ИБРАТЛИ ДУНЁ
111K subscribers
8.42K photos
16K videos
14 files
38K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
📖 - Катта бўлгач ким бўлишни хоҳлайсан?
- Бахтли бўлишни хоҳлайман! 
- Йўқ, сен саволни тушунмадинг... 
- Йўқ, сиз жавобни тушунмадингиз!

📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари...
#Эркакларга_эслатма

Бегона опа-сингиллар расмига лайк босманг.
Ма ша Аллох дея комментария қолдирманг. Бу Уммат йигитларига ярашмайди.

Тасаввур қилинг сиз ўша расм ўрнига қилган гунохингизга
ЛАЙК❤️
босдингиз.

Ва бу ишингиздан завкланиб,
Ма ша АЛЛОХ😍
демоқдасиз.

Илтимос, тафаккур қилинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох учун тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​​​Дунёни ҲАЁСИЗЛИК балосидан нима қутқаради...?
Ҳукуматларми..?
Қарорларми..?
Қонунларми...?

ЙЎЎҚ ....

... Дунёни ҳаёсизлик балосидан ЭРКАК ҲАЁСИ қутқаради...
Очиқ кийинган, очиқ ишва қилаётган Зулайҳога «ҳаром» дея боқмаган Юсуфлар қутқаради...

Эртадан кечгача йўлини пойлаган гўзал қизларнинг ёнидан ерга қараб, сассизгина ўтиб кетган Мусъаблар қутқаради...

Аёллар қатнашган издиҳомларда пойафзалининг учидан бошқа ерга қарамаган Усмонлар қутқаради...

Фаҳш илдизларини беомон қўпорган Умарлар қутқаради...

Аммо, қани улар...?!

Ўзининг аҳли аёлини номус ўрнида кўриб, бошқанинг аҳли аёлини ов ўрнида кўрадиган Абу Лаҳаблар кўпайди бугун...

Замонлар бўйи ўз исботини топиб келаётган бир ҳақиқат бор: «Бошқанинг номусига кўз тикгувчининг ўз номусини асрамоққа имкони бўлмас»...

Имом Шофий эркакларга шундай ўгит берар эканлар:
«Ўзларингизни тийинглар, шунда аёлларингиз ҳам ҳаром нарсалардан ўзларини тиядилар»...

Номус ва ҳаё фақат АЁЛЛАРГА ХОС деб ҳисоблашга кўникиб қолингани учун ҳам бугун қанча беномус, қанча беҳаё эркак дунёни булғаб юборди...

...Меърож кечасида ҳазрати Умарнинг Жаннатдаги ҳовлиси ва ундаги ҳурлар намоён бўлганида, ~ «Сенинг рашкингни билганим учун у тарафга қарамадим, эй Умар...», деган Расулуллоҳ (с а в)нинг кўчадаги қиз-аёлларга кўзини лўқ қилиб тикиладиган эркак умматлари орасидамиз...

Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда огоҳлантирган:
«Мўмин эркакларга айтинг, кўзларини ҳаромдан сақласинлар!..»
(«Нур» сураси, 30-оят).

Ҳазрат Али (р а) ўз даврларида эркакларга бир ўгитни қайта-қайта такрорлар эканлар:
«Тасаттур фақат аёлларга хос деб ўйламанг. Эркакнинг тасаттури – унинг кўзларидадир!»... 

Дилфуза Комил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох учун тарқатинг,
Йигитлар кўриб ибрат олсин.
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! - дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз,- дер экан....


Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир...
Мехримизни бир биримиздан дариғ тутмайлик азизлар...
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммиз..?

Хатоларни кечиринг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РОББИМ...

🎙Толибжон Исроилов


Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга


ХАЙРЛИ ТУН, ҚАДРДОН!
Аллохнинг панохида бўлинг !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ!

Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга файзу барокатли кун тилаймиз, Қадрдон!
​​​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН, ҚАДРДОН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
■ Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки, ҳали табиатинг тоза экан.

■ Агар ўзингдан бошқаларда ҳам қалб гўзаллигини кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

■ Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

■ Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Дарс пайтида ўқитувчи болаларга океанда чўкиб кетган кема ҳақида сўзлаб берди.
“Кемада эр-хотин ҳам бор эди, ҳалокат пайтида улар қутқарув қайиғига етиб боришди, лекин унда фақат бир кишигагина жой бор эди. Эр кутилмаганда хотинини суриб, қайиққа чиқиб олди. Сувга ғарқ бўлиши олдидан аёл фақат бир оғиз сўз айта олди...”.
Ўқитувчи бир оз тин олди ва болаларга савол берди: “Ким айтади, аёл эрига ўлими олдидан нима деган?”.
Деярли барча ўқувчилар аёл “Буни кутмагандим!” ёки “Сизни ёмон кўраман”, деган деб жавоб қайтаришди. Ўқувчилардан бири жимгина ўтирарди. Ўқитувчи унга ҳам шу саволни берди. “Менимча, аёл боламга яхши қаранг, деган бўлса керак”, деди ўқувчи. Ўқитувчи ҳайрон бўлиб сўради: “Бу ҳикояни олдин эшитганмисан?”. “Йўқ, эшитмаганман, лекин онам вафот этаётиб дадамга худди шундай деганлар”. Ўқитувчи кўзига келган ёшни артиб олди ва “Жавобинг тўғри” деди.

Лекин, ҳикоянинг давоми бор эди. Ҳалокатда жон сақлаб қолган эр тез орада уйига қайтди. Уйда уни қизи кутарди. Эркак қизи катта бўлгунича уни меҳрибонлик билан парвариш қилди. Орадан йиллар ўтди. Отаси вафот этганидан сўнг қиз унинг буюмларини йиғиштираётиб, ён дафтарча топиб олди. Унда шундай деб ёзилганди: “Ўша кемага чиқишимиздан олдин биз шифокор ҳузурида бўлгандик ва у хотинимнинг тез орада оғир касалликдан вафот этишини айтганди. Хотинимнинг умри жудаям оз қолганди. Мен океанда хотинимнинг ўрнига чўкиб кетишга, унинг учун жонимни беришга тайёр эдим, лекин хотиним тез орада оламдан ўтгач, қизимга ким қарайди? Биргина йўл хотинимни океанда қолдириш ва ўзим тирик қолиб, қизимга ғамхўрлик қилиш эди”.
Бутун синф жимжит бўлиб қолди.
Ўқитувчи ўқувчиларга яхшилик ниқоби ортида ёвуз ният, бир қарашда даҳшатли, инсон нафратини келтирадиган ҳаракат ортида эса яхшилик туриши мумкинлигини айтди. Шу боис ҳам инсоннинг қилган иши, унинг ўзи ҳақида илк тасаввур билан ҳукм чиқариб бўлмайди. Кўпчилик унинг бу ҳаракати ортида нима турганидан мутлақо бехабар бўлади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОНПАРВАРЛИК ХАҚИДА

🎙Абдукарим Мирзаев

... Инсонпарвар бўлмагунингизча адолат хақида гап бўлиши мумкинмас...

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

Телефонингиз қувват олаётган (зарядкада) пайтда ишлатишда эҳтиёт бўлинг

(Оқибати видеода 👆)

❗️Яқинларингизни огоҳлантиринг

📖
Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Болалигимда ота онамдан пул сўрасам, қанча керак дейишар эди. Шунча десам, ўзинг кармонимдан олавер дейишар эди. Хамиша қанча деган бўлсам шунча олганман, гарчи кармонлари пулга тўла бўлсада, бирон марта кўпроқ олсамчи деган фикр келмаган. Ота онам хамиша менга (бизга) ишонишган.
Хозирда ўзим шундай қиламан. Болалар пул сўрашса кармонимдан олавер дейман. Болалар хам бирон марта кўпроқ пул олишмаган. Каттароқ пулга бирон нарса олишса тийин тийинигача хисоблаб қайтимини беришади. Одам ўзи ўғри бўлса болалари хам ўғри бўлар, тўғри бўлса тўғри бўлар экан.
Бир йигитдан сўрашибди.
-Хозирги кунда кўп қизлар бузилиб кетяпти. Уйланадиган бўлсанг сенга шунақаси учраб қолишидан қўрқмайсанми?
-Хаётимда харомга юрмадим. Хамиша покликда хаёт кечирдим. Демак менга хам тўғри ва пок йўлда юрган қиз учрайди.
Қиссадан хисса, одам хаётида била туриб харом ишлар қилса, жазоси жинсидан келар экан.
Баъзиларнинг хаётларида учрайдиган истисно холатлар бундан мустасно.

Хон Буви

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Покиза эркаклар покиза аёллар учундир.

Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир.

Нур сураси, 26 оят.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

Аллохга омонатсиз..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, азизлар!
Бошланган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!

Азизлар, хаётда энг муҳими бу - Меҳр, Қадр - Қиймат, Дийдор , Муҳаббат..! Қолган барчаси ўткинчи шуҳратпарастлик...
Шундай экан, енгил-елпи, ўткинчи нарсалар учун сиқилманг.
Бугуннинг хар лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг... Доим ёдда тутинг-ки, хар бир ўтган вақт умрингизнинг бир бўлаги... ваъдаларга эмас, қалбингиз ҳис қилаётган туйғуларингизга ишонинг.
Кайфиятингизни туширманг, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши ва унутилмас кун бўлиши мумкин.

Кунингиз омадли ва завқли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОДАМЛАР...

🎙Толибжон Исроилов
✍Муяссар Отажонова


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕПУЛ КЛИНИК ХИЗМАТ!!!
Акцияси эълон қилинди.

❗️7-8-9 январь ва хар жума куни "НОДИРАХОН-Мед" клиникасида бепул хизмат кўрсатилади.

❗️Ушбу ҳабарни барча группалар ва танишларингизга тарқатинг!
Моддий қийналган ва ёрдамга мухтож оилаларга етиб борсин!


♻️Савоб учун тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, машинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Машинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб:
- Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? - дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим.
-Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди.
- Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? - дедим.
- Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди.
Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши машинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди.
- Онажон, шоколадчи амаки келдилар, - деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо - саломлар, ташаккурлар эшитилди. Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга:
-Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз - да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? - дедим. Саволим ажаблантиргандек у кулиб юборди. Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди.
- Очинг, уни. - деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди.
- Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? - дедим. У одатдагидай кулиб деди:
- Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман. Аллоҳ таоло: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», дейди. Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади.

Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан: Темир тоннада; Мева килода; Тилла грамда; Олмос каратда ўлчанади. Лекин... Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади. «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради»
«Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли - жаннат» «Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар... Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил! Аллоҳим, ҳар онингизда яхшиликларга муваффақ қилсин!


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Россияда доставшик бўлиб ишлайдиган ўзбек йигитига бир араб меҳмон 500$ ва чемодандаги кийимларини совға қилибди...

Ўзбек йигитини хурсандлигидан кўзлари ёшланди...

Дунёда шундай сахий инсонлар кўпаяверсин...


📖
Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулохаза
ТВ кўрсатув ва фильмларда бугунги замон қахрамонларини кўрсатиш кераклиги ҳақида кўп айтилади. Лекин, замон қахрамони ўзи аслида ким?!


🎙 Саидабдулазиз Юсупов ва Абдукарим Мирзаев сухбатидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​ХАЛОЛ ЛУҚМА (Ибратли видео)

Биз бугунги кунда қанчалик даржада луқмамизни халол қилишга интиляпмиз. Фарзандларимиз бизга қулоқ солмаса, намоз ўқимаса, ношарий кийимлар кийса хайрон бўламиз, уларни уришамиз. Ўзимизнинг уйга олиб келиб, фарзандларимизга едираётган луқма тўғрисида қайғуряпмизми? Ёлғон, тухмат, ғийбат, бировнинг хаққига ҳиёнат қилишликдан қутилмагунимизча фарзандларимиздан солих ва солиха мўмин ва мўминалар вояга етиши амри маҳол.
Бир саҳоба росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан дуо қилинг, менинг дуоларим доим ижобат бўлсин деганида, луқмангни халол қил, дуоларинг ижобат бўлади деган эканлар. Қўлимизни кўтариб узоқ узоқ дуо қиляпмизу, ижобат бўлиш сабабини қиляпмизми?


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...