Huquqiy axborot
184K members
893 photos
95 videos
13 files
3.57K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (636-сон, 30.07.2019 й) билан Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.

Йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича тижорат асосида ташиш фаолияти лицензияланади.

Бунда йўловчиларни ташиш юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Лицензия бериш, уни амал қилинишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли қарор қабул қилиш орқали амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди.

Лицензия асосида ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия варақаси берилади.

Лицензия варақасининг амал қилиш муддати ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
"Қурол тўғрисида" Қонун бўйича 5 та тушунмовчиликка изоҳ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия органларида биринчи фаза якунлари: 221 нафар адлия ходимига жазо тайинланди

https://bit.ly/2OyU3N3

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2020–2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (637-сон, 31.07.2019 й.)

Қарорга кўра 2020–2022 йилларда:

👉 республика бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида жами 178 та спорт объектлари қурилади, реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Бунинг учун 1 148 700 миллион сўм маблағ ажратилади;
👉 умумтаълим мактабларида жами 52 та янги спорт заллари қурилиб, 89 таси реконструкция қилинади.

2019 йил 1 октябрга қадар болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари намунавий лойиҳалари қайта кўриб чиқилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (639-сон, 31.07.2019 й.) билан 2020–2022 йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқишнинг йиғма параметрлари ҳамда дастури тасдиқланди.

Унга кўра, 2020–2022 йилларда
жами 316 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

👉 Қарорга мувофиқ, Дастурни амалга ошириш бўйича буюртмачи функцияси Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар қурилиш бош бошқармалари зиммасига юклатилди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ учун янги нарх ва тарифлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4411, 31.07.2019 й.)

Қарорга кўра:

👉2022 йил 1 августгача пиллачилик корхоналарига 8 турдаги маҳсулотларни АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Туркияга экспорт қилишда ҳаво ва темир йўллари транспортида ташиш харажатларининг 50 % гача миқдорини давлат бюджетидан компенсация қилиш учун субсидия берилади;
👉 эндиликда “Ўзбекипаксаноат” корхоналари томонидан пилла етиштирувчи субъектларга етказиб берилган ипак қурти уруғи, пилла етиштириш учун зарур бошқа ресурслар ҳамда тут кўчатлари қиймати товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб ҳисобланмайди;
👉 лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш, минерал ўғитлар ва бошқа материал ресурсларини етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ва тартиб пиллачилик корхоналарига ҳам татбиқ этилади;
👉 2020 йил 1 январдан тут дарахтларини ғайриқонуний кесганлик, шикастлаганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жариманинг 50 фоизи ҳуқуқбузарлик содир бўлган ҳудудда янги тут кўчатлари экиш учун йўналтирилади;
👉 товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар учун қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари 2021 йил 1 январга қадар хом ипак ва ипак момиғи маҳсулотларига ҳам татбиқ этилади;
👉 пилла етиштириш, пилла етиштирувчиларга бўнак бериш каби ишларни молиялаштиришга 2019 – 2022 йилларда ажратиладиган банк кредитлари фоиз харажатлари учун Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация бериш тартиби ўрнатилади.

Шунингдек, тирик пилла етиштириш хизмати нархини 2020 йилдан камида 20 фоизга, 2021 йилдан яна камида 10 фоизга ошириш чораларини кўриш белгиланди.

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти тасарруфида Фарғона, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида наслли ипак қурти уруғи етиштирувчи муассасалар ташкил этилди.

2022 йил 1 августга
қадар “Ўзбекипаксаноат” корхоналарига:
👉 ипак қурти уруғларини “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилди;
👉 олиб чиқилиши натижасида тайёрланган пиллаларни республика ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этишга оид имтиёз берилди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4410-сон, 31.07.2019 й.)

Қуйидагиларни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини 2025 йилга қадар ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади:

👉 янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг бюджет моделини ишлаб чиқариш ва республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари учун янги миллий “бренд”ни яратиш;
👉 боғдорчилик, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишида техника турлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва умумий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;
👉 тайёр маҳсулот экспортини ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан 2022 йилда 20 фоизга, 2025 йилда эса 30 фоизга етказиш;
👉 корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини, хусусан “ЕRP” автоматлаштирилган ҳисобга олиш, “GMS” ишлаб чиқаришни бошқариш ва “BIQ” сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш;
👉 қишлоқ хўжалиги учун кичик механизация техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
👉 машина-трактор паркларининг мавжуд техникалари ва бўш турган ер майдонларини оптималлаштириш ҳамда уларни асосан таъмирлаш ва сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослаштириш.

Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
👉 2019-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилганида техника нархининг 15 фоизи миқдорида субсидия бериш;
👉 комбайнларни хорижда хизмат кўрсатиш учун ташиш транспорт харажатларининг 80 фоизини компенсация қилиш.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қарорга мувофиқ:

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг ва кредитга олиш учун 60 миллион АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг имтиёзли кредит линиялари жалб этилади.

Қарор билан қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бириктириладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати тасдиқланди.
👉 Ушбу касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида амалга оширилади.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналарида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг соҳага оид тегишли кафедралари филиаллари ташкил этилади.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналаридаги иш стажи 5 йил бўлган фуқароларни қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига сиртқи ва кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

2019 йил 1 сентябрдан қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан:
👉 магистр, докторант, профессор-ўқитувчи, илмий ходим ва соҳа муҳандис техник ходимлари етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўқиш ва малака ошириш учун юборилади;
👉 икки томонлама диплом бериладиган қўшма дастур асосида таҳсил олаётган иқтидорли бакалавр талабаларнинг хорижий олий таълим муассасасидаги ўқиш тўлов контракти тўлаб берилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (641-сон, 01.08.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Жамғарма маблағларидан фармацевтика маҳсулоларининг янги турларини яратиш бўйича илмий ишланмалар ташкил этиш учун грантлар тақдим этиш, ушбу маҳсулотларнинг сифатини назорат қилувчи асбоб-ускуналар харид қилиш каби мақсадларда фойдаланилади.

Агентлик ходимлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги шаклларда моддий рағбатлантирилади:
👉 кўп йиллик меҳнати учун устама;
👉 иш ҳақига қўшимча ойлик устама тўловлар;
👉 ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари билан боғлиқ мукофотлар;
👉 бир йўла мукофотлар тўлаш;
👉 ходимларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш;
👉 қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун тўловлар.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Тонировка” учун янги нархлар белгиланди

“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Ҳукумат қарори (646, 02.08.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “тонировка” нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади:
👉 жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн 230 минг сўм);
👉 хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм).

Илгари бу миқдор тегишлича жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 баравари, юридик шахслар учун 120 баравари, хорижий юридик шахслари учун 140 бараварини ташкил этган.

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):
👉 жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм);
👉 хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 80 баравари (17 млн 840 минг сўм).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қарор билан:

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йилга бериладиган рухсатнома асосида:

а) енгил автомобиллар:
👉 орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган миқдорда (тўлов асосида);
👉 олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат этилди (тўлов асосида).

б) туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги – 50 фоиздан кам бўлмаган даражада (тўлов асосида) ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат этилди.

Автотранспорт воситаларининг орқа ойнасини тўлиқ ҳамда олд ойнаси (лобовой)нинг тепа қисми тусини эни 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган миқдорда рухсатномасиз ва текин ўзгартириш мумкин.

Қарорда белгиланишича, мазкур қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлган тўлов ставкалари бўйича 2019 йил 1 январдан ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун олинган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган янги тўлов ставкаларига мутаносиб равишда узайтирилади.

2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4414, 2019 йил 2 август) қабул қилинди.

Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қўнғирот тумани, Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатишга розилик берилди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ 4412-сон, 02.08.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Қарорга кўра:
👉 суғурталовчиларнинг устав капитали минимал миқдорлари 2020-2022 йилларда босқичма-босқич оширилади;
👉 даромадларнинг 20 фоизигача миқдоридаги ажратмалар ҳисобига шакллантириладиган суғурта ташкилоти захира жамғармасининг чекланган миқдори суғурта ташкилоти устав фондининг 50 фоизигача оширилади;
👉 суғуртанинг айрим турлари бўйича электрон полисларни (“Е-полис”) расмийлаштириш механизми жорий этилади.

2020 йил 1 январдан:
👉 юридик шахслар – суғурта брокерлари ва суғурта агентлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси комиссия мукофотининг 13 фоизи миқдорида белгиланади;
👉 суғурта ташкилотининг бошқа суғурта ташкилотлари устав фондларида иштирок этишига йўл қўйилмайди;
👉 суғурта захираларининг минимал даражаси белгиланади.

Жисмоний шахслар даромадларининг ҳаётни суғурталаш бўйича суғурта мукофотларини тўлаш учун йўналтириладиган қисми юзасидан солиқ имтиёзлари қуйидаги шартларда қўлланилади:
👉 суғурта суммаси шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бир йўла тўланганда;
👉 рента тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бошланганда;
👉 рентани тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан бошланганда.

2020/2021 ўқув йилидан олий таълим муассасаларининг “Суғурта иши” таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки бўлимларга тест синовлари ўтказилмасдан, белгиланган қабул квоталаридан ташқари пулли-контракт асосида қабул қилиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, қарор билан Молия вазирлиги ҳузурида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаати инобатга олиниб, мамлакатимизда 2019 йил 11 август Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Ҳокимликларга “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автотранспорт воситаларида йўловчи ўзи билан бирга:

👉 5 ёшгача бўлган бир болани бепул — алоҳида ўринсиз,
👉 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болани чиптанинг тўлиқ баҳоси 50 фоиз чегирилган ҳолда — алоҳида ўрин берилган ҳолда олиб юриш ҳуқуқига эгадир.
👉 10 ёшгача бўлган икки нафар ва ундан кўпроқ болалар олиб юрилганда улардан биттаси бепул, қолганлари — чипта тўлиқ баҳосининг 50 фоизи чегирилиб, алоҳида ўрин берилган ҳолда олиб юрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент фармойиши қабул қилинди (03.08.2019й., Ф-5491)

Фармойишга кўра, 2019 йил 5 августдан бошлаб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларини олиб қўйиш ҳамда кўчмас мулк объектларини бузиш ишлари қуйидагича 3 босқичда амалга оширилади:

👉 ҳокимлар томонидан бузилиши режалаштирилган ҳудуд бўйича материаллар тўплами Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

👉 Вазирлар Маҳкамасида шаҳарсозлик талаблари бўйича ва молиявий ҳисоб-китоблар бўйича хулосалар тайёрланади;
👉 хулоса Бош вазирга кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритилади.

Шунингдек, Фармойиш билан:
👉 ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини хатловдан ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар таркиби;
👉 хатловдан ўтказишга кўмаклашиш учун ҳудудларга бириктириладиган масъуллар рўйхати;
👉 хатловдан ўтказиш ҳамда уларни қоплашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга:
👉 фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни жойларга чиққан ҳолда хатловдан ўтказиб, уларнинг қонунчиликка мувофиқ бозор қиймати асосида ҳаққоний ва адолатли миқдорини белгилаш;
👉 етказилган зарарларни қоплашнинг аниқ манбалари белгиланиш, агар зарар мансабдор шахснинг ноқонуний қарори қабул қилиниши оқибатида етказилган бўлса – мазкур мансабдор шахслардан регресс тартибида ундириб олиш;
👉 айбдор мансабдор шахсларга жавобгарлик чоралари кўриш ҳамда қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилиш вазифаси топширилди.

Ҳукумат томонидан бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилинади:
👉 давлат дастурлари, йирик инвестиция ва бошқа лойиҳаларни ҳудуддаги кўпчилик аҳолининг фикрини инобатга олган ҳолда амалга ошириш;
👉 ер участкалари олиб қўйилишида уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари билан очиқ муҳокамалар ўтказган ҳолда, биринчи навбатда, эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фонди объектлари, шу жумладан фойдаланилмаётган объектлар билан банд бўлган ер участкаларини танлаб олиш;
👉 ҳокимлар томонидан ер участкаларини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш учун ушбу ҳудудда жойлашган турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг розилигини олиш ҳамда ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш бўйича ёзма келишув тузиш.

Ер участкалари ноқонуний олиб қўйилганлиги муносабати билан мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш юзасидан Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Мазкур тартиб фармойишда кўрсатилган ер участкаларини олиб қўйиш ва мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори қабул қилингунига қадар амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

👉 Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ҳукумат томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.
👉 Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:
👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
👉 мусиқа чалиш;
👉 товуш сигналлари бериш;
👉 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
👉 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️
❗️фуқароларга 74 333 сўм, мансабдор шахсларга эса 111 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot