Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.52K subscribers
170 photos
20 videos
33 files
400 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анимация #меҳнат_мухофазаси

"Меҳнат кодекси"да белгиланган Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида анимацион ролик!

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма #фойдали

Ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақтидир.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ билан таништириш имкони бўлмаган тақдирда, иш берувчи ходимга тегишли буйруқ чиқарилган кундан эътиборан қанча муддат ичида буйруқнинг кўчирма нусхасини билдириш хати билан юбориши шарт?
Anonymous Quiz
64%
3 иш куни
21%
5 календарь кун
15%
7 иш куни
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнатга оид муносабатлар ҳақида ахборот берувчи канал

Ушбу каналга аъзо бўлинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!

📹youtube |💬facebook | 📸instagram

@huquqshunosminbari

🔔Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏓Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган 1- ва 2-курс талабаларига - камида 20 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса - камида 30 кун;

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида 3- ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга - камида 30 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

🔔Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин.

✔️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига 1 марта йўлкира ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди.

Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин неча кундан кечиктирмай ходимларни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт?
Anonymous Quiz
51%
5 кун
39%
10 кун
11%
15 кун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан қанча муддатдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлилиги белгиланган?
Anonymous Quiz
54%
10 кун
27%
2 хафта
19%
1 ой
#муҳим #билиш_фойдали

✔️Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларига барча ходимлар томонидан риоя этилишини назорат қилиш, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилот раҳбарига тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга.

меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати - хизмат раҳбари (бошлиғи) раҳбарлик қиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар штатидан ташкил топган ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмаси ёхуд ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш ва ушбу талаблар бажарилишини назорат қилиш мақсадида мажбурий тартибда тузиладиган ёки жорий этиладиган лавозим;

🔔меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис - хизмат ходими ёхуд ташкилотда Хизмат функцияларини амалга оширувчи шахс.

Асос: Қонун |Қарор

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахсга ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши учун ҳар ҳафтада қанча иш вақти ажратилади?
Anonymous Quiz
28%
камида 1 соат
51%
камида 2 соат
21%
камида 4 соат
#билиш_фойдали

Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари:

➡️ агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса;

➡️ меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ва асослари таърифини ўзгартириш ҳақидаги, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги;

➡️ ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллиги туфайли етказилган зиённинг ўрнини ёхуд ходимнинг мол-мулкига етказилган моддий зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш ҳақидаги;

➡️ иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги;

➡️ ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги;

➡️иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олдиндан ҳал этилган масалалар юзасидан;

➡️ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган;

➡️ ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситилишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг;

➡️ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.

🔔Якка тартибдаги меҳнат низолари, юқорида санаб ўтилганларидан ташқари, ходимнинг хоҳишига кўра, бевосита судларда ҳам кўриб чиқилади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ходимлар якка тартибдаги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат этганда суд харажатларидан қандай имтиёз берилган?
Anonymous Quiz
26%
ҳаражатларнинг 50 фоизини тўлайди
20%
ҳаражатларнинг 10 фоизини тўлайди
53%
харажатлардан озод қилинган
Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга доир амалдаги шартларнинг ёмонлаштириш томонга қаратилган янги ёки келгусидаги ўзгаришлари ҳақида ходимни улар киритилишидан қанча олдин имзо қўйдириб огоҳлантириши керак?
Anonymous Quiz
40%
камида 1 ой
47%
камида 2 ой
12%
камида 3 ой
#билиш_фойдали

Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.

🔔Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

🏓Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

✔️Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги ПФ-196 сонли "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига асосан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ўзгарди.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма #фойдали

Ишдан бўшатиш нафақаси ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бир йўла бериладиган пулли тўловдир.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун йилига неча соатдан ошмаслиги керак?
Anonymous Quiz
37%
40 соат
14%
80 соат
49%
120 соат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув бўлиб, унга мувофиқ ходим иш берувчининг манфаатини кўзлаб, ушбу келишувда белгиланган меҳнат вазифасини унинг раҳбарлиги ва назорати остида шахсан бажариш, ички меҳнат қоидаларига риоя этиш мажбуриятини, иш берувчи эса ходимга шартлашилган меҳнат вазифаси бўйича иш бериш, ходимга иш ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва ушбу келишувда назарда тутилган меҳнат шароитларини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

🔔Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафларидир.

✔️Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида 2 нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.

🏓Меҳнат шартномасининг ҳар бир нусхаси ходимнинг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланади.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM