Huquqiy axborot
185K members
895 photos
95 videos
13 files
3.58K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Биласизми
Таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни “овозсиз” режимга ўтказиши) шарт.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар:

👉 телефонини ўчириб қўйиши;

👉 телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

2019 йил "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланди.

Бундан ташқари соҳалар бўйича ягона солиқ тўлови ставкалари қуйида келтирилган:
👉 божхона брокерлари – 5%;
👉 ломбардлар – 25%;
👉 концерт-томоша кўрсатишдан даромад олувчи юридик шахслар – 5 %.

Умумий овқатланиш корхоналари жойлашган жойига қараб:
👉 аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 8%;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 6%;
👉 бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 4%;
👉 таълим муассасаларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари – жойлашган жойига қараб белгилаганган ставканинг 75 % миқдорида.

Чакана савдо соҳасида солиқ тўловчилар жойлашган жойига қараб:
👉 аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 4%;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 2%;
👉 бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%;
👉 алкоголь, тамаки, бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ реализацияси билан шуғулланувчи шахслар – 4 %;
👉 улгуржи савдо корхоналари – 4%.

Дорихоналар жойлашган жойига қараб:
👉 аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 3%;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 2%;
👉 бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ягона ижтимоий тўлов ставкалари солиқ солинадиган базага нисбатан қуйидаги миқдорда белгиланди:
👉 бюджет ташкилотлари ва давлат корхонлари, устав фондида давлат улуши 50 % ва ундан юқори бўлган юридик шахслар – 25%;
👉 бошқа юридик шахслар – 12%.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:
Чакана савдо
Озиқ-овқат ва бошқа товарларни сотиш:
👉 Тошкент шаҳри – 1 000 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 750 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 400 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 300 000 сўм.
Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (айрим маҳсулотларни истисоно қилганда) сотиш:
👉 Тошкент шаҳри – 400 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 200 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.
Газета, журнал ва китоблар сотиш:
👉 Тошкент шаҳри – 500 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 250 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 200 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари (давоми):

маиший хизматлар:
👉 Тошкент шаҳри – 350 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 200 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.

бошқа фаолият турлари:
👉 Тошкент шаҳри – 300 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 200 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.

автомобилда юк ташиш:
👉 юк кўтариш қуввати 3 тоннагача бўлганда – 200 000 сўм;
👉 юк кўтариш қуввати 3 тоннадан ошиқ бўлганда – 300 000 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ белгиланган қарзни ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари:
👉 юридик шахслар – 4 054 600 сўм;
👉 жисмоний шахслар – 1 013 700 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент қарорига мувофиқ 2019 йил 1 майдан амалга киритилаётган боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдорлари. 2019 йил 1 майгача амалдаги тўлов миқдори сақлаб қолинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришлар киритилди.

👉 “Женерал Моторс Ўзбекистон” ЁАЖга берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Компания эндиликда фақатгина қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Эслатиб ўтамиз компания илгари барча солиқлардан озод этилган эди.

👉 “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖнинг ҳам фойда солиғига оид имтиёзи бекор қилиниб, фақатгина қўшилган қиймат солиғига оид имтиёзи сақлаб қолинди.
👉 Фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи этиб белгиланди.
👉 16 ёшга тўлмаган фуқароларга чет эга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи (илгари 50 фоиз), Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари этиб белгиланди (илгари 60 фоиз).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришлар киритилди.

Пенсия жамғармаси маблағларидан дафн маросими учун ҳамда давлат пенсия таъминотига ҳуқуқи бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар ажратилмайди. Бу турдаги нафақалар учун маблағ эндиликда Давлат бюджетидан ажратилади.

ОИВни юқтириб олган 18 ёшгача бўлган шахсларга ҳам нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Эслатиб ўтамиз мазкур компенсация қуйидагиларга ҳам тўланади:
👉 ёшга доир, ногиронлик бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига;
👉 бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оила, ўзини ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилага.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
29 декабрь (1993 йил)
Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмаларнинг 1992 йил 14 январдан республика юрисдикциясига ўтказилганлигини инобатга олиб, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Умра” сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлади.

Илгариги тартибга кўра, “Умра” сафарига бориши мумкин бўлган зиёратчилар квотаси ҳар йили ўн минг киши этиб белгиланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Президент Фармонига мувофиқ, 2019 йил Янги йил байрами арафасида қуйидаги дам олиш кунлари белгиланган:

ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар учун: ⬇️

👉 30 декабрь (якшанба);
👉 31 декабрь (душанба) – 29 декабрдан (шанба) кўчирилган дам олиш куни;
👉 1 январь (сешанба) – Янги йил байрами;
👉 2 январь (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни;
👉 3 январь (пайшанба) – 5 январдан (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар учун: ⬇️

👉 30 декабрь – якшанба;
👉 1 январь – Янги йил байрами;
👉 2 январь – қўшимча дам олиш куни.

Изоҳ: 31 декабрь, душанба куни ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун, 5 январь, шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot