ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.35K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Дўстим ойлик маошини олиб, олдимда тақсимлади:
Банкка тўлов 400 000 сўм
Турли квитанцияларга 100 000 сўм
Онасига 200 000 сўм
Отасига 200 000 сўм...
Мен ажабландим:
- Отанг вафот этгандиларку?!
У табассум қилди, сўнг оғир хўрсиниб жавоб қилди:
- Ҳа отам ер юзида вафот этганлар, лекин қалбимда тириклар. Ҳар вақтдан ҳам кўра ҳозир менга кўпроқ муҳтожлар!

Ҳа, айрим ҳуқуқлар вафот этиш билан соқит бўлмайди.
"Роббим улар (ота-онам) мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!"
("Исро" сураси, 24-оят).

Айман Ёғий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА ХАҚИДА РИВОЯТ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қалби мехру мухаббатда қайноқ, кўнгли тонгдай оқ ва соғинчи дийдорга муштоқ олисдаги қадрдонлар! Барчангизга янги тонг муборак бўлсин!!!

Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунингиз гулбахор бўлсин.
Сиз шундай яшангки фоний дунёда,
Васлингизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...


Аллоҳ ибодатларимиздан, қилаётган хайрли, савобли ишиларимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин.

Ҳеч кимни эртанги отажак тонг умидидан бенасиб қилмасин!!!

Барчамизга бугунги куннинг файзу барокати хамрох бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ НИМА?

— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Юзимга термулдилар... Термулдилар... ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.

Дўстларга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Қуръон (маънолари)ни билган ва ундаги нарсаларга амал қилган киши ҳақиқий Қуръон аҳлидир, гарчи уни тўлиқ ёдламаган бўлса ҳам.

Аммо Қуръонни ёдлаган-у, лекин (маъноларига) тушунмаган ва ундаги нарсаларга амал қилмаган киши эса Қуръон аҳлидан эмас, гарчи ҳарфларини маромига етказиб чиқарса ҳам».

"Зодул маод", 327

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​ДИННИНГ ҒАМИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари юртдан кетиб қолган пайтларида у киши билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:
– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!
Мен ўзим ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб юрардим. Саволимга Шайхнинг жавоби кучли бўлди:
– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш – диннинг ғами. Сиз айтган майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!

Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.

Акбар Тўражонзода, тожикистонлик олим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳга хабар келтирди:
- Иброҳим ибн Муҳаммад вафот қилди.
- Қандай вафот қилди?
- Устига қасри қулаб тушди. Қасрнинг остида қолиб кетди.
- Бўлиши мумкин эмас. Унақа инсонлар бу тариқа ўлмайди.
Инсонлар Саъид ибн Мусаййибни талаби билан қаср вайроналари остидан Иброҳимни қидиришди. Ҳақиқатдан ҳам қасрнинг остидан ҳеч бир зарарсиз ҳолда топиб чиқариб олишди. Жисмига бирор зарар етмаган эди. Кишилар Саъид ибн Мусаййибдан сўрашди:
- Унинг тириклигини қаердан билдингиз?
Саъид деди:
- У силаи раҳм қилиб юрар эди. Силаи раҳм қилганларни Аллоҳ ёмон ўлимдан сақлайди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Аллоҳ сари юзланган кўп,
лекин етишган кам..

Абул Баракот Синдий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимиз манзили👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга бой бўлсин..!!

Булут ортидан мўралаган қуёш тафти кўнглингизга бахт қувонч, шоду хуррамлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан барча барчасидан. Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...

Яхши туйғулар улашилганда кўпаяди. Яқинларимизга хар тонгда мехр ва хушкайфият улашайликки, улар хеч қачон мехрга ташна бўлмасинлар...

Бошланган янги кунимиз барокатли, сермазмун ва серфайз бўлсин!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ !!!
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР !!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир оғиз ширин сўз айтмаган кунимизни қандай қилиб “ўтди” дейиш мумкин..!?

Ушбу кунимиз хайрлар, савоблар, яхшиликлару ширин сўзлар билан ўтсин!

Хайрли кун, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
КУЛИБ ҚЎЙИНГ...

🎙Ёсун Абдурасулов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга уланиш 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
📖 Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
- Бувижон ... Сиз жуда оғир хаёт кечирдингиз, бироқ кўнглингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
- Бор албатта. Менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс холда юрагим тўла чандиқ бўларди.
Хозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла чаманзор!


Сиз хам юрагингизга шукур ва мехрни шундай жо айлангки, у хислар яхшиликларни шукур ила эслашга, ёмонликларни мехр ила унутишга мадад берсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Касалхонага олиб кетилган ёлғиз қария қўшнисининг айвончада унутиб қолдирилган итини (эгаси уйга қайтгунича) шу тарзда боқиб турган қўшни йигит...

Одамийлик мана шундай бўлади!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Якинларингизга юборинг!
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВОБ

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Таржимаси

Италия. Карантиндан кейинги биринчи кун. Сицилиянинг Марсала деган шаҳарчасида яшовчи бармен шуни айтиб берди. Биринчи куннинг ўзида бир одам қаҳва учун бир евро ўрнига 50 £ тўлади. У доимий мижоз эди ва шундай деди: Олавер. Бу мен сен учун қилишим мумкин бўлган энг кичик ишдир. Дўконинг эллик кун берк бўлди, ишламадинглар, мен эса давлат ходимиман, бутун карантин давомида маош олиб турдим.

®internet

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги хафтанинг илк куни муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Синовларини осон қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ва синовларига сабр берсин! Амин!

Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!


Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Энг яхши кун - Гуноҳсиз ўтган кунингдир...
🍃Энг яхши совға - Ўзинг билмаган ҳолингда сенинг ҳаққингга дуо учун кўтарилган қўлдир...
🍃Энг яхши қалб - ростгўйлик аримайдиган қалбдир...
🍃Энг яхши одам - сени ҳаргиз унутмайдиган одамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ХАҚИҚАТ

— Сизнинг пайтингизда одамлар яҳшироқ яшашганми бобожон?
— Ха болам биз бир ўзимиз беш олтита фарзандни бемалол боқиб, ўқитиб, уйли жойли қилиб, тўйини хам қилардик. Ортганига қариндош уруғларга ёрдам қилардик. Ҳалол пул топардик.
☝️Лекин хеч қачон битта мастава ейиш учун бочкага бориб келмасдик, битта молни пулига телефон олмасдик, битта тўйни пулига артис чақирмасдик, битта уйни пулига машиналар олмасдик...
Қаноат қилардик...

Қудратуллоҳ Аҳмад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб: 
- Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг. 
Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, 
- деди. 
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом 
унга хайвонлар тилини ўргатдилар. 
Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича 
эшакни олиб бозорга олиб бориб сотади. 
Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшики хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда 
қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди. 
Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди. 
Ит хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди: 
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди. 
Уни сотиб қайтар экан яна шу фикрлар хаёлидан ўтарди:
“Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди. 
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди. 
Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз.
Бу сўзларга кучук ишонқирамай: 
- Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот топади. 
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. 
Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа
олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга қадар қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз: 
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига хам келади, аммо кейинги пушаймонликдан фойда йўқ ! ! !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЎНГГИ ПУШАЙМОН
ЎЗИНГГА ДУШМАН


🎙Икром Шариф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA