ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ОДАМЛАР...

🎙Толибжон Исроилов
✍Муяссар Отажонова


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
​​Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл ўз руҳшуноси ёнига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтди.

- Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг.

Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди.

Қари фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлаб берди:

- Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен ортиқ ҳеч кимга табассум қилмай қўйдим. Ҳатто ҳаётимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим.

Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди, шу он мен неча ойлардан буён илк маротаба табассум қилдим.

Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга хизмат қилиш менга бахт олиб келар.

Эртасига мен ширинликлар пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим.

Ҳар куни мен бошқа инсонларга нимадир ёрдам қилишга ҳаракат қилардим.Уларга кичик бўлсада далда беролганим ўзимни хам бахтиёр қиларди.

Бугунги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга бахт бериш орқали бахтимни топдим.

Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пулга олиб бўлмайдиган бахтиёрлик неъматидан айрилганди.

Ҳаётнинг гўзаллиги сен сабаб қанча инсонларнинг бахтли бўлолганида. Чунки, Бахт яхшилик қилиш орқали кўпаядиган неъматдир.

БАХТ - СЕНИНГ НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС, СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГДА


Феруза Турғунова таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди. Шундай экан, фақат яхшиликни ўйла, яхшиликни изла, яхшиликни кўр, яхшиликка интил ва боридан бахт яратишга харакат қил...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия
Бразилялик Гейб Адамс ҳақида хикоя

Хар инсон дунёга келар экан, хаётини онасининг мехри ва кўмаги ёрдамида бошлайди. Гейбда эса аксинча, онаси унинг қўл оёқсиз туғилишини билиб, у туғилмасданоқ ундан воз кечди.
Уни - туғма ногирон чақалоқни қарамоғига олган Америкалик Ром ва Джанель Адамслар қўл оёқсиз болани ўзи мустақил яшашга қодир инсон қилиб вояга етказишди. Хозирги кунда Гейб Адамс хамма соғ тенгдошлари қатори ўз хожатини ўзи мустақл бажаради, ўзи овқат ейди, ўзи кийинади, ўзи чўмилади ва ҳаказо.. У хатто тенгдошлари билан турли хил тўгаракларга хам қатнашади.
"Бизнинг ютуғимиз - ғамхўрлик ва раҳм-шавқат хиссимизни жиловлаб, ўғлимизни мустақил интилишга ундай олганимизда" - дейди отаси Рой Адамс.

Керагидан ортиқ ғамхўрлик оқибатида ўзига ишончи сўниб ногирон ётган инсонлар қанча?!

Хаёт бу кураш демакдир, курашиш учун эса рухий далда керак, жисмоний кўмак эмас.

Дилбар таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Инсон ёлғиз туғилади. Ёлғиз ўлади. Ёлғиз қарийди. Ёлғиз касал бўлади. Ёлғиз ғам-алам чекади. Ташвишларни хам ёлғиз кўтаради. Аллоҳга ҳам ёлғиз ўзи йўлиқади.

Биз эса бир-биримизга йўлни енгиллатишдан бошқасига ярамаймиз..

Доктор Мустафо Маҳмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Оёғи ердан узилганлар ўқисин.

Юнон мифологияси жуда ажойиб фалсафаларга бой. Юнон мифларига кўра денгиз худоси Посейдон ва ер худоси Геянинг ўғли Антей жуда катта куч соҳиби бўлган.

У ўз юртига келган ҳар қандай баҳодирни кураш тушишга чорлар экан, жуда бўлмаса мажбур қилар экан. Асосий масала рақибнинг елкасини ерга теккизиш бўлган. Юнон-рим кураши шундан келиб чиққан.

Антей барча рақибларини ер тишлатар, уларнинг калла суякларидан отасига атаб катта иморат солган. Ҳамма гап шундаки, Антей барча кучни онасидан олар эди, ўзида куч қолмаётганлигини сезиши билан ерга ётиб олиб ундан, яъни онасидан куч олар эди. Бир куни у Геракл билан жангга тушади, Геракл уни бир неча бор йиқитса ҳам Антей яна ўрнидан тураверар эди. Ҳар турганда янада кучлироқ куч билан турар эди.

Шунда Геракл кучнинг манбаси қаерда эканлигини билиб қолади, Геракл бор кучини тўплайди ва Антейни даст кўтариб ҳавода бир неча дақиқа ушлаб туради, Антей бор кучини йўқотганини ҳис қилгач ҳавода унинг белини синдириб ташлайди.

Қиссадан ҳисса шуки, оёғингиз ердан узилганда вазиятни тўғри баҳолай олмай қоласиз, натижада кучингизни йўқотасиз ва белингизни синдирасиз. Бошингиз осмонга тегса ҳам оёғингиз ердан узилмасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз кучини билмоқчи бўлсангиз, ёлғиз қолганингизда ўзингизга назар солинг!!!
Аллоҳ сизни кўриб турар экан, Унга Ўзи рози бўладиган амаллар ила рўпаро бўлишингизни насиб этсин.

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллоҳга омонатсиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга
муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Хар не бўлганда хам Аллохга бехисоб шукроналар бўлсин...
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган холда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

Хазонрезги

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Аллоҳнинг бандасига берган энг яхши неъмати - инсонларнинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди.

Аллоҳнинг бу инъомидан бахраманд бўлиб яшаш ҳар бандага насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
- Отанг қани?
- Кетган хорижга,
Тўрт тангаси бор ишга.
- Онанг қани?
- Кетган хорижга,
Ҳарна кўмак, ёр ишга.

- Аканг қани?
- Кетган хорижга,
Узоқ совуқ, қор ишга.
- Опанг қани?
- Кетган хорижга,
Айтиб бўлмас, ор ишга.

- Қишлоқ қани?
- Кетган хорижга,
Ўзида йўқ, хор ишга.
- Ўзинг-чи, сен?
- Мен ҳам, хорижга,
Кўнаяпман боришга...

Бобур Бобомурод

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Фарзандларим хорижга кетган. Ҳар кун ҳар ҳил воқеаларни ёзиб юборади. Бугун бомдоддан кейин яна мактуб келди.
– Эртага имтиҳон, - дейди. Кўчириш мумкин эмас. Ҳеч ким бир-бирига ёрдам бермайди. Биттагина индонезиялик қиз бор. Ҳаммага дарсдаям, имтиҳондаям кўмаклашади. Бошқа ҳамма ўзини олиб қочади. Айниқса синов вақтида биров-бировга ёрдам бермайди. “Ўзим бўлсам бўлди” дейди. Ҳудди қиёматга ўхшайди, дада - дейди...
– Ҳа, қиёмат шундоқ қизим... Бировларга ёрдам қила оладиганлар бор, ёрдамга мухтож, ҳеч вақоси йўқлар бор. Агар имтиҳон Олувчи марҳамат қилса қилди, кимдандир ёрдам оларсан, гар адолат қилса, “ҳолимиз вой” деявер, қизим - дедим...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСРА БОЛАМНИ...

✍Чашма
🎙Ахмади Эверест

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​#ибрат.

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:

-Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, - дебдилар.

Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди.

-Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановвул қил. Кўрасан хасталигингдан асар ҳам қолмайди.

Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:

-Ё, Роббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!!- дея ҳушидан кетган эканлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ...

Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: "Беш дақиқада ўша ерда бўламан", деб шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарҳод бозоридаман”, деб алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000-9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли, сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.

"Дилдаги гаплар" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халол ризқ қидириш хам ибодатга киради...

🎙Мухамадали Эшонқулов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ИБРАТЛИ ВА ҚИЗИҚ ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина қандай иш қилмасин, катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…

Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»

Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.

Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, чунки у унга билдирилган ИШОНЧ рамзи эди. У чекни авайлаб сейфга солди. Кейин ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ ва куч пайдо бўлганини ҳис қилди ва ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан ўзи батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…

Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:

– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшиям узоққа кетиб қолмабсиз. Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиши, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништириши шунчаки одатга айланиб қолган…»

Қаҳрамонимиз нима дейишини билмай, узоқлашиб бораётган қария ва ҳамширанинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Демак, йил бўйи ишонган, кўнглини тўқ қилган, уни янги чўққилар сари етаклаган 500 минг доллар асли йўқ нарсамиди? Лекин шу эришган ютуқларига қариянинг "йўқ пул" тақдим этиб билдирган ИШОНЧи ҳаётига таъсир қилган эди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​НОУМИД БЎЛМАНГ...

Ҳар қандай ишда натижага эришиш учун меҳнасеварлик, қатъият ва фидоийлик керак.

Унутмангки, ишонганлар учун ҳамма нарсанинг имкони бор.

Гейл Диверс


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга янги кун тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Қалбингиздаги барча орзу ниятларингизга Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда орзу - мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

Ишонинг... Аллоҳ Сиз билан!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқ фойдаланинг.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA