Huquqiy axborot
201K subscribers
2.12K photos
182 videos
21 files
7.17K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2 та ОТМда маданий мерос объектларини асраш факультети очилади

“Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5054-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди

➡️ Қарорга кўра, Маданият вазирлигининг моддий маданий мерос соҳасидаги ЮНЕСКО билан ишлаш ҳамда музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари тегишлилигича Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлигига ўтказилди.

💼 Туризм ва спорт вазирлигига ишга қабул қилиш Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири томонидан тегишли давлат органлари томонидан илгари амалга оширилган келишувларни инобатга олган ҳолда, мустақил амалга оширилади.

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:
Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари;
Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида Маданий мерос объектларини асраш йўналиши очилади.

🏢 Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги таъсисчилигида “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилади.

🖥 2021 йил давомида моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатишни, кириш билетларини олдиндан сотиб олишни назарда тутувчи ягона марказлашган электрон тизим жорий этилади.

🔁 2021 йил 1 сентябрга қадар мазкур тизим намуна сифатида Самарқанд шаҳрида йўлга қўйилади.

📌 Бундан ташқари, ҳудудларда узоқ йиллар давомида шаклланган меъморчилик мактабларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш мақсадида давлат муассасаси шаклида “Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси” ва босқичма-босқич равишда унинг минтақавий реставрация марказлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззахда халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади

“Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6201-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

👉 “Зомин” туристик-рекреацион зонаси;
👉 “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси;
👉 Туристик зона ҳудудида “Суффа платоси. 2 400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси.

🗓 Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Юридик кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

“Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (189-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарор билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига қўшимча вазифалар юклатилди.

🔰 Марказ, жумладан:

халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлайди;
низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлайди.

👨🏻‍🎓 Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Шунингдек, курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

📋 Қарорга мувофиқ, Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш масофавий таълим шаклида давлат ва рус тилларида амалга оширилади.

💰 Курсларда ўқиш харажатлари ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади ҳамда шартномага мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🚫 Мазкур курсларда ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.

Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар курсларга қабул қилинмайди.

Курсларда ўқув жараёни 18 ҳафтани ташкил этади.

Курсларни муваффақиятли тугатган тингловчилар – халқ таълими тизими педагог кадрлари беш йил давомида, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими педагог кадрлари уч йил давомида белгиланган даврийликка мувофиқ малака оширишдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун субсидия ажратилади

“Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги (Агентлик) этиб қайта номланди.

🔰 Фармон билан қуйидагилар белгиланди:

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилади ҳамда 2021 йилдан мунтазам ўтказиб борилади;

● кино санъати ва саноати вакилларининг муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади;

● ОТМларнинг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади;

“Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;

● “Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилади.

🏢 Шунингдек, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди.

💰 Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга Агентлик томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилади.

♻️ Бундан ташқари, Марказ ҳужжатли ва хроникал фильмлар ишлаб чиқаришни очиқ танлов асосида ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорларга 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади

🔘 Фармонга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бир туманида (шаҳрида) таркибида жами ўриндиқлар сони 250 тадан ва кинозаллари сони 3 тадан кам бўлмаган савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади;

2021 йил 1 июлдан янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва кинозаллари сони 4 та кам бўлмаган кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади;

2024 йил 1 январга қадар кинотеатр (кинозал)лар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини берувчи рақамли (DCP ва ундан юқори форматдаги) кино намойиши қурилмалари билан жиҳозланган тақдирда уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи, бироқ битта қурилма учун 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

янги ташкил этилган кинотеатрларга улар фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида Агентлик буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган миллий фильмлар бепул етказиб берилади.

2021 йил 1 декабргача республикада фаолият юритаётган кинотеатрлар фаолиятини автоматлаштиришга қаратилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🗓 2022 йил 1 августдан мазкур ахборот тизимига уланмаган ҳолда кинотеатр (кинозал)ларда фильмлар намойиш этиш чакана савдо қилиш қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

☑️ Шунингдек, Марказ ҳузурида ахборот-мультимедиа стриминг платформаси ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

Ўзбекистон Кинематография академияси олий таълим муассасаси;
“Ўзбекистон миллий кинофонди” давлат муассасаси;
“Ўзбекфильм” киноконцерни” ДУК;
Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари.

🔘 Шунингдек, қуйидагилар тугатилди:

👉 “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК;
👉 “Республика кинопрокат маркази” ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари;
👉 “Кинематографчилар уйи” ДУК;
👉 “Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази” ДУК.

“Ёшлар ижодий тажриба студияси” ДУК “Ёшлик” киностудияси” ДУК этиб қайта номланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5063-сон, 09.04.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилди:

Фанлар академиясининг “Халқаро қуёш энергияси институти” МЧЖ негизида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти;

Институт тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси.

☑️ Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

💰2021 йилда Институт фаолиятини ташкил этиш учун 50 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

✈️ Институтнинг илмий ва илмий-техник ходимлари ривожланган хорижий давлатлардаги етакчи илмий марказларда илмий стажировкадан ўтади.

🎓 2024/2025 ўқув йилидан
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Водород энергетикаси ва технологиялари” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, мамлакатда водород энергетикасининг ривожланиши ҳолати бўйича йиллик ҳисобот тайёрлаш ва “InnoWeek.uz” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида унинг тақдимотини ўтказиш амалиёти жорий этилади.

Институтнинг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун зарур бўлган олиб кирилаётган ускуналар, технологик қурилмалар ва жиҳозлар, моддий-техника воситалари, дастурий таъминот ва хизматлар божхона божларидан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (193-сон, 08.04.2021 й.) билан Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишга;

касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишга;

беморларга республикадаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилишга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади

“II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5070, 10.04.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.

☑️ Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.

⚠️ Шунингдек, Фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

“Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (199-сон, 10.04.2021 й.) қабул қилинди.

💧Қарор билан 2021 йилнинг март-сентябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари учун сув олиш лимитлари тасдиқланди.

📝 2021 йил 20 апрелгача ёзги суғориш мавсумида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолчилари бўйича тегишли шартномалар тўлиқ расмийлаштирилади.

➡️ Шунингдек, жорий йилда жами 100 та ирригация ва мелиорация объектлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ҳамда бошқарувга берилади.

Қарорга мувофиқ, сув танқислигининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабгача таълим соҳасида 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари ажратилади

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5071-сон, 12.04.2021 й.) қабул қилинди.

🏫 Қарорга кўра, имзоланиб, молиялаштирилмасдан қолган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари босқичма-босқич ажратилади.

🏦 Кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

📊 Лойиҳаларнинг амалдаги ҳолати, шу жумладан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўрганиб чиқилади ва уларнинг рейтинги шакллантирилади.

☑️ Рейтинг асосида молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда лойиҳалар рўйхати тузилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

➡️ Шунингдек, қарор билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил 1 майдан давлат шериги боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (202-сон, 12.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан:

ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

экологик нормативларда тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф муҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланади.

📋 Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатда яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатилади

Ҳукумат қарори (201-сон, 12.04.2021 й.) билан “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Консуллик округи – хориждаги муассаса иш олиб борадиган ҳудуд, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин.

Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

🔁 Ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади.

📲 Вазирлик 1 иш кунида фуқарога ёрдам кўрсатишга оид ҳужжатларни ва хулосани кўриб чиқади ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади.

☑️ Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

📂 Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

🗓 Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади

“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5072-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди.

2021 йил май ойидан 14 та туман (шаҳар)да бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

🗓 Мазкур янги тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич жорий этилади.

📈 2021 йил 1 июлдан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади.

🚫 Шунингдек, жамоатчилик фикри асосидаги тадбирлар учун маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да тўпланади ва ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

🌐 Туман ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосидаги тадбирларни бюджетдан молиялаштиришга оид маълумотларни ҳар чорак бўйича расмий веб-сайтларига ва “Очиқ бюджет” порталига жойлаштиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил майдан бошлаб бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган туман (шаҳар)лар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (211-сон, 14.04.2021 й.) билан “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.

🏛 Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Филиалда ўқитиш “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети (Польша Республикаси) (Муассис) томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔘 Филиалда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

● “Молия ва бухгалтерия ҳисоби”;
● “Транспорт ва логистикада менежмент”;
● “Халқаро бизнес ва маркетинг”;
● “Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг”;
● “Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш”;
● “Ахборот-коммуникация технологиялари”.

🗓 Филиалда таълим 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.

🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

☑️ Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

➡️ Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.

🇵🇱 Филиалда таълим бериш учун 70 фоизгача малакали хорижий профессор-ўқитувчилар Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (209-сон, 13.04.2021 й.) билан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🖥 Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.

➡️ ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади.

🔎 Агентлик 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.

ℹ️ Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.

📝 Сертификат ҳақиқийлиги тасдиқланганда 15 кунда компенсация маблағлари Агентлик томонидан Халқ банкига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади.

📲 Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда ариза берувчига СМС хабар юборилади.

💰 Ариза берувчи Халқ банкига мурожаат қилади ва компенсация тўловларини олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент қарори (ПҚ-5075, 14.04.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПҚ–4984-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🏦 Унга кўра, Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига 3 йил муддатгача, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан хомашё, материаллар ва фурнитуралар сотиб олиш учун кредит тақдим этилади.

☑️ Шунингдек, 2022 йил 1 январгача қоракўлчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона божидан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди

“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.

📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:

👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

👉 хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

👉 хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;

👉 хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot