ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
СЕҲР.

Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни сўраяпти.

Эр бир қоғозга ёзди:
"Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда
ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.

Кечга уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган совға бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."

Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ
айблари бор эди. Аммо мен
шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон
муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини
етмиш фоизга ўзгарди.

Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.

Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ийжобий энергия ҳосил қилади.
Ўз ҳаётингни, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхши сўз садақадир" деганлар.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Сизда гўзалликларни кўра оладиган кўз, ёмонликларни кечира оладиган кўнгил, яхшиликлар ҳақида тафаккур қиладиган ақл ҳамда орзулар тўла қалбнинг борлиги сизнинг бахтиёрлигингиздан далолатдир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Атргул тиконин қўлингга санчса
Оғриғини эмас, иффорин ўйла.
Жуфти ҳалолинг ногоҳ ранжитса
Озорини эмас, севгисин ўйла!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ТАНОСИБ...

✍Шахриёр Шавкат
🎙Ахмади Эверест

📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
​​Биз (инсонлар) кўпинча ҳеч нима бермай ҳамма нарсага эга чиқишни истаймиз! Шу боисдан тафаккур учун савол-жавоб шаклидаги ушбу жадвални тавсия этамиз.

Мулоҳаза; Иккинчи саволга жавобингизни ҳеч ким кўрмайди. Аллоҳ билан ўртангизда қолади. Шундай экан, чин жавоб беришга харакат қилинг!

Биринчи саволга жавоби сўзсиз "Ҳа" бўлганларга иккинчи савол!

- Жаннатга киришни истайсизми?
- Ҳа!
- Унга кириш учун нима қилдингиз?
?

- Пайғамбаримизнинг шафоатига эришишни истайсизми?
- Ҳа!
- У зотга (с.а.в) кунда неча бора саловат айтасиз?
?

- Фарзандингиз сизга яхшилик қилишини истайсизми?
- Ҳа!
- Унга қандай тарбия бермоқдасиз?
?

- Сизга кимдир қулоқ солишини истайсизми?
- Ҳа!
- Ўзингиз қанча одамни тинглайсиз?
?

- Сизни инсонлар кечиришини истайсизми?
- Ҳа!
- Ўзингиз шу онга қадар қанча инсонларни кечирдингиз?
?

- Жаҳаннамдан сақланишни истайсизми?
- Ҳа!
- Ундан сақланиш учун нима қилдингиз?
?

- Аллоҳ бойлик беришини истайсизми?
- Ҳа!
- Берганига шукр қилдингизми?
?

- Уйдагилар ҳолатингизни тушунишини истайсизми?
- Ҳа!
- Сиз уларни тушунишга қанчалик ҳаракат қилдингиз?
?

- Азиз бўлишни истайсизми?
- Ҳа!
- Ўзингиз инсонларга қанча тавозеъликсиз?
?

- Дуоларингизни Аллоҳ ижобат қилишини истайсизми?
- Ҳа!
- Сиз Унинг буйруқларига қанчалик жавоб бердингиз?
?

- Жуфтингиз тақволи бўлишини истайсизми?
- Ҳа!
- Ўзингизнинг тақвойингиз ва солоҳиятингиз қандай?
?

- Ёрнгиз сизга муҳаббатли бўлишини истайсизми?
- Ҳа!
- Унга ўзингиз қанчалик меҳир бердингиз?
?

- Аёлингиз энг гўзал аёлга айланишини истармидингиз?
- Ҳа!
- Кўзингизни номаҳрамлардан қанчалик тия оласиз?


Ҳечнимасиз ҳеч нарсага эга чиқишни умид қилманг. Инсонлар сизга қандай муомалада бўлишини истасангиз, улар билан шундай муносабатда бўлинг. Аллоҳ дуоларингизни ижобат қилсин!

Илм ва хикмат

#мулохаза_учун

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА ЖУМА...

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Салавот - ғамлар кетиб, гуноҳлар кечирилишига сабаб.

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтинг.
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаерда меҳр бўлса, у ерда ҲАЁТ бўлади!

Кўнглингизни
ДУОсиз,
ШУКРсиз ва
МЕҲРсиз қолдирманг!..


Дуо қилганда дилдан ишонинг.

Шукр қилганда қалбдан миннатдор бўлинг.

Меҳр кўрсатганда, самимий ва шафқатли бўлинг.

Бу учлик енголмайдиган тўсиқ
йўқ дунёда, ИШОНАВЕРИНГ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикрисиз "ТИЛ" қолмасин!

ЖУМА МУБОРАК !


Якинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Ака, жаннатга қайси йўлдан
борилади, кўрсатиб юбормайсизми?...

(яхши тушунтирибди)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Гуноҳларим кўп. Уларни қандай ўчираман?»

✨Кўринг ва яқинларингизга ҳам улашинг! Меҳрибон Роббимиз гуноҳларимизни мағфират қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​#Ҳикоя

Кексалик ҳаловатини истайсизми?

Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...



Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...



Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...

Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...

Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.

Умида АЗИЗ

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲ, ОДАМЛАР...

Анчадан буён Ўрозбой аканинг хаёли паришон.
- «Нексия» олсаммикан ё…
У роса иккиланди.
- Қачонгача пиёда юрасиз? – деди хотини. – Биз пулни мисқоллаб йиққанмиз. Сиз эса…
- Назармат… Бундай чоқ нима қилишга ҳайронсан.
- У сизга бир сўм берган эмас!
Туйқус, аканинг юрагида нимадир бош кўтарди. Укасиникига келди, хаста онасига:
- Қийналиб бўлсаям бир қарорга келдим, эна, мен сизни даволатаман, - деди.

Шониёз Мелибоев.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍1
Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг, муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар ўша ғамларингга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМ ЙИҒЛАР, ОНАМ ЙИҒЛАР, ОНАМ У...

🎙Сурайё Мансурова
Фатхулла Маъсудов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Осмонлар кўксимда қилади тазм,
Қўл чўзсам, самода юлдузни тутдим.
Нима ҳам қилардим менинг бир ўзим,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Қай томонга борсам, йўллар очилган,
Ҳар ўнг-у сўлимда гуллар сочилган,
Иқболимни тилаб қўллар очилган,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Бир йигит умрининг жафолари кўп,
Адашган йўллари, хатолари кўп,
Менинг-чи, эртамдан ҳамон кўнглим тўқ,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Онамнинг дуоси ҳимоя қалқон,
Онам бор тоғларни этарман талқон,
Муҳаббатим олов, жасорат вулқон,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Вафо Мўмин, оддий, ғариб шоирсан,
Дунё синовидан нега нолирсан,
Айт-чи, сенинг ўзинг нега қодирсан,
Онанг дуосидан бу кунга етдинг,
Отанг дуосидан бу кунга етдинг.

Вафо Мўмин

Дуогўй ота ва оналаримиз бахтимизга соғ бўлишсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНИНГ ДУОСИ

👤 Сардор Раҳмхон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Бир тавба қиссаси

Мадинаи мунавварада яшайдиган икки йигит бор эди. Улар бир куни Туркияга сафар қилдилар. Аслида уларнинг мақсади ўз шаҳарларида имконият кам бўлгани учун Туркияда турли гуноҳларни қилиб, маст қилувчи ичимликларни ичиб келиш эди. Улар Туркияга бориб таксига ўтирдилар ва чеккароқ қишлоқдаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар. Уларни кутиб олишга масъул ходим уларнинг қаердан келганларини сўради. Улардан бири Мадинаи мунавварадан келганларини айтди. Ходим буни эшитиб жуда қувониб кетди. Пайғамбаримиз алайҳис саломга бўлган эҳтиром ва Мадина аҳлига бўлган муҳаббати туфайли улар сўраган кичик хонага эмас, балки катта залга жойлаштирди. Иккала йигит туни билан кайфу-сафо қилиб маст ҳолда ухлаб қолдилар. Эрталаб соат тўрт ярим, кутилмаганда уларнинг эшиги тақиллаб қолди. Улардан бири уйқусираб туриб эшикни очди. Қараса меҳмонхона ходими. У "Масжидимиз имоми Мадинадан меҳмонлар келганини билиб одам юборибди, у намозни сизлар билан ўқимоқчи. Биз сизларни пастда кутамиз" деди. Йигит даҳшатга тушди ва шеригини уйғотди ва Қуръондан қанча ёдлагансан, деб сўради. У "Уларга имомга ўта олмаслигимизни тушунтиришимиз керак" деди. Шу орада эшик яна тақиллади ва ходим намоз вақти яқинлашаётгани ва одамлар уларни кутаётганини айтди. Улар тезда ҳаммомга кириб ғусл қилиб чиқдилар ва масжидга қараб юрдилар. Борсалар масжид жума намози ўқилаётгандек одамлар билан тўла эди. Барча уларни кутиб турарди. Одамлар барчаси салом бериб кутиб олдилар ва улардан бирини имомликка ўтказдилар. У "Аллоҳу акбар" деб такбир айтдиямки, одамлар7 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини эсга олиб йиғлай бошладилар. Имомга ўтган йигит "Уларга қўшилиб мен ҳам йиғлай бошладим" дейди. У иккала ракатга ҳам "Фотиҳа" ва "Ихлос" сурасини ўқиб намозни тугатди. Намоздан кейин одамлар уларни зиёрат қилдилар..
Бундан таъсирланган йигитлар тавба қилиб ҳидоят йўлига кирдилар. Улардан бири ҳозир Мадинадаги етук воизлардан бири..
Кўряпсизми, Мадинаи мунавварадаги қанча воиз ва имомлар амалга ошира олмаган ишни муҳаббат амалга оширмоқда.

Муҳаммадким муҳаббат кони эрди
Ҳабиби Ҳақ, расул султони эрди...


Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...