Huquqiy axborot
339K subscribers
6.21K photos
357 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 12 та активи аукцион савдоларига қўйилади

“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги ташкилотларнинг активларидан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(432-сон, 09.07.2020 й) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги ташкилотларга қарашли бўлган бўш турган, фойдаланилмаётган ва тармоқнинг асосий фаолият турига боғлиқ бўлмаган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида:

👉 оммавий савдоларда сотиладиган активлар (кўчмас мулк объектлари) рўйхати;

👉 давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс қийматида бериладиган активларнинг рўйхати тасдиқланди.

📌 Унга кўра, оммавий савдоларда сотиладиган 12 та, давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида бериладиган 3 та актив белгиланди.

Оммавий савдоларда сотиладиган активлар “E-IJRO AUKSION”да бошланғич нархи уларнинг баланс ва (ёки) номинал қийматида, агар баланс қиймати “нол”га тенг бўлган тақдирда, шартли “1 сўм” этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, қарор билан давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс қийматида бериладиган активлар бўйича ҳар қандай ҳаражатларнинг кимё корхоналари томонидан амалга оширилиши ман этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Овчилик хўжалигини юритиш тартиби белгиланди

“Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–627, 08.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонунга мувофиқ, овчилик хўжалиги қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:

🔻ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш;

🔻ёввойи ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш;

🔻юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш.

❗️Қонунга кўра, табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, ов қилиш жойларига, шу жумладан овчилик хўжалигидан ташқарига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир ва Давлат овчилик фондини ташкил этади.

🌐 Ёввойи ҳайвонлани тутишга доир ҳар йилги квота ҳамда қўшимча квота Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

💰 Ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома юридик ва жисмоний шахслар билан тасарруфида ов қилиш жойлари бўлган қуйидаги давлат органлари ўртасида 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тузилади:

• Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
• Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Муҳим_хабар #Расмий

ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!

Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

-----

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,


❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,

📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4779, 10.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

🔸 2020 йил 1 августдан ҳудудий электр корхоналари томонидан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, қуввати 1МВт гача бўлган микро ва кичик гидроэлектрстанциялардан, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш бўйича тариф сотиш, тарқатиш ва етказиб бериш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари даражасида белгиланади;

🔸 саноат кўламидаги қайта тикланувчи электр манбалари (гидроэлектрстанциялардан ташқари) лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторлар аукцион (танлов) орқали аниқланади.

🔸 2020 йил 15 июлдан 31 декабргача 750 кВАгача бўлган қувватда уланган ҳамда қўшимча учинчи сменани ташкил этган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар (Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича) учун тунги даврда фойдаланилган электр энергияси бўйича 1,5 баравар камайтирилган коэффициент қўлланилади;

🔸 юридик шахслар томонидан табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов киритиш тўғрисидаги мажбурий талабни 30 фоизгача камайтириш имконияти давлат корхоналари ва устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

☑️ Қарор билан 3,3 млрд. кВт соат электр энергияси, 2,6 млрд. m³ табиий газ ва 16,5 минг тонна нефть маҳсулотларини тежашни назарда тутувчи 2020-2022 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди

Ҳукумат қарори (435-сон, 10.07.2020 й.) билан:

• Сарвар Ғаниевич Ашуров Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига;

• Дилнозахон Собир қизи Каттаханова Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (436-сон,10.07.2020 й.) билан Шухрат Мунавварович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга агентлик директори вазифасини бажариш юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2019 йил 30 августдаги ПФ-5806-сонли Фармони билан ташкил этилган бўлиб, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Карантин тадбирлари амал қилиш даврида қуйидаги тиббий маҳсулотлар қўшимча равишда берилади:

👉 бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб – 10 дона;
👉 бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар – 10 дона;
👉 суюқ ёки гель ҳолатидаги анисептик – 250 мл;
👉 антибактериал совун – 100 гр.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.

Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.

Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилади: ⬇️
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
👉 сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
👉 силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6 ойни ташкил қилса.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: ⬇️
👉 тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
👉 шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
👉 суд-тиббий экспертиза муассасалари;
👉 пансионат ва санаторий-курортлар;
👉 физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: ⬇️
👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉 карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги ҳисобланган шахсларнинг:

👉 ягона сигирига, сигири бўлмаганда – ягона ғунажинига, хўжаликларида сигир ҳам, ғунажин ҳам бўлмаганда, ягона эчкисига, қўйи ёки чўчқасига, шунингдек уй паррандасига (уй товуғи, ўрдак, ғоз, курка ва цесаркага);

👉 қорамол учун янги ем-хашак йиғиб олингунга қадар ёки яйловга чиқаргунга қадар (агар қорамолга ундирув қаратилмаган бўлса) ем-хашакка;

👉 навбатдаги экиш учун зарур бўлган уруғларга ундирув қаратилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 100 от кучидан юқори базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари;

👉 70 от кучидан 100 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари;

👉 70 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича қабул параметрлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 иш материаллари билан танишиб чиқиш, изоҳлар бериш;
👉 далиллар келтириш;
👉 ўз илтимосини баён этиш;
👉 ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;
👉 ўз она тилида сўзлаш ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш;
👉 иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
#Биласизми
Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:
👉 ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;
👉 болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
👉 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
👉 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
👉 белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
👉 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
👉 моддий ёрдам олувчи оилалар;
👉 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
👉 белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Сув кодекси ишлаб чиқилади

“Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–6024-сон, 10.07.2020 й.).

📋 Фармон билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди.

☑️ Сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш Концепциянинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Фармонга кўра, 2030 йилга қадар қуйидаги кўрсаткичларга эришиш назарда тутилган:

📈 суғориш тизимларининг фойдали иш коэффициентини 0,63 дан 0,73 гача ошириш;

📊 сув таъминоти паст даражада бўлган суғориладиган ер майдонларини 560 минг гектардан 190 минг гектаргача камайтириш;

📉 шўрланган суғориладиган ер майдонларини 226 минг гектарга камайтириш;

♻️ Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмолини 25 фоизга камайтириш;

👨‍💻 барча ирригация тизими объектларига “Smart Water” (“Ақлли сув”) сув ўлчаш ва назорат қилиш қурилмалари ўрнатилиб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этиш;

🖥 100 та йирик сув хўжалиги объектларида сувни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш;

📌 қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 миллион гектаргача, шу жумладан, томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш;

☑️ сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 50 та лойиҳани амалга ошириш.

🏢 Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатида бажарилишини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги тизимида масъул бошқарма ташкил этилади.

Кластерларга ўз балансидаги қишлоқ хўжалиги экин ерларида жойлашган сув хўжалиги объектларини бошқариш йўналишидаги Сув хўжалиги вазирлигининг функцияларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўтказиш тўғридан-тўғри музокаралар орқали амалга оширилади.

📝 Шунингдек, Фармон билан концепцияда белгиланган вазифаларни 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланди.

📔 Унга мувофиқ, сув ресурсларини бошқариш, сувдан самарали фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш мақсадида Сув кодекси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Бугун соат 15.00да АОКА штабида адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтади.

Мавзу:
"Коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг қонуний асослари".

🖥 Брифинг тўғридан тўғри “Ўзбекистон 24” ва “Ўзрепорт” телеканалларида ёритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси хабари

🔰 Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлдан бошлаб xусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар:

👉 нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш жараёнида коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриши;

👉 фуқаролар эса нотариал идораларга кечиктириб бўлмайдиган зарурият бўлган ҳоллардагина мурожаат этиши лозим.

▫️ Фуқаролар:

👉 e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга онлайн навбатга ёзилиши;

👉 нотариал ҳаракатлар юзасидан маслаҳатлар ва саволларга жавоб олиш учун @notariusmaslahatibot телеграм боти орқали мурожаат этиши мумкин.

Карантин шароитида фаолиятини давом эттираётган нотариал идоралар манзиллари ва улар ҳақдаги бошқа маълумотлар Нотариал палатанинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали мунтазам ёритиб борилади.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot