Huquqiy axborot
185K members
896 photos
95 videos
13 files
3.58K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Адлия_хабари
Тегишли идоралар хабарига кўра, якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимлари томонидан 2018 йил 30 (якшанба) ва 31 декабр (душанба соат 15-00 гача) кунлари ҳам хизматлар кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилди.

Малака ошириш институти ички ишлар органларининг офицерлар таркибидаги ходимларининг малакасини оширишувчи таълим муассасаси ҳисобланади.

Малака ошириш институти Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг юридик соҳадаги илмий тадқиқот ишларининг натижалари бўйича тайёрланган авторефератларни бир нусхадан бепул олувчи ташкилот рўйхатига киритилди.

Шунингдек, қарор билан 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтининг ўқув-моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иношоотларини капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Наманган” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди

“Наманган” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Наманган” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Шунингдек, эркин иқтисодий зона таркибига кирувчи ҳудудлар ҳамда корхона устави тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган Уставга кўра, қуйидагилар дирекция фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади:

👉 “Наманган” ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш;

👉 “ягона дарча” тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномалар беришни ташкил этиш;

👉 белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилиш.

Қарорга кўра, дирекциянинг Устав фондини шакллантиришга 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан Тошкент вилоятидаги ва Андижон вилояти Андижон шаҳар 14-сон ҳамда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар 18-сон давлат нотариал идораларидаги бўш (вакант) нотариус лавозимларига 2019 йил 4 январь куни ўтказилиши режалаштирилган танловлар 2019 йилнинг 11 январь кунига қолдирилганлиги маълум қилинади.

Янгиланган танлов саволлари 2019 йил 4 январь куни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кам таъминланган оилаларга мансуб бўлган ўқувчилар мактаб томонидан қуйидаги қишки кийимлар билан бепул таъминланади:

👉 пальто ёки куртка;
👉 этик;
👉 телпак;
👉 қўлқоп.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги барча ҳамюртларимизни кириб келаётган Янги йил - 2019 йил билан қутлайди! Шу билан бирга байрамни кўнгилдагидек ўтказишда айрим эслатмаларга эътиборингизни қаратади.​

@huquqiyaxborot
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
www.president.uz/uz/2230
--
Новогоднее поздравление народу Узбекистана
www.president.uz/ru/2230
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 1 январь​ ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8336.25 (-3.3)

🇪🇺 1 EUR = 9533.34 (+53.77)

🇷🇺 1 RUB = 119.85 (-1.06)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидор ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot