ИБРАТЛИ ДУНЁ
111K subscribers
8.42K photos
16K videos
14 files
38K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИСТАК...

🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
«ҲАЛОЛНИНГ ТОМИРИ ТОҒДАЙ»

Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана.

~ У яшаѐтган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап...
Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.

…Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади.
Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:

“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”.

“Тадбиркор” пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...ХУДО ДЕР

🎙 Абдукарим Мирзаев
✍🏻 Нафиса Омон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз, қадрдон...
Янги тонг муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркчада "МАРҲАБО" (Merhaba) сўзнинг маъносини биласизми? Унинг жуда қизиқ ва хуш маъноси бор эмиш. "Марҳабо" aсли форсча сўз бўлиб,
"Мендан сенга зарар етмайди" деган маънони билдирар экан.
Буни билганимдан кейин қаршимдаги кишига "МАРҲАБО" дейиш мен учун яна-да мароқли.

Ушбу номани ўқиётганларга
МАРҲАБО!..

Биздан Сизга зарар етмагай...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛ ХАҚИДА...

🎙Абдукарим Мирзаев


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Талабалар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз.
Лекин агар китобни ўқисак, дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан.
Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - дедилар.
Устоз шунда:
Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАРСДАН СЎНГ

✍Матназар Абдулхаким
🎙Ботиржон Эргашев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:

1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.


Агар гуноҳ қилган бўлсанг мағфират сўра.
Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.

Булар дардинг даволаридир.

Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).


Ориф биллаҳ Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Мухабатсиз МАЖБУРИЯТ одамни АСАБИЙ қилиб қўяди

Мухабатсиз МАЪСУЛИЯТ одамни БЕОДОБ қилиб қўяди

Мухабатсиз АДОЛАТ одамни ЖОХИЛ қилиб қўяди

Мухабатсиз ХАҚИҚАТ одамни ТАНҚИДЧИ қилиб қўяди

Мухабатсиз ТАРБИЯ одамни ИККИЮЗЛАМАЧИ қилиб қўяди

Мухабатсиз АҚЛ одамни ТАКАББУР қилиб қўяди

Мухабатсиз ХУШМОМУЛАЛИК одамни ТИЛЁҒЛАМАЧИ қилиб қўяди

Мухабатсиз БИЛИМДОНЛИК одамни ЁНБОСМАС қилиб қўяди

Мухабатсиз ХУКУМДОРЛИК одамни ЖОХИЛ қилиб қўяди

Мухабатсиз БОЙЛИК одамни ЗИҚНА қилиб қўяди

Мухабатсиз ИМОН одамни ТОБЕ қилиб қўяди



📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Ушбу расм Харбин провинцияси касалхонасида олинган.

Пул тўла сумка кўтарган, саратон касаллиги билан оғриган бемор шифокордан ўз ҳаётини сақлаб қолишни сўради ва унга тўлаш учун кўп пули борлигини билдирди.
Аммо шифокор ҳеч нарса қила олмаслигини айтди, чунки унинг саратони сўнгги босқичда еди.

У жуда ғазаблангани сабабли пулни касалхонанинг бутун коридорига сочиб ташлаган ва шундай деган эди:
- Ахир пул ҳамма нарсани ҳал қилади дейишардику, агар ҳал қилолмаса нима кераги бор бу пулларни....?

-------------
Соғлиғингизни асранг, кейин уни пулга сотиб ололмайсиз!


📖
Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамоқдаги одамнинг дуоси

🎙Абдукарим Мирзаев

Хозиргина хушхабар олдик!
Абдукарим Мирзаев озод қилинибди. Иллохим ёмон кунлари ортда қолган бўлсин.
Яқинлари бахтига соғ омон бўлиб, мухлисларини ибратли хикоялари билан хушнуд қилишда давом этсинлар.

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бошингга қандай савдо тушмасин, дунёдан кетар чоғинггача бутун иқтидорингни бу оламни бир оз бўлса ҳам гўзалроқ қилишга сарфлашинг шарт".

"Ердаги мажбуриятингни бажаришинг учун албатта доҳий, бадавлат ёки машҳур бўлишинг шарт эмас".

"Бошингга тушган мусибат - бу қарғиш эмас, аксинча Аллохнинг марҳамати".

"Сен менга умрида ҳеч қачон азоб чекмаган одамни кўрсат, мен сенга дунёдаги энг бахтсиз одамни кўрсатаман".


📖
Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отади. Тонггача тун Соҳибига омонатсиз, қадрдон...

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга ушбу файзли
тонг ҳайрли бўлсин!

Азизлар... дунёни борича қабул қилинг… Шунда яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келганини ўзгартиринг… Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун САБР қилинг…
Неъматларга шукр … ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.. ризқ; муҳаббат; бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Кунингиз файзли, топганингиз барокатли ва сарфлаганингиз савобли бўлсин. Аллоҳ барчамизни паноҳида асрасин...!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бир одам дўстларидан бирига шундай депти:
- Тинмай йигирма икки соат ухлабман.
Дўсти хайрон бўлиб:
- Йигирма икки соат хеч нарса емадингми!?- деди.

Шу гапни бошқа бир дўстига айтипти:
- Тинмай йигирма икки соат ухлабман.
У дўсти:
- Намозларингни тарк қилдингми?! - деди...


«Инсоннинг этибори унинг иймони ва тарбиясидан дарак беради»

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАНСАБДОР ЯҚИНИНГИЗ
БЎЛСА...


🎙Абдукарим Мирзаев

📖 @IBRATLI - Дунё сабоқлари...
— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.


Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
Омад манманликка, даромад исрофга, мансаб кибрга, неъмат ношукурликка сабаб бўлмасин.


📖
Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍1
​​Шайх Али Тантовийнинг Париждаги укаcига ёзган мактуби:
«Катта шаҳар, кўча, майдон, завод ва иморатларни кўрганингда бу нарсалар сени чўчитиб юбормасин. Сен бу нарсаларни кўриб, ўзингни, юртингни паст санама. Аксар Парижга борганлар шу нарсага мубтало бўлишмоқда. Билгинки, у ер ҳар қанча муҳташам ва «маданият»ли бўлмасин, сен ҳам жоҳиллардан эмассан, сен мансуб бўлган уммат ҳам паст табақа эмас. Аксинча, сен шон шарафга сазовор тамаддун вакилисан, ўша оврупаликларни ўқитиб, уларни одам қилган зотларнинг фарзандисан. Ҳозирги кунда тарихни улардан бошқа ҳеч ким ёза олмаётган бўлса-да, билиб қўй, сен шундай бир умматнинг фарзандисанки, агар унинг исми тарихдан ўчириб юборилса, тарих зарварақларидаги узоқ фурсат бўм бўш бўлиб қолади. Сен Парижда кўрган кишилар ким ўзи? Улар охирги тўрт асрнинг авлоди, холос. Сенинг умматинг эса бутун инсоният тарихининг эгасидир. Борган жойингда дининг ва ахлоқинг хавф хатарда қолса, нарсаларингни йиғиштириб, Сорбонна университетини уни қурганларда қолдиргин-да, юртингга қайтиб кел. Дининг ва ахлоқингни йўқ қилиш эвазига оладиган илмнинг баҳридан ўтиб қўяқол!»

©arabicuz

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
1920 йилда Британия шифокорлар уюшмаси бош вазир Ллойд Жорж иштирокида тиббиёт олийгоҳининг бир қатор битирувчилари билан битирув кечаси ўтказди. Унда уюшма раиси минбарга чиқиб тиббиёт бу рисолат эканини, у олийжаноб ва инсоний касб эканини гапирди. Боморлар берадиган пул вақт ўтиб унут бўлишини, аммо инсонийлик абадий қолишини битирувчиларга тушунтирди. Сўнг ўз ҳаётида содир бўлган бир воқеани сўзлаб берди:
"Тахминан қирқ йиллар олдин эшигимни бир аёл тақиллатди. Эшикни очдим. Аёл ташвишли ҳолатда деди:
- Жаноб доктор! Ўғлимнинг аҳволи оғир. Илтимос, уни қутқариш учун нимадир қилинг!
Мен шамол ва ёмғир бўлишига қарамай унинг уйига бордим. Уйи Лондоннинг бир чеккасида экан. Улар бир кичкинагина кулбада истиқомат қилишар экан. Унинг ўғли оғииқдан инграр эди. Мен керакли ишларни қилиб қайтаётганимда аёл менинг қўлимга озгина пул тутқазди. У меҳнатимга бериладиган баҳодан анча оз эди. Мен аёлга дедим:
- Хоним! Мен пул олмайман. Ўғлингиз тузалса шунинг ўзи етади.
Сўнг уйимга қайтдим. Бугунгача аёлнинг кўз ёши тўкиб миннатдорчилик билдиргани кўз олдимдан кетмайди".
Уюшма раиси сўзларини тугатар-тугатмас бош вазир Ллойд Жорж ўрнидан сакраб туриб минбарга чиқди ва деди:
- Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг. Сизни анча йиллардан бери қидираман. Сиз даволаган ўша бола менман. Онам хурсанд бўлсинлар. У киши менга сизни топиб мукофатлашимни васият қилган эдилар.
Доктор деди:
- Мен мукофотни ўшанда олганман. Онангиз айтган миннатдорчилик жумлалари ва у кишининг кўз ёшлари мен учун керагидан ҳам ортиқ мукофотдир!

Инсон бўлиш қандай гўзал!!!

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍1