Ибратдир дунё 🌙
124K subscribers
777 photos
2.05K videos
1 file
5.96K links
Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг!

Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager
Download Telegram
Дўстлик тўрт хил бўлади:
Биринчиси овқатга ўхшайди — у сенга ҳар кун керак.
Иккинчиси дорига ўхшайди — зарур пайтда уларни излайсан.
Учинчиси касалликка ўхшайди — улар сени излайди.
Тўртинчиси эса ҳавога ўхшаш — улар кўринмайди, лекин ҳар доим ёнингда.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қиш жуда ҳам совуқ эди. Кўпчилик ҳайвонлар совуқдан ўла бошлашди. Жайралар вазиятдан келиб чиқиб гуруҳ ҳолида яшашга келишишди. Фақат бир бирига яқин турган жониворлар билиб-билмай тиканларини санчиб олишарди. Ҳатто, улар ўзаро иссиқлик алмашаётган бўлса-да, тикан санчилгани жонларини оғритар эди. Орадан бироз вақт ўтгач, жайралар ораларида масофа ҳосил қилиб яшай бошлашди. Лекин улар ёлғизликда музлаб ўла бошлашди. Энди уларда икки хил йўл бор эди ва ундан бирини танлашга мажбур эди: ё энг яқин шерикларининг тиканлари санчилишига чидаш ёки ер юзидан бутунлай йўқолиб кетиш.

Жайралар ақлларини ишлатган ҳолда яна гуруҳ бўлиб яшашни танлашди. Шу орқали улар энг яқинларини камчиликлари билан яхши кўришни ва шундайлигича қабул қилишни ўрганишди. Муҳими, улар бир бирларидан иссиқлик олишаётган эди. Шу йўл орқали, жайралар ўз наслларини сақлаб қола олишди.

Дўстлик бир бирини камчиликларига чидашни талаб қилади. Балки, “нуқсонсиз дўст қидирган дўстсиз қолади “деган нақл ўша пайтда пайдо бўлгандир...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АРАБ ДУНЁСИДАГИ ТАЪЛИМ

Яманда инглиз элчиси бўлиб ишлаган, дипломат Жейн Марриотнинг Буюк Британия Парламентининг қуйи палатасига тақдим қилган "Араб дунёсидаги таълим" рапортидан иқтибос:
"Энг ақлли ўқувчилар тиббиёт ва муҳандисликка ўқийди, кейинги савиядагилар бошқарув ва иқтисодда ўқиб, тиббиёт ва муҳандисликка ўқиганларни бошқаради.

Ўқишни эплай олмайдиганлар харбий ва хуқуқ соҳасида ўқийди. Улар эса сиёсат ва иқтисодга аралашади, сиёсатчи ва иқтисодчиларни ишдан олиб, ишга қўяди, хоҳласа қамаб, хоҳласа ўлдиради.
Энг даҳшатлиси эса, хеч қандай дунёвий таълим олмаганлар диний таълим олади ва ҳаммани уларга итоат этишни хоҳлашади".


🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир киши кекса донишманд ҳузурига келиб ҳасрат килди:
— Ота онам нуқул кўз ёш тўкиб, минғиллайди, хотиржам яшашимга қўймайди. Қариганда мияси айниб қолганга ўхшайди уларнинг. Ортиқ бунга чидолмайман! Уларни қариялар уйига олиб борсаммикан.
— Тушунаман сенга қийин, — дея бош чайқади қария, — Лекин уйлаб кўр, гўдаклигингда, сен ҳам туну кун йиғлагансан, ақлинг ҳам бўлмаган. Ота онанг эса сени қўлида кўтариб, бор меҳрини бериб парваришлаган. Улар сендан айрилгандан кўра ўз жонини берган бўларди. Сенинг уларга раҳматинг шуми?!!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👶 БОЛАНГИЗГА ҲАҚИҚИЙ ҒАМХЎРЛИК ҚИЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?!

Сувли матрас сизга ёрдамга келади:
боланинг соғлам ривожланишига кўмаклашади;
болага ўзгача завқ бағш этади;
мутлақ зарарсиз;
узоқ муддат хизматингизни қилади.

💰 Нархи атиги: 7️⃣9️⃣🔤🔤🔤 сўм

🚗 ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
💸 Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

🛒 БУЮРТМА БЕРИШ
🛍 БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт давом этади. Қидиринг — топасиз.
Ишонинг — қадрланасиз. Қизғонинг — асраласиз.
Энг муҳими жилмайинг, токи дунё сизни севишга мажбур бўлсин!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пул жимжитликни яхши кўради...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

• Ҳеч ким бировга меҳр беришни хоҳламайди-ю, аммо ҳамма меҳр кутиб яшайди.
• Ҳамма эрки қўлида бўлишини истайди-ю, аммо кимгадир керак бўлишлик бахтидан ҳам бебаҳра қолишни истамайди.
• Ибодат қилишга эринамизу, аммо неъматларидан маҳрум бўлишни хоҳламаймиз.
• Кимдир бизни бахтли қилишини орзу қиламиз, лекин кимнидир бахтли қилиш истаги бизга бегона.


Ҳар доим "МЕНГА!!!" деб яшаймизу, аммо "МЕНЧИ!?" деган савол ҳаёлимизга ҳам келмайди... Худди бутун дунё бизни дейиши керакдек...

Аслида эса, меҳр кутишдан олдин меҳр беришни, керак бўлишни исташдан олдин нимадир қилиш кераклигини, кимдандур бахт умид қилишдан олдин, ўша бахт учун лойиқ бўлиш кераклигини тушунишимиз даркор!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир.

Шамс Тебризий

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳеч қачон одамларга айтмаслигингиз керак бўлган 6 та нарса:
• Ўз режаларингизни ҳеч қачон одамларга айта кўрманг. Улар сизни безовта қиладилар.
• Одамларга заиф томонингизни айтманг, Улар сизга қарши фойдаланадилар.
• Муваффақиятсизлигингизни одамларга айтманг. Улар сизни доимо мувафиақтятсиз деб билишади ва сизга ҳеч қачон имконият беришмайди.
• Одамларга кейинги катта ҳаракатингизни айтманг. Индаманг. Ҳаракат қилинг ва натижаларингиз билан уларни ҳайратда қолдиринг...
• Одамларга сирларингизни айтманг. Фақат аҳмоқларгина сирларини очади.

Одамларга ҳеч қачон қанча пул топишингизни ёки қандай пул топишингизни айтманг. Уларни доимо ҳайратга солинг!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Албатта амал қилиш керак бўлган ҳаётнинг 15 қоидаси

1. Агарда қўнғироқ қилишга ваъда берган бўлсангиз, албатта қўнғироқ қилинг.
2. Кечикяпсизми? Унда огоҳлантириб қўйиш йўлини топинг.
3. Ўзгалар орзулари устидан асло кулманг.
4. Сиз ва сизни рад этганларга асло қайта кўрманг.
5. Ҳаётдан завқланишни ўрганинг.
6. Ота – онангиз билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг. Чунки хоҳлаган вақтда улар бўлмай қолишлари мумкин.
7. Мулойим бўлишга ҳаракат қилинг. Мулойимлик – қалблар калити.
8. Нолиш одатингизни ташланг. Нолийдиган одамлар ҳеч кимга ёқмайдилар.
9. Бировни ҳеч қачон ҳақоратламанг.Келажакда ярашиб кетарсиз, аммо бировга айтган гапларингиз хотирада қолажак.
10. Рост сўзлашга ҳаракат қилинг. Фақат шундагина ёлғонларингизни эслаб қолишингизга тўғри келмайди.
11. Ҳеч кимга, ҳеч нимада мажбур эмассиз. Ўз хоҳишингизга биноан яшанг.
12. Инсонларни ҳурмат қилишни ўрганинг. Шунда улар ҳам сизга шу кўз билан қарашади.
13. Сизга қадрли бўлган инсонларнинг туғилган кунини эслаб қолинг. Бу саналар жуда муҳим.
14. Ҳафтада бир марта ўзингиз ёқтирган одамлар билан, ёқтирган жойингизга бориб туринг.
15. Қанчалик банд бўлманг, китоб ўқиш учун вақт топинг.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаво шари қоидасига амал қилинг: баландликка кўтарилиш учун барча ортиқча нарсаларни ташлаб юборинг!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЁМАТГА ҚОЛДИРМАНГ!

Бир киши айтган экан: “Манзилга олиб келиши учун пиццага буюртма берган эдим, пицца ташувчи уни олиб келди. Мен унга ташаккур айтдим ва ҳазил қилиш мақсадида ортимга ўгрилиб, эшикни ёпмоқчи бўлган эдим, у менга: “Эй биродар, ҳисоб тўловини унутдингиз шекилли?”, деди. Шунда мен ҳазиллашиб: “Ҳисоблашиш Ҳисоб куни бўлади”, дедим. У эса: “Биродар, ишонинг, бугунги кундаги ҳисоб-китоб арзонроқ бўлади, тўловни Ҳисоб кунига қолдирмаган маъқул”, деди. Мен икки кун давомида унинг бу сўзларини ҳар эсга олганимда, кўз ёш тўкдим”.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кунларнинг бирида, заргар ҳар доимгидек эрта тонгдан ишга отланди ва заргарлик дўконига йўл олди. Ўша куни туш вақтида унинг ҳузурига қомати келишган, ўзига қараган бир аёл келди ва бармоғига мос узук олмоқчилигини билдирди. Заргар уни бармоғига узук танлаш вақтида унинг оппоқ билагига кўнгли суст кетиб, билагидан маҳкам ушлаб олди. Аммо "Нима қиганим бу?”, дея қўлини бўшатди.
Ўша куни кечқурун заргар уйга келганида, овқат маҳали аёли секин гап бошлади:
— Бегим, сизга бир гапни айтмасам, виждон азоби мени тинч қўймайди
— Тинчликми нима бўлди?
— Бугун туш вақтида сувчи келганди, тўсатдан менинг билагимдан маҳкам ушлаб олди, сўнгра узр сўраб чиқиб кетди.

Заргар аёлининг бу гапларини эшитиб юраги титраб кетди. "Хиёнатнинг қайтиши шунчалик тез бўлибди-да?” деди ўзига ўзи.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз шундай бир замонда яшаяпмизки, бунда иллатлар кучга тўлиб, фазилатлар жон таслим қилмоқда...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР

• Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.
• Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.
• Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.
• Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.
• Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.
• Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.
• Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.
• Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.
• Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.
• Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.
• Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.
• Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.
• Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.
• Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.


🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Қадимда ота-боболаримиз ниҳоятда номусли ва фаросатли бўлишган. 

Бунга оддийгина бир мисол, авваллари азонлар баланд минораларда айтилган. Ушбу ишни қилиш фақатгина кўзи ожиз муаззинларга топширилган.

Диққат савол: нимага айнан кўзи ожиз муаззинлар баланд минораларга чиқиб азон айтишган?

👉 Тўғри жавоб
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яшашни кўзи ожиздан ўрганиш керак. Негаки у оёқ қўядиган жойини ҳассаси билан аниқ қилмагунча қадам босмайди.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM