Huquqiy axborot
230K members
950 photos
104 videos
14 files
4K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловига оид саволлар учун: @huquqbilimdoni_aloqabot

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади

“Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (892-сон, 24.10.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.

Шунингдек, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 4 та ҳудудлараро хоспис ташкил этилади.

Қарорга кўра, онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва улар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этилади.

Сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиб борилади.

Шунингдек, хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракат ташкил этилади.

Қарор билан Ўзбекистонда нуклеар тиббиётни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепциянинг вазифаларидан бири онкологик беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва ҳолатини назорат қилишнинг юқори технологик илғор усулларини амалиётга жорий қилишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги баёнига асосан 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Билган ўқир,
Билмаган тўқир.

Адлия вазирлиги журналист ва блогерларни беминнат ўқитишга тайёр.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори қуйи сайлов комиссиялари, шунингдек барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурийдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бунақаси_бўлмаган!

🚘 Адлия вазирлиги танлов ғолибига SPARK совға қилади!

Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади.

Танлов 1 ноябрь куни бошланиб, 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.

Ғолибларга қуйидаги совғалар топширилади:
👉 1-ўрин – SPARK автомашинаси;
👉 2-ўрин – Малайзияга 2 кишилик йўлланма;
👉 3-ўрин – iPhone 11 PRO.

Бундан ташқари, биринчи босқич ғолибига алоҳида қимматбаҳо совға ҳам берилади.

Шартлар оддий: ⬇️
1. @huquqiyaxborot каналига белгиланган тартибда дўстларингизни қўшинг.
2. Тест саволларига жавоб беринг.
3. Финалда иштирок этиб SPARK ютиб олинг.

Танловнинг 1-босқич шартлари: 👉 http://bit.ly/2q49fFX

Эслатма: олий юридик маълумотлилар, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг танловда иштирок этиши тақиқланади.

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Болаликдан ногиронлиги бўлганларга ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Алкоголь маҳсулотларининг нархи ўзгаради

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3188, 29.10.2019 й.) .

Қарор билан алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.

Хусусан, 2019 йил 1 ноябрдан 1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх тегишлича:

👉 вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);

👉 коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);

👉 ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Регби спорт тури ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимлари очилади.

Шунингдек, регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг қуйидаги тўрт босқичли тизими жорий этилади:

👉 биринчи босқичда – спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

👉 иккинчи босқичда – спорт клублари, секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

👉 учинчи босқичда – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

👉 тўртинчи босқичда – ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок) ташкил этилади.

Бундан ташқари, қарор билан 2019-2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон регби федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, профессионал регби клублари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган регби спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомларини олиб кирганлик учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод этилади.

2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Бош вазир номзоди қандай тасдиқланади?

2019 йилда Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Шунга кўра, ҳозирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига қизғин тайёргарлик кетмоқда.

Лекин бу жараёнда айрим блогер ва ОАВлар томонидан қонунчиликка зид маълумот тарқатиш, ҳар хил асоссиз сўровлар ўтказиш ҳолатлари учрамоқда.

Хусусан, телеграмдаги каналларнинг бирида айрим мансабдор шахслардан қайси бирининг Бош вазир бўлиши мумкинлиги ҳақида сўров ўтказилган.

Бу каби ҳолатлар одамлар орасида турли миш-мишлар келиб чиқишига ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилишга сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган Бош вазирни тасдиқлаш тартиби ҳақида маълумот беришни лозим деб топдик.

Ўзбекистон Конституциясига асосан Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан Президентга кўриб чиқиш учун таклиф этилади.

Бунда, Президент тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин уни Олий Мажлис палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун киритади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Яъни, Бош вазирни тасдиқлаш жараёни аниқ тартибга солинган бўлиб, унда нафақат сайловларда кўп овоз олган партиянинг фикри, балки Президент, сенаторлар ва бошқа депутатларнинг фикри ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Юқоридагиларга кўра, маълумот тарқатилаётганда жамият ва давлат олдидаги масъулиятни унутмасликка чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Илмий фаолият юритувчилар учун 48 кунлик меҳнат таътили берилади

“Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.).

Қонунга мувофиқ, илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларидан бири илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигига эришишдан иборат.

Қонун билан қатор ташкилотларнинг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди.

Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда соҳани ривожлантириш масалалари бўйича тегишли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, Қонунга кўра, таълим ташкилотида истеъдодларни аниқлаш, танлаш, тарбиялаш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб бориш орқали ёшлар илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этилади.

Илмий фаолият юритувчи шахслар:
👉 инсон ҳаёти ва саломатлиги, атроф табиий муҳитга зарар етказмасликка;
👉 кўчирмачиликка йўл қўймасликка, ўзгаларнинг илмий ишланмаларини ўзлаштирмасликка ва ёлғон маълумотларга асосланмасликка;
👉 интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва илмий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга мажбурдир.

Қонунга мувофиқ, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонундаги илмий фаолият юритувчилар учун меҳнат таътили назарда тутилган қоидалар 2020 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдори ўзгарди

“Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3189-сон, 30.10.2019 й.).

Унга кўра, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилганлиги муносабати билан, мазкур ҳужжатда қайд этилган давлат маданият муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 2019 йил 1 августдан уларга иш ҳақи янгиланган миқдорда тўланади.

Маълумот учун, қуйидагилар давлат маданият муассасалари ҳисобланади:
👉 театрлар, театр-студиялар, цирклар, саройлар, концерт ташкилотлари, шу жумладан, мусиқали ва рақс жамоалари;
👉 музейлар, музей қўриқхоналар, уй музейлар, давлат тарих ва маданият музейлари, картина ва фотогалереялар, кўргазма фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар;
👉 кўзи ожизлар учун кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, маданият марказлари, шу жумладан, халқ театрлари, ҳаваскорлик жамоалари;
👉 Маданият вазирлигининг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;
👉 зоопарклар, шунингдек, бошқа маданий-маърифий муассасалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил этилди

“Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4501-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири халқ билан мулоқот ҳолати ва ривожланишини ўрганиш, давлат органлари фаолияти очиқлигини тизимли таҳлил қилишдан иборат.

Қарорга кўра Марказ нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Марказ директори лавозимига кўра Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари ўринбосари ҳисобланади.

2019 йил 1 ноябрдан Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Марказ ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари икки баравар оширилган миқдорда қўлланилади.

Шунингдек, Марказ Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан (896-сон, 30.10.2019 й.) Сахи Сапармухамедович Аннакличев Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, етакчи чет эл банклари ва халқаро молиявий ташкилотлар билан, шу жумладан, замонавий ва хорижий тажрибада кенг қўлланадиган ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини жорий қилиш ва амалга оширилаётган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш орқали ҳамкорлик муносабатларини фаол ривожлантириш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:
👉 табиий офат юз берган жойга бориш;
👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бунақаси_бўлмаган!

🚘 Адлия вазирлиги танлов ғолибига SPARK совға қилади!

Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади.

Танлов 1 ноябрь куни бошланиб, 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

👉 кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
👉 қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши;
👉 ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
👉 оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги.

Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot