Ўйлашимча?
12.2K subscribers
1.22K photos
2.34K videos
642 links
Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot
Download Telegram
Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев:

“Бу йилги ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти. Ҳозирги ҳолатда ўтган йилги даража кутиляпти. Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларимизда ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган.”

Шунингдек, вазир сўнгги йиллардаги очиқлик сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан кўп масалаларда, жумладан, сув масаласида ҳам яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

—Сув бизни душман қилиб эмас, дўст қилиб, манфаатли ҳамкорлик қилишга, Худонинг берган неъматидан самарали фойдаланишга ундайди, — деди Ш.Ҳамроев.
Франция Президенти Хитой каттаконини самолётгача кузатиб қўйди.

Зўрлар, бойлар билан шундай муносабатда бўлишади. Инсонга хос фазилат, жунгли қонунлари.))
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил болаларга қарши урушни давом эттираяпти. Бегуноҳ инсонларга Худонинг ўзи ёрдам берсин, бандаларининг қўлидан келмаяпти.
Литва парламенти бош вазирга Украинага қўшин киритишга рухсат берди.

Литва Бош вазири Киевдан таклиф кутмоқда.

*
Украина чарчади. Шу яқин кунларда Россия қўшинлари анча олдинга силжиб, янги ерларни эгаллаётганди.

Европанинг айрим давлатлари русларни ўша ҳудудлар доирасида ушлаб турмоқчи ва янги ҳудудларнинг эгаллашига йўл қўймоқчи эмас.

Тактик ядро қуроли ишлатиладиган палла яқинлашаяпти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимият — дунёдаги энг қўрқинчли наркотик.

Ҳокимият ва унга эришиш иштиёқи қанча қанча одамни касал қилади, куйдиради, кул қилади.
Тошкентда автомобиллар пойгаси вақтида бир киши вафот этди. Марҳум автоблогер бўлгани айтилмоқда.

Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. У шифохонада вафот этган. Тармоқларда тарқалган видеоларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагида қолиб кетганини кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, вафот этган шахс автоблогер, инстаграмдаги avtotuning_uz канали асосчиси Дониёр.К бўлган.
Ўйлашимча?
Тошкентда автомобиллар пойгаси вақтида бир киши вафот этди. Марҳум автоблогер бўлгани айтилмоқда. Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. У шифохонада вафот этган. Тармоқларда…
Юқоридаги ҳолатга сабабчи бўлган ҳайдовчи бундан ҳам аввал турли-туман пойгалар уюштириб келган ва жаримага тортилган.

Мазкур ҳайдовчи ва унга чора кўраётган йўл патрул хизмати ходимининг хатти-ҳаракатлари ҳақида ёзгандик. Ўша видеода автоблогер заррача афсус қилмаётганди, йўл патрул хизмати ходими эса “жазо муқаррар” дея ҳиринглаганди.

Жиддийроқ чора кўрмаслиги, жиддий тушунтириш берилмаслиги оқибати бу.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Саке” сериали бош қаҳрамони “Саят Саматович” Тошкентга келибди.)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Стреотипларга қарши яхши жавоб.))
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ростдан ҳам нега бизда нарх-наво бунча қиммат? Талаб нархларга таъсир қилаётган бўлса, у ҳолда Тайландда ҳам сайёҳ кўпку.

Масалан, Сиз ўзимизнинг “Амирсой”га чиқдингиз, 40 долларнинг яримини камида автомашина тураргоҳига сарфлайсиз.))
Ўзбекистон душманларни дўстларга, бир оилага айлантиради, тўю-тантана қилиб берадиган мамлакат.)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойлар қандай яшаса ҳам, ўзгаларга зуғум қилсаям атрофдагилар кўнишга мажбур. Чунки бойларнинг ҳимоячилари кўп бўлади, бойлар ишорасини кутиб турганлар кўп бўлади.

Хуллас, ҳеч ким ғиринг дея олмайди. Истисно ҳолатлар бор албатта, Фақатгина бойлар орасида жанжал бошланса, ўшанда бири-бирини қириши мумкин.

Агар кимдир Сизга “қилиғинг ўзинга ярашмаяпти” деса, билингки сизда пул йўқ.))
Вазир ректорларни сайлашга тайёр эмасмиз деб айтибди.

325 нафар фойдаланувчи талабалар, ўқитувчилар аслида тайёр экани, амалдорлар буни истмаётгани ҳақида изоҳ ёзган.

Шуларнинг орасида кўплаб қизиқ одамларни таниб қолдим. Масалан, кечагина "Парламент сайловидан фойда йўқ, ундан кўра ўтказилмагани маъқул", "депутатлар сайланмайди, уларнинг ким бўлиши олдиндан маълум" дея сайловда иштирок этмасликка чақирганлар ҳам бор.

Яъни, сайловга ўзлари руҳан тайёр эмас, бошқалар гапирса, йиғлаб беради. Ҳозир ректорлар сайлови ташкил қилинсаям, яна ўша эски гаплар айланаверади, улар сайланмайди, тайинланади ва ҳоказо.

Одамзод қизиқ ва тушинарсиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерали Жўраевга тақлид қилганлар важоҳатидан от ҳуркийди.))
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургда автобус Мойка дарёсига қулаб тушди.

Ёзишларича, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, иккита машинага бориб урилган, панжарани бузиб ўтиб, сувга қулаган.

15 нафар йўловчидан 3 нафари ҳалок бўлди, яна 4 нафари клиник ўлим ҳолатида, яна икки нафарининг аҳволи оғир экани маълум қилинган.

Ҳайдовчи асли Тожикистонлик 44 ёшли Рахматшох Курбонов эканлиги айтилаяпти. Ҳайдовчи тирик қолган ва сўроқ бераяпти.

*
Лекин видеода негадир йўловчилар ҳаракати кўзга ташланмайди. Қизиқ иш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жириновский ҳақ. Бугун Ғазо фарзандлари ҳақида ҳам шунақа дейиш мумкин. Исроил минглаган бегуноҳларни ўлдираяпти. Кун келиб жавоб қайтса, барча терроризм, экстремизм дея бақиради.

Иккиюзламачи ғарб.
Ўша пайтлари ҳатто Азроилнинг ҳам юраги Тошкентдан безиллаб қолган экан.))