Huquqiy axborot
336K subscribers
6.21K photos
355 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (327-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

👉 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

✍️ Жумладан, Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

🔺Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

🖥 Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

❗️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бож тўлашдан шартли озод этиладиган товарлар рўйхати тўлдирилди

Ҳукумат қарори (322-сон, 23.05.2020 й.) билан Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатига қўшимча киритилди.

📝 Унга кўра, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилади.

Махсус техника ва технологик ускуналардан кўрсатилган лойиҳалар доирасидан ташқарида фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Икрамов Музраф Мубаракходжаевич Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

М. Икрамов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

М. Икрамов 2015-2017 йилларда адлия вазири, 2017-2019 йилларда Ҳисоб палатаси раиси лавозимларида ишлаган.

2019 йилдан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Оилали. 3 нафар фарзанди бор.

Адлия вазирлиги жамоаси Музраф Мубаракходжаевични ушбу тайинлов билан табриклайди ва келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Бахром Тулкинович Кучкаров Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Б.Кучкаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, мутахассислиги юрист, иқтисодчи.

Б.Кучкаров ўз меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонун ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

2017 йилдан 2020 йил 5 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Оилали. 4 нафар фарзанди бор.

Адлия вазирлиги жамоаси Бахром Тулкиновични ушбу тайинлов билан табриклайди ва келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (326-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари (Нуронийлар кенгаши) ташкил этилади.

🔰 Қарор билан Нуронийлар кенгашининг бир қатор асосий вазифалари белгиланди.

📝 Жумладан, Нуронийлар кенгаши кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашади, шунингдек ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган нуронийларнинг муаммоларини комплекс ўрганиб, бу борада таклифлар ишлаб чиқади.

📃 Нуронийлар кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари қарори билан ташкил этилади.

💼 Нуронийлар кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

▫️ Қарор билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ш. Мирзиёев: "Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин"

Бугун Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиш аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

"Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) “қизил”, 45 таси “сариқ” ҳудуд сифатида қолмоқда. Энг ташвишлиси, ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин".

@huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Олий Мажлис палаталари жойларда халқ депутатлари кенгашлари билан бирга пандемияга оид Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш кутилган натижа бериши мумкин.

Шунингдек, туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта Президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб борсин".

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Саломатлик” ордени таъсис этилди

“Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-620-сон, 26.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан “Саломатлик” ордени таъсис этилди ҳамда орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖Унга кўра, “Саломатлик” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.

Орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

📌 “Саломатлик” ордени икки даражадан иборат бўлади.

❗️Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали орден, орадан камида 3 йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.

I даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 30 баравари миқдорида, II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади.

I ва II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Соғлом турмуш” медали таъсис этилди

“Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-621-сон, 26.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

🎖Қонун билан “Соғлом турмуш” медали таъсис этилди ва медал тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❗️“Соғлом турмуш” медали билан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар, фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар ва бошқа шахслар мукофотланадилар.

Медал билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 10 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди

“Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

📋 Фармон билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди ва кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖 Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқаролари коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, шунингдек беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлгани, бошқа шу каби ташаббускорлик ва фаоллик учун мукофотланади.

🔰Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4730-сон, 26.05.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, “Ахборот ва компьютер технологиялари маркази” давлат муассасаси “Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот-мультимедиа маркази” давлат муассасаси деб қайта номланди.

☑️ Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази тугатилиб, уларнинг балансида бўлган бинолар ҳамда моддий-техник воситалари Маданият вазирлигига (вазирлик) ўтказилади.

🔺 Вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (департамент) ва унинг барча ҳудудий бошқармалари тузилмасида тегишлича юридик шахс мақомига эга бўлмаган Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

✂️ Вазирлик ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари тугатилди. Шунингдек, қарор билан вазирлик ҳузуридаги “Маданий мерос тиклаш-таъмирлаш” ДУК ҳамда департамент ҳузуридаги “Мерос чашмаси” ДУК тугатилди.

“Гулистон”, “Театр” ва “Мозийдан садо” журналлари ягона таҳририятга бирлаштирилди.

🔰 Маданий мерос илмий-тадқиқот институтига архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, геодезия ва картография фаолияти, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият турларини тегишли лицензиялар олмасдан амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

➡️ Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази вазирлик тизимига ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:

👉 соат 7-00 дан – 22-00 гача энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

👉 энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

👉 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи ёки тасвири туширилган футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни тарқатиш ва сотиш;

👉 асосан болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Солиқ кодексига кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

👉 қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

👉 нотурар жойларни;

👉 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, коронавирусдан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган:

🔹 врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

🔹 ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга –15 миллион сўм;

🔹 кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

🔹 бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

Махсус тўловлар
карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан, жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла қўшимча тўловлар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев рақобат муҳитини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.

Барча раҳбарларни рақобат асослари ва комплаенс бўйича ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot