ИБРАТЛИ ДУНЁ
111K subscribers
8.42K photos
16K videos
14 files
38K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, Сизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА ТОНГИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ БИРОДАРЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА тонгига юзланган Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам дуодан униб-ўсади...

Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аллохим жумлаи мўминлар каторида барчамизни панохида асрасин.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаерда меҳр бўлса, у ерда ҲАЁТ бўлади!

Кўнглингизни
ДУО сиз,
ШУКР сиз ва
МЕҲР сиз қолдирманг!..

Дуо қилганда дилдан ишонинг.

1. Шукр қилганда қалбдан миннатдор бўлинг.

2. Меҳр кўрсатганда, самимий ва шафқатли бўлинг.

3. Бу учлик енголмайдиган тўсиқ
йўқ дунёда, ИШОНАВЕРИНГ!


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саййидул айём , хажжиул масокини Жума муборак!

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ДУНЁДА ГЎЗАЛ ИЗ ҚОЛДИР...

Агар сен моддий ҳаётингни бадавлат кимсалар билан яқин қиладиган бўлсанг, динингни ҳам тақводор, ҳулқи қуръон кимсалар дини билан яқин қил!.
Моддий ҳаётингда сен келажак (охират)ни бой беришинг мумкин. Аммо, тақводорлар ҳаётидаги ҳаётингда моддиятни ҳам, диниятни ҳам топасан!
Сен дунёдан ўтиб кетганингдан сўнг, мухтожга садақа бериш билан ёрдам қилганинг, намоз ўқиши учун тарбия қилганинг, биргина калима билан кўнглини кўтарганинг, унга махфий холатда насиҳат қилганинг, гўзал табассум билан кутиб олган кимсаларинг сени доимо яхшилик ила эслайдилар.
Сен дунёдан ўтар экансан, дунёда гўзал из қолдирган кимсалардан бўл!

Шайх Мутаваллий Шаъровий (раҳимаҳуллоҳ)


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
​​ЯШИРИН СОЛИҲ АМАЛ

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
- Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин!

Яширин солиҳ амал шундай ибодатки, уни қилганингни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмайди. Уни сирлар фош бўладиган кун учун захира қилиб қўясан.
Яширин солиҳ амал фақирнинг қўлига уни суратга туширмасдан, уни видеотасвирга олмасдан берган садақангдир. Уни ҳатто хотинингдан ҳам яширасан.
Яширин солиҳ амал аҳли байтинг ухлаб ётганида ҳатто уларга ҳам билдирмасдан кеча ярмида туриб ўқиган намозингдир. Унда тўшагингдан шунақанги сирпаниб чиқасанки, биров сени сезмайди.
Яширин солиҳ амал ҳеч ким билмайдиган, кишилар олдида фахр туймайдиган тиловатинг ва қуръондаги вирдингдир.
Яширин солиҳ амал машинангда кетаётиб ёки кундалик пиёда юришингни адо қилаётиб қилган, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаган зикрларинг, тасбиҳларинг, таҳлилларингдир.
Яширин солиҳ амал Аллоҳнинг азобини эслаб тўккан, сўнгра уни кишилар кўриб қолмасин дея дарров артиб олган кўз ёшларингдир.
Яширин солиҳ амалларни кўпроқ қилайлик, қадрдон...
Уни Аллоҳ яхши кўради!

Абдулқодир Полвонов

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
​​ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Чорасизлик Аллоҳдан келган энг гўзал ишоратдир. Кўзлар ёшли, юз маҳзунликдан сўлган бўлса, Роббим бизни соғинибди, дуо вақти келибди.

🤲 Бугунимиз эзгу ниятимиз, қилинган дуоларимиз қабул қилинадиган кун бўлсин!


Жума муборак, диндошим !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Аллох_учун_илиндим
ХАБИБИМ СОҒИНЧИ

🎙Сардор Рахимхон

📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг одил эканлигига шубҳа қилган аёл ҳақида қисса

🎙Абдукарим Мирзаев


📖 Telegram.me/IBRATLI -
Дунё сабоқлари...
ҒАМ.
Бир киши Абу Майсара роҳимаҳуллоҳга деди:
- Дуо қилсангиз, Аллоҳ мен учун барча ғамга кифоя қилса!

Абу Майсара деди:
- Модомики дуёда экансан, бу ерда ғамнинг бўлиши табиий!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛТИЖО

🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, Қадрдон...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

Сизни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, қадрдон...

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…

Ҳар куни янги сахифа…

Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётда завқланиб яшанг!

Ҳар тонг қуёш замин узра нурларини сочар экан, солиҳ бандалар бу кунларнинг ғанимат эканлигини, савобу яхшиликлар қилиб охиратга озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар!
Аллоҳдан Сизларга хам мадад беришини ва кунингиз файзу барокатли ва хайрли савобларга бой ўтишини тилаб қоламиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛДА БЎЛСИН...

✍Махмуд Тойир
🎙Дилноза Кубаева

Яхшиликлар энг аввало элда бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
❄️ Одамлар сизни ақлдан озган дейишса, билингки, демак сиз уларнинг журъати ҳеч қачон етмайдиган ишни қилмоқдасиз!

❄️ Ҳеч ким сиздан кучли эмас, ҳеч ким сиздан ақлли эмас, шунчаки улар эртароқ бошлашган.

❄️ Мақсад билан орзунинг фарқи нимада? Мақсад жиддийлар учун, орзу ялқовлар учун.

❄️ Сиз нимани ўйлаб топсангиз ҳам, буни сиздан олдин қилган одам топилади. Шундай экан, муҳими - буни ундан яхшироқ қилишдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​TOMS
Америкалик йигит Блейк Майкоски 2004 йилда отасидан қолган каттагина меросга эга бўлади. Аввалда у бу пулларни қандай қилиб кўпайтириш ҳақида кўп ўйлади. Аммо бир қарорга келолмади.
У 2005 йилда Аргентинага автомобил мусобақасига борди. Чунки у бу спорт турини яхши кўрар эди. Аргентинага боргач Блейк у юртда фақирлик авж олганини кўрди. Мухтожлар кўп, болалар ялангоёқ эди. Чунки уларнинг оёқ кийими олишга пули йўқ эди. Блейк у ерда оёқ кийими ишлаб чиқарадиган ширкат барпо қилишга аҳд қилди. Унинг нияти тижорат билан бирга хайрия ишларини ҳам йўлга қўйиш эди. У оёқ кийимларига ихтисослашган "TOMS" ширкатига асос солди. У ширкат пайпоқсиз кийиладиган енгил спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Хайрия ишини эса сотилган маҳсулотга боғлиқ қилиб қўйди. Яъни, битта сотилса битта совға қилинадиган бўлди.

Ширкатнинг ривожланишига икки нарса сабаб бўлди:

1. Бу оёқ кийимларнинг сифатлилиги ва енгиллиги.

2. Ҳалқнинг бу хайрли ишни қўллаб қувватлашга бўлган рағбати.

Ширкат бугун ҳам ўша ишини давом эттираяпти. Бирга бир...
Яъни, ҳар бир сотилган маҳсулот эвазига битта оёқ кийими фақирга эҳсон қилинади.
Яхшиликни ким қилишидан қатъи назар у зое бўлмас экан. Бугун "TOMS" ширкати оламга машҳур. Блейк Майкоски эса Америкадаги энг бадавлат кишилардан бири.
Инсоннинг даромад келиб турадиган манба ҳақида ўйлаши яхши албатта. Аммо шу билан бирга инсон бўлиш, эл ғамида тафаккур қилиши ундан ҳам яхшидир!

Абдулқодир Полвонов


✅Мухтожга эхсон қилсангиз, Аллох қалбларга қувонч ато қилади...

Мухтож дуо қилса, ижобатига қўшиб барака ато қилади...

Ҳар ишга Аллоҳ баракасини берсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍1
МАШИНА ЮВГАН ЙИГИТ

Доктор Мухаммад Хоний шундай дейди:
“Мен машинада ўтирганимда 16 ёшли йигит яқинлашиб “олд ойнани артиб бериш керакми?”, деб сўради.

“Ха”, дедим мен. У кўнглимдагидек тозалаб бергани учун мен унга 20 доллар бердим.

Йигит пулни кўриб мени яна саволга тутди:
"Сиз Америкадан қайтаяпсизми?"

Яна тасдиқ ишорасини қилдим.

У: "Шу берган долларингиз эвазига уларнинг университетлари тўғрисида айтиб бера оласизми?" - деди.

У жуда одоб ва фасохат билан гапирардики, мен беихтиёр уни машинага таклиф қилдим.
Мен унинг ёши билан қизиқдим.

У 16 ёшда экани ва 11-синфни тугатганини айтди. Мен бунга хайрон бўлдим, чунки 11-синфни одатда 18 ёшда тугатишади-да.

Йигит аъло бахоларга ўқигани учун мактабни хам икки йил олдинроқ битирганини айтди.

- Хўш, нега бу ерда ишлаяпсан? - қизиқиб сўрадим мен.
Унинг айтишича, отаси икки ёшида вафот этган, онаси бировнинг уйида ошпаз бўлиб ишлар, синглиси ва йигит шу ерда ишлар экан.

“Америка университетларида юқори натижаларга эришган энг яхши талабалар учун стипендиялар борлиги хақида эшитганман”, деди у.

- Сенга ёрдам берадиган одам борми?
- Йўқ, бу ерда шу иш билан машғулман, деб жавоб берди.
- Кел, овқатланиб оламиз, деб тамаддихонага бошладим.

Йигит машинанинг орқа ойнасини хам тозалаб, кейин киришини айтди. Ресторанда йигитча овқатини емай, елимхалтага солиб олди.

Кейин билсам у овқатни онаси ва синглисига олиб бормоқчи экан.

Мен унинг инглиз тилини мукаммал билишини ва ўз ишини астойдил, мохирона бажаришини пайқадим.

Мен унинг хужжатларини сўрадим ва унга университетга кириш учун қўлимдан келганича ёрдам беришга ваъда бердим.

Ярим йилдан кейин мен уни университетга қабул қилинишига эришдим. Унинг талаба бўлганини телефон орқали айтганимда трубканинг у томонидан қувонч йиғиси эшитилиб турар эди.

Икки йил ўтгач, “Нью-Йорк таймс” журналида унинг номини замонавий технологияларнинг энг ёш мутахассиси сифатида эълон қилишди.
Унинг муваффақиятидан мен ва оилам хам жуда мамнун бўлдик.

Хотиним унинг онаси ва синглиси учун виза олганини билмаган эдик. Йигит Америкада хузурида онаси ва синглисини кўргандан кейин у на гапира олди ва на йиғлай олди.

Бир куни у ва унинг оиласи уйимизга келишди ва мен тўсатдан уни ташқарида менинг машинамни юваётганини кўриб қолдим.

Мен бориб унинг қўлидан тутиб, нима учун бу ишни қилаётганини сўрадим.

У жавоб берди: "Илгари ким бўлганлигим ва сиз мен учун қилган ишларингизни хеч қачон унутмайман".

Фарид Абдул Али исмли бу фаластинлик йигит Америкадаги машхур Гарвард университетининг энг иқтидорли профессорларидан бирига айланди.

Kalimulloh Mas'ud

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
Моддий бойлик...
Уни йўқотиш - фожеа эмас!
Интилсанг албатта, омад яна эшик қоқиши тайин...

Унутма!
Ҳаёт йўлагида, тошли сўқмоқларида орингни, номусингни , шаънингни билиб билмай тушириб қўйсанг- бу катта йўқотиш…

Шон-шухрат, обрў пешвоз чиқса рўпарангдан барига ўралашиб, дилгир дунёнгни зинҳор унутиб қўйма..

Обрў-эътибор қозонганингда, шуҳратинг осмон қадар кўтарилса бил-ки, турфа одамларни кашф қилишинга, садоқатли ёки бевафо дўстларни ажрата олишинг учун берилган энг ҳаққоний имкон бу!

Ғафлатда қолма, Ҳақдан туҳфа инсоний фазилатларни кўзинг нуридай асраб авайла!


Малоҳат МИРЗАЕВА

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Людовик XIV ҳукмронлик қилган даврда бир маҳбус ўлим жазосига ҳукум қилинган эди. Зиндонда умрининг сўнгги кунларини ўтказар экан, ўлимига бир кун қолганида қирол тансоқчилари билан унинг олдига келди:
"Сенга бир имкон бераман. Агар ундан фойдалансанг, тирик қоласан. Зиндонда қочиш учун биргина йўл бор. Агар уни топиб, қочсанг, омон қолдинг. Агар топа олмасанг, тонгда аскарлар келиб, сени қатл қилишади" деди.
Қирол зиндон қўриқчилари билан биргаликда чиқиб кетди. Маҳбус дарҳол зиндонни кўздан кечира бошлади. Шипда қандайдир тирқиш борлигини кўрди. Тирқишни очиш илинжида девордаги ғиштларга тирмашиб, аста-секин кўтарилди. Тирқишни оча олмай чарчаб, пастга йиқилди. Йиқилар чоғи оёғини қўйиб турган ғиштнинг қимирлаганини сезгандай бўлди. Ўрнидан туриб, сурилган ғиштни олиб ташлади. Шу таҳлид девордан бир-неча ғиштни олиб ташлаб, девор ортидаги кўлни кўрди. Бу озодлик манзараси эди. Бу бор кучини сарфлаб ғиштларни жойидан кўчира бошлади. Охири панжарага дуч келди. Зиндоннинг деворларидан сўнг ташқи қисмидан панжара билан ўралган экан. Маҳбус нима қиларини билмай панжара олдида ўтирганича тушкун бўлди.
У туни билан шу панжара олдида ўтириб, кўчани томоша қилиб ўтирди.
Шу таҳлит уйқусиз тун ўтди. Тонг ёришди.
Маҳбус зиндон эшигидаги тешикдан қиролнинг унга тикилиб турганини кўрди. Қирол:
- Кўриниб турибдики, сен уддалай олмабсан!
- Менга нисбатан ҳаққонийлик қиласан деб ўйлаган эдим.
- Мен ҳаққонийлик қилдим!
- Мен зиндондан қочишнинг ҳеч бири йўлини топа олмадим! Сен мени алдадинг!
- Йўқ сени алдамадим... Зиндоннинг эшиги очиқ эди...

Инсон доим ҳаётини ўзи учун қийинлаштиришга уринади. Ҳаётимиз оддий қонуниятлар устига қурилган, биз эса уни ўта мураккаб тасаввур қиламиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA