Husan Tangriyev I Rasmiy kanal
1.91K subscribers
4.4K photos
1.11K videos
3 files
1.43K links
Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЗКОР: Сурхондарёда божхона ходимлари қиймати 15 миллиард сўмлик салкам 1 млн. қути сигаретларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.
👍1
Божхона органларининг хизмат фаолиятини энди Сиз ҳам баҳолашингиз мумкин!

Сизнинг баҳоингиз биз учун муҳим!
👍10
2023 йил 1 ноябрдан юридик шахснинг электрон имзоси билан тасдиқланган декларациялар қабул қилинмайди

Тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолияти қатнашчилари диққатига!

Божхона органлари ахборот тизимлари 2023 йил 1 ноябрдан юридик шахс номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тақдим этилган божхона юк декларацияларини қабул қилишни рад этади.

Ҳозирги кунда БЮДни божхона органига тақдим этишда юридик шахс номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали декларацияни тасдиқлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу сабабли, декларацияловчи шахслардан бундан буён божхона органларига БЮД ва БДТ (БЮДни тузатиш шакли)ларни тақдим этишда ва ҳужжатларни тасдиқлашда ўзларининг электрон имзоларидан фойдаланишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) талабларига асосан, БЮДнинг 54-графасида декларацияловчи шахснинг ЖШШИРи кўрсатилиши ҳамда БЮДда баён этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги электрон БЮДда декларацияловчи шахснинг ЭРИ билан тасдиқланиши белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандида декларацияловчи шахс БЮДни шакллантириши ва ўз имзоси билан тасдиқлаб, автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона хизмати органларига юбориши белгиланган.

Мазкур Низомнинг 28-бандига асосан товарларнинг электрон декларациясини имзолаш ваколатига эга бўлган жисмоний шахс (электрон рақамли имзо калитининг эгаси) товарларни электрон шаклида декларациялашда кўрсатилган маълумотларни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқловчи шахсдир.
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атиги 2 дақиқа вақт ажратинг ва божхона ишини янада яхшилашга ҳисса қўшинг!

Бунинг учун, шунчаки, божхона органлари фаолиятини баҳоласангиз, кифоя!

Қандай баҳолайман дейсизми?

Ҳаммаси видеороликда!
Ташувчилар ва ҳайдовчилар учун яна бир қулайлик!

2024 йил 1 январдан
бошлаб республикага кириб келаётган ва транзит ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини давлат назоратидан ўтказишда, чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган йиғимларни энди божхона ҳудудида тўлаш мумкин!

❗️Фақат йиғимларни тўлаш муддатини бузиб қўйманг!

Акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланиши билан бир қаторда тўлаш муддатини 1 календарь йил давомида 1 маротаба бузган шахсларга бу имконият қайта тақдим этилмайди.
👏5
Барча ташқи иқтисодий фаолият ва чегара божхона постларига божхона органларининг хизмат фаолиятини баҳолаш учун QR кодлар жойлаштирилмоқда.
👏6
Husan Tangriyev I Rasmiy kanal
Ташувчилар ва ҳайдовчилар учун яна бир қулайлик! 2024 йил 1 январдан бошлаб республикага кириб келаётган ва транзит ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини давлат назоратидан ўтказишда, чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган йиғимларни энди…
Ушбу пост юзасидан савол келиб тушди.

Чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар божхона ҳудудида қай тартибда ундирилади? Бунинг учун банкка бориладими?

- Йўқ. Чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар “E-tranzit” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ягона ҳисобварақ асосида шакллантирилади ҳамда уларни QR-код (матрик штрихли коди) асосида тўлаш имконияти яратилади.

Эртага каналда “E-tranzit” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича видео йўриқнома эълон қилинади.
👍7👎2
Энди божхона органлари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд қарорига биноан давлат даромадига олинган мол-мулклар аукционга қўйилади.

Буни “Божхона сервис” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бўлимлари “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали амалга оширишади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрь куни қабул қилинган 526-сон қарорида назарда тутилмоқда.
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл беринг, Онасини соғинганларга!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева божхоначилар ҳузурида
👏5👍2
Суратда Женевадаги Жаҳон савдо ташкилотининг ишчи учрашувида илк бор Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашаётган Божхона қўмитаси вакили Шукрулло Мўминов
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Е-Tranzit" ахборот тизими имкониятларидан унумли фойдаланинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яллама" божхона постида ҳужжатларда "бўш" деб кўрсатилган машина юкхонасига 20 кг. "героин" яширилгани фош қилинди.
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хориждан маҳсулотларни онлайн харид қиладиган ёки чет элдаги яқинларидан жўнатмалар кутаётган юртдошларимиз учун ушбу видеоролик асқотади.

Курьерлик жўнатмаларига доир божхона қоидалари билан танишинг.
Салкам 623 гектар ҳудудни қамраб олган бу қурилиш иншооти нима экан деб ўйлаяпсизми?

Биринчи навбати шу йилнинг охирида ишга туширилиши кутилаётган Шерободдаги қуввати 456,6 мвт бўлган фотоэлектр станцияси.

Бирлашган Араб Амирликлари
нинг Masdar компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳанинг қиймати 260 млн АҚШ доллари.

Станциянинг тезроқ ишга тушиши четдан келтириладиган зарур технологик асбоб-ускуналар ва бошқа материалларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувини ҳам тезкор амалга оширишни тақозо этади.

Шу сабабли сурхондарёлик божхона ходимларининг бир оёғи шу ерда, тез-тез келиб, тегишли тавсия ва амалий ёрдамни аяшмаяпти.

Муҳими,
божхона расмийлаштируви жараёнларида узилишлар кузатилмасин. Муҳими, фотоэлектр станцияси ўз вақтида ишга тушсин.

Бундан шу ердаги аҳоли ҳам. тадбиркорлар ҳам фақат ва фақат ютади!
👍7👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экспорт қилишни кўзлаган товарингиз учун хом-ашёни четдан ҳеч қандай божхона тўловларисиз олиб киришни истайсизми?

Унда бу роликни албатта кўринг!
👍4
Бугун Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашди. Кўриб чиқилган масалалар ҳам долзарб.
👍2