ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​МАБОДО...

Мабодо сизга пул зарур бўлса, бегоналар олдига боринг: аниқ топасиз;

Мабодо сизга маслаҳат зарур бўлса, дўстларингиз олдига боринг: аниқ оласиз;

мабодо сизга пулнинг ҳам, маслаҳатнинг ҳам зарурати бўлмаса, қариндошларникига боринг: харна кўриб, сухбатини олиб қайтганингиз...

Марк ТВЕН

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кўк сомса. Ёхуд шифобахш гиёх.

Самат ота анчадан буён кўзлари кўрмай қолди. Ўғгли кўрсатмаган доктори қолмади. Фойдаси бўлмади. Келининг эса доим жахли чиқарди. Худди болаларини ризқини қияёткандек эди қайнота.
- Шу кур чол ўлмади, мен қутулмадим, дерди доим.
Бир кун Саматотанинг кўк сомса егиси келиб қолди.
- Келин менга кўксомса қилиб беринг, роса егим келяпти, деди келинига.
- Кўк сомса егунча, захар еб ўлгин деди ичида.
Қайнотасига эса.
- Хўп бўлади дадажон деб ишга тушди.
Келин дуч келган кўкатни тера бошлади. Ажабмас шулар захар бўлиб чолни ўлдирса деб жахл билан терарди.
Самат ота учун алохида, ўзлари учун эса алохида кўкат. Самат ота зўр бир иштиёқ билан сомсаларни паққос тушурди. Келин эса хавотирда эди. Нима бўларкин? дея.
Эрталаб уйғонган келин хайрон қолди. Кайнота ўзи ёлғиз ховли айланар, қувончи чексиз эди.
Келинини кўриб чопқиллаб уни ёнига келди.
- Келин Аллохнинг қудратини қаранг эрталаб турсам кўзларим кўраяпти, менимча кечаги мехр билан тайёрлаган кўк сомсангиз шифо бўлди. Ахир бизни ҳар бир кўкат минг бир дардга даво дейишадику. Раҳмат сизга қизим. Келин оғзи очилиб Самат отанинг ортидан қараб қолди...

📖 @Ibratli - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
ҲАЁТ ЎРГАТДИ

🎙Шерзод Карим


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
ОТАНИНГ СЎЗИ

Йиқилдингми?... Кўзларингда
Бунча алам,
Бунча алам!
Усту боши чанг кўрмаган,
Дард кўрмаган
Эрка болам!

Шиддатингнинг шамолига
Ҳушинг бир зум
Шайдо бўлди...
Сенинг равон йўлларингда
Бу тош қайдан
Пайдо бўлди?

Ёки ақлинг кетганмиди,
Энди тошлар
Қолмаган деб?
Лаънатладинг, болам мени
Йўлдан тошни
Олмаган деб...

Эрка болам, кечир мени,
Оқсуягим,
Мурувват қил!
Тошли-тошли бу дунёда
Майсадай хор
Яшадим, бил...

Тошлар билан кураш тушдим
Кураш бекор
Кетмагандир,
Қолган бўлса бирор зил тош,
Болам, кучим
Етмагандир...  

Усмон Азим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​ЗАМОНАВИЙ ИБРАТ

– Катта бўлса албатта менга ўхшайди, – деди майин овозда она.
– Ўзингни алдама, албатта отасига тортади-да, ота ўғил, – деди дадил овозда ота.
Орадан анча йиллар ўтди...
– Худойим – деди ота маъюс тортиб – менга ўхшабди, худди ўзим-а, товба?!

Ўғил эса кеч соат иккида уст-боши лойини қоққанча, сигарета тутатиб уйига кириб келди.

© Раҳмат Бобожон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ КИМСИЗ..?

Сабр қиламиз ва охиригача биргаликда кўрамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга
муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Хар не бўлганда хам Аллохга бехисоб шукроналар бўлсин...
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган холда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...
Йўқотганимиздан сўнг уларни изларини хам тополмаймиз...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг бандага берган энг яхши неъмати - одамзоднинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди.

Аллоҳнинг бу инъомидан бахраманд бўлиб яшаш хаммамизга насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тарбия

"ОЖИЗ"

- Бобожон сиз бувимдан қўркасизми?

- Нега қўрқарканман болам?

- Нимага унда бувим жахл қилсалар, койисалар,сиз яхши гапирасиз?

- Болам бувинг хам, ойинг хам бизлардан жисмонан кучсиз.
Эркак киши "Ожиз" бўлсагина ўзидан ожизга зулм қилади!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲРИНГИЗНИ МАНА ШУНДАЙ УЛАШИНГ!

Аслида биз болалардан кўп нарсани ўрганишимиз керак!
Масалан, самимиятни...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БОЛА ҚАЛБИ

Бола қалби ёлғонни, алдовни кўтаролмайди...
Бозорда ота-бола асал сотар эди. Отаси ярим соатга боласини қолдириб, қаергадир кетди. Бола олдига бир харидор келди ва асал нархини сўради. Бола отаси ўргатган нархни айтди. Харидор асал олмасдан ўз йўлига кета бошлади.
⸺ Асалимиздан олинг, жуда ширин... ⸺ деди бола жовдираб.
⸺Асал бўлгандан кейин ширин бўлади-да, ⸺ харидор йўлида давом этди.
Бола хиёл ўйланиб турди-да, киши орқасидан чопди. Етиб олиб, деди:
⸺ Бизнинг асал ҳамма асаллардан ширин, биласизми, отам унга бонкалаб шакар қўшади!



📖 Telegram.me/IBRATLI - Хикоя ва хаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Тил ортида дил турсин,
Дил ортида дин турсин...


🎙Абдукарим Мирзаев

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
(Самарқандда ўн етти ёшли қизни зўрлаб, ўлдириб сувга улоқтиришибди. Айтишларича, қизнинг кўнгил қўйгани бўлган. Қиз зўрланди. Ўлдирилди. Ижтимоий тармоқда "қаҳрамон эркаклар" ўн етти ёшли қизнинг норасида туйғулари учун енгилтакликда, фоҳишаликда айблашмоқда. Шўрлик севгани учун номуссиз этилибди, ўлдирилибди. Шу ёшда севмаган ким бор?)

Ўн етти ёш эди. Қиз эмас юлдуз
Нигоҳлари оташ, лаблари қирмиз.
Ҳали айтолмаган биронта шоир
Қизнинг кўнгли каби самимий бир сўз.

Муқаддас ришталар боғланса тақдир
Отанинг оридан кечар не ўйлар.
Аёлга висол йўқ фироқ ҳамиша
Ҳофизлар бевафо қизларни куйлар.

Худонинг санъати гулюз, гул ёноқ
Ул оташ нигоҳлар сўнгани ростми?
Ёшлик айёмидан маҳшарга мерос
Севганинг, суйганинг муҳаббатмасми?

Қўшиқлар тингланар кўнгил тўлғаниб
Ҳижронга тасалли ғамгин битиклар.
Магар қиз севгиси гуноҳ аталса
Ҳар йигит кўнглидан гуноҳ мўралар.

Қиз жаннат дейдилар, айтинг, йигит ким?
Анҳорнинг бўйида йиғлайди ҳурлар.
Иблис ҳам ачиниб қарайди бизга
Ўзбек аёлимиз биз ва бахти шўрлар.

Дилфуза Авазова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Иқтибос
Ахлоқ ва номус деганда фақат аёл ҳақида гапиришга тушган ҳар бир киши беномус ва ахлоқсиздир!..

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙИҒЛА МИЛЛАТ,
ЙИҒЛА МУСУЛМОН...


🎙Камоллидин Эгамқулов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
AҚШ аэропортларининг бирида бир журналист сўровнома ўтказмоқда.

– Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима?

- деб берилган саволга ҳамма турлича жавоб берарди. Кимдир уруш деса, яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди.

Шу пайт аэропорт кутиш залига оқ яктакли мўйсафид кириб келди. Буни кўрган журналист унга ўша саволни берди.

"Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима?"

Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди.
- Сен кимсан?
- Aнжелика Уилямс.
- Йўқ. Бу исм. Сен кимсан?
- Журналист
- Йўқ бу касб. Сен кимсан?
- Инглиз
- Бу миллат. Сен кимсан?
- Одамман! деди журналист ва мўйсафидни жилмайганидан қувониб тўғри жавоб берганидан мамнун.
Шунда мўйсафид деди:
- Энг даҳшатлиси, бу ўзингни ким эканингни билмаслигингдир!



ОДАМ БЎЛИБ КЕЛДИК ,
ОДАМ БЎЛАЙЛИК...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

✅🌧Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматулло

Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...


Айтишларича, эрта тонгда қилинган ният амалга ошар экан.
Сизга ниятларингиз ижобатига бой ва барокатли кун тилаймиз!

Аллоҳ сизга яна бир тонгни кўришни насиб этибдими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз... Сизни керак билиб, хаққингизга дуо қилганлар омон бўлсинлар...

Ушбу куннинг файзу барокати хамрохингиз бўлсин, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш бўлади. Аммо унинг бирортасидан ваъз насиҳат олмайди:

1. Ҳар куни унинг умри камайиб боради. Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат эътиборда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.

2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади. Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

3. Ҳар куни охиратга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми? Уни билмайди.


📖
Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
​​Агар Аллоҳ сари рост улов билан йўлга чиқсак, ҳаммамиз ўз доирамизда адолат қилсак, ишларимизда ихлосли бўлсак ва сўзларимизда тақвони тутсак Аллоҳ Ўз раҳмати билан бизга бош бўлади. Устимиздан ҳам, оёқ остимиздан ҳам сероб ризқ еймиз. Бировга ё бирор нарсага муҳтож бўлмаймиз.

Лекин биз дин ҳақида сўзлаймизу, уни билмаймиз. Гўзал ахлоққа чақирамизу, у билан зийнатланмаймиз. Бу бизнинг дунёмизга айланди.

Мустафо Маҳмуд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ ШУНДАЙ БЎЛИНГКИ,
ўрнингизни хеч ким босолмасин

🎙Мухамадали Эшонқулов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA