжидингизга бораман, бу гал ибодатга. Илтимос жамоатдан дуо олиб берсангиз".

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох учун тавба қилаётган гунохкорнинг овозидан ёқимлироқ овоз йўқ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Гуноҳларингизни истиғфор ила ёқиб юборинг!

"Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ!"

Тавба ўт эрур, гуноҳ-чи-ўтин,
Ўтинга ўт тушса,
қоларми бутун?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Биласизми?

Каъбаи муаззамага ўрнатилган Ҳажарул асвад (қора тош) аслида қора бўлмаган. У Жаннатдан туширилган, сутдан ҳам оқ бўлган. Бу ҳақида ҳадис бор. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажарул Асвад жаннатдан сутдан ҳам оқ бўлган ҳолида нозил бўлган. Уни бани одамнинг гуноҳлари қорайтирган», дедилар».

Қай бир гуноҳкор чин ихлос ила тавба қилиб Ҳажарул Асвадни ўпса ёки истилом қилса унинг гуноҳлари ўша тошга ўтавергани сабабли оппоқ тош қоп-қорага айланиб кетган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажар ҳақида: «Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ уни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.

Аллоҳ таоло қиёмат куни Ҳажарул асвадга ўзига хос мақом беради ва у ўзини ихлос билан истилом қилган мўминларнинг фойдасига гувоҳлик беради. Шунинг учун ҳам Ҳаж, Умра қилувчилар ва зиёратчилар Ҳажарул асвадни ўпиб, силашга ошиқадилар.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг Байтини Ҳаж, Умра қилиб, Ҳажарул асвадни ихлос билан истилом қилишимизни (ўпиб, силашимизни) насиб этсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОҲИРАТ УЧУН ПОЙГА...
(Дўстлар мусобақаси)

Ота - онасига итоатли солиҳ фарзанд ҳаж умра сафари савобига ҳеч қандай қийинчиликсиз эга бўлади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​​​ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ.

1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг.

2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг.

3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг.

4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг.

5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг.

6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади).

7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг.

8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг.

9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг.

10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг.

Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар.

❗️Ҳикмат
Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, азизлар!
Бошланган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!

Азизлар, хаётда энг муҳими бу - Меҳр, Қадр - Қиймат, Дийдор , Муҳаббат..! Қолган барчаси ўткинчи шуҳратпарастлик...
Шундай экан, енгил-елпи, ўткинчи нарсалар учун сиқилманг.
Бугуннинг хар лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг... Доим ёдда тутинг-ки, хар бир ўтган вақт умрингизнинг бир бўлагидир... Шундай экан, кайфиятингизни тушмасин, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши ва унутилмас кун бўлиши мумкин.

Кунингиз сиз соғинган дийдор онлари ила завқли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ зикрга, шукрга ва эзгуликларга бой кун ато этсин..
Сизга яхшиликлар соғинамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...

.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...

.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…

.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига ғилоф иш қилибсиз.…

.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.

Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..

.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…

.... Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпайди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!


📖 @IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍1
ҚАЛАМ
 
Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан:

1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак.

2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур.

3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор.

4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир.

5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Орттираётган билимингизу тажрибаларингиз билан кўп фахрланманг - ҳаёт имтиҳон ва синовларини ҳар куни ўзгартириб туради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
📖 Telegram.me/IBRATLI
​​“Менга жаннат ва жаҳаннамни қиёслаб тушинтириб беринг!”

Шу саволни берган ёш йигитчани донишманд бир хонага етаклаб киради. Хона ўртасида узун хонтахта қўйилган экан. Хонтахта атрофида одамлар рўпарама рўпарам ўтиришибди. Ҳар бирининг олдида бир косадан шўрва, қўлларида бир метр узунликдаги қошиқ. Ҳамма узун қошиқлар билан шўрва ичишга урингани учун, ҳар томонга овқат тўкилиб-сочилиб ётибди. Хонтахта устига ҳам, одамларнинг кийим –бошига ҳам қараб бўлмасмиш. Донишманд йигитга хонани кўрсатиб: “Бу ер жаҳаннамга тенг, болам, чунки одамлар фақат ўзини тўйдиришни истайди” дебди. Кейин йигитчани етаклаб бошқа хонага борибди. У хонада ҳам биринчисиникидек манзара. Хонанинг ўртасида узун хонтахта, одамлар юзма-юз ўтиришибди. Ҳамманинг олдида шўрва, қўлида эса узун қошиқлар. Фақат бу ердаги одамлар қошиғи билан қаршисидаги инсонга шўрва ичираётган экан. Донишманд йигитга қараб: “Ўғлим, бу ер эса жаннат мисоли, одамлар муаммоларини баҳам кўриш билан ечим топишяпти ва бир-бирини тўйдиришяпти” деган экан.

Қиссадан ҳисса: Бахт — кўп нарсага эришиш эмас, қўлидаги имкон ва фурсатларни бошқалар билан баҳам кўришда.

"Стрес ва иймон" китобидан

📖 @IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳикмат
Бир куни пайғамбарларнинг отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссалом сўрадилар:
– Ё Парвардигори олам! Дард кимдан?

Аллох таоло:
– Мендан, – деди.

Иброҳим алайҳиссалом яна сўрадилар:
– Даво кимдан?

Аллох таоло яна:
– Мендан, – деди.

Шунда Иброҳим алайҳиссалом:
– Унда табибга не ҳожат? – дедилар.

Аллох таоло:
– Табиб – қўлига даво юборилган кишидир, – деб марҳамат қилди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Яхши кўрган одамимиз бемор бўлса, синов деймиз.

Ёқтирмаган одамимиз бемор бўлса, жазо деймиз.

☝️Аллоҳнинг қазою қадарини ҳавои нафсга мослаб олишдан эҳтиёт бўлинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Энг гўзал нуқталар:

– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Охирги сўз ўлимдир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АЗИЗ МУХЛИСЛАР!
Ушбу постни 10 та яқинингизга улашиб қўйинг. Мақсадимиз ибрат улашиш. Груҳ ва каналимиз бошқаларга хам манфаатли бўлади деган умиддамиз. Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин!


ИБРАТЛИ СУХБАТДОШЛАР грухи

ва ИБРАТЛИ ДУНЁ каналига

Кўк ёзувни☝️босиб, бизга қўшилинг!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, азизлар!
Бошланган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин. Аллоҳ берган яна бир тонгни қарши олдик ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин.

Бугунги кун режангиз орасига ота-онангиз, амма-холангиз, опа-синглингиз, дўсту-қадрдонлардан хабар олишни хам қўшиб қўйинг.
Масофа олис бўлса, телефонда ҳол сўранг, смс ёзинг.
Сизни ҳол сўрашингиз учун дилдан чиққан, самимий сўзларни ўзи кифоя.
Бу ишингиз давомий бўлса, сиздан ўрнак олишларига сабабчи ҳам бўласиз.
Аллоҳ меҳр-оқибатимизни давомий қилсин. Кунингиз хайрли ўтсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲР - ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН !

Ўзаро меҳр - оқибат, самият, бағрикенлик билан бошланган кун қандай яхши!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди.

Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.

Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.

Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар... Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA