Huquqiy axborot
191K members
908 photos
98 videos
14 files
3.7K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Кун_тарихи
7 январь (2008 йил)
Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга асосан:

👉 никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади;

👉 давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради;

👉 бола ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
8 январь (1992 йил)
Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.

Фармонга асосан Адлия вазирлиги:

👉 ҳуқуққа доир сиёсатни амалга оширишда давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

👉 республика органлари билан биргаликда Республика ҳамда унинг фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

👉 тегишли ҳуқуқий масалаларни ечиш, Президентнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш чоғида Президент манфаатларининг ифодачиси бўлади;

👉 бошқа давлатларнинг судларида томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низоларни кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикасидан вакиллик қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
13 январь (1992 йил)

Алоқа тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга асосан ер участкалари, кўприклар, тоннеллар орқали, кўчалардан, иншоотлардан, коллекторлардан, ман этилган ҳудудлардан, ўрмонлардан телекоммуникациялар линиялари ўтказишда бундай линияларни ўтказиш шартлари ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ҳамда объектларнинг эгалари билан келишилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
21 январь (2010 йил)
Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича талаблар тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ вояга етмаганлар меҳнатидан қуйидаги ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди:
👉 ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариладиган ишларда;
👉 хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган ишларда;
👉 хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги ишларда;
👉 оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган) ишларда;
👉 ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган ишларда;
👉 белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
(22 январь) 1991 йил

Малакали шарқшунос кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент давлат дорилфунунинг шарқ факультети негизида Шарқшунослик институти ташкил этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
(23 январь) 1992 йил

Ҳукумат қарори билан давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва эркинликларини ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи:
(24 январь) 2000 йил:

Ҳукумат қарори билан Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан уларнинг тўғри вазифасига кўра фойдаланилиши керак.

Шу билан ушбу жойлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланишга рухсат берилади ⬇️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи:
(27 январь) 1992 йил:

Олий Кенгаш қарори билан Навоий вилояти қайта тикланган.

👉 Тикланган вилоят таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилган.

👉 Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​ #Кун_тарихи
28 январь (1992 йил)

Президент Фармони билан Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, фуқаро авиациясининг 243-заводи, «Авиастрой» қурилиш-монтаж бирлашмасига қарашли «Авиаспецмонтажналадка» хўжалик ҳисобидаги участкаси негизида Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ташкил қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи:
(29 январь) 1991 йил

Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги нишонланиши муносабати билан Президент фармонига кўра 1991 йил Ўзбекистонда Алишер Навоий йили деб эълон қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
31 январь (2003 йил)

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт (ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт) воситаларининг техник стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлиги тадбиркорлар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар ўз транспорт воситасини (М1 тоифадаги транспорт) техник кўрикдан ўтказиш учун ўз ҳоҳишига кўра ички ишлар органларига ёки шу хизматни кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
2 февраль (2018 йил)

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармон билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари энг аввало жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлашга жавобгарлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
3 февраль (2004 йил)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси «Ўзархив» агентлигига айлантирилган.

Агентликнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар ҳам қайд этилган:

👉 архив иши соҳасидаги қонун ҳужжатларининг амалда бажарилишини ва уларга риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширишни таъминлаш;

👉 Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;

👉 республика давлат архивларини бошқариш, уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

👉 архившунослик ва археография соҳасида илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
11 февраль (2005 йил)
Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш
қоидалари тасдиқланган.

Қоидаларга мувофиқ иш берувчи ишхона ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек ишхона транспортида ишга келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлигига етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.

Бунда ходимга унинг ўртача ойлик иш ҳақи (йўқотган иш ҳақи), соғлигига шикаст етказилиши сабабли қилинган қўшимча харажатлар, шунингдек белгиланган ҳолларда бир марталик нафақалар тўлаб берилиши лозим.

Йўқотган иш ҳақи таркибига: ҳам асосий, ҳам даромад солиғи ундириладиган ўриндошлик иш жойи бўйича меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича барча меҳнат ҳақи турлари; тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромади (солиқ инспекцияси маълумотлари асосида); муаллифлик ҳақи; вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари даври учун тўланган нафақалар киритилади.

Агар ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолатда вафот этганда иш берувчи манфаатдор шахсларга вафот этганнинг камида олтита ўртача йиллик иш ҳақига тенг миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
13 февраль (2003 йил)

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари тасдиқланган.

Унга мувофиқ, умумий овқатланиш корхоналари истеъмолчиларга ўзининг тўлиқ номи, иш режими, тавсия этиладиган маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт.

Маълумотларда камида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
👉 маҳсулотлар ва товарлар рўйхати;
👉 умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари порцияларининг умумий вазни (ҳажми), тавсия этилаётган ичимлик бутилкасининг сиғими ва унинг порциялари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
👉 хизматлар рўйхати ва уларни кўрсатиш шартлари;
👉 хизматлар нархи ва уларни тўлаш шартлари.

Умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда белгиланади.

Умумий овқатланиш корхонаси ёпилган тақдирда корхона камида бир ҳафта олдин тегишли эълонни осиб қўйиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
14 февраль (2005 йил)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламенти тасдиқланган.

Регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
15 февраль (1991 йил)

"Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади.

Жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади.

Ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, шунингдек диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа структура бўлаклари ташкил этиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
20 февраль (2018 й.)

Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинган

Қарорга мувофиқ, тендер ҳужжатларини ва контрактларини, шу жумладан импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш хизмати учун қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олмаган холда умумий сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳақ ундирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
21 февраль (2017 йил)
Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаг
и Президент Фармони қабул қилинган.

Фармон билан Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилган.

Олий суд ва Олий хўжалик суд бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
1992 йил 2 мартда мустақил Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
– халқаро ташкилот бўлиб 1945 йилнинг 24 октябрида ташкил этилган. Ҳозирда БМТга аъзо бўлган мамлакатларнинг сони 193 тани ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot