ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ояти.
"Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди.


Икковларига хам меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва "Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт.

Исро сураси 23-24 оятлар.


🍃Азиз, биродарим!
Омадингиз келиб, 3-4 сўм топадиган бўлсангиз ота-онага "хомий"дек бўлиб олманг, хаддингизни билинг. Улар сизни болам деб суядилар.Сиздан қадр кутадилар, нон эмас...

Илгарилари фарзандлар топган борини ота онасига тутиб, йўлкира умидланардилар, ота она борини тақсимлаб болаларига қайта тутарди...(Видеога изох)

"Ўзим топдим, ўзим биламан" дейишингиздан ота-онангиз қанчалик ожизланишини биласизми? Ўзингизга бино қўйишингиз отангизни "оталик тахти"дан қулатмасин, онангиздан "оналик бахти"ни олиб қўймасин
Сиз уларга шундай илтифот, эъзоз кўрсатингки, истагингиз уларнинг қалбидан дуо бўлиб тўкилсин.

Бугунги Жума айёмида ота-онангиздан дуолар олинг!

✍Дилбар

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍2
У масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
У масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади...

Шу куни у қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, ичаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб у масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.

Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллик беринг, оғирлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай, беозор танбеҳ беринг!

Айман Ёғий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАХОЛАТ...

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Шаввол ойининг рўзаси қачон ва қандай тутилади?

Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ва унинг фазилатлари ҳақида ўтган постимизда ёзган эдик. «Шаввол ойининг рўзасини қачондан бошлаб тутишим керак? Унинг хукми қандай ҳамда саҳарлик ва ифторлик қачон қилинади?», деган саволлар бўлди.

Жавоб:
Шаввол ойининг рўзасини Шаввол ойи мобайнида исталган кунларда тутишингиз мумкин, бироқ солиҳ амалларнинг яхшиси тезрок бажариладиганларидир. Шунинг учун Ҳайитнинг 3-кунидан бошлаб тутиш мумкин. Ҳайитнинг эртасидан тутса ҳам бўлади. Лекин буни фуқаҳолар макруҳ деганлар. Чунки баъзиларда бундан рамазон рўзасини 36 кун экан деган тасаввур пайдо бўлиб қолиши мумкин, дейдилар.

Бирор кишида рамазон рўзасининг қазоси бўлса аввал қазо рўза тутилади. Чунки рамазон рўзаси фарз.

Шаввол ойи рўзасининг ҳукми — нафл.

Саҳарлик бомдод вақтининг кириш вақтидир. Ифторни эса шом намози вақти кириши билан қилинади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёруғ олам ичра қалби уммоним
Ҳамадан аълосиз сиз қадрдоним
Дилию қалби пок ширин забоним
Сизларни асрасин Парвардигорм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК, ҚАДРДОН!

🍃🕊🍃
Биласизми, қадрдон... Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, ўзга бир инсонни хурсанд килиб, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, Аллох бизни бошқа тарафдан хурсанд қилар экан. Аксинча ўзгага берилган ёмонлик, ғам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади... қалб эса Аллохнинг уйидир... токи у қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсоннинг ишлари ўнгланмас экан...
Бу хаёт қонуни...
Аллох шундай яратган...

Хар бир кунимизни савобли эзгу амаллар билан ўтказайлик...
Атрофимиздагиларга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биздан ранжимасин...

Сизга серфайз, сермазмун кун тилаймиз, қадирдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ зикрга, шукрга ва эзгуликларга бой кун ато этсин..
Сизга яхшиликлар соғинамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛИҒИНГИЗНИ АСРАНГ

Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар оқибати яхшиликка олиб келмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ МАНЗИЛИ

🌷Бахт ички дунёингизда. Уни ташқаридан изламанг.

🌷Назарингиз яхшилик изласа, бахт сизга ҳамрох бўлади.

🌷Биз хаёллардан, фикрлардан иборатмиз. Нима ҳақида кўп ўйласак, ўшанга айланамиз.

🌷Ҳамма нарсани тушуниш, бу ҳаммасини кечириш демакдир.

🌷Бахт сизнинг кимлигингиз ёки сизда нима борлиги эмас. Бахт - бу сизнинг ўй - хаёлларингиздан хосил бўлган хиссиётдир.

🌷Бахт томон йўл йўқ. Бахтнинг ўзи бир йўлдир.

🌷Азобдан қочиб бўлмайди. Лекин қандай қийналиш ҳар кимнинг ўз шахсий танловидир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Ўраб турган оламга бўлган хурмат- бахт- саодатингиз гарови.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАХЛСИЗ ЧЕГАРАЛАР

✍ Акром Малик
🎙 Абдукарим Мирзаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Мазмунли_сатрлар

Агар бахт учун Сизга иккинчи одам керак деб ўйласангиз – Сиз хато қиласиз. Бахт учун Сизнинг ўзингиз кифоя қиласиз. Иккинчи одам эса ўз бахтингизни у билан баҳам кўришингиз учун керак.
ᅠ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.

Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...


Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кимдаки бир нарсани вақтидан аввал рўй беришини хоҳласа, маҳрумият билан жазоланади.”

Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бўлади. Шундай экан, бас, истаганимизни ҳозироқ эмас, хайрли бўлган вақтида, бизни унга муносиб кўрган пайтингда ва биз инъом этган неъматларингни қадрлашни ўрганганимизда эҳсон этгин, Аллоҳим! Токи, неъматларингга ишониб, амалларимизни завол этмайлик!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўзларингиз_қувонсин
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Янги тонг муборак, Қадрдон!

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..

Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайирли тонг!

Аллоҳим берган яна бир кунини бошлаган юртдошларим, кунингиз сиз ўйлаганданда чиройли бўлишини тилаймиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#иқтибос

«— Атиги бир кун вақтимиз борми?
— Бир кун йигирма тўрт соатдан, соат олтмиш дақиқадан, дақиқа эса олтмиш сониядан иборатдир. Инсонда иштиёқ бўлса, асли саксон олти минг тўрт юз сония ичида жуда кўп ишларни бажарса бўлади »


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ДАҲРИЙГА ТАЪЗИЯ

Бир атеистнинг отаси вафот қилибди. Унинг бир мусулмон дўсти бор экан. Ўша дўсти таъзия билдириб, шундай хат ёзибди:
«Отангни табиат берган эди, табиатнинг ўзи қайтариб олди. Табиатда ҳамма нарса ўз-ўзидан юз беради. Ўликнинг ҳам, тирикнинг ҳам қиймати йўқ. Машҳур атеист Стивен айтганидек, «Биз кимёвий чириндидан бошқа нарса эмасмиз, йўқ бўлиб кетишимиз муқаррар. Ҳаммамиз бир кун ҳалок бўлиш учун пайдо бўлган мавжудотлармиз. Йўқликдан келдик, йўқликка қайтамиз...»
Энг кучли, энг салоҳиятли турларгина яшаб қолади. Ҳаёт учун курашда енгилган турлар эса аста-секин йўқолиб бораверади. Отанг ҳам ожиз тур экан, табиий танланиш туфайли қадимги одамлардек вафот қилибди...
Табиат ажрингни кўпайтирсин, қилган амалларингдан миннатдор бўлсин...
Чарльз Дарвиннинг «Турларнинг пайдо бўлиши» китобидан бир-икки саҳифа ўқиб, отангга бағишлаб қўярсан.

Жамолиддин Муҳаммаджон


Ғаройиб таъзия...
Дарҳақиқат, динимизда ҳар бир кўнгил Аллохнинг назаргохидир дейилган. Бу биродаримиз хурмат ва одоб чегарасини сақлаган холда дахрийга таъзия билдириб, кўнгил сўрабдилар... Чинданам ғаройиб таъзия...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтим ўткинчидир, нолам ғанимат
Ҳар битта босилган қадам ғанимат.
Қадрлаб яшайлик гўзал ҳаётни
Дўстларим, одамга одам ғанимат..

Бошга бало булар тилнинг офати,
Унутманг, битмайди дил жароҳати
Тиригида бўлсин ҳар кимнинг қадри
Дўстларим, одамга одам ғанимат..

Бахт бойликда эмас, инсонийликда
Иймондан қимматроқ ҳеч нарса йўқда
Шошма, тирикчилик демагин тўхта!
Дўстларим одамга одам ғанимат..

Меҳрибон, яқиним соғиндим сизни,
Оқибат риштаси боғласин бизни.
Меҳр-муҳаббатга бурайлик юзни
Дўстларим одамга одам ғанимат...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Таъзия
Ўзбекистон кино ва театр санъати оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти , моҳир режиссёр ва актёр, талабчан устоз ва меҳрибон мураббий Баҳодир Йўлдошев узоқ давом этган хасталик туфайли, 76 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Устоз санъаткорнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди. ⁣
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"... ⁣
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди. ⁣
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди. ⁣
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади. ⁣
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди. ⁣
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди. ⁣
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди. ⁣
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди. ⁣
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди. ⁣
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди. ⁣
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди. ⁣
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди: ⁣
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!! ⁣
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди. ⁣
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади... ⁣
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди. ⁣
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси... ⁣
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси. ⁣
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан. ⁣
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди. ⁣
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди: Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб... ⁣⁣
Қиз ажабланиб савол берди: ⁣⁣
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?! ⁣⁣
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини... ⁣⁣
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади: ⁣⁣
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз... ⁣⁣
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди. ⁣⁣
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚ ҲАҚИДА...

🎙Абдукарим Мирзаев

📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...