Huquqiy axborot
212K members
1.99K photos
180 videos
20 files
6.93K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Тайинлов

Президент Фармонлари (ПФ–6101-сон, ПФ–6104-сон, 03.11.2020 й.) билан:

● Лазиз Надирович Туйчиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига;

● Бекмуродов Адхам Шарипович Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан iPhone 12 ютинг!

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.

Ушбу босқич шартига кўра, Сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

📌 Бунинг учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ва уни дўстларингизга улашиб, каналга таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

🗓 1-босқич 25 ноябргача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/30Wyk5E

📲 Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

☑️ Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 200 нафар иштирокчи (1-босқич якуни бўйича 200-иштирокчи билан бир хил натижага эришган бошқа иштирокчилар ҳам) кейинги босқичга ўтади.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚆 Бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчи, поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.

Бу ҳолатда йўловчи поездга адашиб чиққан станциясига бепул қайтариб юборилади.

🕔 Чиптада кўрсатилган муддатдан олдин поездга чиққан йўловчи йўлдаги станцияда ўз чипталарини қайта расмийлаштириш шарти билан шу поездда манзилига етиб олиши мумкин.

Чиптасида кўрсатилганидан қимматроқ вагонга (масалан, чипта плацкартга олинган вагон купе бўлса) кириб қолган йўловчидан жарима ундирилмайди. Йўловчи бу ҳолда унинг чиптасига мос келувчи вагонга ўтиши шарт ёки бўш жойлар бўлса ушбу вагонда қўшимча тўлов эвазига қолиши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Бир кунда 5600 сўм” деганда иқтисодчи нимани назарда тутган эди?

❗️Буни ўзидан сўрашингиз мумкин!

Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган иқтибос ва унинг талқини тўғрими? Умуман, Ўзбекистонда камбағаллик чегараси ва мезонлари қандай? Шу каби саволларга Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов иштирокидаги брифингда жавоб берилади. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар, кучли иқтисодчилар, умуман, барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкинлиги маълум қилинади.

● Брифинг вақти: 2020 йил 5 ноябрь соат 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали (Навоий кўчаси 30-уй)

Маълумот учун: Обид Ҳакимов иқтисодчи олим, 1998–2000 йилларда Вандербильт университетида иқтисодиёт магистри, 2002–2006 йилларда Мидл Теннесси университетида PhD даражасини олган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:

👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент қарорига кўра (ПҚ–4879-сон, 04.11.2020 й.) Фискал институт (Институт):

👉 солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч ОТМ;

👉 молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек иқтисодиётда ахборот технологиялари
соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган ОТМ ҳисобланади.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан Фарғона ва Тошкент солиқ коллежлари Институт ҳузуридаги солиқ техникумларига айлантирилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Президент қарори (ПҚ–4881, 04.11.2020 й.)га мувофиқ, 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича:

● олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро мусобақа;
● хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.

👉 2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.
👉 2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.
👉 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.

Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдқиланди.

Концепцияда, жумладан, 2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, фуқаролар:

👉 ёнғин келиб чиққан тақдирда ўз соғлиғи ва мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;

👉 ёнғин туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши;

👉 ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш;

👉 ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборот олиш;

👉 ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-мулкни қутқариш ва ёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш;

👉 ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмаклашиш;

👉 ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

6 ой ичида сотилмаган "чиройли" рақамлар арзон нархда аукционга қўйилади

🔰Ҳукумат қарори (687-сон, 04.11.2020 й.) билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, “чиройли” рақамлар аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:

👉 1 ва 2-тоифадаги рақамлар мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рақамлардан ташқари);

👉 4-6-тоифадаги рақамлар аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда умумий тартибда реализация қилинади.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан “чиройли” рақамларнинг 1-3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин.

Бунда ушбу рақамларнинг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари қуйидагича белгиланди. 👇

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Қарор билан киритилган ўзгартиришга кўра:

Эндиликда электродвигателининг қуввати 4кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар) ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–645, 05.11.2020 й.).

📋 Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185² ва 185³-моддалари қўшилди.

185²-модданинг биринчи қисмида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрганлик учун 111 минг 500 сўмдан 223 минг сўмгача миқдорда жарима жазоси белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 “Қурол тўғрисида”ги Қонунга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар тушунчаси киритилди.

👉 Бундай ашёларга касбий, ишлаб чиқариш ёки спорт фаолиятида ёхуд хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи (пичоқлар, бигизлар ва бошқа учи ўткирланган санчиладиган, кесувчи), жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган (бейсбол биталари, софтбол ўйини учун биталар) ашёлар киради.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўл қоидаси — умр фойдаси

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автомототранспорт воситасини бошқариш ва/ёки тасарруф этиш учун ишончнома қандай расмийлаштирилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

🔰 Ҳукумат қарори (688-сон, 06.11.2020 й.) билан:

● Раҳимжон Махамаджонович Бобоев Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 23 июлдаги ПФ–6033-сон Фармони билан ташкил этилган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

🔰 Ҳукумат қарори (689-сон, 06.11.2020 й.) билан:

● Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудовга Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзатом" агентлигининг бош директори вазифасини бажариш юклатилди.

Маълумот учун: Ж.Мирзамаҳмудов "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 2020 йил 26 октябрдаги қарорига асосан, мазкур жамиятнинг бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий тиббиёт муассасаларида кимларга бепул хизматлар кўрсатилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Мактабларда ўқитувчилар ўқувчиларнинг телефонини олиб қўйишга ҳақлими?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг 👆

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан (690-сон, 06.11.2020й.) расмий статистикани ишлаб чиқувчиларнинг статистика методологияларини аудитдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга мувофиқ, аудит Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган кўп йиллик ва йиллик статистика дастурларига киритилган расмий статистикани ишлаб чиқувчиларда (ишлаб чиқувчи) ўтказилади.

👉 Ишлаб чиқувчининг статистика методологияларини аудитдан ўтказиш Давлат статистика қўмитаси (Қўмита) томонидан ҳар йили тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан ташкил этилади.

👉 Аудитнинг мақсади Қўмитадан ташқари бошқа ишлаб чиқувчи томонидан фойданилаётган статистика методологияларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан баҳолаш ҳамда уларни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

👉 Аудитдан ўтказиш ҳар 5 йилда камида бир марта амалга оширилади.

👉 Аудит ўтказишнинг умумий муддати 3 ойдан ошиши мумкин эмас.

👉 Аудит натижасига кўра далолатнома тузилади ҳамда аудит давомида аниқланган камчиликларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Қўмита томонидан ишлаб чиқувчига ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилади.

Ишлаб чиқувчи тақдимномада келтирилган муддатларда камчиликларни бартараф этади ҳамда Қўмитага маълумот тақдим этади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан (691-сон, 06.11.2020й.) Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Давлат стипендияси республика давлат ОТМларининг қуйидаги йўналишлари охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади:

👉 дастгоҳли рангтасвир;
👉 рангтасвир (турлари бўйича);
👉 графика ва миниатюра;
👉 ҳайкалтарошлик (турлари бўйича);
👉 амалий санъат (турлари бўйича);
👉 дизайн (турлари бўйича);
👉 санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича).

Давлат стипендияси Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига асосан тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси Президентнинг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори билан таъсис этилган.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot