Huquqiy axborot
225K members
934 photos
104 videos
14 files
3.91K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловига оид саволлар учун: @huquqbilimdoni_aloqabot

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ–5811-сон, 05.09.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиб олиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Марғилонда мақом театри ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан (732-сон, 05.09.2019 й.) Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасаси шаклида ташкил этилди.

Театр шу жумладан, бадиий жиҳатдан юксак асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари орқали мақом санъатини тарғиб қилади.

Қарорда белгиланишича, Республика давлат театрларининг малакали мутахассислари жалб қилинган ҳолда мақом театри ижодкорларига маҳорат дарслари ўтказиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адлиядан яна бир янги ташаббус

Адлия вазирлиги томонидан аҳолига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида эзгу ишга қўл урилди.

Адлия вазирлигининг таклифига асосан Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил этилди.

Ушбу муассаса аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Бунинг учун, ҳар бир туман (шаҳар)да босқичма-босқич “Мадад”нинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилади.

Маълумки, апрель ойида Адлия вазирлиги томонидан Advice.uz портали ишга туширилган бўлиб, унда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган асосий ҳуқуқий масалалар бўйича 1000 дан ортиқ контентлар жойлаштирилган.

Қарорда таъкидланишича, “Мадад” муассасасига Advice.uz (e-maslahat.uz) порталини доимий такомиллаштириб бориш вазифаси ҳам юкланди.

Шунингдек, у қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

👉 фуқароларга онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат беради;

👉 ҳудудларда маслаҳат бюроларини ташкил этиш орқали фуқароларга доимий равишда бевосита бепул ҳуқуқий маслаҳат бериб боради;

👉 ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

👉 ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни жалб қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Диний-маърифий соҳа фаолияти такомиллаштирилади

Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4436-сон, 04.09.2019 й.).

Қарорга мувофиқ жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича соҳа учун масъул органларнинг мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилади.

Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, виждон эркинлиги кафолатлари бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди.

Қўмита виждон эркинлиги ва дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади.

Қарорга кўра, суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суд расмий веб-сайтларида ва бошқа ОАВларда эълон қилиб, янгилаб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Наманганда агросаноат кластери ташкил этилди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (736-сон, 05.09.2019 й.).

Қарор билан Мингбулоқ ва Поп туманларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтларининг маблағларини, хорижий банкларнинг ва тижорат банкларининг кредит линияларини жалб қилиш ҳисобига агросаноат кластерлари ташкил этилди.

Шунга кўра, таркибида 19 та агросаноат корхонаси мавжуд бўлган “Art Soft Holding” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди.

Хусусан, МЧЖ таркибига кирадиган “Art soft tex cluster” фермер хўжалигига Мингбулоқ туманида умумий 30,9 минг гектар (шундан 27,1 минг гектар экин майдони) ҳамда Поп туманида умумий 31,5 минг гектар майдон (шундан 24,7 минг гектар экин майдони) 50 йилгача, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилди.

Қарорга кўра, тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш Агросаноат кластерининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Қарор билан “Art Soft Holding” МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Энди дорихоналарда видео кузатув камералари бўлиши шарт

Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4438-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дориларнинг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Мазкур рўйхат Ҳукумат томонидан бир ҳафта муддатда тасдиқланиши лозим.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
👉 кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади;
👉 беморга рецептли дориларни рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади;
👉 2020 йил 1 январдан бошлаб дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади ва талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади.

Мазкур ахборот тизими 2021 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида мажбурий равишда қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Савдо ва хизмат кўрсатишда виртуал кассалар жорий этилади

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаларида аҳоли билан амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн узатишни назарда тутувчи виртуал кассалар онлайн назорат касса машиналари (онлайн-НКМ) қаторида жорий этилади.

Фармон билан ўрнатилган тартибга мувофиқ:

👉 тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда: ⬇️

• уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш бўйича мажбуриятлар бекор қилинади;

• кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлади;

• уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтириш ҳуқуқи берилади, бунда ушбу сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган бўлиши керак;

• виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади;

👉 жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар (cashback) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди;

👉 жисмоний шахсларнинг уй хўжалиги шароитида оладиган даромадлари даромад солиғидан озод қилинишида, реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорқа ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чекда товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси, шунингдек, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади ва ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнат таътилидан қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин

Қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (737-сон, 05.09.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган янги ишга тушириладиган хўжалик субъектларининг ҳавони ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар мажбурий тартибда ўрнатилади.

Қарор билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига атроф табиий муҳит мониторинги соҳасида барча вазирлик ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юкланди.

Шунингдек, 2021 йил 1 январгача республика ва вилоят даражасидаги барча идоравий таҳлил лабораториялари аккредитациядан ўтказилади.

Қарорга кўра, атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси 2021 йил 1 январдан тўлиқ фаолият кўрсатиши белгиланди.

Шунингдек, 2021 йил 1 декабрдан республикада атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мониторинг бўйича ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ва камида 5 йилда бир марта қайта кўриб чиқиладиган Атроф табиий муҳит давлат мониторинги дастурига асосан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, болаларни мактабнинг 1-синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари қуйидаги ҳужжатларни топширади:
👉 ариза;
👉 боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
👉 боланинг 3,5 х 4,5 см ўлчамли 4 дона рангли фотосурати;
👉 ота-онанинг паспорти нусхаси;
👉 боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Орфан ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган беморлар регистри ташкил этилади

Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга
чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4440-сон, 07.09.2019 й.).

Қарор билан кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликка чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг асосий устувор йўналишлари белгиланди.

Шунингдек, 2019–2024 йилларда ушбу болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ кўрсатилган касалликларни болаларда ташхислаш ва даволаш учун жами 424,6 млрд сўм ва 548,0 минг евро ажратилади.

Қарорга кўра орфан касалликларни даволашда ишлатиладиган тиббий буюмларни импорт қилиш давлат рўйхатидан ўтказилмасдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида амалга оширилади.

2020 йил 1 январга қадар кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган беморларнинг Миллий регистри ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (744-сон, 06.09.2019 й.) билан Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Киритилган ўзгартиришларга кўра, хорижий инвесторларга Марказий Банк розилигисиз, тижорат банкларининг 5% гача миқдордаги акцияларини сотиб олишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Давлат хизматлари, соҳага оид янгиликлар ва ислоҳотлар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
Адлия вазирлигидан янги ташаббус: “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси

Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун махсус видеороликни томоша қилинг👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони (ПФ-5814-сон, 09.09.2019 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида қуйидагилар ташкил этилди:

👉 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги.

Давлат инспекциясининг асосий вазифаларидан бири санитария-эпидемиология назорати соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилишни таъминлашдан иборат.

Янги ташкил этилаётган Агентлик эса, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боради.

Фармонга кўра, Давлат инспекцияси бошлиғи бир вақтнинг ўзида Бош давлат санитария инспектори, Агентлик директори эса бир вақтнинг ўзида Бош давлат санитария врачи ҳисобланади.

Шунингдек, Давлат инспекцияси ва Агентлик ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан бюджетдан ташқари моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot