Ибратдир дунё 🌙
124K subscribers
778 photos
2.05K videos
1 file
5.96K links
Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг!

Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йигит йиғламасин...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

• Эркак киши "ҳурматни умид қиламан" деб ёзилган қоғоздир!.
• Аёл эса "эътиборни умид қиламан" деб ёзилган қоғоздир!.
• Сиз эркаклар, аёлингизга эътибор берсангиз, сизни ҳурмат қилади.
• Сиз аёллар эса, эрингизни ҳурмат қилсангиз, сизга эътибор беради.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китоб ўқиганларга шоҳлар ҳам таъзим қилади...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НЕ БАЛО БЎЛДИ БУ ХАЛҚ?!

Тақлид деган балога мубтало бўлди бу халқ,
Балодек бир хатога мубтало бўлди бу халқ.

Бири арабга ҳавас, бириси ўриспараст,
Аксари хаёлпараст, не бало бўлди бу халқ?

Қаламкашлари маддоҳ, аламкашлари густоҳ,
Аҳли дониши гумроҳ, қадди дол бўлди бу халқ.

Яллочилари тўрда, “ҳалво”чилари қўрда,
Абдуллолари гўрда, бесадо бўлди бу халқ.

Тўралари ебтўймас, хўралари ебтўймас,
Саллоти “Бас!” деб қўймас, мураббо бўлди бу халқ!

Тарихини танимас, жадидини танимас,
Жаллодга ҳайкалпараст, бепарво бўлди бу халқ.

Дунё кезар иш излаб, тишин кавлаб гўшт излаб,
Бойи банкда пул тузлар, ишгадо бўлди бу халқ.

Кетмонини елкалаб, меҳмонини эркалаб,
Бир умр ер таталаб, ерфидо бўлди бу халқ.

Носиржон ТОШМАТОВ

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон умри бир дақиқада...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онаси узоқда бўлган фарзанд баъзида кўзида ёш билан уларни қўмсаркан.Уларнинг меҳрли соғинчи бошқача бўларкан. Ота-она узоқдаги фарзандини шунчалик ўйлайдики, болам тинчмикан, эгни бутмикан, қийналмаётганмикан, совуқ емадимикан-а болагинам деб ўйлайди.

Фарзандининг "Онажон мен яхшиман" деган сўзларни эшитган ҳар бир она ўзини бахтиёр ҳис қилади. Ота-она учун фарзанд неча ёшга кирса ҳам у учун бола бўлиб қолавераркан дейишади.
Она-бу ҳаётнинг қуёши, кўнгилларнинг меҳригиёсидир. Агар дунё иморат бўлса, уни онажонларимизнинг меҳри безаб туради. Марҳаматинг чексиздир, Парвардигорим. Онажонларимизнинг дуоларини даргоҳингда қабул айла, амин....

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАПОЛЕОН БОНАПАРТ ҲИКМАТЛАРИ

• Инсонга ҳукмронликни беринг, унинг кимлигини биласиз.
• Ваъданинг устидан чиқишнинг энг ишончли йўли – ваъда бермаслик.
• Мақсадингга эришмоқчи бўлсанг, ҳар куни ҳеч бўлмаганда у сари озгина бўлса ҳам ҳаракат қилишинг керак.
• Ўз ҳарбийларини боқишни истамаган халқ тез орада ўзга ҳарбийларни боқишга мажбур бўлади.
• Нодон ўзини ҳамиша донодан устун қўяди: у доим ўзидан мамнун.
• Тафаккур дунёни бошқаради.
• Одамларни бошқаришнинг иккита усули бор: биринчиси – шахсий манфаат, иккинчиси – пул!
• Мен баъзида шер, баъзида тулки бўламан. Бошқарувнинг моҳияти қай маҳал қайси бири бўлишда.
• Аксари жангда аскарлар ютади, генераллар тақдирланади.
• Генерал, Сиз мендан бир бош баландсиз. Агар ғазабимни қўзғатсангиз, мана шу фарқни йўққа чиқараман.
• Журналист – қалам билан кўча тозаловчи фаррош.
• Шер бошқараётган қўйлар подаси қўй бошқараётган шерлар тўдасини ҳамиша мағлуб этади.
• Оқилларни фалокат тоблайди, ожизларни баттар синдиради.
• Биргина ғирром ҳисобчи душманнинг бутун бошли лашкаридан хатарли.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана, ҳар хил ҳаром ишларни қилиш қандай оқибатларга олиб келади...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уйга барака киришига сабаб бўладиган 10 амал:
1.
Бомдод намозини ўз вақтида ўқиш.
2. Уйга "Бисмиллаҳ" билан кириш/чиқиш.
3. Қуръон тиловати қилиш.
4. Уйда тозаликни сақлаш.
5. Исрофдан тийилиш.
6. Ризққа ҳурмат билан муносабатда бўлиш
7. Ҳар куни дуо билан бошлаш
8. Яхши ниятда овқат пишириш
9. Оила ичида меҳр ва кечиримлилик
10. Ҳар доим салавот айтиб юриш

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғоннинг бадали...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингни бахтли ҳис қилишни иккита йўли бор: Биринчиси ўзингда бор нарсани қадрига етиш, иккинчиси эса ҳаётингда бундан ҳам ёмон кунлар бўлмаганига хурсанд бўлиш.


А.П.Чехов

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
— Инсонга энг яхши дори МЕҲР ва МУХАББАТдир!
— Агар бу фойда бермасачи?
— Маиқдорини ошириш керак!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаққингни талаб қилишни бил!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗИҚ…

Қизиқ, 1000 сўмлик пулни эҳсон қилсак роса кўпга ўхшайди-ю, бозорда жуда камдек туюлади…
Қизиқ, бир соатлик Аллоҳнинг зикри жуда узоқ чўзилганга ўхшайди-ю, телевизор олдидаги бир соат сезилмай ўтиб кетади …
Қизиқ, дуо қилаётганда керакли сўзларни тополмай қийналамиз-у, оғайни-улфатлар билан гаплашганда сўзга чечан бўпкетамиз…
Қизиқ, футболда қўшимча вақт камроқ берилса, жаҳлимиз чиқади-ю, Жума хутбаси озгина чўзилса, шикоят қиламиз…
Қизиқ, Қуръоннинг бир порасини ўқиш роса қийин бўлади-ю, бирорта романнинг 100 бетини бир нафасда ўқиб чиқамиз…
Қизиқ, концерт залларида одамлар биринчи қаторлардан жой олишга уринишади-ю, масжидда охирги сафга қочишади…
Қизиқ, Қуръоннинг бир оятини ёдлаш роса мушкул бўлади-ю, бекорчи миш-мишларни оқизмай-томизмай тарқатиб юрамиз…
Қизиқ, олди-қочди газеталарда ёзилган нарсаларга ишонамиз-да, Аллоҳнинг каломи оятларига ишонишимиз қийин кечади…
Қизиқ, кўпчилик ҳеч нима қилмай, ҳеч нарсага ишонмай, Жаннатга кириш истагида бўлади...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вақтни тўхтатишни асло иложи йўқ, лекин кўп нарсаларни вақтида тўхтатиб қолса бўлади.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оналарнинг қадрига етайлик...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умид одамни кучли қилади...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бошингизга тушган биринчи зарбада хатойингизни тушуниб олмасангиз, демак сиз иккинчи зарбага ҳам муносибсиз...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар ишда бир хайр бор...

Совуқ қиш тонгида кичик қишлоқнинг балиқчилари бир неча қайиқларда денгизга йўл олишди. Ўша куни тушдан кейин бўрон кўтарилиб, балиқчилар уйларига қайтишолмади. Кеч тушди. Хавотирда қолган қишлоқ аҳли ухламасдан уларнинг йўлига кўз тутар, омон қайтишларини сўраб дуо қилишарди.

Саҳарга яқин мусибат устига мусибат бўлиб, бир уйдан ёнғин чиқди. Эркаклар йўқ, аёллар, болаларнинг қўлидан нима ҳам келарди?.. Ўтни ўчиришолмади, бутун бошли уй ёниб битди.

Хавотирга тўла тун ўтди. Тонгда денгиз томондан қайиқлар кўринди. Соғ-саломат қайтган қайиқлар ва овчиларни қишлоқ аҳли қувонч билан кутиб олди. Улар орасидаги биргина аёл қанчалик севинмасин, кўнглидаги ғашлик юзида акс этиб турарди. Бу уйи ёниб кетган балиқчининг хотини эди, ҳол-аҳвол сўрагач, бўлган воқеани айтди:
– Боримиздан айрилдик. Уйимиз ёниб кетди...
Эри хотинини ҳайрон қолдириб бундай жавоб берди:
– Ҳар ишда бир хайр бор. Уйимиздан кўтарилган ёнғиннинг ёруғида йўлни аниқладик ва ҳаммамиз омон келдик...

P.S.: Аллоҳнинг ҳар бир ишида қандайдир ҳикмат бўлади. Уни англаб етиш эса ўзимизга ҳавола!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM