Huquqiy axborot
201K subscribers
2.12K photos
182 videos
21 files
7.17K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилади

“2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармойиши (Ф–5636-сон, 23.02.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Унга мувофиқ, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ташкилий комиссияси таркиби ҳамда Саммит тадбирларини ўтказиш бўйича босқичли иш режаси тасдиқланди.

🌐www.sco-summit2022.uz” веб-сайти фаолияти йўлга қўйилиб, ўтказилган тадбирлар бўйича Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигига оид тегишли маълумотлар билан тўлдириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда

Айни дамда адлия вазири раҳбарлигида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида адвокатлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=YwSEfQJh1QI

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тубдан такомиллаштирилди

Сўнгги вақтларда амалга оширилаётган жиддий ислоҳотлар қаторида Ўзбекистон учун коррупцияга қарши курашиш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг кушандаси экани маълум.

Transparency International ташкилотининг 2020 йилда эълон қилган рейтингларига кўра Ўзбекистон коррупция бўйича 26 балл билан 183 та мамлакат орасида 146 ўринни қайд қилган. Бу ачинарли ҳолат албатта.

Албатта, коррупция даражасини қисқартиришга турли омиллар таъсир кўрсатади. Уларнинг бири қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ўзида коррупцион нормаларнинг мавжудлиги ва бундай нормаларнинг амалиётга жорий этилишининг олдини олишдир.

📋 Шунга кўра, жорий йилнинг 24 февралида адлия вазири буйруғи (рўйхат рақами – 3287) билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низом билан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан чеклист тўлдириш орқали коррупциявий омилларни аниқлашни назарда тутувчи мутлақо янги тартиб жорий этилди.

⚠️ Бунда, ҳужжатнинг ҳар бир нормаси ва қоидаси таҳлил қилиниб, коррупциявий омил бор ёки йўқлиги чеклистда акс эттирилади.

Шу билан бирга, коррупциявий омиллар тўлиқ қайта кўриб чиқилди ҳамда ҳуқуқни қўлловчилар ва фуқароларга уларнинг маъноси аниқ, лўнда ва батафсил мисоллар билан ёритилган методика асосида тушунтириб бериляпти.

Жумладан, қонунчиликда асоссиз равишда истиснолар киритилишини назарда тутиш чекланди, қабул қилинаётган норма барча учун ягона ва умумий бўлиши белгиланди.

➡️ Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида коррупциявий омилларга аниқ мисоллар келтирилди.

💬 Эндиликда лойиҳаларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда жамоатчилик кенг жалб қилинади.

🌐 Бунда фуқаролар regulation.gov.uz порталида чеклист тўлдириш орқали қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

🔎 Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизаси ҳозирги кунда самарали йўлга қўйилган ҳуқуқий мониторинг тизими доирасида ўтказилиши белгиланди.

❗️Ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад коррупциянинг қонунийлаштирилиб олинишига ўз вақтида чек қўйишдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

📋 Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

🗓 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

♻️ Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусларига кўра ўтказилиши тавсия этилди.

➡️ Ҳашардан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бугун видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади

📋 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бугун соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 140 нафар фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

📝 Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 140 нафар фуқаро афв этилди.

➡️ Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 59 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

➡️ Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқароси, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 13 нафарини аёл ҳамда 14 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш зарурати ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида семинар ўтказилади

Семинар 2021 йил 15 мартда қабул қилинган “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5025-сон) мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари, юридик бошқарма бошлиқлари ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул ходимлари учун ташкил этилмоқда.

📆 Семинар ўтказиладиган сана: 26 март.

Соат: 11:00
.

📍Семинарга қуйидаги ҳавола орқали уланиш мумкин: http://bit.ly/3sd6Tjt
ID: 979 5540 4009, код: 191798

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби” мавзусида семинар ўтказилади

Семинар 2021 йил 13 мартда қабул қилинган “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (134-сон) билан белгиланган янги тартиб, адлия органлари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилаётган вазифалар, давлат ташкилолари ходимларини ўқитиш ва баҳолашдан ўтказиш тартиб-таомили ҳақида батафсил маълумот беришга қаратилган.

📆 Семинар ўтказиладиган сана: 24 март

Соат: 16:00

📍Семинарга ушбу ҳавола орқали уланиш мумкин: https://bit.ly/3fh3IDw

ID: 949 5170 5127, код: 695356

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Совринли викторина” ғолиблари диққатига!

Маълумки, Адлия вазирлиги томонидан Адлия сайиллари” тадбири доирасида совринли викторина ўтказилиб, 51 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.

Сиз яшаётган ҳудуддаги адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқларида "Адлия сайиллари" тадбирини ўтказиш кунини кузатиб боринг ва тадбир масъулларига викторина натижасини (унгача натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) шахсан кўрсатиб, ўз эсдалик совғаларингизни олиб кетишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5062-сон, 08.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Адлия_хабари

“Tashkent Law Spring” Сизни кутади!

2021 йилнинг 22–23 апрель кунлари
Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда ва бу йил видеоанжуман шаклида ўтказилади.

Маълумот учун: “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми илк маротаба 2019 йилнинг апрель ойида ташкил этилди. Унда 1 200 нафардан ортиқ ҳуқуқшунос ва бошқа соҳалар мутахассислари иштирок этиб, улардан 250 нафари 40 дан зиёд мамлакатдан ташриф буюрган хорижий иштирокчилардир. Форум сессияларида умумий ҳисобда 134 нафар, шундан 100 нафар хорижлик экспертлар маъруза қилдилар.

Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Форумда
давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат хизматлари, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, адвокатура ва нотариатни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Батафсил маълумот https://tashkentlawspring.uz сайтида.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!