Hurfikr.uz
3.72K subscribers
16.9K photos
1.49K videos
19.4K links
Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.
Download Telegram
Шоҳжаҳон Жўраевга жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди

2023 йилнинг 7 феврал куни Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан 1,5 миллион сўм жаримага тортилган.

Бироқ Шоҳжаҳон бундан ўзига хулоса қилмай, 2023 йилнинг 12 декабр санасида собиқ турмуш ўртоғи Н.нинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилгани айтилади. Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг ҳақорат қилиш моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Аммо Жўраев қандай жазо олгани маълум эмас.

https://t.me/Hurfikruznews
Дардингизни одамларга дастурхон қилманг.  Уларнинг ярмига қизиғи бўлмаса,  қолган ярмини дардмандлигингиз мамнун этади.

Айман Ёғий

https://t.me/Hurfikruznews
#Диққат

❗️ Тошкентда соат 14-00 да магнит бўронлари 8 баллга чиқиб кунлик РЕКОРДНИ қайд этди

Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

https://t.me/Hurfikruznews
Қўштепа - узунлиги деярли 300 км, кенглиги 100 метр ва чуқурлиги 8 метр. Амударёнинг ҳозирги ҳолатига оддий секундига 50 метр куб сув тортадиган канал ҳам салбий таъсир кўрсатади. Масалан, Туркманистондаги Қорақум канали секундига максимал 500 метр куб сув олади, у Амударё тармоғидаги ҳозирча энг катта канал.

Қорақум канали Туркманистонни деярли сув билан тўлиқ таъминлайди. Қўштепа эса ундан ҳам катта, яъни  секундига тахминий максимал 600 метр кубгача сув олмоқчи. Бундай сув билан Афғонистоннинг ярмидан кўп ерини суғориш мумкин.

Нишаблик тўғри келса, кетаверади сув, яхшиямки ҳозирги каналда олдинги томонлар бироз баландроқ.

Собиржон Қодиров
гидрогеолог

https://t.me/Hurfikruznews
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқининг 27 давлати элчилари Киевга қурол сотиб олиш учун музлатилган Россия активларидан тушган маблағларни экспроприация қилиш бўйича келишувга эришганини тасдиқлади.

https://t.me/Hurfikruznews
Талабалари хорижда ўқиётган давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринда қайд этилди

Ўзбекистоннинг қарийб 110 минг талабаси чет элда таҳсил оляпти. Дунё миқёсида охирги 20 йилда ўқиш учун хорижга кетганлар сони 2,2 миллиондан 6,39 миллионга етган.

@insideruzbekТалабалари хорижда ўқиётган давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринда қайд этилди

Ўзбекистоннинг қарийб 110 минг талабаси чет элда таҳсил оляпти. Дунё миқёсида охирги 20 йилда ўқиш учун хорижга кетганлар сони 2,2 миллиондан 6,39 миллионга етган.

https://t.me/Hurfikruznews
Нақлдирки, бир киши ундан бир насиҳат истади.
«Сенга дунё ва охиратда подшоҳ бўлмоғингни васият қилурман»,  – деди. «Бу қай йўл билан бўлур?»,  – деди.
Айтдики: «Дунёда зоҳид бўл, яъни ҳеч кимдан ҳеч нарса талаб қилма. Шунда бутун халқни муҳтож ҳолатда кўрурсан, сен эса бой-беҳожат ва подшоҳ бўлурсан! Кимки шундай қилса, дунёда подшоҳ бўлур, охиратда ҳам подшоҳ бўлур!».

«Тазкират ул-авлиё»дан

https://t.me/Hurfikruznews
Hurfikr.uz
Photo
ЎЗБЕКЛАР ҲАҚИДА КИТОБ ЁЗГАН КОРЕЯЛИК ЁЗУВЧИ ЧО ЧОЛЬ ЧЁН  ШУНДАЙ ДЕЙДИ:
“...Тошкентда яшаган кезларим тез-тез шаҳар автобусларида қатнадим. Биринчидан, ўзим яшаётган заминнинг одами бўлишни хоҳлардим. Иккинчидан, маҳаллий аҳолининг кундалик ҳаёти билан танишиш мен учун жуда қизиқарли эди. Ва ниҳоят, учинчи сабаб – автобусда менга жой бўшатиб беришганда ғоят мамнун бўлиб кетардим.

40 ёшимда сочим оқарган. Шунинг "шарофати" биланми, ҳақиқий ёшимдан ўн-ўн икки ёшга улуғроқ кўринаман. Жой бўшатиб беришганда эътирозсиз қабул қилганим менинг томонимдан бироз андишасизлик, албатта. Аммо завқи бошқача эди-да. Қачонлардир йўқотиб қўйган бир бўлагим шу ерда эди. Буни билган одамгина тушунади. Ёшлик йилларида сайрда тушган суратингизга анча вақт ўтгандан кейин қараганингизда туядиган, қалбингизнинг ич-ичигача етиб борадиган шодликка ўхшаб кетади.

Катталарга ҳурмат бу халқнинг қон-қонига сингиб кетган. Болажонлиги ҳам шундай. Чақалоғини қўлига кўтариб автобусга чиққан аёлга ёши саксонга бориб қолган чол ҳам жой беради. Қўлингизда харид халталари бўлса, ўтирган одамларнинг бири қўлингиздан олади. Ҳатто ўқувчи қизалоқларнинг кичкина китоб сумкалари ҳам эътибордан четда қолмайди...”
ЧО ЧОЛЬ ЧЁННИНГ ЭЪТИРОФИНИ ЎҚИДИНГИЗ. ШУНДОҚ АНДИШАЛИ ХАЛҚИМНИНГ ЮВВОШЛИГИДАН ФОЙДАЛАНИБ, НАФСИГА ЭРК БЕРГАН БАРЧА ПОРАХЎР, ИНСОФСИЗ РАҲБАРЛАРНИ ҚОРАЛАЙМАН!!!

https://t.me/Hurfikruznews
#Қойил

⚡️Қашқадарёда 70 O 007 OO авторақами аукционда 446 миллионга сотилди.

70 0 007 00 номери Tahoe'га тақилибди.

https://t.me/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Петербургда автобус дарёга қулаши жараёни акс этган видео

Автобусда 20 га яқин киши бўлган, маҳаллий манбалар камида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.

https://t.me/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли жала сабаб «Қамчиқ» довони йўли лой ва тошлар билан тўсилиб қолди

«Қамчиқ» довонидан кесиб ўтган автомобиль йўлининг 229-км қисмида кучли жала ортидан лой ва тош оқизиқлари йўлга оқиб тушиб, йўл вақтинча ёпилган.

Жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.

https://t.me/Hurfikruznews
Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.

Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:

1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).

2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222‑оят).

3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76‑оят).

4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134‑оят).

5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146‑оят).

6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148‑оят).

7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159‑оят).

8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13‑оят).

9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42‑оят).

10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93‑оят).

11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4‑оят).

12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7‑оят).

13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108‑оят).

14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9‑оят).

15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8‑оят).

16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4‑оят).

Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:

1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190‑оят).

2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205‑оят).

3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276‑оят).

4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32‑оят).

5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57‑оят).

6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140‑оят).

7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36‑оят).

8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107‑оят).

9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64‑оят).

10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87‑оят).

11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58‑оят).

12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38‑оят).

13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76‑оят).

14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77‑оят).

15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18‑оят).

16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23‑оят).

Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?

– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.

– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.

– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак аҳлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз.

Маҳмудхон Ибрагимов

https://t.me/Hurfikruznews
Ким ёшлигида илм дарахти экмаса, қариликда дам оладиган сояни топа олмайди.

Сенека

https://t.me/Hurfikruznews
Пентагон ва SpaceX Украинадаги жанг майдонида Россия ҳарбийларининг Starlink'дан фойдаланишини чеклади — Bloomberg

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси Жон Пламб маълум қилди.

"Биз Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишнинг олдини олдик. Аммо ишончим комилки, Россия Starlink ва бошқа тижорий алоқа тизимларидан фойдаланиш йўлларини излашда давом этади", — дея изоҳ берди Пламб.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати ва SpaceX ҳозирда бундай ҳаракатларни чеклаш учун »самарали ечим ишлаб чиққан, аммо бу айнан қандай ечим эканлигига аниқлик киритилмаган.

https://t.me/Hurfikruznews
Ҳаётдан нолиманг, негаки...

• Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;

• Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;

• Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;

• Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;

• Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;

• Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;

• Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси
.

https://t.me/Hurfikruznews
Алламжонов сўз эркинлиги рейтингига изоҳ берди

Ўзбекистон президенти администрациясининг Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов блогерларга қарши жиноят ишлари мамлакатнинг халқаро сўз эркинлиги рейтингидаги ўрнига салбий таъсир кўрсатганини эътироф этди.

Алламжонов қамоққа олинган блогерларга нисбатан илгари сурилган "фирибгарлик" ва бошқа жиноий айбларни савол остига олмаган.

"Матбуот эркинлиги юзасидан рейтингларимизда ўзгариш бор. Лекин биз бугун эркин матбуотни ҳуқуқий майдонга олиб чиқмас эканмиз, муаммолар судларда ҳал бўлишига эришмас эканмиз, тараққиёт ўрнига хаос пайдо бўлиши, журналист ёки блогерман деб турли ноқонуний ҳаракатлар, шантаж, фирибгарлик ҳолатларига йўл қўйилиши натижасида жабр кўрган фуқаролар сони ортиб кетишига сабабчи бўламиз. Афсуски, бундай ҳолатлар бўлди. Рейтинг тузилишида шу каби ҳодисалар ҳам таъсир қилди деб ўйлайман", деб ёзди Алламжонов.

У баёнотида конкрет блогер ёки ундан жабрлангани иддао қилинганларни исмини келтирмаган.

https://t.me/Hurfikruznews
Асли бузуқ тузалмас

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews
Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews
Болаларга бақириб нимага эришасиз?

1. Бола ўз ўрнини тополмайди.
2. Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
3. Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
4. Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.

Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз.


https://t.me/Hurfikruznews
Ҳамма нарсани юрагига оладиган инсонлар ҳақиқий севилишга лойиқ инсонлардир. Чунки улар сизни ҳам юрагига оладилар...

https://t.me/Hurfikruznews