Huquqiy axborot
221K subscribers
5.78K photos
305 videos
22 files
12.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Туристик фаолият ва хизматлар учун солиқ имтиёзлари берилди

Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:
👉 етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда кемпинг ва “сафари” туризми хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар фойда, ер ва мол-мулк солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови;
👉 юридик шахслар жаҳон стандартларига мос гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳаси доирасида фойда, ер ва мол-мулк солиғидан, жалб қилинган хорижий мутахассисга ҳақ тўлашда ягона ижтимоий тўловдан, лойиҳа учун товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан;
👉 замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этадиган юридик шахслар ушбу фаолият бўйича фойда, ер ва мол-мулк солиғи ҳамда ягона солиқ тўловидан;
👉 республикага олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционларини, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, шунингдек, “buggy car”, фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган (“фудтрак”) ер усти транспорт воситалари божхона божи ва акциз солиғидан озод этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_иқтибоси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Асарлардан нусха олиш ва уларни тарқатиш мумкинми
?

Қонунчилика кўра, асарлардан ёки турдош ҳуқуқ объектлари (ижро, фонограмма, кўрсатув ва эшиттиришлар)дан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, такрорлаш, тарқатиш тақиқланади.

Бунинг учун айбдор ҳисобланган шахслар тегишли жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Нон маҳсулотларини ташиш ва сотиш тартиби мавжудми?

Қонунчиликка асосан нон маҳсулотлари фақат уларни ташишга мўлжалланган ихтисослаштирилган автомашиналарда ташилиши лозим.

Техник регламент ёки стандартлар талабига мувофиқ бўлмаган ва нотўғри сақлаш туфайли бузилган нон маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

Харидорларга нон маҳсулотлари махсус анжом ёки қўлқоплар воситасида берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Ҳукуматнинг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари тасдиқланган.

❗️Қоидалар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, вазирлик, идоралар ва ҳокимлик ходимларининг касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

Қоидаларга асосан:

👉давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт.
❗️ Давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим.

❗️ Сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик, шунингдек шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар давлат хизматчиларининг қонун ҳужжатлари талабларини ва Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди.

👉Раҳбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, давлат органида ёхуд унинг таркибий ёки ҳудудий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.

❗️Раҳбар кадрларни қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. У гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиши лозим.

👉Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳурматли абитуриентлар!

Хабарингиз бор, ҳужжат топшира олмаган кўплаб абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини мурожаатлари бўйича Ҳукумат томонидан юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 17 августигача давом эттиришга розилик берилди.

Шунга кўра, юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишга саноқли кунлар, яъни атиги 2 кун қолганлигини эслатиб ўтамиз.

Мамлакатимизнинг энг нуфузли коллежларидан бири ҳисобланган юридик коллеж ўқувчисига айланиш имкониятингизни қўлдан бой берманг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳокимларнинг ер ажратишдаги ваколатлари қисқартирилди

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (3176-сон, 15.08.2019 й.)

Мазкур Рўйхатда белгиланган касалликларга чалинган ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан йўлланма олган шахсларга бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ахборотни эркин олиш ва тарқатиш кафолатланади

Қонунчиликка мувофиқ:
👉 журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга;
👉 журналист текшируви даврида у қўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас;
👉 давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
👉 журналистнинг фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.

Журналист ўз фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс қабулида бўлиши, маълумотларни белгиланган тартибда зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун тегишли жавобгарликни қонунчиликда белгилаш бўйича таклифлар тайёрланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ШАХСИЙ ЭҲТИЁЖ УЧУН ҚУДУҚ ҚАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори билан (672-сон, 14.08.2019 й.) Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Қарорга кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, юридик шахслар ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.

Рухсатнома бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин 1 йилдан ошмаган муддатга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юридик шахсларга уларнинг мурожаатига асосан берилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи (66 900 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Қуйидагилар учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди:
👉 жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 метргача бўлган қудуқларни қазиш учун ва суткасига кўпи билан 5 куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёж учун якка тартибда олишга мўлжалланганда;
👉 гидрогеология корхоналари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ишлари ҳар йилги минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
АБИТУРИЕНТЛАР ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛГАНЛИГИНИ ҚАЧОН БИЛИШИ МУМКИН?

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича маълумот тест синовлари якунланган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Талабаликка тавсия қилинмаган абитуриентлар белгиланган квотадан ташқари қўшимча тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиш Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, уларнинг имкониятлари, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, Давлат комиссияси қарори асосида белгиланади.

Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.
Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни қўшимча қабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ижтимоий тармоқларда касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган видеоёзувлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?

Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан: ⬇️
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АППЕЛЯЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (675-сон, 16.08.2019 й.) билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 86 та ташкилот мавжуд эди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4419-сон, 15.08.2019 й.)

Қарорга кўра 2020 йил 1 январдан “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” (“UzTest” )га айлантирилади.

2019-2020 йилларда халқаро стандартларга мувофиқ озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар синовларини амалга оширадиган синов ва назорат комплекси ташкил этилади.

2020 йил 1 январдан:

👉 аккредитация қилинган синов лабораториялари маҳсулот синовларини “Ўзстандарт” агентлиги расмий сайтида жойлаштирилган синов дастурлари асосида ўтказади;

👉 импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун 111 500 сўм миқдорида бир марталик тўлов белгиланади;

👉 сертификатлаштириш идораларига ўз брендларини яратиш ва улардан фойдаланиш амалиёти жорий этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги юридик коллежларига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Юридик коллежларга ўқишга кириш бўйича ёзма имтиҳон кунлари белгиланди.

Ёзма имтиҳон икки кун давомида ўтказилади.
“Ҳуқуқшунослик” фанидан – 21 август;
“Она тили ва адабиёти” фанидан – 22 август
куни бўлиб ўтади.

Ёзма имтиҳон соат 9.00 да бошланади ва 2 соат давом этади.

Ҳурматли абитуриентлар, эслатиб ўтамиз ёзма имтиҳонга фақат паспорт билан соат 8.30 гача кириш мумкин.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ҚОРАКЎЛ ТЕРИСИ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4420-сон, 16.08.2019 й.)

Қарор билан Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

👉 2019–2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидия ажратилиши белгиланди.
👉 Қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган иммунитетни тикловчи “Тимоптин инъекцияси” ва камқонликда қўлланиладиган “Эритим” препаратларини ишлаб чиқариш 10 бараваргача оширилади.
👉 Шунингдек, қарорга мувофиқ Навоий вилоятида қоракўл зотли қўйларнинг сур ранги бўйича, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станциялари ташкил этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Эндиликда, шартнома асосида туристларни кузатиб бориш ҳамда туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тегишли Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига мурожаат қилинади.

Хизмат кўрсатиш тарифлари Ички ишлар вазирлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Унутманг
Ер участкаларини хусусийлаштириш тартибига доир 5 муҳим масала

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot