Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.52K subscribers
170 photos
20 videos
33 files
400 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
#савол #жавоб #иш_ҳақи_сақланмайдиган_таътил

📌Обуначилардан келган савол: Ходим 5 ой муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олса бўладими?

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин. Таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ошмаслиги керак.

🔔Умумий тартибга кўра, ҳатто, ходим ўзи сўраган тақдирда ҳам иш берувчи унга узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ортиқ муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил бера олмайди. (Меҳнат кодексининг 241-моддаси, 2-қисми)

✔️Меҳнат кодексида иш ҳақи сақланмайдиган таътил узоқроқ муддатга тақдим этиладиган ҳолатлар қуйидагилар:

🦠карантин чоралари амалга оширилаётган пайтда;

👩‍🚒фавқулодда ҳолат жорий этилган даврларда;

🌋бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда.

⚠️Бундай ҳолатларда ҳам ходимнинг ёзма аризаси асосида иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан 6 ойгача кўпайтирилиши мумкин. (Меҳнат кодексининг 241-моддаси, 3-қисми).

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM