Ибратдир дунё 🌙
125K subscribers
780 photos
2.04K videos
1 file
5.95K links
Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг!

Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий идрокдан саёҳатга чиқмаган ўзбек аёлининг суратини чизиб беришни сўрашганда 1-расмни чизибди. Кейин эса худди аёлни саёҳатга чиқиб турадиган қилиб тасвирлаб бериш сўралганда 2-расмни чизиб берибди.

Сўнгра нимага 2-расмдаги аёлни анча ёш қилиб чизиб берагинин сўрашганда у қуйидаги маълумотларни келтиради:
Саёҳат қилган одамда:
1. Юз ифодаси ва тана тили ўзгаради;
2. Дунёқараш кенгаяди;
3. Ўзига ишонч ортади;
4. Моддият эмас, ҳаёт қадриятлари ортади;
5. Саломатлик ва ҳаёт сифати яхшиланади.


Шунинг учун чет давлатларга бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаса, ватан ичра тез-тез саёҳатга чиқиб туринг.

"...айт: Ер юзида саёҳат қилинг ва қаранг..." (Анкабут сураси 20-оятидан парча).


🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Вафо Мўмин
Давлат ишида ишлаш керакми ёки йўқ, деб кўп саволлар бўлади. Ушбу видеомизда мана шу саволларга қисқа ва дўўнда қилиб жавоб бердик.

Ушбу видеони кўргандан кейин, ўйлайманки, бошқа бу каби савол беришингизга эҳтиёж қолмайди. Маъқул келса, лайк босиб, Youtube саҳифамизга обуна бўлиш эсдан чиқмасин! Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=A0Aq1NuGxZM

@VafoMumin — холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КОРРУПЦИЯ КЕЧА ЁКИ БУГУН ПАЙДО БЎЛГАН ЭМАС...

Эрамиздан аввалги IV асрда судья Сисамнес томонларнинг биридан пул олиб, қарорни ўша тараф фойдасига чиқариб беради.

Бундан хабар топган қирол Камбис II судьяни терисини шилишни ва ушбу терини Сисамнес судьялик пайтида ўтирган ўриндиққа қоплашни буюради. Бу ҳаммаси эмас эди...Шоҳ Камбис II Сисамнесни ўғлини судья этиб тайинлаб, иш жараёнида айнан отасининг териси қопланган ўриндиқда ўтиришга мажбур қилади. Токи судда иш кўраётган чоғида қайси курсида ўтирганини унутмаслиги учун!

Баъзи давлатларда судлар тўғри ишлаши учун шунақа қилиш керакми дейман...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бола организмига зарарли бўлган маҳсулотларни ажойиб усулда кўрсатиб беришибди...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маҳалла" телеканалидаги порнотайм!

Отарчи очиқчасига қанжиқчаси билан эрталабгача ётишни тарғиб қиляпти. Телеканал эса буни оммага чиқяпти.

Маҳалла қаққа қараяпти... ГорВодаКанал қаққа қараяпти)))

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрни урмайдиган-сўкмайдиган қилиш йўли...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром

(Эски бир ривоят)

Аҳмад деган киши Бурсада чашма қурдирди ва “Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром”, деб ëздириб қўйди.
Аҳмадни тутиб, қозининг ëнига олиб келишди.
– Нега фитна чиқараяпсан? Аҳолиси мусулмон бўлган давлатда сен савоб учун чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга таъқиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами? Нега бундай қилдинг? Қатлинг вожибдир, – деди қози.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деди Аҳмад.
Воқеа Султонга етиб борибди. Аҳмадни саройга келтиришди. Султоннинг жаҳли чиқди, аммо Аҳмад қилган ишнинг сабабини билгиси келди.
– Бу нимаси, чашма қурдирасан, ҳам «Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – деди Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошимни олишсин!
– Хўш?
– Султоним, яҳудийларнинг исталган бир ибодатхонасидан дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин! Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг!
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб, «Нима бўлаяпти? Бу қандай зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз», деб чиқишди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келди, мактуб устига мактуб.
Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, - деди.
Раввин қўйиб юборишди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг! – деди Аҳмад.
Бир роҳибни ушлаб келишди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, бу нима зулм, дейишлар.
Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилди. Хурсандчилик, султонга ташаккурнома ва совғалар.
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб келишсин, – деди Аҳмад.
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишди. Бирор киши чиқиб, «Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса, хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?» деган гапни айтмади.
Орадан бир ҳафта ўтди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмади. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетди:
– Биз унинг аслида кимлигини билмасдан, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин, қандай гуноҳ қилди экан, бу имом?
– Э, воҳ, шунча пайт билмасдан, орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.
Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам хабардор. У Аҳмаддан сўради:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
– Тўғри айтасан, – деди султон.
Имом қўйиб юборилди. Аҳмад Султонга қараб деди:
– Эй, Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол бўладими?
Султон аччиқ табассум қилиб, деди:
– Буларга нафақат сен қурдирган чашманинг суви, ҳатто, ҳаво ҳам ҳаром!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир инсон донишманд ҳузурига келди ва деди:
— Сенинг бир дўстинг сен ҳақингда нималар деганини биласанми?
— Тўхта! — донишманд унинг гапини бўлди. — Олдин айтмоқчи бўлаётганингни тафаккур қилиб кўр. Учта саволни ўзинга бер.
— Қанақа саволлар экан?
— Ҳар гапни айтишдан аввал, яхшилаб ўйлаб кўрган дуруст. Энг аввало айтчи, сен гапирмоқчи бўлган гапнинг ҳақиқат эканлигига тўлиқ аминмисан?
— Йўқ. Аниқ билмайман. Мен буни шунчаки эшитдим.
— Демак, бунинг ҳақиқатлигини билмайсан. Энди навбатдаги савол. Сен менинг дўстим ҳақида қандайдир хайрли гап айтмоқчимисан?
— Йўқ, аксинча.
— Демак, — давом этди у — менга ёмон ва аниқлигига ишончинг комил бўлмаган хабарни етказмоқчисан. Навбатдаги савол. Бу гапларингни тинглаш менга шунчалик муҳимми?
— Йўқ. Менимча муҳим эмас.
— Тушунарли — гапни якунлади донишманд. — Айтмоқчи бўлган хабаринг ҳақиқат бўлмаса, унда ҳеч бир хайрлилик кўринмаса, у ҳам етмагандай, бу гап бефойда бўлса, унда буни гапиришнинг нима кераги бор?

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Устоз ўз талабаларга бир қоғозни кўрсатиб, уларни фикрлашга чорлабди. Қоғознинг ўртасида биттагина қора нуқта бор экан.
— Айтингчи, нимани кўряпсизлар?
— Нуқтани, — дебди биринчи талаба.
— Қора нуқтани, — дебди иккинчиси.
— Қора ва қалин нуқтани, — шошиб жавоб берибди учунчи талаба.
— Афсус, — бир муддат хаёлга берилиб қолган устоз аста сўз бошлабди. — Ҳаммангиз оқ қоғоздаги кичкинагина қора нуқтани кўрдингиз, лекин ўша нуқта турган катта ва оқ қоғозни пайқамадингиз.

Ҳаётда ҳам худди шунақа бўладида. Одамларни арзимаган кичик камчиликлари учун айблаймиз. Аслида эса ўша кичик нуқсон ортидаги катта ва олийжаноб юракни пайқамаймиз. Ёки шунчаки пайқашни истамаймиз...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хомила малҳами — бу шунчаки гиёҳли дамлама эмас. Бу, Аллоҳнинг изни билан, аёл танасини соғлом хомиладорликка тайёрлайдиган табиий мўъжиза.

Фарзанд кўришни орзу қилаётган ҳар бир аёл — танасида кўринмайдиган, лекин муҳим муаммоларни бошдан кечиради:

🔸 Бачадоннинг совуқлиги — кўпчилик билмайди, лекин бу хомиладорликка катта тўсиқ бўлади.
Хомила малҳами бачадонни ичдан иситади, қон айланишини яхшилайди, уни “уруғ қабул қилишга” тайёрлайди.

🔸 Гормонлар мувозанатсизлиги — вақтида келмайдиган ҳайз, оғриқли ПМС, ёки поликистик тухумдон синдроми (PCОS) — буларнинг барчасига қарши кучли ёрдамчи.
Малҳамдаги табиий гиёҳлар ҳайз даврини тартибга солади, гормонал тизимни табиий йўл билан балансга келтиради.

🔸 Тухумдонлар сустлиги — бу ҳолат кўп аёлларда бепуштлик сабаби бўлади.
Хомила малҳами тухумдон фаолиятини фаоллаштиради, соғлом тухум ҳужайра етилиш учун шароит яратади.

🔸 Ички тозалик — организмда тўпланиб қолган яллиғланиш, токсин ва совуқ энергия аёл саломатлигига салбий таъсир қилади.
Бу малҳам организмни енгил қилади, бачадон ва тухумдон соҳасини тозалайди.

🔸 Руҳий мувозанат — доимий стресс, тушкунлик, “нега бўлмаяпти?” деган хавотир — булар ҳам хомиладорликка ҳалал беради.
Малҳамни ичиш орқали аёллар тинчланади, ўзини енгил ва барқарор ҳис қилади.

Бу малҳам минглаб аёлларнинг дуоси ва синовидан ўтган.
Ҳеч қандай кимёвий дорилар, гормонал инъекциялар эмас — бу табиатнинг тўғридан-тўғри ҳадяси.

Хомиладор бўлишни истаган, лекин сабабсиз бўла олмаётган ҳар бир аёл учун — Хомила малҳами умид, соғлом тайёргарлик ва Аллоҳга ишончдир.

Синаб кўринг. Балки сиз кутган бахтга айнан шу сабаб бўлар.
Буюртма бериш учун ёзинг. Биз дуода биргамиз. 🤍

Biz bilan boglaning:

Telegram: @homila_rasmiy
Меҳмонга боришда буларни хисобга олиб қўйинг:

• Фарзандли оилага иш кунлари меҳмон бўлиб борилмайди;
• Фарзандли уйга меҳмон бўлиб борилганда кечгача ўтирилмайди;
• Янги туққан аёлнинг уйига еб-ичарга меҳмонга борилмайди;
• Ҳар бир боланинг уйқу тартиби бўлиши керак, бу тартиб меҳмончилик учун ўзгартирилмайди.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Донишмандга иккита савол беришибди:
— Инсониятнинг кайси харакати сени хайратга солган?
 
Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезрок улгайишга шошиладилар. Вакти келиб, болаликни согинадилар.
—Пул топаман деб согликни йукотадилар, аммо согликни кайтариш учун яна пул сарфлайдилар…
— Эртанги кунни уйлаб хавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун хам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунедан яшамагандек утиб кетадилар….

Гал иккинчи саволга келди
— Сиз уларга нимани тавсия киласиз?

Олим жавоб берди:
— Хеч кимни узингизга яхши куришга мажбурламанг!
— Мухими, хаетда куп нарсага эга булиш эмас, кам нарсага эхтиеж сезишдир.
— Сизни яхши курадиган инсонлар купчилик. Аммо улар туйгуларини кандай ифода этишни билмаётган булишлари мумкин
— Базан бошкалар томонидан кечирилибгина колмай, узингизни кечира олишингиз хам керак.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Ғийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди. Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди. Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.

Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
— Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир. Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл бўйи ерга сочиб кел.

Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек бажарибди. Эртаси куни донишманд аёлга:
— Кеча ташлаб келган патларингни бугун териб кел, — деб буюрибди.

Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор- йўғи бир-иккита патни топибди. Доно зот унга шундай дебди:
— Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ. Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оқибатдан сўз очганда дил ғашланса,
Охиратдан сўз очганда кўз ёшланса.
Давраларда дунёликдан гап бошланса,
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон,

От-туяда эмас майли юр пиёда.
Оринг бўлса пулдорликлардан сан зиёда
Эй бандалар икки кунлик бу дунёда
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон

Бўлмаганни ожиз банда бўлдиролмас ,
Онанг каби сани ҳеч ким кулдиролмас
Ўксик кўнглинг молу дунё тўлдиролмас
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон

Ота-Онанг сани ташлаб кетса аён
Юрагинга ғам - ташвишлар қилар исён
Шундей экан хизматида туриб ҳар он
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон

Ўргилайми дабдабали уйларингдан ?!
Айланайми қадди ниҳол бўйларингдан
Ёру - дўстлар келган катта тўйларингдан
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон .

Улфатларинг паст назарда қарасалар ,
Сохта дўстлар атрофингни ўрасалар ,
Кимлар сандан кимлигингни сўрасалар ,
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Етти дафтар қиссаси...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
• Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасангиз ҳаётдаги мақсадингизни йўқотиб қўясиз. Мақсадингиз  бўлмаса сиз деярли мавжуд эмассиз...
• Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сиз эса мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг...
• Сизни ҳам ўзгалар ҳаёти билан ишингиз бўлмасин...
• Биз йўлдамиз ортга қайтиш йўқ...
• Қачондир йўл охирга етади...
• Ва биз бу дунёдан охират эшигига етамиз...
• Қўйинг ташвишларни...
• Завқланиб яшанг...
• Тақдирингиздан рози бўлинг...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тоғда жарликдан ўтиш учун якка-ёлғиз кўприк бор экан.
Шу кўприк олдида бир йигит бизнес билан шуғулланарди, яъни кўприкдан ўтмоқчи бўлган одамларни 100 сўмга опичиб ўтказиб қўярди. Бир куни тоққа туристлар группаси келибди. Ҳаммаси чуқур жарликдан қўрқар, шунинг учун йигитнинг ёрдамига мухтож эди.

Йигитнинг иши юришиб кетибди. Қараса, шу кетишда олиб ўтаверса, уч-тўрт соат вақт кетади.
— Икки елкамга икки кишини олсам, тезроқ бўлади, кўпрок пул тушади, — деб икки кишини ортиб олибди. Кўприкнинг ярмига келганда, мувозанатни тутолмай йуловчилардан биттасини жарликка тушириб юборибди. Шунда у афсусланиб:
— Эх, эссиз.100 сўм пул ҳайф кетди-я, — деганакан.

Ушбу ҳангомани ўқиб очиғи кулишни ўрнига негадир ачиниш хиссини туйдим. Йўқ, жарликка қулаган одамни тақдирига эмас, балки ҳақиқий ҳаётда ҳам худди шунақа одам ўрнида аллақандай “100 сўм” ни тасаввур қилувчи "тубанлик жарлигига қулаб бўлган" кишиларни учратиш оддий ҳолдай бўлиб қолаётгани учун ачиндим...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Дунёда энг гўзал ким?" деган саволга адиблар ва рассомлар "Бола кўтарган аёл", деб бир хилда жавоб берган ва уларнинг шу ҳақидаги асарлари энг катта шуҳрат келтирган экан. Хўш, улар нима учун бу саволга келинлик либосидаги қиз ёки қадди-басти ниҳолдек келишган аёлни, гўзаллик салонидан чиқиб келаётган жувонни эмас, аксинча, уй кийимида, кўзида ҳатто сурмаси хам бўлмаган, қўлидаги боласини эмизиб турган оддийгина аёлни танлаганлар? Чунки у она, дунёдаги барча меҳр-шафқат митти қалби, нозик жисмида жо бўлган хилқатдир! Унинг мана шу ҳолати, боласига бутун меҳри, энг яхши ҳисларини бериб эмизиб туриши ҳеч бир келинчакда топилмайди, бирон-бир гўзаллик уйи минг йил уринса-да, бу кўринишни бўёқларда ифодалай олмайди. Сиз ҳомиладор аёлга эътибор қилганмисиз? Унинг доғ босган юзи, тўкилган киприк ва қошлари хам кишига завқ бағишлайди, ҳеч бир одам уни "Вой, бунча хунук", демайди. Нега? Чунки, у бўлажак она! У ўз жонини хавфга қўйиб, ўз танидан Аллоҳ таолонинг янги бандасини дунёга келтиради...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғам-ташвиш умрни қисқартиради…

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM