ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

Хазонрезги

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Аллоҳнинг бандасига берган энг яхши неъмати - инсонларнинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди.

Аллоҳнинг бу инъомидан бахраманд бўлиб яшаш ҳар бандага насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
- Отанг қани?
- Кетган хорижга,
Тўрт тангаси бор ишга.
- Онанг қани?
- Кетган хорижга,
Ҳарна кўмак, ёр ишга.

- Аканг қани?
- Кетган хорижга,
Узоқ совуқ, қор ишга.
- Опанг қани?
- Кетган хорижга,
Айтиб бўлмас, ор ишга.

- Қишлоқ қани?
- Кетган хорижга,
Ўзида йўқ, хор ишга.
- Ўзинг-чи, сен?
- Мен ҳам, хорижга,
Кўнаяпман боришга...

Бобур Бобомурод

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Фарзандларим хорижга кетган. Ҳар кун ҳар ҳил воқеаларни ёзиб юборади. Бугун бомдоддан кейин яна мактуб келди.
– Эртага имтиҳон, - дейди. Кўчириш мумкин эмас. Ҳеч ким бир-бирига ёрдам бермайди. Биттагина индонезиялик қиз бор. Ҳаммага дарсдаям, имтиҳондаям кўмаклашади. Бошқа ҳамма ўзини олиб қочади. Айниқса синов вақтида биров-бировга ёрдам бермайди. “Ўзим бўлсам бўлди” дейди. Ҳудди қиёматга ўхшайди, дада - дейди...
– Ҳа, қиёмат шундоқ қизим... Бировларга ёрдам қила оладиганлар бор, ёрдамга мухтож, ҳеч вақоси йўқлар бор. Агар имтиҳон Олувчи марҳамат қилса қилди, кимдандир ёрдам оларсан, гар адолат қилса, “ҳолимиз вой” деявер, қизим - дедим...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСРА БОЛАМНИ...

✍Чашма
🎙Ахмади Эверест

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​#ибрат.

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:

-Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, - дебдилар.

Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди.

-Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановвул қил. Кўрасан хасталигингдан асар ҳам қолмайди.

Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:

-Ё, Роббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!!- дея ҳушидан кетган эканлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ...

Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: "Беш дақиқада ўша ерда бўламан", деб шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарҳод бозоридаман”, деб алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000-9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли, сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.

"Дилдаги гаплар" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халол ризқ қидириш хам ибодатга киради...

🎙Мухамадали Эшонқулов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ИБРАТЛИ ВА ҚИЗИҚ ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина қандай иш қилмасин, катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…

Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»

Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.

Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, чунки у унга билдирилган ИШОНЧ рамзи эди. У чекни авайлаб сейфга солди. Кейин ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ ва куч пайдо бўлганини ҳис қилди ва ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан ўзи батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…

Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:

– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшиям узоққа кетиб қолмабсиз. Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиши, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништириши шунчаки одатга айланиб қолган…»

Қаҳрамонимиз нима дейишини билмай, узоқлашиб бораётган қария ва ҳамширанинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Демак, йил бўйи ишонган, кўнглини тўқ қилган, уни янги чўққилар сари етаклаган 500 минг доллар асли йўқ нарсамиди? Лекин шу эришган ютуқларига қариянинг "йўқ пул" тақдим этиб билдирган ИШОНЧи ҳаётига таъсир қилган эди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​НОУМИД БЎЛМАНГ...

Ҳар қандай ишда натижага эришиш учун меҳнасеварлик, қатъият ва фидоийлик керак.

Унутмангки, ишонганлар учун ҳамма нарсанинг имкони бор.

Гейл Диверс


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга янги кун тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Қалбингиздаги барча орзу ниятларингизга Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда орзу - мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

Ишонинг... Аллоҳ Сиз билан!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқ фойдаланинг.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Баъзи кимсалар уламолар ҳузурида таълим олмасдан, китоб ўқиш орқали илм ўрганишар эди. Кунларнинг бирида шундай кимсалардан бири: «Қора седана барча дардга шифодир» деган иборани ўқиб қолди.

Аммо китобда «седана» (الحبة) сўзи хато ҳолда (الحية) «илон» деб ёзилиб қолган эди. Шунинг учун бу бечора «Қора илон барча дардга шифодир» деб ўқиб олиб, қора илон қидира бошлади. Уни топиб, ушлаган эди, илон уни чақиб ўлдирди.

Устозсиз илм ўрганиш – тўғри йўлдан тойилиш демакдир.
Китобдаги хато биргина нуқтанинг зиёда қилинишида эди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

Банкка босқинчилар кириб, уларнинг каттаси ичкаридагиларга бақирди: "Қимирламанглар! Пул давлатники, жон эса сизники!".

Банкдаги одамлар тезда ерга ётишди. Бунга "фикрни чалғитувчи усул" дейилади – одатий фикрлардан чалғитиш.

Бир аёл эса столнинг устига ётиб олганди, тўдабоши унга ўшқирди: "Хоним! Бу ерда зўравонлик эмас, ўғрилик бўляпти. Қани, ерга ётинг!"

Бунга "маҳорат" дейилади – фақат ўзингиз қойиллатиб қиладиган ишни бажаринг!

Босқинчилар ишни битириб, банкдан чиқиб кетгач, ҳали ёш, тажрибасиз ўғри тўдабошидан сўради: “Қанча ўғирлаганимизни бир санаб кўрмаймизми?" Тўдабошига унинг гапи ёқмади: "Аҳмоқ! Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғирлаганимизни ўзлари айтишади".

Бунга "тажриба" дейилади – бугунги кунда ҳаётий тажриба қоғоздаги расмий малакадан кўра анча муҳим.

Ўғрилар банкдан чиқиб кетишлари билан банк раҳбари ишчисига тезроқ полиция чақиришни буюрди. Аммо ишчи раҳбарига қараб: "Тўхтанг! Келинг, яна 10 миллион олиб, кеча беркитган 70 миллионимизга қўшиб қўямиз", деди.

Бунга "оқимга қараб сузиш" дейилади – ҳар қандай қийинчиликни ўз фойдасига буриб олиш мумкин.

Ишчи яна: "Қани эди, ҳар ой шундай ўғрилик бўлиб турса", деб орзуга берилди.

Бунга "кўнгилхушлик" дейилади – ишлаш кайфияти ишдан муҳим.

Орадан бир кун ўтди. ТВ орқали банкдан 100 миллион ўғирлангани хабар қилинди. Ўғрилар ишонмай пулларини санаб чиқишди: пул атиги 20 миллион эди.

Тўдабоши ғазабланиб шундай деди: "Биз ҳаётимизни хавф остига қўйиб атиги 20 миллион олдик. Банк раҳбари кўз очиб юмгунча 80 миллион ўмарди-я! Бунақа ўғри бўлгандан кўра, ўқимишли ўғри бўлганим яхши эди!"

Бунга "билим бойликдир", дейилади.

Банк раҳбари ўз ишидан мамнун. Унинг қилмишларини мазкур ўғрилик ёпиб юборди.

Бунга "вазиятдан унумли фойдаланиш" дейилади.

Cизнингча ҳақиқий ўғри ким?

Саид Комил.

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Малайзияликлардан «Сизлар оролдаги кичик давлат бўла туриб, ниманинг ҳисобига бунчалик тез ривожландинглар?», деб сўралганда,

улар «Биз ёлғонни йўқотдик» дейишган экан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР ЙЎЛ БОР,
АММО ҲАР ЕРДА ТУЗОҚ...


🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
«АҚСО БИЗНИКИДУР, АҚСО БИЗНИКИ»

Ё ажаб бошланиб қирғин-балолар,
Неча етим қолган шўрлик болалар.
Бугун уруш бошлаб кофир, яҳудий,
Ўзига тилабди дўзах, абадий.

Масжидул Ақсони қилишиб ният,
Энг катта урушни бошлашибди ҳам.
Фаластин-мусулмон чекиб азият,
Эй Аллоҳ уларга ўзинг бер ёрдам.

Қонларга беланиб бормоқда Қуддус,
Не азоб чекмоқда бугун бу Ғазо.
Аллоҳ биз томонда билишмас афсус,
Исломни қўллажак бутун бир фазо.

Ўқлар бўронида Қуббату Саҳро,
Кофир қуролига бўлмоқда нишон.
Бағрим қон, юрагим битмас бир яро,
Аллоҳим уларни қўймагин омон.

Биринчи саждагоҳ, биринчи қибла,
Уммати инсонда фақат ўзники.
Эй банда буларни баландроқ сўзла,
Ақсо бизникидур, Ақсо бизники.

Мусулмон аҳлининг пойтахти бўлган,
Муҳаммаддан қолган ўчмас изники.
Энг ёруғ ой каби бир умр тўлган,
Қуддус бизникидур, Қуддус бизники.

Қуёш кулса фақат шу томон кулар,
Шу сабаб бу фақат ёруғ юзники.
Баландроқ айтайлик не бўлса бўлар,
Ғазо бизникидур, Ғазо бизники.

Қуббату Саҳрода йиғилган уммат,
Кофирга жойини бермайди асло.
Бу ахир бизларга буюк омонат,
Келинг курашамиз даф бўлсин бало.

Бу дунё, бу олам, бутун коинот,
Барчасига келган меҳмонмиз ахир.
Неча саройлару қасрлар бунёд,
Унутманг барчаси Аллоҳникидур.

Эҳ афсус кофирлар қалбингиз ўлган,
Мол-дунё бойликлар майли сизники.
Иймонли одамнинг орузуси бўлган,
Жаннат бизникидур, Жаннат бизники.

Муслим Нур
18:50 28.05.2021

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯҲУДИЙЛАР ҲАҚИДА

Биз билган ва билмаган маълумотлар. Албатта кўринг
ва хулоса қилинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдон...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Болажонлар учун муродбахш кун, байрам тонги муборак бўлсин!

Аллохим барчамизни ушбу байрам кунида болажонларга қувонч улашишга қодир қилсин!

Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг сизга берган хар бир кунининг ўзи бахт!!! Болаларнинг сизга умид билан қараб туриши хам бахт..! Шундай экан тонгни уларга табассум ва хушкайфият улашишдан бошланг!

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу - барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, қувончларга бой кун ато этсин!

Аллохим, барча Ота-оналарга фарзандининг бахтини, камолини кўриш бахтини насиб қилсин!

Кун давомида яхши кайфият хамрохингиз бўлсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA