ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ХАЙР, РАМАЗОН!» деманг.

«Аллоҳим, Рамазондаги рўзамизни қабул қилгин, ўзимиздан ҳам, орамиздан ҳам ҳеч кимни айирмасдан, узоқ йиллар Рамазонда жам бўлиб юришимизни насиб қилгин. Роббим, меҳру мағфиратингни биздан дариғ тутма!» деб дуо қилинг.

"Рўза ва рамазон, икки ҳайит ва зулҳижжа ойига оид ҳикматлар" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ барчамизга Ийд Рамазон ҳайитини муборак қилсин!


Байрамнинг шарофатидан Аллоҳ хаммамизга икки дунё саодатини насиб айласин! Аллоҳ таоло барчамизга иймонда, Исломда собитқадам қилсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, яқинларимизни соғ-омон кўриш насибу рўз айласин.
Аллоҳ бизларга буюрди, холис рўза тутдик. Роббимизга итоат этдик. Энди бизларни яхшиликлар билан мукофотласин. Бу дунёдаги фараҳ ва суруримизни, охират кунида мазкур ҳадисда келган башорат билан алмаштирсин! Хаммамизни розилик ва мағфират билан мукофотласин!
Барчамизга улуғ айём муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН!✨

Муҳтарам ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, барчангизга Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло сизу биздан солиҳ амалларни қабул қилсин.
Барчамизни иймонда собит қилиб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
ㅤㅤㅤㅤ
ХАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🌺 ХАЙИТГА ЯХШИ КАЙФИЯТ УЛАШИНГ...

Устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ дейди:

Суфён ибн Динор шундай ҳикоя қилади: Абу Башир номли тобеий халифа Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дўстларидан эди. Мен у кишига:
- Ўтганларимиз қилиб ўтган амаллардан сўзлаб берсангиз, - дедим.
- Уларнинг қилган ишлари кўп эмас эди, лекин кўп ажр олар эдилар, - деди.
- Нима сабабдан? - дедим.
- Қалблари тозалиги туфайли, - деб жавоб берди.


(Ҳаннод ибн Сарийнинг "Зуҳд" китобидан, 2/600).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

«Менинг ажру савобим фақат Аллоҳга ҳавола»

(Юнус сураси, 72 оят)

Кимгадир бир яхшилик қилсанг, мана шу оятни эсла!
Ҳеч кимдан мукофот кутма!

Аллоҳ ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийроқдир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​​​Биродарингнинг оғзидан ёмон сўз чиқса ҳам, сен уни яхшилик томонга буриб юборишга битта важ топсанг, ўша нарсани ёмонлик деб ўйлама.

Умар ал Форуқ розияллоҳу анҳу

🍃

Қариндошларга, қўни-қўшниларга яхшилик қил, олган ҳадяларинг эвазига қимматлироқ нарса ҳозирла.


Маҳмуд Қошғарий

🍃

Яхшилик уч нарса билан чиройли бўлади:

1. Сўрамасдан қилиш билан.
2. Пайсалга солмасдан, тез қилиш билан.
3. Миннатсиз қилиш билан.


Мустафо Сибоий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турли тилларда байрам табриги...

Ийдул-Фитр муборак!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Каримжон иш юзасидан узоқ сафарга борди. Қайтишида оила аъзоларига совға олишни унутмади. Уларни жудаям соғинганини ҳис қилди. Каримжон дарвоза ҳатлаб кириб келди-ю, йўлига кўз тикиб ўтирган онажониси билан қучоқ очиб кўришди.
Бир зумда атрофини болалари "дадажон"лаб ўраб олишди. Улар билан суҳбатлашиб бирма-бир совғаларни улашмоқчи бўлди. Биринчи бўлиб совғасини онасининг қўлига тутқазди.
- Болажоним, совғангизни, аввало, отангизга беринг, ҳали замон ишдан келиб қолади.
- Отамга ҳам олиб келганман, онажон. Шу пайт отаси ҳам ишдан келиб қолди. Ота-ўғил қучоқ очиб кўришишди. Отаси дуо қилиб, ўғлини бағрига босди. Каримжон отасига олиб келган совғани узатди.
- Ўғлим, ўзинг соғ бўлсанг бас. Бизга бундай оворагарчиликнинг кераги йўқ. Майли, бизга илинибсан, топганинг олтин бўлсин. Аммо, совғангни, аввало, онангга бер. Уларни рози қил. Каримжон охири совғани икки қўлида ота-онасига тенг узатди.
Хонада шодон кулгу кўтарилди. Кейин қолганларнинг ҳам совғаларини улашиб чиқди.
Меҳр, дийдор ҳамиша инсонларни бир-бирига яқинлаштиради. Кўнгилларга оқибат, соғинч уруғларини сепади. Ота-оналардан ҳам, фарзандлардан ҳам меҳр кўтарилмасин.
..

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
ТИЛАК

🎙Азалбегим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
✍ Telegram.me/IBRATLI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЙМОН ЛАЗЗАТИНИ
Сизга илиндим...



ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА ТОНГГИНГИЗ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа ва хайит айёмининг 2-чи куни:


- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунингиз хайрли ва дийдор завқига тўла бўлсин Азизлар!
Бу гўзал кунлар шкуҳи сизни тарк этмасин...
Кеча ҳабар ололмаган дилга яқинларингиз бўлса, бугун боринг ёки қўнғироқ қилиб кўнгилларни шод айланг...
Кун давомида Хайит айёмининг файзи ҳамроҳингиз бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН...

🎤 Санжар Шодиев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ояти.
"Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди.


Икковларига хам меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва "Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт.

Исро сураси 23-24 оятлар.


🍃Азиз, биродарим!
Омадингиз келиб, 3-4 сўм топадиган бўлсангиз ота-онага "хомий"дек бўлиб олманг, хаддингизни билинг. Улар сизни болам деб суядилар.Сиздан қадр кутадилар, нон эмас...

Илгарилари фарзандлар топган борини ота онасига тутиб, йўлкира умидланардилар, ота она борини тақсимлаб болаларига қайта тутарди...(Видеога изох)

"Ўзим топдим, ўзим биламан" дейишингиздан ота-онангиз қанчалик ожизланишини биласизми? Ўзингизга бино қўйишингиз отангизни "оталик тахти"дан қулатмасин, онангиздан "оналик бахти"ни олиб қўймасин
Сиз уларга шундай илтифот, эъзоз кўрсатингки, истагингиз уларнинг қалбидан дуо бўлиб тўкилсин.

Бугунги Жума айёмида ота-онангиздан дуолар олинг!

✍Дилбар

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍2
У масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
У масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади...

Шу куни у қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, ичаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб у масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.

Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллик беринг, оғирлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай, беозор танбеҳ беринг!

Айман Ёғий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАХОЛАТ...

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Шаввол ойининг рўзаси қачон ва қандай тутилади?

Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ва унинг фазилатлари ҳақида ўтган постимизда ёзган эдик. «Шаввол ойининг рўзасини қачондан бошлаб тутишим керак? Унинг хукми қандай ҳамда саҳарлик ва ифторлик қачон қилинади?», деган саволлар бўлди.

Жавоб:
Шаввол ойининг рўзасини Шаввол ойи мобайнида исталган кунларда тутишингиз мумкин, бироқ солиҳ амалларнинг яхшиси тезрок бажариладиганларидир. Шунинг учун Ҳайитнинг 3-кунидан бошлаб тутиш мумкин. Ҳайитнинг эртасидан тутса ҳам бўлади. Лекин буни фуқаҳолар макруҳ деганлар. Чунки баъзиларда бундан рамазон рўзасини 36 кун экан деган тасаввур пайдо бўлиб қолиши мумкин, дейдилар.

Бирор кишида рамазон рўзасининг қазоси бўлса аввал қазо рўза тутилади. Чунки рамазон рўзаси фарз.

Шаввол ойи рўзасининг ҳукми — нафл.

Саҳарлик бомдод вақтининг кириш вақтидир. Ифторни эса шом намози вақти кириши билан қилинади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA