Huquqiy axborot
220K subscribers
5.81K photos
311 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳокимликларнинг 10 дан ортиқ функция ва ваколатлари давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Биноларга, иншоотларга ёки бошқа жойларга жойлаштирилган ахборот, ташвиқот материалларини сайловга тайёргарлик кўриш ва сайлов ўтказиш жараёнида қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, 669 000 сўмдан 1 561 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

👉 автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

👉 транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

👉 ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

👉 орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

👉 аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

👉 аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шоличилик кластерлари ташкил этилади

“Шоличиликни барқарор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (986-сон, 12.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил ҳосилидан бошлаб шоличилик кластерлари ташкил этилади.

Бунда, кластерлар биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан барқарор, зарур инфратузилма объектлари, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган маҳаллий инвесторлар томонидан ташкил этилади.

Кластерлар шоли етиштириш ёки уни шартнома асосида сотиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиб беришни таъминлайди.

Шоличилик кластерларига белгиланган тартибда 30 йилдан 50 йилгача муддатга ер ажратилади.

Кластерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Президентнинг 2019 йил 17 июндаги Фармонида, 22 августдаги ва 4 апрелдаги қарорларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

Қарор билан “Ўзбекшоличилик” уюшмаси ташкил этилди ва уюшманинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, уюшма республикада шоли етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўради, маҳсулотни сотиш бозорини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотлари олиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат тилини ривожлантириш департаментининг асосий вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори (984-сон, 12.12.2019 й.) билан Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Давлат тилини ривожлантириш департаменти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Низом билан Департаментнинг асосий вазифалари белгиланди.

Давлат тилини ривожлантириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

Департамент тузилмаси Президент томонидан тасдиқланади.

Маълумот учун: Давлат тилини ривожлантириш департаменти Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги боғлар хатловдан ўтказилади

“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4549-сон, 11.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда кластер ва кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмлари жорий этилади.

Мева-сабзавот кластери ташаббускор, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасидаги уч томонлама келишув асосида ташкил этилади.

Қарорга кўра:
👉 мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги мавжуд боғ ва токзорлар хатловдан ўтказилади;
👉 хатлов натижасига кўра самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш юзасидан туманлар кесимида манзилли рўйхатлар шакллантирилади ва тасдиқланади;
👉 янги боғ ва токзорларни барпо этишда улар олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилади.

Қуйидаги ерларда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар қурилади ҳамда улар аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида берилади:
👉 қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари;
👉 ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан бўшаган майдонлар;
👉 яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерлар.

Қарорга мувофиқ:
👉 қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади;
👉 узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик тақдим этилади;
👉 кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларига субсидиялар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг 2-босқичи якунланди!

Ушбу босқич ғолибларини қутлаймиз!

Бош соврин – “SPARK” автомобили учун сиз жуда яқин турибсиз: охирги ва муҳим қадам қолди!!!

Танловнинг 2-босқичига ўтган 531 нафар иштирокчидан, танлов низоми шартларига кўра саралашдан сўнг, 414 иштирокчи баҳсни давом эттирди.

Иккинчи босқичда иштирокчилар онлайн тест топширдилар. Жараён тўлиқ автоматлаштирилган тарзда, инсон омили иштирокисиз бўлиб ўтди.

Онлайн тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл жамлаган 10 нафар иштирокчи эса учинчи – финал босқичига йўл олди!

3-босқичга ўтган иштирокчилар рўйхати билан қуйида танишинг:

1. Боходирова Азиза Исроиловна – 100 балл;
2. Мансурова Зарнигорхон Мехроч қизи – 100 балл;
3. Эсонбоев Ахрор Абдусалом ўғли – 100 балл;
4. Отабоев Аброр Хамдамович – 97.5 балл;
5. Мирсултанова Ҳамида Алишер қизи – 95 балл;
6. Хожиев Элшод Ёқуб ўғли – 95 балл;
7. Муродуллаев Нуржаҳон Юнус ўғли – 92.5 балл;
8. Мамадиминов Хотамжон Рустамжон ўғли – 90 балл;
9. Мадаминов Бобурбек Тўлқинбек ўғли – 87.5 балл;
10. Тўхтаматов Шохсултон Назириддин ўғли – 87.5 балл.

Финал босқичи бевосита интеллектуал шоу тарзида ўтказилади ва телевидение орқали намойиш этилади.

Ғолибга “SPARK” автомобили соврин сифатида топширилади. Шунингдек, Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Иштирокчиларни чин дилдан табриклаган ҳолда, танловнинг 3-босқичи ҳақида алоҳида маълумот берилишини маълум қиламиз. “Ҳуқуқий ахборот” каналини кузатиб боринг.

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролик кодексига ўзгартиш киритилди

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартишга кўра, юридик шахс молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин (ННТлар бундан мустасно).

(Амалда 6 ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса –– 3 ой мобайнида) молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йил ичида устав фонди шакллантирилмаганда суднинг қарорига мувофиқ тугатилади).

Шунингдек, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

(Амалда Кодексда ушбу талаб назарда тутилмаган).

Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пластик шаклдаги кадастр паспорти жорий этилади

“Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (987-сон, 12.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси:
👉 Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида – 2020 йил 1 мартдан бошлаб;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса – 2020-2022 йилларда босқичма-босқич жорий этилади.

2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига ДХМлар орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
2019 йил 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.

Ялпи мажлисда сенаторлар мамлакатимиз демократик тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари ҳамда муҳим масалаларни муҳокама қилади.

Жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
👉 “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси тўғрисида”;
👉 “Давлат божи тўғрисида”;
👉 “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”;
👉 “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”;
👉 “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”;
👉 “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди

“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

Кредиторлар йиғилишида кредиторлар томонидан овоз беришда гуруҳларга бўлиш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозлари алоҳида инобатга олиш амалиёти жорий этилди.

Шунингдек, эндиликда келишув битими банкротлик таомили деб ҳисобланмайди. Қарздор ва кредиторлар иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузишга ҳақли.

Қонунга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш муддати 1 ой этиб белгиланди (Ҳозирга қадар бу муддат 2 ой эди).

Шу билан бирга, эндиликда суд санацияси кўпи билан 24 ой муддатга жорий этилади (Ҳозирга қадар 24 ой жорий этилиб, иқтисодий суд томонидан кўпи билан 6 ойга узайтирилиши мумкин эди).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътибордан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонун билан Солиқ кодексини янги таҳрирда қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Қонунда солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сонини мақбуллаштириш, солиқ ҳисоботларини камайтириш ва соддалаштириш, операция харажатларини камайтириш кўзда тутилган.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сенат томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонунда давлат божи ундириладиган объектлар ва давлат божи ставкаларининг миқдорлари назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича судларда, иқтисодий судларда ва маъмурий судларда, нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда, Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришда, шу жумладан хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштириш ва беришда, консуллик йиғимини тўлашда давлат божини тўлашдан озод қилиш тартиби ва озод қилинадиган шахслар рўйхати белгиланмоқда.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сенат томонидан “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Инвестиция муносабатларининг катта қисми бошқа тармоқларга доир қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши унинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мураккаблаштиради.

Шу муносабат билан, мазкур Қонун ишлаб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тизимига ягона бирлаштирилган ҳужжат сифатида киритилади.

Қонунда таянч тушунчалар жорий этилиб, унда мазкур соҳада фойдаланиладиган асосий тушунчалар очиб берилмоқда.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сенат томонидан “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонунда махсус иқтисодий зоналарнинг турлари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари, фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни тугатиш, махсус иқтисодий зоналарнинг фаолиятини ташкил этиш, уларни бошқариш бўйича асосий тушунчалар ҳамда қоидалар белгиланган.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Олий Мажлис Сенати томонидан “Нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди.

Қонун билан лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Қонунда қуйидаги тартиблар белгиланиши назарда тутилмоқда:
👉 хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш, улар фаолиятини лицензиялаш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
👉 Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг фаолиятини ташкил этиш, унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишларини белгилаш;
👉 корхонани ижарага (текин фойдаланишга) бериш, бирламчи бозордан олинадиган гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниши;
👉 медиатор вазифасини бажариш, далилларни таъминлаш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқ объектлари тақдим этилган вақтни тасдиқлаш каби нотариал ҳаракатларнинг янги турларини жорий этиш.

Бундан ташқари, мулкни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага олиш (ижарага бериш) ва ундан бепул фойдаланиш шартномаларини тасдиқлашда айрим талаблар бекор қилинмоқда ҳамда бундай турдаги битимларни тасдиқлаш жараёни соддалаштирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сенат томонидан “Миллий гвардия тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди

Қонунга мувофиқ, Миллий гвардия Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларга эга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қаторига киритилмоқда.

Шунингдек, Миллий гвардиянинг асосий вазифалари сифатида, жумладан:
👉 жамоат тартиби ва хавфсизлиги, шу жумладан, оммавий тадбирлар, митинглар, йиғилишлар, намойишлар ўтказилаётганда ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш;
👉 табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда ҳодисаларни бартараф этишда ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида жамоат жойларида патруллик қилишда иштирок этиш белгиланмоқда.

Қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш, ягоналик, мустақиллик Миллий гвардия фаолиятининг асосий принциплари этиб белгиланмоқда.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (994-сон, 13.12.2019 й.) Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, товарларни келиб чиқишини сертификатлаш бу – Ўзбекистондан экспорт ва реэкспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш, гувоҳлантириш орқали унинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш жараёнидир.

Сертификат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки у томонидан ваколат берилган орган томонидан берилади.

Шунингдек, экспорт қилувчи/ариза берувчининг ариза-декларацияси асосида сертификат Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам берилиши мумкин.

Экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди.

Тўлов миқдори хизмат турига қараб 1 сертификат (экспертиза далолатномаси/эксперт хулосаси) учун ариза берувчи мурожаат қилган кундаги БҲМга нисбатан 0,2 дан 1,9 гача этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot