Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.52K subscribers
170 photos
20 videos
33 files
400 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
#билиш_фойдали

Иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари

🔔Иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида муайян ходимга (ходимларга) ёки жамоага йўналтирилган ва бир марта қўлланилиш (ишга қабул қилиш, меҳнат шароитларини ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, ходимга меҳнат таътили бериш, ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш, ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги ва бошқа буйруқлар) учун мўлжалланган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар — буйруқлар, фармойишлар, қарорлар қабул қилиши мумкин.

✔️Раҳбар якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқлар ёки фармойишлар тарзида эълон қилинади.

Коллегиал ижро этувчи орган томонидан қабул қилинадиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар қарорлар тарзида қабул қилинади.

ℹ️Агар иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шарт-шароитларга нисбатан унча қулай бўлмаган қоидаларни ўз ичига олган бўлса, бу ҳужжатлар ёки уларнинг тегишли қисмлари ҳақиқий бўлмайди.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Раҳбар якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар қайси тарзда эълон қилинади? 🏓
Anonymous Quiz
51%
буйруқлар ёки фармойишлар👋
12%
қарорлар ёки фармойишлар👋
37%
буйруқлар ёки қарорлар👋
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анимация #дам_олиш_вақти

"Меҳнат кодекси"да белгиланган Дам олиш вақти тўғрисида анимацион ролик!

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол #жавоб #иш_ҳақи_сақланмайдиган_таътил

📌Обуначилардан келган савол: Ходим 5 ой муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олса бўладими?

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин. Таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ошмаслиги керак.

🔔Умумий тартибга кўра, ҳатто, ходим ўзи сўраган тақдирда ҳам иш берувчи унга узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ортиқ муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил бера олмайди. (Меҳнат кодексининг 241-моддаси, 2-қисми)

✔️Меҳнат кодексида иш ҳақи сақланмайдиган таътил узоқроқ муддатга тақдим этиладиган ҳолатлар қуйидагилар:

🦠карантин чоралари амалга оширилаётган пайтда;

👩‍🚒фавқулодда ҳолат жорий этилган даврларда;

🌋бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда.

⚠️Бундай ҳолатларда ҳам ходимнинг ёзма аризаси асосида иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан 6 ойгача кўпайтирилиши мумкин. (Меҳнат кодексининг 241-моддаси, 3-қисми).

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ходимни меҳнат мажбуриятларини, қоида тариқасида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бажаришга вақтинча йўл қўймаслик бу...?
Anonymous Quiz
48%
Ишдан четлаштириш
11%
Ишдан бўшатиш
41%
Меҳнат таътили
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқ олмаган ва билимлари текширувдан ўтказилмаган шахсларни иш берувчи ... шарт?
Anonymous Quiz
18%
ишдан бўшатиши
48%
ишдан четлаштириши
34%
интизомий чора кўриши
#билиш_фойдали

Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

🔔Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

✔️Ходимга тўланадиган пулли компенсациянинг миқдори жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин.

👉Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дастлабки синов муддати тугагунига қадар тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафни камида неча кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлилиги белгиланган?
Anonymous Quiz
56%
3 кун
20%
5 кун
24%
7 кун
#тест #саволлари

"Ҳуқуқшунос минбари" канали томонидан "Меҳнат кодекси"нинг ҳар 25 та моддасидан 15 тадан тест саволлари тайёрланган.

🔔Тест саволлари орқали ўз билимингизни синовдан ўтказишингиз мумкин.

🥇1-25 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=FeG5R8oc

🥇26-50 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=DdODgGlp

🥇51-75 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=otQgmP7F

🥇76-100 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=L8oHEg4r

🥇101-125 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=mDZ9kEw1

🥇126-150 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=6knayoOC

🥇151-175 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=USTsdQuN

🥇176-200 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=Vl3I1VjW

🥇201-225 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=G1dSIwfh

🥇226-250 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=fN0dBFR5

🥇251-275 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=0mdTNn6e

🥇276-300 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=5GL816p1

🥇301-325 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=Epp5Ka6a

🥇326-350 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=DlPfNgAH

🥇351-375 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=C22igQzj

🥇376-400 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=9DBTBhbZ

🥇401-425 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=opxak74i

🥇426-450 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=tgirJ0f8

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Меҳнат кодекси"да Ишланмайдиган байрам кунлари сони нечта этиб белгиланган?
Anonymous Quiz
39%
8 та
48%
9 та
13%
10 та
🏓Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган 1- ва 2-курс талабаларига - камида 20 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса - камида 30 кун;

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида 3- ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга - камида 30 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

🔔Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин.

✔️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига 1 марта йўлкира ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди.

Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ходимлар якка тартибдаги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат этганда суд харажатларидан қандай имтиёз берилган?
Anonymous Quiz
29%
ҳаражатларнинг 50 фоизини тўлайди
19%
ҳаражатларнинг 10 фоизини тўлайди
52%
харажатлардан озод қилинган
#савол #жавоб #меҳнат_таътилидан_чақириб_олиш

📌Обуначилардан келган савол: Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкинми?

Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

🔔Таътилдан чақириб олиш учун ходимнинг розилигини олиш зарур бўлади. Чақириб олишни буйруқ билан расмийлаштирилиб, таътилнинг фойдаланилмаган қисмининг бошланиш санаси тўғрисида ходим билан келишиб олиш керак.

📂Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилида берилиши керак.

📊Ходимни фақат йиллик асосий ёки қўшимча таътилдан чақириб олиш мумкин.

📝Бундай чақириб олиш иш ҳақи сақланмайдиган таътил, ўқув таътиллари, бола парвариши таътиллари ва бошқа турдаги таътилларга амал қилмайди.

✔️Хатто розилиги бўлган тақдирда ҳам, қуйидаги ходимларни чақириб олиш таъқиқланади:

👨‍💻18 ёшгача бўлганлар;

👩‍🚒Зарарли ва (ёки)хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлганлар;

👩‍⚕️ҳомиладор аёллар (Меҳнат кодексининг 232-моддаси, 2-қисми).

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин неча кундан кечиктирмай ходимларни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт?
Anonymous Quiz
50%
5 кун
42%
10 кун
8%
15 кун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида қанча иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак?
Anonymous Quiz
33%
30 дақиқа
58%
1 соат
9%
2 соат
#савол_жавоб

Савол: Мен касаба уюшма қўмитаси аъзосиман. Менга касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик бўйича қандай имтиёзлар бор?

🏓Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимлар учун қуйидаги кафолатлар белгиланган.

Қуйидагиларга:

касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;

ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;

ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз интизомий жазо берилиши мумкин эмас.

🔔Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.

✔️Касаба уюшмалари органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод этилмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.

🕐Касаба уюшмалари органларининг аъзолари ишлаб чиқаришдаги ишидан касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда делегат сифатида, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида иштирок этиш вақтига озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

🫥Касаба уюшмасининг уставида назарда тутилган ҳолларда ташкилотларда касаба уюшмасининг ташкилотчилари ёки касаба уюшмаси гуруҳларининг ташкилотчилари сайланиши мумкин, уларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.

ℹ️Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга иш берувчининг ташаббусига кўра интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан кейин 2 йил ичида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритиладими?
Anonymous Quiz
88%
Ҳа, киритилади
12%
Йўқ, киритилмайди
#савол_жавоб

Савол:
Иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби қанақа ва қанча миқдорда мажбурий ушлаб қолиш мумкин?

🔔Жавоб: Умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

👉Батафсил:
Иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин неча кундан кечиктирмай ходимларни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт?
Anonymous Quiz
55%
5 кун
37%
10 кун
8%
1 ой