ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#ибрат

Одамлар йўлда кетаётса, бир чумоли қаршисида турган тоғнинг тошларини елкасига ортиб, четга чиқараётган эмиш. Ундан нега бундай қилаётганини сўрашибди...
- Тоғнинг нариги томонида онам бор. Онамнинг олдига бориб-келишим учун тоғнинг ўртасини ёриб, ўзимга йўл қиляпман, - дебди.
Одамлар:
- Бу сенинг қўлингдан келмайди-ку, дейишса,
- Қўлимдан келмаслик баҳона бўлолмайди, - деган экан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_менинг_онам

Ўқишни битирган талаба, диплом олиш маросимида минбарга онаси билан чиқишни ва хурсандчилигини онаси билан баҳам кўришни истади. Ташкилотчилардан бири эса бу мумкин эмас деб онасини пастга тушишини айтади.
Ўғил эса... 👏🏼


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Катта бўлиб англадимки, онамнинг қаттиққўлликлари муҳаббат экан, ғазаблари муҳаббат экан, жазолари муҳаббат экан. Ва... Онамнинг муҳаббатларигина муҳаббат экан.

Айман Ёғий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Бир ёши улуғ отахон тижорат мақсадида сафарга отланган ўғлини кузата туриб, ўғлига: “Ўғлим, синглингни муҳофаза қил! Синглингни эҳтиёт қил!”, деб, бир неча бор тайинлади. Ўғил ҳамотасига итоаткорона: “Хўп бўлади”, “Хўп бўлади, отажон”, дедию, ўзига ўзи: “Қандоққилиб синглимни эҳтиёт қиламан? Ахир у уйда, мен эса олисда бўлсам”, деб савол берди.
Сафарда юрганида бир чиройли қизга кўзи тушиб, уни ёқтириб қолди. Орқасидан пайт пойлаб юриб, қиз ёлғиз қолганда бир ўпиб олди. Кейин бу хатосидан хижолат бўлиб ортига қайтди. Кунлар ўтиб уйига қайтганда, отаси: “Ўғлим мен сенга синглингни эҳтиёт қилгин, демаганмидим?! Агар сен ҳам зиёда қилганингда, у ҳам зиёда қилган бўлар эди” деди. Маълум бўлишича у сафардалигида синглисини ҳам бир йигит ўпиб қочган экан. Йигит отасининг насиҳатини тушуниб етиб, қилмишидан пушаймон бўлди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади.
Бировлар дардингдан фойдаланади, биров меҳрингдан.
Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни.
Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ.
Биров орқангдан пичоқ уради, биров қалбингдан.

Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма.

Чунки, дунё даласида ҳар ким экканини ўради, қадрдон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга


ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги кун муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Амин!

Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЎЗИНГИЗНИ
ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ!


Ўлмасбек Самарқандий


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
​​ШОКАЛАД

Оилага қўш келин тушди. Бир куни оила бошлиғи ота битта таҳта шокалад кўтариб келди.
 –Бундан кейин бир нарса олсангиз учта олинг, адажониси ахир оиламиз учта бўлди-ку, – деди хотини эрига дарс берган бўлиб.
 – Учта бўлдик, дейсанми, унда чақир “қўшнилар”ни ,– кулди ота. Барчалари стол атрофига жам бўлишди.
 –Онажонинглар битта тахта шокалад олиб келсам, учта обкемабсиз, деб мени уришди, дарҳақиқат нимага битта шокалад обкелдим, сабабини биласизларми, билсангиз айтинглар-чи? – деди ота фарзандларига қараб.
 –Пулингиз биттага етгандир-да, дадажон, – деди кичик ўғил, ҳаммадан олдин топқирлик қилиб, – учтага етганда учта олардингиз. “Сен нима дейсан” дегандек ота катта ўғилга қаради. У елка қисти. Келинчаклар ҳам бир нарса дея олмай ерга қарашди..
 Ота шокаладни учга бўлиб деди:
 –Бундан кейин оиламиздаги ҳамма нарса учга бўлинади, ҳатто, меҳр-оқибат ҳам, қани чойни олиб келинглар-чи, бир шокаладхўрлик қилайлик...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
ОТАМДЕК
БЎЛАРМИКАНМАН ?!


✍Анвар Мирзо
🎙Авзал Рафиқов


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
Ҳижратдагилар туркумидан

14 ёшимда онам вафот этдилар. Отам бошқа аёлга уйландилар. Ўгай онамиз яхши чиқмади. Бизни чиқиштирмай, уруш қилаверарди. Мени бир бой амакига мажбурлаб узатишмоқчи бўлдилар. Мен 18 ёшда ҳужжатларимни олиб уйдан қочиб кетдим. Россияга кетдим. Кўп йиллик сарсонгарчилик, қийинчиликлар ортидан ўқишга кирдим. Россияда бир немис йигит билан танишдим. Турмуш қурдик. Ҳозирда 3 фарзандимиз бор. Эрим муҳандис, мен эса мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ҳаётим яхши. Ҳаммаси изига тушиб кетди. Баъзан биз, баъзан отам ёнимизга келиб кетадилар. Мен ҳам Ўзбекистон, ҳам Германия фуқаросиман. Лекин менга кўпроқ Германияда яшаш ёқади. Мен Германияни танлаганман. Мен бу ерда бахтимни, тинчимни топдим. Буларга эришиш менга қулай бўлмаган. Ҳар бир нарсада ҳикмат, ҳар бир қийинчилик ортида яхшилик бор экан. Мен болалигимда кўрмаган яхшиликларни энди кўрмоқдаман. Эрим яқинда Исломни танлади. Уйимиз байрамга тўлди. Бундан ортиқ бахт борми?

Зулфия Махмуд

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
ҲАЁТ

Жабр,
Сабр...
Қабр.

Бу бошқаларнинг бизга бўлган муносабатидан юзага келган ҲАЁТ. Юқоридаги уч сўзни ўқиганимизда илк ўйлаганимиз шу бўлади.

Аммо ўзимиз ҳам бошқаларни қандай ҳаётга йўлламоқдамиз, мажбурламоқдамиз?! Буни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз..?!

Жабр,
Сабр...
Қабр.

Демак ўзимиз ҳам бошқаларни бошига айнан шу кунини солаяпмиз.

Мубашшир Ахмад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АФСУСКИ АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ...

Хаётда нохақликлар, алдовлар кўпайиб кетти... Интернет тармоғига боғланиб қолганимиз сабаби хам шу асли... Ҳақиқатни ножотни ундан қидирмоқдамиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни огоҳ этинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон орзуларингиздан воз кечманг, олға интилинг! Билим олинг, ўқиб ўрганинг, орзу ва мақсадларингизга эришинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзадингизга хам вақт ажиратинг! (ибратли видео)

Оталар огоҳ бўлинг! Фарзандларингиз ҳаётидаги тарбиявий бўшлиқни она ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам тўлдира олмайди. Бир ёқлама бўлган тарбияда камчилик ва нуқсон бўлади.

Оталардан илтимос!
Ҳаёт бўла туриб фарзандингизни (тарбиясида нуқсонга йўл қўйиб) тирик етим қилиб қўйманг!
Отаси йўқни етим дейдилар, онаси йўқни эмас!

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА ЖУМА...

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, Сизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК...

🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA