Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.52K subscribers
170 photos
20 videos
33 files
400 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
Янги "Меҳнат кодекси"да Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида неча кун олдин хабардор қилиниши кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
27%
7 кун
26%
10 кун
47%
15 кун
Янги Меҳнат кодекси.doc
1.4 MB
#фойдаланиш_учун

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган "Меҳнат кодекси" фойдаланиш учун илова қилинмоқда.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми #фойдали

🇨🇭Швейцариядаги ўртача ойлик иш ҳақи дунёдаги энг юқори ҳисобланиб, унинг миқдори 💲6244 долларни ташкил қилади.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биринчи #савол #жавоб

Савол: Ишсизлик нафақаси қанча муддатларда тўланади ва миқдори қандай?

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.

↪️Ишсизлик нафақаси ишсиз деб тан олинган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.

Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта давомида тўланади.

➡️Ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс иш қидириши ва ишга жойлаштиришга доир йўлланма (ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома) ёхуд касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малакасини оширишга йўлланма олиш учун 2 ҳафтада камида 1 марта маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиши шарт.

😵‍💫Ишсизлик нафақаси ишсиз шахснинг аввалги иш жойидаги охирги 1 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланади.

🛡Бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоизда белгиланади.

🕐Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:

🟢ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга - аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида;

🟢илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга асосан Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан қанча муддат давомида тўланиши белгиланган?
Anonymous Quiz
35%
24 календарь хафта
47%
26 календарь хафта
18%
32 календарь хафта
Янги "Меҳнат кодекси"да Тиббиёт ходимлари учун иш вақтининг ҳафтасига неча соатдан ортиқ бўлмаган қисқартирилган давомийлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
16%
28 соат
26%
32 соат
58%
36 соат
#биласизми #фойдали

🇶🇦Қатарда бандлик даражаси 87,5 фоизни ташкил қилиб, ҳалқаро меҳнат ташкилотининг маълумотига кўра у дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир..

📹youtube|💬facebook|📸instagram     

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни қанча муддатгача тўҳтатиб туриши мумкинлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
26%
1 ой
48%
3 ой
26%
6 ой
#савол #жавоб #меҳнат_шартномаси

📌Обуначилардан келган савол: Янги қабул қилинган "Меҳнат кодекси"да меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Меҳнат шартномасини бекор қилиш деганда ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни тугатиш тушунилади.

✔️Меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин.

➡️Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнатни_муҳофаза_қилиш

🏓"Меҳнатни муҳофаза қилиш" тўғрисидаги Қонунда Мажбурий тиббий кўриклар бўйича қуйидагилар белгиланган.

Иш берувчи 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг ва умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларнинг, ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шунингдек бир қатор касблар ва ишлаб чиқаришлар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши шарт.

🔔Тиббий кўриклар ташкилотларга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, бундай муассасалар мавжуд бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.

😵‍💫Қонунчиликка мувофиқ мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши лозим бўлган шахслар бошқа ишга ўтказилган тақдирда ҳам тиббий кўрикларни ўтказиш мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатилади.

✔️Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

ℹ️Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

⚠️Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлаган ёки улар ўтказилган текширувлар натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган тақдирда иш берувчи уларни ишга қўймасликка ҳақли.

🕐Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароитлари билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрик ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

⌛️Тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ходимларнинг дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикларини ўтказиш тартибини қайси орган белгилайди?
Anonymous Quiz
27%
Вазирлар Маҳкамаси
68%
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
4%
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
#илм_фан_қонун

🏓Ўзбекистон Республикасининг "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги Қонунида Илмий фаолият юритувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари бўйича қуйидагилар белгиланган

Илмий фаолият юритувчи шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили, шунингдек ижодий таътил бериш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

🔔Давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилади.

😵‍💫Давлат илмий ташкилотларида илмий ходимларнинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва лабораторияларида, шу жумладан чет элда амалиёт ўташлари ёки малака оширишлари учун 1 йилгача бўлган муддатга таътил берилади.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Иш берувчининг ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан неча кунлик муддатда, имзо қўйдириб эълон қилиниши белгиланган?
Anonymous Quiz
28%
1 кунлик
64%
3 кунлик
8%
7 кунлик
#савол #жавоб #илмий_даража

📌Обуначилардан келган савол: Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 декабрдаги 699-сон қарори билан «Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган.

➡️Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга доир амалдаги шартларнинг ёмонлаштириш томонга қаратилган янги ёки келгусидаги ўзгаришлари ҳақида ходимни улар киритилишидан камида неча ой олдин имзо қўйдириб огоҳлантириши кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
60%
2 ой
32%
3 ой
7%
6 ой
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил тўғрисида қуйидагилар белгиланган:

Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш имконияти назарда тутилиши ва бундай таътилнинг календарь йил давомидаги энг кўп давомийлиги белгиланиши мумкин.

🔔Ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолда меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал этилади.

📝Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.

😵‍💫Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилиши мумкин.

🟢Ходимнинг қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори ва ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига иш ҳақи қисман сақланадиган таътилни қўшиш ёки қўшмаслик тўғрисидаги масала жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади.

ℹ️Бунда ходимнинг сақланиб қоладиган иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

🕐Агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Хизмат текширувини ўтказиш тўғрисидаги ариза иш берувчига ёзма шаклда берилади ва у тақдим этилган кундан эътиборан неча кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши белгиланган?
Anonymous Quiz
10%
1 кун
69%
3 кун
22%
7 кун
#биласизми #фойдали

🇨🇳Хитойда нормал иш вақтининг давомийлиги энг узоқ ҳисобланиб, олти кунлик иш хафтасида ўртача 60 соатни ташкил қилади.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг неча бараваридан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
52%
3 баравари
39%
6 баравари
9%
9 баравари