Huquqiy axborot
221K subscribers
5.79K photos
308 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ПИХИНИ ЁРГАН ЖИНОЯТЧИ

80 йилларнинг ўрталари. Тайван. Оқшом нуфузли тадбиркор Хо Сингнинг иш телефони жиринглади.

– Рафиқангиз қўнғироқ қиляпти, – деди гўшакни кўтарган котиба.

Хо Синг гўшакни олиши билан хотинининг ваҳимали товушини эшитди:

– Ўғлимиз йўқ! Ўғирлаб кетишибди!

Хо Синг уйига етиб борганида аёли йиғлайверганидан кўзлари шишиб кетганди.

– Эшик тагидан манави хатни топдим.

Тадбиркор шоша-пиша қоғозга кўз ташлади. Хат чап қўлда, қинғир-қийшиқ ҳарфлар билан ёзилган: “Жаноб Хо Синг! Ўғлингиз сиз учун қадрли бўлса, таклифимизга розилик берасиз. Сизда 20 каратли мовий олмос борлигини биламиз. Эртага кечқурун олмосни шаҳар марказий хиёбони ичида жойлашган телефон будкасига олиб келасиз. Қолган гапни ўша ерда гаплашамиз. Бизнинг талабимиз бажарилгач, ўғлингиз кечки пайт уйингизда бўлади”.

Хо Синг саросимага тушиб қолганди. Ўйлай-ўйлай полицияга мурожаат қилди. Эртаси куни хиёбоннинг пана жойларига қуролланган полициячиларни жойлаштириб чиқишди. Хо Синг ҳалиги олмос билан хиёбонга кириб келди.

Полиция қандай бўлмасин жиноятчи ёки унга алоқадор бирортасини ушлаб, шу орқали бу жиноятни фош этишга қаттиқ ишонганди. Аммо улар ўйлагандек бўлиб чиқмади.

Хо Синг будкага кириб, жиноятчининг тегишли кўрсатмасини бажарди. Жиноятчи ҳам ваъда қилганидек, унинг ўғлини қайтарди. Боланинг кўзларини боғлаб олиб кетишган, қайтариб опкелиш вақтида ҳам шу йўлни тутишган, бола фақат юзига ниқоб таққан одамларни кўрган, уларнинг ҳатто овозини ҳам эшитмаган.

Хуллас, полиция ҳар қанча уринмасин – на жиноятчи, на унинг шеригини топа олди.

Савол: Нима деб ўйлайсиз, жиноятчи будкадан олмосни қандай қўлга киритган бўлиши мумкин?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталарига боғланиши мумкин

📋 Қонун (ЎРҚ–669-сон, 22.01.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

💰“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.

Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди.

Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

➡️ Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.

☑️ Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

🔎 Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.

🔰 Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:

▫️лойиҳа тарафларининг номи;
▫️лойиҳанинг фаолият йўналиши;
▫️лойиҳанинг жойлашган ери;
▫️лойиҳани амалга ошириш муддати;
▫️истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг;
▫️лойиҳанинг умумий қиймати;
▫️давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Будка ичида қафасга солинган кабутар бўлган. Хо Синг жавоҳирни кабутарнинг бўйнидаги халтачага солиб учириб юборади. Шу тариқа полиция жиноятчини ҳам, унинг шерикларини ҳам тополмайди. Кабутар эса ўз эгасининг уйига етиб боради.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🌱 Ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлар 2022 йил 1 январгача терак, павловния ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари учун ер солиғи тўламайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚖 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🚫 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

❗️Маст ҳолдаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий ишлар бўйича апелляция муддати узайтирилган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади

Ҳукумат қарори (35-сон, 23.01.2021 й.) билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари (кўмаклашувчи отрядлар) чегара зонасида, давлат чегарасига туташ туманларда яшовчи фуқаролар, шунингдек, давлат чегараси яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.

♻️ Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.

📌 Чегарадош аҳоли пунктларида амалга ошириладиган тадбирларда Чегара қўшинлари назорати остида қатнашиш, белгиланган ҳудудларда кузатув олиб бориш ва фаолиятининг тунги вақтларида жамоат жойлари, маҳалла кўчалари ва чегарадош ҳудудлардаги қаровсиз жойларда тунги патруллик фаолиятида иштирок этиш кўмаклашувчи отрядларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

☑️ Кўмаклашувчи отряд Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинмалари ҳузурида 1 нафар сардор ва 9 нафаргача бўлган отряд аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.

Аъзоликка қабул қилишда меҳнат шартномаси тузилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди.

📝 Кўмаклашувчи отрядга қабул қилиш ва рўйхатдан чиқариш Чегара қўшинлари ва ҳарбий қисм командирининг буйруғи асосида амалга оширилади.

🏢 Кўмаклашувчи отряд аъзоларига гувоҳнома берилиб, гувоҳнома шакли ва уни бериш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.

➡️ Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, зарурат туғилганда, кўмаклашувчи отряд аъзолари ўзларининг асосий иш жойи иш берувчиси розилиги асосида фаолиятидан йил давомида жами 30 иш кунидан ошмаган ҳолда вақтинча озод қилинади ва бунда уларнинг иш стажи ҳамда ўртача ойлик маоши ўз ҳолича сақланиб қолинади.

🔰 Кўмаклашувчи отряд аъзоларига қуйидаги миқдорда ойлик тўловлари белгиланади:

сардорларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваригача;
аъзоларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 бараваригача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (36-сон, 23.01.2021 й.) билан Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси ҳамда Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тузилди.

🔰 Жамғармалар маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;

25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда – аҳолига ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.

📋 Қарор билан мазкур жамғармалар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади

“Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4963-сон, 25.01.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан:
халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади;
касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;

узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

🖥 Халқ таълими вазирлиги томонидан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади.

➡️ Давлат бюджетидан маблағлар фақат Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

🗓 Шунга кўра, 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга 2014 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади

📂 Қарорга кўра, 2021 йил 1 июнга қадар А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади.

Модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади.

🏫 Модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

📝 Қарорга кўра, Институт ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказларда малакасини ошириши режа-графиги тасдиқланди.

🌎 Шунга кўра, белгиланган йилларда жами 32 нафар ходимнинг хориждаги етакчи илмий марказларда малака ошириши назарда тутилган.

🔰 2021 йил 1 июнга қадар Институтда қуйидагиларни тайёрлаш йўлга қўйилади:
● тўлов-контракт асосида “Таълим менежменти” ва “Катталар таълими” бир йиллик магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларни;
“Таълимда менежмент”, “Фанларни ўқитиш назарияси ва методикаси” ҳамда “Электрон таълим назарияси ва методикаси” ихтисосликлари бўйича педагогика фанлари докторларини (PhD, DSc).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_февралдан

🔰 Суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Судьялар олий кенгаши (Кенгаш) ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида:

🌐 илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилади;

🖥 судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур (“психологик тест”) ишлаб чиқилади;

📊 судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар амалиётга (рейтинг дастури) татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_февралдан

Бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

27 январь – Халқаро Холокост қурбонлари куни

1945 йил 27 январь куни нацистларнинг Освенцим (Польша) концентрацион лагери озод қилинган эди. БМТ Бош Ассамблеясининг 2005 йил 1 ноябрда қабул қилинган резолюциясига кўра, ушбу санани Халқаро Холокост қурбонлари куни сифатида нишонлаш белгиланган.

“Холокост” сўзи қадимги юнон тилида “бутунлай ёқиб юбориш, маҳв этиш, қирғин” сингари маъноларни беради.

Нацистлар Германияси томонидан бунёд этилган Освенцим лагерида 1,5 миллиондан 4 миллионга қадар инсонлар ваҳшиёна усулларда ўлдирилган. Қурбонлар орасида кўплаб совет ҳарбий асирлари, яҳудийлар, поляклар, лўлилар, қора танлилар бўлган.

Халқаро Холокост қурбонлари куни муносабати билан дунёнинг турли давлатларида геноцид ва оммавий қирғинга қарши ҳамжиҳатликни курашни тарғиб этишга қаратилган анжуманлар, хайрия тадбирлари, кўргазмалар ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 27 январь (1992 йил)

“Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида” Олий Кенгаш Раёсатининг қарори қабул қилинган.

👉 Тикланган вилоят таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилган.

👉 Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ўрнига янги паспорт бериш тартиби жорий қилинади

Президент фармони (ПФ-6146, 26.01.2021й) билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📰 Шунга кўра, эндиликда паспорт бериш учун “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади (илгари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилган).

➡️ Қарор билан, суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ўрнига янги паспорт бериш тартиби жорий қилинди.

🔍 Қидирувда бўлган айбланувчи ёки судланувчи
республика ҳудудида ушланган тақдирда суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ички ишлар органлари ёки чегара назорати бўлинмалари томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади ва унга паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.

📑 Вақтинча хорижда бўлган паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистоннинг консуллик муассасасига мурожаат этганда унинг паспорти олиб қўйилади ва унга бу ҳақида далолатнома берилади. Олиб қўйилган паспортни йўқ қилиш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.

Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига янги паспорт маълумотларни йиғиш пункти томонидан ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун ичида берилади.

🔰 Бунда янги паспортни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
● белгиланган шаклдаги ариза;
● процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақидаги тасдиқланган қарор нусхаси;
● давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

☑️ Тергов ҳибсхоналари ёки вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсга янги паспорт расмийлаштириш ушбу шахслар сақланаётган жойга борган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_февралдан

Божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилишини мониторинг қилинади

Мониторинг қилиш босқичлари билан батафсил танишинг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot