ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жума» сўзи «жам бўлиш, тўпланиш» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, буюрган:

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).

Шу куни жамоат бўлиб адо этиладиган намоз эса «жума намози» дейилади. Аллоҳ таоло осмонлару ерни жума куни яратган, Одам атони шу куни халқ этган, уни шу кунда жаннатга киритиб, у ердан чиқарган. Бу кунда дуолар қабул бўладиган алоҳида соат бор, мўминнинг Аллоҳ таолодан хайриятни сўраб қиладиган илтижоси шу вақтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни албатта ижобат қилади. Жума намози мискин-фақирларнинг ҳажига тенглаштирилади.



Роббим Аллоҳ деганга саодат кун муборак!
Илтижою дуога ижобат кун муборак!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИНГ ҚАҲРАМОНИМ..!
(Ақсони умрининг сўнггига қадар қўриқлаган аскар хикояси)

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бир бурда нон...

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида: "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан. Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди:

– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?
Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг. Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
– Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик.
Ҳаммол сўзлаб берибди:
– Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчиликлар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!" Бу илтижо оғзимдан чиқар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаблар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар. Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди. Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман.

📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИ ВА БАНДАНИНГ ШУКРОНАСИ

✍ Акром Малик
🎙 Абдукарим Мирзаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..

Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги шанба кунингиз қувончли ва файзли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бағдодий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Мурувват нима?
У зот жавоб берди:
- Мурувват бу биродарларингнинг хатоларига сабр қилишингдир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚОҚИЛГАНИНГДА...

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​МАБОДО...

Мабодо сизга пул зарур бўлса, бегоналар олдига боринг: аниқ топасиз;

Мабодо сизга маслаҳат зарур бўлса, дўстларингиз олдига боринг: аниқ оласиз;

мабодо сизга пулнинг ҳам, маслаҳатнинг ҳам зарурати бўлмаса, қариндошларникига боринг: харна кўриб, сухбатини олиб қайтганингиз...

Марк ТВЕН

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кўк сомса. Ёхуд шифобахш гиёх.

Самат ота анчадан буён кўзлари кўрмай қолди. Ўғгли кўрсатмаган доктори қолмади. Фойдаси бўлмади. Келининг эса доим жахли чиқарди. Худди болаларини ризқини қияёткандек эди қайнота.
- Шу кур чол ўлмади, мен қутулмадим, дерди доим.
Бир кун Саматотанинг кўк сомса егиси келиб қолди.
- Келин менга кўксомса қилиб беринг, роса егим келяпти, деди келинига.
- Кўк сомса егунча, захар еб ўлгин деди ичида.
Қайнотасига эса.
- Хўп бўлади дадажон деб ишга тушди.
Келин дуч келган кўкатни тера бошлади. Ажабмас шулар захар бўлиб чолни ўлдирса деб жахл билан терарди.
Самат ота учун алохида, ўзлари учун эса алохида кўкат. Самат ота зўр бир иштиёқ билан сомсаларни паққос тушурди. Келин эса хавотирда эди. Нима бўларкин? дея.
Эрталаб уйғонган келин хайрон қолди. Кайнота ўзи ёлғиз ховли айланар, қувончи чексиз эди.
Келинини кўриб чопқиллаб уни ёнига келди.
- Келин Аллохнинг қудратини қаранг эрталаб турсам кўзларим кўраяпти, менимча кечаги мехр билан тайёрлаган кўк сомсангиз шифо бўлди. Ахир бизни ҳар бир кўкат минг бир дардга даво дейишадику. Раҳмат сизга қизим. Келин оғзи очилиб Самат отанинг ортидан қараб қолди...

📖 @Ibratli - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
ҲАЁТ ЎРГАТДИ

🎙Шерзод Карим


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
ОТАНИНГ СЎЗИ

Йиқилдингми?... Кўзларингда
Бунча алам,
Бунча алам!
Усту боши чанг кўрмаган,
Дард кўрмаган
Эрка болам!

Шиддатингнинг шамолига
Ҳушинг бир зум
Шайдо бўлди...
Сенинг равон йўлларингда
Бу тош қайдан
Пайдо бўлди?

Ёки ақлинг кетганмиди,
Энди тошлар
Қолмаган деб?
Лаънатладинг, болам мени
Йўлдан тошни
Олмаган деб...

Эрка болам, кечир мени,
Оқсуягим,
Мурувват қил!
Тошли-тошли бу дунёда
Майсадай хор
Яшадим, бил...

Тошлар билан кураш тушдим
Кураш бекор
Кетмагандир,
Қолган бўлса бирор зил тош,
Болам, кучим
Етмагандир...  

Усмон Азим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​ЗАМОНАВИЙ ИБРАТ

– Катта бўлса албатта менга ўхшайди, – деди майин овозда она.
– Ўзингни алдама, албатта отасига тортади-да, ота ўғил, – деди дадил овозда ота.
Орадан анча йиллар ўтди...
– Худойим – деди ота маъюс тортиб – менга ўхшабди, худди ўзим-а, товба?!

Ўғил эса кеч соат иккида уст-боши лойини қоққанча, сигарета тутатиб уйига кириб келди.

© Раҳмат Бобожон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ КИМСИЗ..?

Сабр қиламиз ва охиригача биргаликда кўрамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга
муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Хар не бўлганда хам Аллохга бехисоб шукроналар бўлсин...
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган холда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...
Йўқотганимиздан сўнг уларни изларини хам тополмаймиз...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг бандага берган энг яхши неъмати - одамзоднинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди.

Аллоҳнинг бу инъомидан бахраманд бўлиб яшаш хаммамизга насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тарбия

"ОЖИЗ"

- Бобожон сиз бувимдан қўркасизми?

- Нега қўрқарканман болам?

- Нимага унда бувим жахл қилсалар, койисалар,сиз яхши гапирасиз?

- Болам бувинг хам, ойинг хам бизлардан жисмонан кучсиз.
Эркак киши "Ожиз" бўлсагина ўзидан ожизга зулм қилади!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲРИНГИЗНИ МАНА ШУНДАЙ УЛАШИНГ!

Аслида биз болалардан кўп нарсани ўрганишимиз керак!
Масалан, самимиятни...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БОЛА ҚАЛБИ

Бола қалби ёлғонни, алдовни кўтаролмайди...
Бозорда ота-бола асал сотар эди. Отаси ярим соатга боласини қолдириб, қаергадир кетди. Бола олдига бир харидор келди ва асал нархини сўради. Бола отаси ўргатган нархни айтди. Харидор асал олмасдан ўз йўлига кета бошлади.
⸺ Асалимиздан олинг, жуда ширин... ⸺ деди бола жовдираб.
⸺Асал бўлгандан кейин ширин бўлади-да, ⸺ харидор йўлида давом этди.
Бола хиёл ўйланиб турди-да, киши орқасидан чопди. Етиб олиб, деди:
⸺ Бизнинг асал ҳамма асаллардан ширин, биласизми, отам унга бонкалаб шакар қўшади!



📖 Telegram.me/IBRATLI - Хикоя ва хаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Тил ортида дил турсин,
Дил ортида дин турсин...


🎙Абдукарим Мирзаев

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
(Самарқандда ўн етти ёшли қизни зўрлаб, ўлдириб сувга улоқтиришибди. Айтишларича, қизнинг кўнгил қўйгани бўлган. Қиз зўрланди. Ўлдирилди. Ижтимоий тармоқда "қаҳрамон эркаклар" ўн етти ёшли қизнинг норасида туйғулари учун енгилтакликда, фоҳишаликда айблашмоқда. Шўрлик севгани учун номуссиз этилибди, ўлдирилибди. Шу ёшда севмаган ким бор?)

Ўн етти ёш эди. Қиз эмас юлдуз
Нигоҳлари оташ, лаблари қирмиз.
Ҳали айтолмаган биронта шоир
Қизнинг кўнгли каби самимий бир сўз.

Муқаддас ришталар боғланса тақдир
Отанинг оридан кечар не ўйлар.
Аёлга висол йўқ фироқ ҳамиша
Ҳофизлар бевафо қизларни куйлар.

Худонинг санъати гулюз, гул ёноқ
Ул оташ нигоҳлар сўнгани ростми?
Ёшлик айёмидан маҳшарга мерос
Севганинг, суйганинг муҳаббатмасми?

Қўшиқлар тингланар кўнгил тўлғаниб
Ҳижронга тасалли ғамгин битиклар.
Магар қиз севгиси гуноҳ аталса
Ҳар йигит кўнглидан гуноҳ мўралар.

Қиз жаннат дейдилар, айтинг, йигит ким?
Анҳорнинг бўйида йиғлайди ҳурлар.
Иблис ҳам ачиниб қарайди бизга
Ўзбек аёлимиз биз ва бахти шўрлар.

Дилфуза Авазова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Иқтибос
Ахлоқ ва номус деганда фақат аёл ҳақида гапиришга тушган ҳар бир киши беномус ва ахлоқсиздир!..

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA