#Мазмунли_сатрлар
Агар бахт учун Сизга иккинчи одам керак деб ўйласангиз – Сиз хато қиласиз. Бахт учун Сизнинг ўзингиз кифоя қиласиз. Иккинчи одам эса ўз бахтингизни у билан баҳам кўришингиз учун керак.
ᅠ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.
Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...
Якинларингизга узатинг

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кимдаки бир нарсани вақтидан аввал рўй беришини хоҳласа, маҳрумият билан жазоланади.”
Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бўлади. Шундай экан, бас, истаганимизни ҳозироқ эмас, хайрли бўлган вақтида, бизни унга муносиб кўрган пайтингда ва биз инъом этган неъматларингни қадрлашни ўрганганимизда эҳсон этгин, Аллоҳим! Токи, неъматларингга ишониб, амалларимизни завол этмайлик!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бўлади. Шундай экан, бас, истаганимизни ҳозироқ эмас, хайрли бўлган вақтида, бизни унга муносиб кўрган пайтингда ва биз инъом этган неъматларингни қадрлашни ўрганганимизда эҳсон этгин, Аллоҳим! Токи, неъматларингга ишониб, амалларимизни завол этмайлик!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўзларингиз_қувонсин
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги тонг муборак, Қадрдон!
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..
Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

Ҳайирли тонг!
Аллоҳим берган яна бир кунини бошлаган юртдошларим, кунингиз сиз ўйлаганданда чиройли бўлишини тилаймиз!

#иқтибос
«— Атиги бир кун вақтимиз борми?
— Бир кун йигирма тўрт соатдан, соат олтмиш дақиқадан, дақиқа эса олтмиш сониядан иборатдир. Инсонда иштиёқ бўлса, асли саксон олти минг тўрт юз сония ичида жуда кўп ишларни бажарса бўлади »
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

ДАҲРИЙГА ТАЪЗИЯ
Бир атеистнинг отаси вафот қилибди. Унинг бир мусулмон дўсти бор экан. Ўша дўсти таъзия билдириб, шундай хат ёзибди:
«Отангни табиат берган эди, табиатнинг ўзи қайтариб олди. Табиатда ҳамма нарса ўз-ўзидан юз беради. Ўликнинг ҳам, тирикнинг ҳам қиймати йўқ. Машҳур атеист Стивен айтганидек, «Биз кимёвий чириндидан бошқа нарса эмасмиз, йўқ бўлиб кетишимиз муқаррар. Ҳаммамиз бир кун ҳалок бўлиш учун пайдо бўлган мавжудотлармиз. Йўқликдан келдик, йўқликка қайтамиз...»
Энг кучли, энг салоҳиятли турларгина яшаб қолади. Ҳаёт учун курашда енгилган турлар эса аста-секин йўқолиб бораверади. Отанг ҳам ожиз тур экан, табиий танланиш туфайли қадимги одамлардек вафот қилибди...
Табиат ажрингни кўпайтирсин, қилган амалларингдан миннатдор бўлсин...
Чарльз Дарвиннинг «Турларнинг пайдо бўлиши» китобидан бир-икки саҳифа ўқиб, отангга бағишлаб қўярсан.
Жамолиддин Муҳаммаджон
Ғаройиб таъзия...
Дарҳақиқат, динимизда ҳар бир кўнгил Аллохнинг назаргохидир дейилган. Бу биродаримиз хурмат ва одоб чегарасини сақлаган холда дахрийга таъзия билдириб, кўнгил сўрабдилар... Чинданам ғаройиб таъзия...

Бахтим ўткинчидир, нолам ғанимат
Ҳар битта босилган қадам ғанимат.
Қадрлаб яшайлик гўзал ҳаётни
Дўстларим, одамга одам ғанимат..
Бошга бало булар тилнинг офати,
Унутманг, битмайди дил жароҳати
Тиригида бўлсин ҳар кимнинг қадри
Дўстларим, одамга одам ғанимат..
Бахт бойликда эмас, инсонийликда
Иймондан қимматроқ ҳеч нарса йўқда
Шошма, тирикчилик демагин тўхта!
Дўстларим одамга одам ғанимат..
Меҳрибон, яқиним соғиндим сизни,
Оқибат риштаси боғласин бизни.
Меҳр-муҳаббатга бурайлик юзни
Дўстларим одамга одам ғанимат...

#Таъзия
Ўзбекистон кино ва театр санъати оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти , моҳир режиссёр ва актёр, талабчан устоз ва меҳрибон мураббий Баҳодир Йўлдошев узоқ давом этган хасталик туфайли, 76 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Устоз санъаткорнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди: Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.

ДУНЁ
Дунёни мақтама менга, азизам,
Ишониб бўлмайди сохта афсунга.
Агар у заррача бўлса шарафли,
Йиғлаб туғилмасдик кираркан унга.
Дунёни покиза атама, ёлғон,
Ҳар они кечажак хавфу хатарда.
Агар у заррача бўлса покдомон,
Бизни ювишмасди ундан кетарда.
Хайрулло Ҳамидов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Дунёни мақтама менга, азизам,
Ишониб бўлмайди сохта афсунга.
Агар у заррача бўлса шарафли,
Йиғлаб туғилмасдик кираркан унга.
Дунёни покиза атама, ёлғон,
Ҳар они кечажак хавфу хатарда.
Агар у заррача бўлса покдомон,
Бизни ювишмасди ундан кетарда.
Хайрулло Ҳамидов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Тонгимиз яхшиликлар билан бошлансин!
Аллохим, дуосида сендан паноҳ сўраётган мазлумлар бор...
Тинчлик омонлик истаётганлар,
Ҳуш хабар кутаётганлар,
Ризқ-насиба кутаётганлар бор...
Уларни муродига етказ, Аллоҳим...
Шифо, тинчлик омонлик ва ризқ сўраганларни хушхабаринг билан сийла, Аллохим...
Аллоҳим, юрти нотинч мусулмон ахлини паноҳингга ол... юртига тинчлик барқарорлик насиб эт... Ёмонларга инсоф бер...
Бизларни иймонимизни бут, виждонимизни пок қил...
Ота-онамиз, оиламиз ва барча яқинларимизни паноҳингда асра, Аллохим!
Кунимиз ризқда барокатли ва хушхабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇

Уруш диёридаги гўдак ҳайрати
Отажон, осмондан ёғилган недир?!
Замбарак ўқими ё оддий ёмғир?!
Самонинг ҳам сабри тўлдими, ота?!
Ё қиёмат қоим бўлдими, ота?!
Кўкдан ҳам ёғарми олов парчаси?!
Ёки очилдими дўзах дарчаси?!
Бўлса бу оддий бир момақалдироқ,
Недан ҳушим ҳайрон, вужудим титроқ?!
Tомчилаб тушганлар гар бўлса ёмғир,
Нега ҳар нарсани ёқар бирма-бир?!
Отажон, саф тортган аскарлар қани?!
Ё уларнинг кўзи йўқми кўргани?!
Отажон, қайларга кетди шоҳ, амир?!
Ёки Умар йўқми бу Ватанда бир?!
Икром Шариф

Изтиробнинг энг ашаддийси онасиз қолган манзилдадир.
• Аллоҳим!
- кимнинг онаси вафот топган бўлса уни Ўз раҳматинга ол!
- кимнинг онаси бетоб бўлса унга Ўзинг шифо бер!
- кимнинг онаси соғлом бўлса уни Ўзинг муоҳфаза қил!
• Амин! Амин! Амин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
• Аллоҳим!
- кимнинг онаси вафот топган бўлса уни Ўз раҳматинга ол!
- кимнинг онаси бетоб бўлса унга Ўзинг шифо бер!
- кимнинг онаси соғлом бўлса уни Ўзинг муоҳфаза қил!
• Амин! Амин! Амин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Надомат
Қордан ҳайратланмай қўйди болалар –
Истаган вақтида
музлатгич музхонасида
Қор!
Ёрдан ҳайратланмай қўйди болалар –
Истаган вақтида
телефонин хотирасида
Ёр!
Дордан ҳайратланмай қўйди болалар –
Истаган вақтида
Телевизорин ваҳший каналларида
Дор !
Ордан ҳайратлан…
Кечирасиз бу ёғин энди
Ёзолмайман! Чунки ёзишдан
Ор қиламан,
Ор!..
Шахриёр Шавкат

ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН МЕХМОН
ЁХУД ОТА ФАРЁДИ
Америка-Вьетнам уруши ниҳоясига етаёзиб қолган кезларда бир аскар уйига қўнғироқ қилди. Неча ойлардир фарзандидан хабар кутган ота ўғлининг овозини эшитиб жуда ҳам севинади. Ота-ўғил анча вақт гаплашди. Узоқ вақт ҳасратлашганларидан кейин ўғли отасига бир илтимоси борлигини айтди. Урушда бирга бўлган ва оғир ярадор сафдошининг бир муддат уйида меҳмон қилиш истаги борлигини айтиб отасидан изн сўради. Отаси: “Албатта, меҳмон қиламиз”, деди ва шу гапининг ортидан нима дарди борлигини сўради. Ўғли қуролдошининг бир жангда оғир жароҳат олиб, бир оёғи ва бир қўлидан айрилганини айтди. Буни эшитган ота дарҳол бурнини жийириб, кундалик турмуш тарзини ўша ногироннинг вазиятига қараб шакллантира олмаслигини айтди. Ўғли дўстининг кимсасизлиги боис борадиган бошқа жойи йўқлигини, ўзига муносиб бир иш топгунча уйида яшаб туришини сўраб отасига ёлворди.
Отаси унинг тушунтиришларига қарамасдан уни узоқ вақт меҳмон қила олмасликларини ўғлига англатишга уринди. Йигитнинг жаҳли чиқиб телефонни ўчириб қўйди ва отасига бошқа қўнғироқ қилмади. Оиласи аскарни ва ўртоғини ҳамма жойдан қидирди, аммо уларнинг изини ҳам топа олмади. Ота бир куни янги газеталарни саҳифалаб ўтирар экан, мудҳиш бир хабарга кўзи тушиб қолди. Урушдан кейинги депрессияга чидай олмаган ўғли уйларининг шундоққина биқинида жонига қасд қилган экан.
...Майитни олиш учун борган ота – ўғлининг бир қўли ва бир оёғи йўқлигини кўрди...

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АБАДИЙ ЖАННАТ
🎙Шерзод Карим

УРУШ ВА ВАТАН
"Ватанда ўз уйимга эга бўлмасам унинг учун жанг қилишим аҳмоқликдир.
Мен ўзимни ватан учун қурбон қилганимдан сўнг фарзандларимнинг ўзга юртларда қочқин мақомини олиши аҳмоқликдир.
Онамнинг нима учун ўлганимни билмасдан мен учун куйиши аҳмоқликдир.
Ватан дегани мен учун барча яшаш шароитлари муҳайё бўлган бехавотир жойдир. У ўлим учун омил ёки ёки сиёсатчилар ўйлаб топган ёлғон мансублик (ватанпарварлик) эмас. Зеро биз аслида ватан учун эмас, сиёсатчилар манфаати учун жон берамиз.
Ватаннинг бошига иш тушганида уни ҳимоя қилиш учун фақир-фуқароларни сафарбар қилишади. Уруш тугагач эса ўлжаларни бўлиб олиш учун бойларни чақиришади.
Менинг ватанимда қаҳрамонлар кўкси ўқларга тўлалигини, хоинлар қорни эса молу-давлатга тўлалигини англашингни истар эдим...
Аччиқ воқелик...".
Бу гаплар Суриялик ёзувчи Муҳаммад Моғутга тегишли...