Huquqiy axborot
226K subscribers
5.72K photos
295 videos
22 files
12.9K links
Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Қарзни вақтида қайтариб олиш учун нима қилиш керак?

📲 Бир танишим қийин ҳолатга тушиб қолганлиги сабабли катта миқдорда қарз бериб туришимни сўради. Қарзни қайтаришда муаммо келиб чиқмаслиги учун нима қилсам бўлади? (А.А. Хоразм вилояти)

Мазкур ҳолатда қонунчиликда қуйидаги тартиблар белгиланган.

📝 Сиз танишингизга 2 230 000 сўмдан ортиқ қарз берган тақдирингизда ёзма шаклда шартнома тузишингиз лозим (Фуқаролик Кодекси, 108-модда).

☑️ Қарз олувчининг тилхати ҳам ёзма шартнома ўрнига ўтади.

✍️ Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин.

❗️Бундай ҳолатда бошқа фуқаронинг имзоси нотариус томонидан тегишли тартибда гувоҳлантирилиши шарт.

➡️ Шуни ёдда тутингки, қарз шартномасининг ёзма шаклда тузилишига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бироқ низо чиққан тақдирда битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳлар билан тасдиқлаш имкони бўлмайди.

Қарз олувчи олинган қарзни шартномада назарда тутилган муддатда ва тартибда қайтариши шарт.

🗓 Агар қарзни қайтариш муддати шартномада белгиланмаган бўлса, қарзни қайтариш сўралган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қайтариши керак.

📌 Муаммо келиб чиқмаслиги учун қарз шартномасини ёзма шаклда тузишингиз, истасангиз ушбу шартномани нотариал идорада тасдиқлашни талаб қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

“Иссиқ сув” иссиқ бўлмаса...

📲Биз кўп квартирали уйда турамиз. Кунлар совиши билан иссиқ сув ҳарорати пасайиб қолади. Крандан оқаётган иссиқ сув ҳарорати ўзи қанча бўлиши керак? Шу ҳақда маълумот берсангиз. (Б.Х. Тошкент шаҳар)

🌡 Қонунчиликка кўра, кўп квартирали уйларда марказий тизимлар орқали иссиқ сув билан таъминлашда иссиқ сув ҳарорати сув олиш нуқтасида 50-75°С бўлиши лозим.

♻️ Бунда меъёрдан четга чиқишларда ҳар бир –3°С учун тўлов миқдори 0,1 фоизга камайтирилади.

🚰 Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°С дан паст бўлганда, истеъмол қилинган сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Ўтган ойда фарзандли бўлдик. Мен ва турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламаймиз. 1 ойдан бери суюнчи пулини ололмаяпмиз. Нима қилсак бўлади? Маслаҳат беринг. (М.Н. Сирдарё вилояти)

Қонунчиликка кўра, Сиз фарзандингиз туғилган кундан бошлаб 6 ой ичида суюнчи пули тайинланиши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этишингиз мумкин.

🏢 ДХМ томонидан сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида суюнчи пулини тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

🖥 Суюнчи пули тайинланган тақдирда, пулни қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, суюнчи пулини тайинлаш рад этилганда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

💰Суюнчи пулининг миқдори 477 568 сўм
.

➡️ Суюнчи пули тайинлаш ва тўлаш тартиби ва муддатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Наркология ва руҳий диспансерни маълумотномаси керак эди. Бу турдаги маълумотномаларни электрон шаклда олиш тартиби қандай? (Р.Р. Бухоро вилояти, Шофиркон тумани)

🏢 Қонунчиликка биноан, жисмоний шахслар руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансерида фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин.

📝 Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

💻 Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансерида фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш бўйича тўлдириладиган сўровномага фуқаронинг шахсий маълумотлари киритилади.

💰Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно). Давлат хизматини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат этилганда йиғимнинг 90 фоизи ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз:

Онам I гуруҳ ногирони. Ҳозирги кунда тўлиқ парваришга муҳтожлиги учун синглимнинг қарамоғида. Синглимнинг меҳнат стажини ҳисоблашда онамни парвариш қилаётган даври инобатга олинадими?

👉 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга асосан I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.

❗️Бунда мазкур меҳнат фаолияти умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:
👉 қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;
👉 ногиронликда бўлганликни, ёшни тасдиқлайдиган ҳужжатлар, шунингдек ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан ва шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Оила кодексига кўп болали оилалар тушунчаси киритилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали эшитдик. Кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар бор? (К.Б. Жиззах вилояти)

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:

🏠 Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин.

💰 Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади.

🔰 Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:
👉 замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;
👉 асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;
👉 бадиий китоблар билан таъминлаш;
👉 болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
👉 республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
👉 республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.

💼 Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади.

🏫 Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади.

🐄 Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин.

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

Пахта терим пулидан солиқ олинмайди

Пахта терими давомида 1 кг пахта учун 1 000 сўмдан тўланиши керак деб эшитгандик. Бироқ, ҳар 10 кг пахта терими пулидан 1 000 сўмини солиқ учун деб ушлаб қолишаётган экан. Пахта терими пуллари солиқдан озод қилинмаганми?


📖 Солиқ кодексига мувофиқ, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

Яъни неча килограмм пахта терган бўлсангиз ҳам, терим учун берилган пулдан даромад солиғи олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Мен ишлаётган корхона томонидан 2 ойдан буён иш ҳақи берилмаяпти. Корхона раҳбаридан ойлигимизни талаб қилсак, ҳозирда корхона молиявий қийин аҳволда эканини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Ушбу ҳолатда нима қилишимиз лозим?

🔰Меҳнат кодексига биноан, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шарт.

Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

❗️Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.

‼️ Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тегишлича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

⚖️ Ушбу ҳолатда иш ҳақини ундириш юзасидан судга мурожаат қилишингиз мумкин.

💰Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

Паспорт йўқолса, нима қилиш керак?

📲Паспортимни йўқотиб қўйдим ушбу вазиятда қаерга мурожаат қиламан
, янги паспорт қанча вақтда берилади? (Э.И. Хоразм вилояти)


🔰Қонунчиликка биноан, паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.

📝Шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади, маълумотноманинг орқа томонига доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлиги тўғрисида штамп қўйилиши мумкин.

Маълумотнома ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан берилади.

Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.

⌛️Зарур ҳолларда, бу муддат ҳудудий ички ишлар органи раҳбарияти томонидан яна бир ойга узайтирилиши мумкин.

❗️Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.

⚖️ Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаслик оқибатида йўқотиб қўйиш тегишлича жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲 Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми? (Э.Д. Тошкент шаҳри)

🔰Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

❗️ТАҚИҚЛАНАДИ

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

👉 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
👉 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

телефони ёрдамида:
👉 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
👉 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

ўқув машғулотлари вақтида:
👉 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
👉 телефонни стол устига қўйиш;
👉 мусиқа тинглаш;
👉 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
👉 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
👉 телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

❗️РУХСАТ ЭТИЛАДИ

📌 Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

❗️ТАРТИБНИ БУЗСА

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, мактаб маъмурияти томонидан малака оширишга юборишаяпти. Малака оширишга кетган вақтимда менга иш ҳақи тўланадими? (Андижон вилояти Э.И.)

Ҳа, бу даврда Сизга иш ҳақи тўланади.

🔰Қонунчиликка кўра, мактаб ўқитувчилари малака оширишга юборилганда ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲 Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари қандай, яъни 2020 йил март ойида харид қилган шахсий автомашинамни 2021 йил техник кўрикдан ўтказишим керакми (Т.Н. Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри)

🔰 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра:

🔹 ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари — 2 йилда бир марта;

🔹 ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари — 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳайдовчиларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқариши 111 минг 500 сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: “Директор бўлиб ишлайман. Педагоглар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги билан боғлиқ ўзгартиришлар ҳақида эшитдим. Саволим шуки, навбатдаги меҳнат таътилига чиқсам, неча кун дам оламан?” Хоразм вилояти Шовот туманидан Р. Матназаров

Жавоб: Меҳнат кодексининг 501-моддасида педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланиши назарда тутилган.

Ҳукумат қарори билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланган.

Мазкур меъёрга асосан, бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Республика ўқув-тарбия муассасаларининг директор, ижрочи директор, унинг ўринбосарлари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик мудиридан ташқари), директор маслаҳатчиси, мактаб маслаҳатчиси 56 календарь кунлик йиллик узайтирилган меҳнат таътили олиши белгиланган.

❗️Юқоридагиларга асосан, Сиз навбатдаги меҳнат таътилида 56 календарь кунлик давомийликда таътил олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Бир ҳафтага оилавий дам олишга кетмоқчиман. Ўша кунлари фарзандим боғчага бормайди. Боғчага борилмаган кун учун пул тўлашим шартми? Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан Ю. Назарова

Жавоб: Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола боғчага келмаган ҳолларда жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

❗️Тўловни камайтириш учун ота-оналардан бири сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ариза (билдиришнома) ёзиши шарт.

Бунда боланиннг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади.

🔘 Демак, мактабгача таълим муассасаси олдиндан ёзма огоҳлантирилган бўлса, бола боғчага бормаган кунлар учун пул тўланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: “Хусусий фирмада қоровул бўлиб ишлайман. Ойлигимиз жуда кам, 500 минг сўм атрофида. Иш жойим хусусий бўлгани учун ойликни ошириш бўйича бирор тартиб борми? Мен қаерга мурожаат қилишим керак бўлади?”

Жавоб:
Президент фармонига асосан, Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, мазкур фармонда иш берувчиларга иш ҳақи миқдорларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 245-моддасида, иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ойлик миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, Сиз ишлаётган хусусий фирмада штатлар жадвали тасдиқланган бўлиши керак, мазкур жадвалга асосан Сизнинг эгаллаб турган лавозимингизга тўланиши лозим бўлган миқдор кўрсатилган бўлиши лозим. Агарда иш жойингизда бир ставкада ишлаётган бўлсангиз, бир ойда сизнинг энг кам ойлик маошингиз 980 минг сўмдан кам бўлмаслиги, ярим ставкада ишлаётган бўлсангиз 490 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Сиз бир ставкада ишлаётган бўлсангиз, сизга тўланаётган 500 минг сўм ойлик маоши қонунчиликка зид ҳисобланади, бордию ярим ставкада ишлаётган бўлсангиз, сизга тўланаётган ойлик миқдори тўғри.

Бундай ҳолда Сиз иш берувчига, яъни фирма раҳбариятига ёзма равишда мурожаат қилиб ойлигингизнинг нима сабабдан камлигини тушунтишларини ва ҳуқуқий асослантиришларини сўрашингиз мумкин.

Агарда фирма томонидан берилган жавобдан қониқмасангиз ва уни ҳуқуқий асослантирилмаган деб ҳисобласангиз, бу ҳолатда Меҳнат кодексининг 545-моддасига асосан меҳнат низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлисиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Менинг тўрт нафар фарзандим бор. Тўнғичим 21 ёшда, талаба. Фарзандимиз 18 ёшдан ошганлиги туфайли биз кўп болали оилаларга берилиши мумкин бўлган имтиёзлардан фойдалана олмаймизми? Умуман, кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар бор? (Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан С. Шуҳратова)

Жавоб: Қонунчиликка кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.

Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила ҳисобланади.

Шунга кўра, Сизнинг оила кўп болали оила ҳисобланади.

🔰Давлат кўп болали оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди, жумладан:

💰Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади.

💼 Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади.

🏫 Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади.

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Турмуш ўртоғим туғуруқхонада ишлайди, олий маълумотли. 3 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор. Шундай бўлишига қарамасдан, тунги навбатчиликда ишлаб келмоқда. Қонунан бу тўғрими? Турмуш ўртоғимга қандай имтиёзлар бор? (Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан Р.Арслонов)

Жавоб: Меҳнат кодексига кўра, ҳомиладор аёллар, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин.

Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш ҳомиладор аёлнинг ҳамда боланинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Ўғлим 17 ёш, хорижга сафарга кетмоқчиман, вақтинча автомашинамни ўғлимга ишончнома билан беришим мумкинми? (Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан А.Турсунов)

Жавоб: Транспорт эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

Бироқ Сиз айни вазиятда ўғлингизга ишончнома бера олмайсиз. Чунки у ҳали 18 ёшга тўлмаган.

Қонунчиликка кўра, 18 ёшга тўлган шахсларга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Алимент ва моддий ёрдам оламан. Эримнинг ойлиги яхши. Бироқ алимент жуда кам тушади. Буни текширтириш учун кимга мурожаат қилиш керак? (Самарқанд шаҳридан Н. Аҳмедова)

Жавоб: Оила кодексига мувофиқ, алимент суд томонидан белгиланганда алимент тўловчининг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

🔸 бир болага – тўртдан бир қисми;
🔸 икки болага – учдан бир қисми;
🔸 уч ва ундан ортиқ болага – ярмиси миқдорида ундирилади.

💰 Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (ҳозирги кунда 259 700 сўм)дан кам бўлмаслиги керак.

🔺 Давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкин.

Шу сабабли, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

⚠️ Қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик ёки қарздор ўзининг иш жойи ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot