Huquqiy axborot
264K subscribers
4.04K photos
203 videos
21 files
10.2K links
Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Цемент импорти тартиби соддалаштирилади

“Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (450-сон, 23.07.2020 й.) қабул қилинди.

♻️ Қарорга мувофиқ, республикага олиб кириладиган цементни эркин муомалага чиқаришни соддалаштирилган тартиб асосида амалга ошириш амалиёти қўлланади.

➡️ Бунда, цемент республика ҳудудига олиб кирилгунга қадар импорт қилувчи томонидан ихтиёрийлик асосида унинг намуналари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органига тақдим этилади.

🧾 Маҳсулотни эркин муомалага чиқариш (“ИМ 40” режимига ўтказиш) давлат божхона хизмати органлари томонидан тегишли мувофиқлик сертификати асосида амалга оширилади (божхона қонун ҳужжатлари хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно).

☑️ Ҳар бир божхона юк декларацияси бўйича маълумот сертификатлаштириш органига “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали юборилади ва цемент эркин муомалага чиқарилганда сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ўртасида тузилган шартнома доирасида цементни хавф-хатарларни таҳлил қилиш асосида даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказилади.

📋 Қарор билан цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

📌 Унга кўра, республикада фаолият юритаётган цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2020 йил II ярмида 9 060,2 минг тонна (I ярим йиликка нисбатан 166% кўп) цемент ишлаб чиқаришни таъминлаш назарда тутилган.

⛳️ Шунингдек, 2020-2021 йилларда 1 129 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига цемент ишлаб чиқариш бўйича жами 18 та лойиҳанинг (2020 йилда 7 та, 2021 йилда 11 та) ишга туширилиши белгиланган.

📝 Қарорга мувофиқ, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни олиб кирганлик, ички бозорда цемент маҳсулотларини чакана сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жарималар қўллашни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

Ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6033-сон, 23.07.2020 й) қабул қилинди.

🏢 Фармонга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси негизида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда ушбу агентликнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш белгиланди.

🔰 Агентлик:

🔸 алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш;

🔸 истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

🔸 алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

2020 йил 1 августдан:

👉 алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади;

👉 ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солинади;

👉 ишлаб чиқарувчилар истеъмол этил спиртининг 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шартларида реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4787-сон, 23.07.2020 й) қабул қилинди.

🏢 Қарор билан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

💼 Агентлик директори Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

➡️ Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Қарорга мувофиқ, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комиссияси томонидан қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:

👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили 14 календарь кунга қадар;

👉 ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили 14 календарь кунга қадар;

👉 икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (234-модда);

👉 ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили 14 календарь кунга қадар (232-модда);

👉 меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда хавфсизлик талаблари белгиланди

Ҳукумат қарори (451-сон, 23.07.2020 й) билан Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

Регламент болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ва сотиш талабларини белгилайди.

☑️ Регламентга мувофиқ:

👉 болалар ўйинчоғининг таркиби портлаш хусусиятига эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги керак;

👉 электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак;

👉 озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади;

👉 ўйинчоқларга иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмайди;

👉 фойдаланувчига куйиш хавфини келтириб чиқарувчи таркибида қиздириш элементи мавжуд бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқариш тақиқланади;

👉 уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган ўйинчоқларга ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши шарт.

♻️ Регламент талаблари болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотларга, шунингдек, шахсий буюртмалар ва кўргазма нусхалари сифатида тайёрланган ўйинчоқларга нисбатан татбиқ этилмайди.

❗️Мазкур регламент расман эълон қилинган кундай бошлаб 12 ой ўтгандан кейин амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотлар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий иш юритиш иштирокчилари:

👉 маъмурий орган;
👉 қабул қилинаётган маъмурий ҳужжат ёки амалга оширилаётган маъмурий ҳаракат ўзига қаратилган шахс;
👉 ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига маъмурий ҳужжат ёки маъмурий ҳаракат дахлдор бўлган ёхуд дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахс ҳисобланади.

☑️ Маъмурий орган учинчи шахсларни маъмурий иш юритишда иштирок этишга ўз ташаббусига ёки манфаатдор шахснинг илтимосномасига кўра жалб қилиши мумкин.

❗️Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда учинчи шахслар маъмурий иш юритишда иштирок этишга мажбурий тартибда жалб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судлар фаолияти такомиллашади

“Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

🔸 суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;

🔸 жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;

қуйидаги тартибларни жорий этиш:

👉 туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;

👉 апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан
кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

👉 Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш;

👉 давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;

👉 прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш;

👉 қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Педагог фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📋 “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра маъмурий орган манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳукумат қарорига асосан грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган.

🔰 Унга қуйидагилар киради:
👉 ҳомиладор аёллар;
👉 6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
👉 60 ёшдан ошган шахслар;
👉 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
👉 тиббиёт ходимлари;
👉 «Меҳрибонлик» уйлари, қариялар ва ногиронлар учун «Саховат» интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун «Мурувват» интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ун ва қолипли нон харид қилиш учун ҳар ойлик пул компенсацияси кимларга тўланади?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ Республика махсус комиссияси ахбороти

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

👉 давлат органлари ва ташкилотларига:

💼 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

🖥 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

👉 фуқароларга:

▫️ тўй, оилавий маросимлар
ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

▫️ жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

▫️ ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Махсус_комиссия_хабари

🔰 Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

🔻 парклар
ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🔻 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

🔻 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

🔻умумий овқатланиш объектлари
(ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш хизмати (курьер, доставка, кейтеринг) бундан мустасно);

🔻 мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🔻 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

🔻 сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

🔻
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Махсус_комиссия_хабари

🚫 Шунингдек, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

❗️Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

📋 Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғирлашганлиги муносабати билан, шунингдек, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига«ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉Онкологик касалликларга чалинганлар;
👉 Сил касаллигига чалинганлар;
👉 Мохов касаллигига чалинганлар;
👉 Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
👉 Руҳий касалликларга чалинганлар;
👉ОИВ касаллигини юқтирганлар;
👉 Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
👉 Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
👉 Байналмилалчи жангчилар;
👉 Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot