ИБРАТЛИ ДУНЁ
111K subscribers
8.42K photos
16K videos
14 files
38K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга
муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Хар не бўлганда хам Аллохга бехисоб шукроналар бўлсин...
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган холда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни ўз паноҳидингда асра, Аллохим!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !!!
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР !!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Захре ЛАРИ исмли муслима қиз Абу Дабида яшайди. У 12 ёшида "Муз маликаси" фильмини кўриб, муз устида фигурали учиш спортига қизиқиб қолади. Унинг орзуси, интилишини кўрган отаси қизини қўллаб қуватлайди ва уни Абу Дабида ягона бўлган муз саройи тўгарагига олиб боради. У рўмоли сабаб кўплаб тўсиқларга, тақиқларга дуч келади. Ярим ялонғоч кийиниш одат тусига кирган спорт турида, бундай ёпиқ кийим ва рўмолда муз сахнасига чиқиш мумкин эмасди гўё... Лекин Захренинг "менинг махоратимга бахо беринг, танамга эмас" дея қўйган талаби билан бу спортдаги кийиниш қонун тартибига ўзгартириш киритилди. Хозирги кунда Захре ЛАРИ кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлган ва "муз маликаси" номи билан машхур биринчи муслимадир.

Муслима синглим, рўмолингиз билан тақиқли эшикдан кирар экансиз, одамларга одобли хулқингиз ва мақсадингизни кўрсата билинг. Динингиз ва ҳижобингиз учун кибрланманг, хижоб энг аввало хаё ва яхши хулқ рамзидир. Oмад сари йўлингиз равон бўлсин!

✍Дилбар


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
ОДОБ ЧЕГАРАСИ
(Ибратли ривоят)

Ҳожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳ бир куни шогирдлари билан кетаётган эдилар.
Бирдан чизиқ тортдиларда "Ҳеч ким бу чизиқдан ўтмасин", деб йўлда давом этдилар.
Шогирдлар чизиқдан ўтолмай қолиб кетдилар.

Орадан битта шогирд устоздан не бўлса ҳам қолмайман, дея чизиқдан ўтиб, ҳазрат изларидан етиб олди.

Шунда Ҳазрат Нақшбанд:
- Яхши қилдинг, бир чизиқ дея биздан қолиб кетмадинг,- деган эканлар.


Баъзи холатлар борки, унда тўсиқдан ўтмоғинг шарт...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧДАН КЕЙИН КЕЧ...
(Бола тарбияси хақида)

🎙Адхамжон Абдурахмон

Олимларнинг такидлашича, бола 3 ёшгача бўлган даврида барча одамийлик хислатларнинг 80%ини атрофдаги яқинларидан олиб, ўзига сингдириб бўлар экан. Қолган 20%ини кейинги умри давомида олар экан...

Болага эътиборли бўлинг, улар келажагимиз...

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
БОЛА ҚАЛБИ

Бола қалби ёлғонни, алдовни кўтаролмайди...
Бозорда ота-бола асал сотар эди. Отаси ярим соатга боласини қолдириб, қаергадир кетди. Бола олдига бир харидор келди ва асал нархини сўради. Бола отаси ўргатган нархни айтди. Харидор асал олмасдан ўз йўлига кета бошлади.
⸺ Асалимиздан олинг, жуда ширин... ⸺ деди бола жовдираб.
⸺Асал бўлгандан кейин ширин бўлади-да, ⸺ харидор йўлида давом этди.
Бола хиёл ўйланиб турди-да, киши орқасидан чопди. Етиб олиб, деди:
⸺ Бизнинг асал ҳамма асаллардан ширин, биласизми, отам унга бонкалаб шакар қўшади!



📖 Telegram.me/IBRATLI - Хикоя ва хаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАРГА МАСЛАХАТИМ...

– Тил ортида дил турсин,
Дил ортида дин турсин...


🎙Абдукарим Мирзаев

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
Ибратли ҳикоя

Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг, ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топди ва очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:

"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"

*Болаларнинг учишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга қучоқ очганларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
👍1
📖Фарзандларимиз бизнинг келажагимиз! Келажакни кўра олган одамни бахтли хаёт кутади.. биз сахар чиқиб кетиб, ярим тунда қайтамиз.. келажак эса ухлаябди...
Болаларга кўпроқ вақт ажратиш керак...

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги хафтанинг илк куни
муборак булсин!

Аллоҳ бу тонгда қилган ният ва дуоларимизни ижобат айласин. Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик берсин!

Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝ЭСЛАТМАЛАР

🔸ДИНДОР - бу хавоий нафси йўқ бир фаришта дегани эмас.

🔸САХИЙ - бу молни ёмон кўради, дегани эмас.

🔸ТАХАЖЖУДДА ТУРАДИГАН КИШИ - бу уйқуни ёмон кўради, дегани эмас.

🔸ЖОХИЛ БИЛАН БАХСЛАШМАГАН КИШИ - бу илмсиз дегани эмас.

🔸УЛАР - нафсини жиловлай олган қахрамонлардир!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Ҳар Тонг оxулар ва зебралар ҳаёт учун курашмоққа киpишадилар. Ҳар Тонг худди шу ҳудyдда шеpлар, йулбарcлар ҳам яшаш учун курашмоққа киришадилар. Йиpтқич ҳайвонлар тирик қолмоғи учун oҳyлар ва зебралардан тез югурмоғи керак. Оҳу ва зебралаp омон қолмоғи учун, улар йиpтқич ҳайвонлардан ўзиб кетмоғи керак. Бу ҳолат ақл эгалaрига мушоҳада учун ҳаёт сабоғидир.

Ўлим ва ҳаёт, яхшилик ва ёмонлик хар кун бир-бирини қувиб яшайдилар... Ҳар Тонг уйғондингизми, Сиз жангга киришмоғингиз кeрак. У жанг Иймон ва Нафс жанггидир. У жангда албатта иккиcидан бири ғолиб бўларки: иймон ўзиб кетиб нафсни доғда қолдирар, ёки нафс иймонни қўлга туширар...

Бу ҳаёт сабоғи....


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)

Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.
Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".

Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).


©Кўнгил кундалиги

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИСТАК...

🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
«ҲАЛОЛНИНГ ТОМИРИ ТОҒДАЙ»

Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана.

~ У яшаѐтган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап...
Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.

…Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади.
Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:

“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”.

“Тадбиркор” пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...ХУДО ДЕР

🎙 Абдукарим Мирзаев
✍🏻 Нафиса Омон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз, қадрдон...
Янги тонг муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркчада "МАРҲАБО" (Merhaba) сўзнинг маъносини биласизми? Унинг жуда қизиқ ва хуш маъноси бор эмиш. "Марҳабо" aсли форсча сўз бўлиб,
"Мендан сенга зарар етмайди" деган маънони билдирар экан.
Буни билганимдан кейин қаршимдаги кишига "МАРҲАБО" дейиш мен учун яна-да мароқли.

Ушбу номани ўқиётганларга
МАРҲАБО!..

Биздан Сизга зарар етмагай...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛ ХАҚИДА...

🎙Абдукарим Мирзаев


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Талабалар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз.
Лекин агар китобни ўқисак, дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан.
Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - дедилар.
Устоз шунда:
Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАРСДАН СЎНГ

✍Матназар Абдулхаким
🎙Ботиржон Эргашев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA