Ибратдир дунё 🌙
125K subscribers
778 photos
2.03K videos
1 file
5.94K links
Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг!

Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эшитинг ва тафаккур қилинг!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xalq talabiga binoan — Toshkent shahridan xonadonlar 28 mln so‘m bilan!

Xalq orasida oʻtkazilgan so‘rovnomadan soʻng Xon Saroy mijozlari uchun yanada qulay taklif yaratildi.

📆 Oylik toʻlov: 2 mln 200 ming soʻm evaziga xonadon sohibi boʻlishingiz mumkin

📲 Batafsil maʼlumot olish uchun
📞 Tel: +998 71 200 74 00
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий ватанга хизмат илм олишдир!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МИЛЛИЙ ФОЖИАМИЗ

Бизнинг қишлоқда (маҳалламизда) бир йилда 50-70 тагача тўй бўлади. Битта тўйга камида 50 млн. сўм сарфланади.

Арифметика: 50.000.000х60=3.000.000.000 (3 млрд)
Қишлоғимизда ҳар йили 3 млрд. сўм маблағ орзу-ҳавасга сарф бўлмоқда.
Ўзбекистонда бизнинг маҳаллага ўхшаган тахминан 10 мингта маҳалла бор.

Арифметика: 10.000х60=600.000
600.000х50.000.000= 30.000.000.000.000 (30 трлн.)
Бу тахминан 3 млрд. доллар дегани. Катта шаҳарлардаги 25.000 долларлик торт, 90.000 долларлик тўй каби аҳмоқона дабдабаларни ҳам қўшиб, ўртача ҳисоблаганда, тахминан 10 млрд. доллар бўлади.

Ўзбекистондаги оилалар бюджетидан ҳар йили тахминан 10 млрд. доллар маблағ ҳавога совурилмоқда.

Бунча катта маблағни тасаввур қилиш учун қиёс келтираман: Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводини французлар 500 млн. долларга қуриб берган; ўз вақтида “Аср қурилиши” номини олган ТошҒузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилиши 220 млн. долларга тушган.

Фожиамиз шундаки, бу ўта аҳмоқона иш эканлигига ҳаммамизнинг ақлимиз етади. Лекин шу ишни қилаверамиз. Ушбу фикрларни ёзаётган муаллиф ҳам ўз вақтида эл қатори тўй қилган.
Тўйга сарфланган пулнинг бир кундан кейин қаерда бўлишини тасаввур қилайлик. Зора шунда, бу ишларимизни тўғри йўлга солармиз.

P.S. Битта оила тўй қилиши учун 3-5 йил йиғинади. Ўша оилада 3 та фарзанд: икки ўғил ва бир қиз деб тасаввур қилинг. Демак, ўша оила 5 марта тўй қилади (икки ўғлига суннат ва келин тўй ҳамда қиз чиқариш). Арифметика: 4х5=20. Демак, типик ўзбек оиласидагилар 20 йил умрини фақат тўй қилишга сарфлаб юбормоқда.

Умид ХЎЖАМҚУЛОВ

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КАВКАЗ ХАЛҚЛАРИ МАҚОЛЛАРИ

Агар одам характерида заррача тубанлик бўлмаса, у асло бойий олмайди.
* * *
Катта бойлик инсонни итга айлантиради.
* * *
Кичикни оғзи тинмаса, каттани мушти тинмайди.
* * *
Отангни урган калтагингни бир кун ўғлингни қўлида кўрасан.
* * *
Қочиш қўрқувдан қутқаради, меҳнат қашшоқликдан.
* * *
Йўқ жойдан келган бойлик йўқ жойга кетади.
* * *
Ёлғизлик сени кучли қилади,
Кўз ёши сенга жасурлик бағишлайди,
Ҳайрат сени донишмандга айлантиради.
* * *
Никоҳнинг гашти бир ой, машаққати бир аср.
* * *
Буюкликка эришаман десанг, илтимосни унут.
* * *
Қарғишдан одам ўлса, қуролга ҳожат қолмасди.
* * *
Буқа бўлиб кетиб, сигир бўлиб қайтди.
* * *
Бойликни Худо беради, ярамас тортиб олади.
* * *
Қуруқ  орзулар шудгорини шудгорлайверсанг, шудгорингдан қуруқ эшакнинг тезаги ўсиб чиқади.
* * *
Ўғлингни уйлантирганда ўн киши билан маслаҳат қил, ажраштирмоқчи бўлсанг, юз киши билан.
* * *
Шовқин кўп жойда ақл йўқ.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Султон Абдулҳамидхоннинг пойабзали йиртилганда уни ўзи қайтадан тикиб, таъмирлаб олар эди. Сарой хизматчилари: "Нега янги пойабзал сотиб олмайсиз, мамлакатнинг бойлиги ўз қўлингизда-ку?" дейишганида, султон: "Хазинадаги бойлик меники эмас — халқники, мен мусулмонларни ҳақини ўз эҳтиёжим учун сарфлай олмайман, мен бу ерга уларни беҳуда сарфлаш учун эмас, уни муҳофаза қилиш учун келганман" – дер эди.

Шу сабабдан дурадгорлик билан шуғулланиб, ёғочдан ҳар хил буюмлар ясар, хизматчилар эса, буюмларни бозорда сотиб келишар, тушган пулни султон ўзи ва оиласи эҳтиёжи учун сарфлар эди.

Абдулҳамидхонни тахтдан ағдаришгач, унинг саройига талончилар ишонч билан, катта бойлик умидида, "Султон чексиз бойликни яширган бўлса керак" деган хаёлда киришади. Улар бирор тешик туйнукни ҳам қолдирмасдан, ҳаммаёқни тинтиб чиқишгач, таҳорат қилиш учун сув тўлдирилган обдаста, сочиқ ва жойнамоздан бўлак ҳеч нарса топа олмайдилар ва ноумид у ердан қайтиб чиқиб кетадилар.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўча-кўйда кимгадир ёрдам беришда эҳтиёт бўлинг!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Nottinghаm Forest футбол клуби эгаси миллиардер Еvangelos Marinakis (капитали: 4,9 млрд АҚШ долл.) ҳалиям iPhone 7 ишлатар экан.

Гондураслик маоши 2 млн сўм бўлган Сўтақўзи эса iPhone 17 чиқишини кутиб ўтирибди)

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаросатли боланинг жавоби...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:

1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;
2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;
3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;
4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;
5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;
6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;
7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;
8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ масъулиятни ўз бўйнига олишади;
9. Уларда ғайритабиий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;
10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;
11. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;
12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;
13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;
14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;
15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;
16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;
17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;
18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;
19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;
20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бурундан тўғри мақсадда фойдаланинг!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОНА

(митти ҳикоя)

– Аёл, исминг нима?
– Билмайман.
– Ёшинг нечида? Қаерликсан?
– Билмайман.
– Нега у чоҳни қазиётгандинг?
– Билмайман.
– Қачондан бери яширинасан?
– Билмайман.
– Нега бармоғимни тишладинг?
– Билмайман.
– Мендан сенга зарар етмайди, билмайсанми?
– Билмайман.
– Ким тарафдасан?
– Билмайман.
– Бу уруш. Бир тарафни танлашинг керак.
– Билмайман.
– Қишлоғинг ҳали ҳам борми?
– Билмайман.
– Бу болалар сеникими?
– Ҳа!..

Вислава Шимборская,
Нобель мукофоти лауреати


P.S.: Аёллар нимани унутса ҳам, оналигини унутмайди, унутолмайди!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Неварасини ёқиб юборган аёл

Бир оиланинг 3 ойлик чақалоғи бор. Кунларнинг биридан унинг онаси келди. Онаси туни билан чақалоқни ўйнатиб чиқди. Ниҳоят йигит тонгда ишга кетди. Бироқ, тушга яқин ўғилга онаси бешикка қўшиб боласини юборганининг хабарини беришди. Чақалоқ қандай қилиб ҳалок бўлганлиги ҳақида сўралганда келиннинг айтган жавоби ҳаммани шокка тушириб юборди...

Давомини ўқиш...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий идрокдан саёҳатга чиқмаган ўзбек аёлининг суратини чизиб беришни сўрашганда 1-расмни чизибди. Кейин эса худди аёлни саёҳатга чиқиб турадиган қилиб тасвирлаб бериш сўралганда 2-расмни чизиб берибди.

Сўнгра нимага 2-расмдаги аёлни анча ёш қилиб чизиб берагинин сўрашганда у қуйидаги маълумотларни келтиради:
Саёҳат қилган одамда:
1. Юз ифодаси ва тана тили ўзгаради;
2. Дунёқараш кенгаяди;
3. Ўзига ишонч ортади;
4. Моддият эмас, ҳаёт қадриятлари ортади;
5. Саломатлик ва ҳаёт сифати яхшиланади.


Шунинг учун чет давлатларга бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаса, ватан ичра тез-тез саёҳатга чиқиб туринг.

"...айт: Ер юзида саёҳат қилинг ва қаранг..." (Анкабут сураси 20-оятидан парча).


🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Вафо Мўмин
Давлат ишида ишлаш керакми ёки йўқ, деб кўп саволлар бўлади. Ушбу видеомизда мана шу саволларга қисқа ва дўўнда қилиб жавоб бердик.

Ушбу видеони кўргандан кейин, ўйлайманки, бошқа бу каби савол беришингизга эҳтиёж қолмайди. Маъқул келса, лайк босиб, Youtube саҳифамизга обуна бўлиш эсдан чиқмасин! Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=A0Aq1NuGxZM

@VafoMumin — холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КОРРУПЦИЯ КЕЧА ЁКИ БУГУН ПАЙДО БЎЛГАН ЭМАС...

Эрамиздан аввалги IV асрда судья Сисамнес томонларнинг биридан пул олиб, қарорни ўша тараф фойдасига чиқариб беради.

Бундан хабар топган қирол Камбис II судьяни терисини шилишни ва ушбу терини Сисамнес судьялик пайтида ўтирган ўриндиққа қоплашни буюради. Бу ҳаммаси эмас эди...Шоҳ Камбис II Сисамнесни ўғлини судья этиб тайинлаб, иш жараёнида айнан отасининг териси қопланган ўриндиқда ўтиришга мажбур қилади. Токи судда иш кўраётган чоғида қайси курсида ўтирганини унутмаслиги учун!

Баъзи давлатларда судлар тўғри ишлаши учун шунақа қилиш керакми дейман...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM